Асадуллаев М. М., Асланова С. М. Асаб касалликлари пропедевтикаси



Download 240,56 Kb.
bet70/73
Sana21.02.2022
Hajmi240,56 Kb.
#64093
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73
Bog'liq
Asadullaev- Asab Kasalliklari Propedevtikasi

11.2.3. Ёпишқоқ ҳолатлар неврози
Бу неврозда ҳаракатлар ва тушунчаларнинг миядан кетмаслиги асосий симптомлар ҳисобланади. Мияга ўрнашиб қолган ваҳима ўз мазмунига кўра, икки йўналишда бўлади, ўз ҳаёти учун жуда ваҳимага тушиш ва кўпчилик олдида одобсизлик, ахлоқсизлик қилиб қўйишдан қўрқиш.
Биринчи гуруҳдаги фобиялардан тўсатдан ўлиб қолиш, миокард инфаркти бўлиб қолиш, яшин уришидан қўрқиш, рак бўлиб қолиш, таносил касалликлари билан оғриб қолишдан қўрқиш хос бўлади. Эҳтимол касалликлар юқиб қолишининг олдини олиш учун бемор қўлларини тез-тез ювади, такрор-такрор ЭКГ қилдиради, қонини турли тиббий муассасаларда Вассерман реакциясига текширтиради. Мияда ўрнашиб қолган ҳаракатлар турли-туманлиги билан фарқ қилади - ҳадеб бир сонни санайвериш, ҳаракатларни ҳа деб бир хилда қилавериш мияга жойлашиб қолган маросимларни қилишга олиб келади.
Мияда кетмайдиган фикрларнинг иккинчи гуруҳи бирорта бемаъни ҳаракат қилиб қўйиш, нотаниш одамлар олдида бақириб юборишдан, магазин витринасини синдириб қўйишдан қўрқишдир ва ҳоказо.
Бундай неврозларни даволашда психотерапия ўтказилади. Замонавий халқаро таснифда, жумладан 10-қайта кўрилган касалликларнинг халқаро таснифида неврозлар ҳақида анъанавий тушунчалар кўриб чиқилмаган. Бунинг ўрнига «стрессга ва соматотроп бузилишларга боғлиқ «невротик» бузилишларга тушунча киритилган, улар, ўз навбатида ваҳималик-фобик бузилишларга, обсессив компульсив (миядан кетмайдиган), оғир стрессга ва адаптациянинг бузилишига реакция, конверсион (истерик) бузилишлар, соматоформ (ички аъзолар ишининг бузилиши билан намоён бўладиган) бузилишларга бўлинади.
Ёпишқоқ ҳолатлар неврозининг асосий хусусияти такрорланаверадиган миядан кетмайдиган қийин фикрлар ёки ҳаракатлар ҳисобланади. Миядан кетмайдиган ҳаракатларда бемор бир хил қилиқларни ёки маросимни ҳа деб такрорлайверади. Бу ҳаракатлар ҳеч қанақа фойда келтирмайди, унинг мазмуни келажакда беморга зарар қилиши мумкин бўлган бирорта ақл бовар қилмайдиган нарсаларнинг гўё олдини олишдан иборат бўлади. Беморлар бу ҳаракатларининг бемаънилигини биладилар ва унга қарши курашадилар, лекин бунинг уддасидан чиқмайдилар. Миядан кетмайдиган фикрлар ҳа деб бир хилдаги ғоялар, образлар ёки майл-истакларни такрор ва такрор ўйлашдан иборат бўлади. Бундай мияга ўрнашиб қолган фикрлар одатда шармандали, тажовузкорли ёки шунчаки бемаъни бўлади, беморлар уларни қилмасликка уринадилар, лекин қўлларидан ҳеч нарса келмайди.

Download 240,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish