11.1.1.Ваҳимали бузилишлар (эпизодик пароксизмал ваҳима)
В а ҳ и м а л и б у з и л и ш л а р г а психотерапияси учун анъанавий бўлган невротик регистр сифатида қаралади, у қаттиқ ваҳимага тушиб, қўрқиш билан тўсатдан хуружлар бўлиши, ўлим ваҳимаси пайдо бўлиши, ўзини жисмонан ва руҳан жуда ёмон сезиб, юрак ўйнаши, рўйи-рост гипергидроз, ҳаво етишмаслиги ҳисси, кўнгил айнаши ёки меъда-ичак йўли ишининг бузилиши, беқарорлик ҳисси, бош айланиши, беҳоллик, ўзини назорат қилолмай қолиб, «ақлдан озишдан ваҳимага тушиш билан тавсифланади.
Бу ҳолатлар кутилмаганда қайталаб туради. Одатда касаллик аломатлари хуруж пароксизмал бошлангандан бошлаб, 7-10 минут ўтгач, жуда авжига чиқади, аста-секин 50-60 дақиқада орқага қайтади. Хуружлар камида ҳафтада 1 марта тутади. Хуружлар орасидаги даврда бемор хуружларнинг қайталашидан қўрқиб, ваҳимага тушади, руҳи тушиб кетади, кайфияти бузилади. Шундай қилиб, қўрқув хуружлари стереотипи динамикаси шаклланиши кўп жиҳатдан Н.М.Асатиани (1961,1967) баён этган миядан кетмайдиган неврозлар ривожланиши стереотипига мос келади, дастлабки миядан кетмайдиган ваҳима фақат маълум бир вазиятда, пайдо бўлса, кейинчалик қачон бошланар экан деб уни кутишда, ҳатто у ҳақда ўйлаганда пайдо бўлади.
Қўрқув хуружларини қатор клиник-биологик текширишлар бир қатор нейроэндокрин кўрсаткичлар: дексаметазон носупрессиялар, тиреостимулловчи гормонга ва пролактинга, тиреотропин - рилизинг - омилга ва бошқалар киритилишига реакциянинг суст бўлиши тести депрессив бузилишларга яқинлигини кўрсатади. Бу маълумотлар қўрқув хуружларидан кейинги депрессиянинг генетик алоқадорлигини тасдиқлайди, улар учун кўрсатиб ўтилган нейроэндокрин бузилишлар анча хос.
Бошқа томондан, қўрқув хужумига (атамаларга) фақат аффектив бузилишларгина эмас, балки бошқа ваҳимали ҳолатларга, жумладан умумлашган ваҳима ҳолатига нисбатан биологик ва патогенетик мустақиллик хос деб ҳисобланади. Бу нуқтаи назар, қўрқув хужумига эспериментал фармокоген моделга, жумладан лактат-қўзғатувчи деб аталадиган ваҳиманинг мавжудлигига, шунингдек кофеин, карбонат ангидридни ингаляция қилиш (гипервентиляция феномени модели) йўли билан ваҳима хуружларини пайдо қилиш мумкинлигига асосланади. Ваҳимали бузилишлари бўлган беморларда бу фармакологик синамаларнинг ижобий натижалари назорат гуруҳидаги ваҳима босмайдиган депрессив ҳолатдаги соғлом одамлар ва беморлардан фарқ қилган ҳолда ваҳималар пайдо бўлишига мойилликнинг ўзига хос биологик механизмлари мавжуд бўлади, деб тахмин қилишга имкон беради. Бироқ бу фикрлар яна ҳам аниқлик киритишни талаб қилади.
Ваҳимали бузилишларни ва униполяр депрессиянинг юқори коморбидлигини айтиб ўтиш керак. Балки бу психопатологик ҳолатларни даволашда баъзи патогенетик механизмларнинг умумийлиги антидепрессантларни кенг қўллашда ўз ифодасини топгандир. Яхши маълум бўлган трициклик антидепрессантлар билан бир қаторда кейинги вақтларда серотонин рецепторларининг селектив ингибиторлари (пресинаптик): пароксетин (паксил), сертралин (золофт), флуоксетин (портал, прозак) муваффақият билан қўлланилмоқда. Уларнинг ҳам трициклик антидепрессантлар, ҳам қайтадиган ва қайтмайдиган таъсирга эга МАО ингибиторлардан афзаллиги шундаки, қўшимча таъсирлари, энг аввало, кардиотоксик таъсири кам. Шу билан бирга бу антидепрессантлар амалиётда олдиндан бирдан самарали дозада (масалан, прозак суткада 20-60 мг дозада), кейин шу дозани анча узоқ муддатга, трициклик антидепрессантларни қўллагандаги каби қўллаш мумкин. Антидепрессантлар - серотонинни қайта тутадиган селектив ингибиторлари билан бир қаторда ваҳима хуружларини тўхтатишнинг терапевтик схемасида альпрозолам (ксанакс) - бензодиазепин ҳосиласи гуруҳидаги транквилизаторни муваффақият билан қўллашмоқда, у рўйи-рост ва тез ривожланадиган анксиолитик таъсири билан фарқ қилади, қўрқув, ваҳима, қаттиқ ҳаяжонланиши зўриқиши симптомларини йўқотади. Бошланғич суткалик доза 0,5-0,75 мг, перорал. Энг кўп суткалик доза 3 мг. Ваҳима хуружини тўхтатиш учун терапевтик схемага шунингдек пропранолол (анаприлин, обзидан, индерал) - носелектив В-адреноблокторлар киритилади (b1 ва b2 - адренорецепторларга таъсир қилади). Бу препарат антиаритмик, гипотензив, антиангинал самарага эга бўлиб, сезиларли анксиолитик, ваҳимага қарши самараси билан фарқ қилади. Ваҳима хуружи бошланишидан олдин ёки энг бошида ичиш учун 10-20 мг пропраналол буюрилади. Пропраналолни бронхиал астмаси бор беморларга буюриш мумкин эмас. Ваҳимали хужумлар чегарадош касаллик булиб, улар ваҳима ва қўрқув ҳолатида рўйи-рост негетатив бузилишлар билан ривожланадиган пароксизмал рухий бузилишлар қаторида сезиларли ўрин эгаллаб поликлиникалар, стационарларда шошилинч тиббий (психиатрик) ёрдам беришни талаб қилади. Юзи, оғиз бўшлиғида касали бор беморларнинг бу хилдаги ҳолатида стоматология даволаш муассасаларида врач-психиатр, психотерапевт лавозим бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |