Асадуллаев М. М., Асланова С. М. Асаб касалликлари пропедевтикаси



Download 240,56 Kb.
bet50/73
Sana21.02.2022
Hajmi240,56 Kb.
#64093
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   73
Bog'liq
Asadullaev- Asab Kasalliklari Propedevtikasi

8-БОБ. Тарқоқ склероз
Т а р қ о қ с к л е р о з (ТС) - асаб тизимининг демиелинизацияловчи касаллиги бўлиб, бош ва орқа мия турли тузилмаларининг кўп ўчоқли зарарланиши билан тавсифланади. Уни нозологик тур сифатида биринчи марта 1886 йилда Шарко баён этган. Бу дард билан асосан ёшлар оғрийди. Касаллик шимолий Америка ва Оврўпо қитъаларида, шимолий -ғарбий регионларида кўп учрайди.
Э т и о л о г и я . Ҳозирги пайтда тарқоқ склероз ривожланишининг аутоиммун назарияси умум қабул қилинган касалликка узоқ вақтгача мавжуд бўладиган вирусли латент ёки лимфоцитларни сенсибилизация қиладиган бошқа инфекция сабаб бўлади, деб ҳисоблайдилар. Аутоиммун бузилишлар натижасида махсус иммунглобулинлар ишланиб чиқади, улар антигенлар билан бирга комплекс равишда склеротик пилакчалар ҳосил бўлиши билан миеллинни емиради. Патологик жараён биринчи навбатда асаб тизимининг филогенетик анча ёш структураларига (кўрув нервлари, пирамида йўллари, орқа миянинг орқа тизимчалари) тарқалади.
Бемор организмида анча кучли иммун бузилишлар содир бўлади. Ривожланаётган глюкокортикостероид етишмовчилик ҳам иммун фаолликни аллергик белгиларни зўрайтириш билан ўзгартиради, бу эса асаб тизимида демиелинизацияни чуқурлаштиради.
К л и н и к а с и. Касаллик асосан 16-35 ёшларда ривожланади. Касаллик кўпинча аста-секин зимдан моносимптом бошланади, бироқ баъзан тарқоқ склероз шиддатли пайдо бўлиб, бирдан жуда кўп неврологик аломатлар билан намоён бўлади. Тарқоқ склерознинг ҳаммадан кўп биринчи аломатлари кўрув нервининг зарарланиши, нарсаларни аниқ кўрмаслик, кўзнинг ўтиб кетадиган кўрмаслиги, кўзнинг хиралашиши, скотомалар ҳисобланади. Айрим ҳолларда касаллик кўз олмалари ҳаракатининг бузилиши (диплопия, ғилайлик), дастлаб ўзгариб турадиган пирамида симптомлари (марказий моно-, геми- ёки парапарез билан пай ёки периостал рефлекслар, оёқ кафтлари клонуслари, патологик рефлекслар), мияча фаолиятининг бузилишлари, юрганда, асосан кечқурунлари ёруғлик хира бўлган жойларда гандираклаш, қоқилиш, интенцион тремор, оёқ-қўлларда сезги бузилиши (увишиш, парестезиялар) билан бошланиши мумкин. Камдан-кам ҳолларда касалликнинг дастлабки аломатлари неврологик бузилишлар, чаноқ аъзолари функциясининг бузилиши (сийдикнинг тўхталиши, императив хожат қисташи), вегетатив - томир дистонияси, юз нерви, уч шохли нерв ва бошқа калла мия нервлари ишининг бузилиши ҳисобланади. Қорин рефлексларининг пасайиши касалликнинг (лекин шарт эмас) эрта аломати бўлади. Асаб тизимининг бошқа касалликларидан фарқ қилиб, касалликнинг зўрайиши янгидан-янги симптомларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Тарқоқ склерознинг церебрал, цереброспинал ва спинал, миячали, оптик ва устунли клиник турлари тафовут қилинади. Касалликнинг барча ҳодисаларини тахминан ярмида цереброспинал тур учрайди, у касалликнинг илк босқичидаёқ кўп ўчоқли зарарланишлар, бош ва орқа мияда мияча ва пирамида тузилмаларининг, кўрув нерви, кўз ҳаракатлантирувчи нерв, вестибуляр ва бошқа системаларнинг зарарланиши белгилари билан учрайди.
Спинал тур орқа миянинг турли даражаларда зарарланиши симптомлари билан характерланади. Клиник манзарада қуйи спастик парапарез, турли даражада намоён бўлган чаноқ бузилишлари, сезгининг бузилиши устун бўлади. Мияча тури аксари устун-церебрал, камроқ - соф церебрал сифатида юзага чиқади. Атаксия, оёқ-қўлларнинг интенцион титраши, адиадохокинез, дисметрия, ёзишнинг бузилиши, скандирланган нутқ, горизонтал, вертикал ва ротатор йирик нистагм пайдо бўлади.
Касаллик ўтиб кетган ҳолларда интенцион титраш баъзан жуда аниқ билинади ва гиперкинезга ўхшаб қолади, қўлларнинг ва оёқларнинг, камроқ тананинг ва бошнинг титраши шундоққина билиниб туради. Рўйи-рост қалтираш бу ҳодисаларни тарқоқ склерознинг гиперкинетик турига ажратиш учун имкон берди.
Оптик турда асосий клиник синдром кўзнинг хиралашиши ҳисобланади, кўзнинг хиралашиши бир қанча вақт ўтгандан кейин ўз-ўзидан ёки даволаш туфайли бутунлай ўтиб кетади. Кейинчалик бу хилдаги узгаришлар бошқа кўзда ҳам ривожланиши мумкин. Офтальмоскопик текширишда ретробульбар неврит аломатлари: кўрув нерви дискининг, айниқса унинг чакка томонида оқаргани, кўрув майдонининг торайгани (дастлаб қизил ва кўк рангга) , скотома аниқланади.
Тарқоқ склерозга ремиттирловчи кечиш хос. Cовқотиш, шикастланишлар, ҳомиладорлик ва туғруқ, шунингдек бошқа нохушликлар касалликнинг зўрайишига олиб бориши мумкин. Зўрайган даврда касалликнинг янги симптомлари пайдо бўлиши ёки олдингилари зўрайиши мумкин. Ремиссиянинг давомлилиги бир неча ҳафта ва ойдан, бир неча йилларга чўзилиши эҳтимол.
Ремиссия бирдан, шунингдек ўтказилаётган даволаш натижасида пайдо бўлиши мумкин. Анча узоқ давом этадиган ремиссия тарқоқ склерознинг оптик турида кузатилади. Ремиссия вақт ўтиши билан қисқароқ бўлади ва касаллик бир меъёрда кечади. Баъзи бир беморларда бошланишидаёқ патологик жараённинг ремиссиясиз зўр бериб ривожланиши кузатилади, бу беморни бориб-бориб майиб-мажруҳ қилиб қўяди. Қатор ҳолларда зўрайишдан кейин беморнинг аҳволи яхшиланади ва кейинчалик зўрайиш кузатилмайди.
Касаллик 2 йилдан 35 йилгача чўзилади. Ўлим, ўткир устунли турдан истисно бошка турларида, интеркуррент касалликлар: пневмония, уросепсис ва ётавериш натижасида пайдо бўлган сепсис туфайли содир бўлади.
Т а ш х и с л а ш в а қ и ё с и й т а ш х и с л а ш. Тарқоқ склерознинг полиморфизми эрта ташхис қўйишни анча қийинлаштиради. Унинг муҳим мезонлари қуйидагилар ҳисобланади: 1) касалликнинг анча ёшларда учраши; 2) клиник аломатлари полиморфизмини касалликнинг барча босқичларида намоён бўлиши 3) клиник текширишларда камида иккита-учта системанинг (масалан, мияча, пирамида, кўзни ҳаракатлантирувчи ва ҳоказо) зарарлангани аниқланади. 3)беқарорлик, симптомларнинг ҳатто сутка давомида ўзгариб туриши ва кўпинча уларнинг касалликнинг бошида қайтиши; 4)функциялар бузилишининг аниқлиги ва объектив неврологик симптоматиканинг мос келмаслиги; 5) касалликнинг тўлқинсимонлиги, гоҳ зўрайиб, гоҳ пасайиб кечиши, яъни зўрайишлар ва турли даражадаги ремиссиялар билан намоён бўлади.
Асаб тизимининг органик зарарланишининг тарқоқ склерозни дастлабки босқичларида невролоик бузилишлар, вегетатив - томир дистонияси, лабиринтит, Меньер синдроми, бошқа табиатдаги ретробульбар неврит, бош ва орқа мия ёки мияча ўсмаси, тарқоқ энцефаломиелит, асаб тизимининг дегенератив касалликлардан қиёслаш керак.
Д а в о л а ш. Тарқоқ склерозни даволашда организмнинг иммун реактивлигига ва нейроаллергик механизмларга таъсир қиладиган, алмашинув жараёнларини ва асаб тизимида микроциркуляцияни яхшилайдиган бир қатор чора-тадбирлар кўрилади, симптоматик воситалардан ҳам фойдаланилади. Касалликнинг илк босқичларида, зўрайганда ёки тобора зўрайиб бораётганда қоннинг ва орқа мия суюқлигининг иммунологик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда (антителолар ишланиб чиқишининг ошиши, иммуноагрессия) кортикостероидлар (дексамотазон, преднизолон, кортизон) синактен буюрилади.



Download 240,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish