Асадуллаев М. М., Асланова С. М. Асаб касалликлари пропедевтикаси



Download 240,56 Kb.
bet69/73
Sana21.02.2022
Hajmi240,56 Kb.
#64093
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73
Bog'liq
Asadullaev- Asab Kasalliklari Propedevtikasi

11.2.1.НеврастенияНеврастения камида тўртта облигат симтомлар билан тавсифланади.
1.Ташқи таъсиротларни кўтара олиш бўсағасининг пасайиши, шу туфайли, бемор ўзининг (эмоционал) реакцияларини, яъни ҳис ҳаяжонларини назорат қила олмайди, бу тутоқиб кетиш, ғазабкорлик, ўзни тута олмаслик, йиғлоқилик билан намоён бўлади.
2.Беморнинг жисмонан ва руҳан ҳоли жуда қурийди, меҳнат қобилияти пасайиб кетади, дарров толиқиб қолади, ланж бўлади, диққатини унча тўплай олмайди.
3.Уйқунинг бузилиши - бемор дарров ухлай олмайди, уйқуси юзаки бўлади, кундуз кунлари жуда уйқучан бўлади, эрталаб уйқудан ланж бўлиб туради.
4.Полиморф соматовегетатив бузилишлар - бош тортиб оғрийди (неврастеник каска), бемор томирнинг уришини сезиб туради, юрак соҳаси оғрийди, иштаҳаси пасаяди, метеоризм, ичи қотади, гоҳо ичи ҳам кетиб туради, панжалар ва оёқ кафтининг локал гипергидрози бўлади, қовоқлари учади, қўл бармоқлари қалтирайди, юз мушаклари тики пайдо (аксари қовоқларда) бўлади, жинсий қобилият пасаяди, эркакларда шаҳват тез кетиб қолади, аёлларда фригидлик (эрзадалик) бўлади.
Неврастениянинг кечишида учта давр тафовут қилинади.
1-босқич - ўта жаҳлдорлик, ўз ҳис-ҳаяжонларини назорат қила олмаслик симптомлари устунлиги билан тавсифланади.
II-босқич - облигат неврастеник симптомларининг озиб кетиш (ваҳима, депрессия) билан бир кечиши билан фарқ қилади.
III-босқич - тезда озиб кетиш, гиподинамия, ланжлик, депрессия билан характерланади.
Неврастенияни касалликнинг босқичини ҳисобга олган ҳолда даволанади. I -босқичда транквилизаторлар; II- босқичда транквилизаторлар ва ноотроп воситалар;
III- босқичда антидепрессантлар ва психостимуляторлар қўлланилади. Неврастения невроз жуда толиқиб қолиш ёки асабни бузадиган омиллар узоқ таъсир қилиб туриши натижасида пайдо бўлиши туфайли касалликнинг барча босқичларида психотерапия буюрилади.
11.2.2. Истерик невроз
Истерия - невроз полиморф функционал рухий, соматик ва неврологик бузилишлар билан пайдо бўлади ва жуда таъсирчанлик, ўз-ўзига таъсир қилиш, қандай йўл билан бўлмасин атрофдаги одамларнинг диққатини ўзига тортиш билан намоён бўлади. Истерик невроз тўсатдан: қаттиқ руҳий изтироб ёки оғир озор етказадиган вазиятнинг секин-аста узоқ вақтлар таъсир қилиб туриши натижасида, одатда конституционал - шахс хусусиятларига эга одамларда пайдо бўлади.
Истерияга мойил одамларнинг шахсий хусусиятлари одатда чақалоқлигидан, уни жуда авайлаб, папалаб нотўғри тарбия қилганда, барча инжиқликларига кўнганда ёки аксинча болага ёмон, бешафқатлик билан қараганда пайдо бўлади. Бундай одамлар катта бўлганларида ҳаёт қийинчиликларга бардош бера олмайдилар, олдиларига қўйган мақсадларига эришишга ноқобил бўладилар. Ана шунда беморда рухий рақобатлар пайдо бўлиб, неврозга олиб боради.
Истерия учун қуйидаги белгилар хос.
Эгоцентризм, одамларни қандай йўл билан бўлмасин ўзига қаратишга интилиш, жумладан касалликнинг ғайриодиий симптомлари.
Олифтагарчилик, ўзини кўз-кўз қилиш, инжиқлик, инфантиллик, атрофдаги бошқа одамларнинг олдида касаллик аломатларининг зўрайиши.
Ҳаёт қийинчиликларидан қочиб, баъзан одам ўзи билмагани ҳолда касаллик билан бўлиб қолиши
Истериянинг клиник манзарасини неврологик, рухий ва аралаш бузилишларга бўлишади. Неврологик бузилишлар ҳаракат, сенсор (сезги) ва вегетатив бузилишлар билан намоён бўлади. Ҳаракат бузилишлари аксари юришнинг жуда ўзгариши, статик атаксия, фалажликлар, парезлар билан намоён бўлади, шунда ҳам рефлектор сферада ўзгаришлар бўлмайди.
Асаб қаттиқ бузилганда пайдо бўладиган истерик тутқаноқлар ниҳоятда одамларни ўзига тортади. Эпилептик тутқаноқлардан фарқ қилиб, беморлар ҳеч қачон ҳушларидан кетмайдилар, шикастланмайдилар, тилларини тишламайдилар ва сийиб юбормайдилар. Тутқаноқда томоққа нарса тиқилгандек бўлади, шундан кейин бемор йиғлай бошлайди, ўкириб йиғлашга ўтади, кейин бирдан хахолаб кулади; бемор безовта бўлиб, титраб-қақшайди, ерда юмалайди, қўллари ва оёқлари билан ерни уради, букилиб олади, сочларини юлади. Истерик тутқаноқ бир неча дақиқадан, бир неча соатгача чўзилади, шундан кейин бемор жимиб қолади, тўла ёки қисман амнезия бўлади.
Сенсор бузилишлар сезгининг одатда анестезия билан, гемитипда, қатъий ўрта чизиқда йўқолиши билан намоён бўлади. Бироқ тананинг деярли турли соҳаларида сезги ўзгарган жойлар ҳам учрайди, бу иннервациянинг анатомик зоналарига мутлақо мос келмайди.
Вегетатив - висцерал бузилишлар ҳозирги пайтда анча кенг тарқалган. Силлиқ мушакнинг спазми муносабати билан беморнинг томоғи қисилади («истерик нарса тиқилиши»), ҳаво етишмайди, нафас олиши қийин бўлади, юраги оғрийди, жағлари тортишади. Аёлларда «сохта ҳомиладорлик» пайдо бўлиши мумкин, гўё аменорея бўлади, қорин катталашади, сут безлари катталашади. Жинсий ҳаёт ҳам ўзига хос бўлади, фригидлик билан бирга ноз-карашмалар қилганда ҳам жинсий қониқмай, эркакларда эса потенция сусайгани ҳолда шаҳвоний ҳирс кучаяди.
Истерияда рухий бузилишлар полиморф бўлади. Одатда булар олифтагарчилик қилиш, қўлларни чалкаштириб, оҳ-вохлар қилиш, билан кечадиган фобиялардир.
Истерия ҳар қандай касалликда рухий симптомлар билан юзага чиқади.
Бу хилдаги неврозни даволаш комплекс олиб борилади, психотерапия ўтказилади, умумқувватга киритувчи воситалар, транквилизаторлар ва кичикроқ дозада нейролептиклар қўлланилади.

Download 240,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish