Асадуллаев М. М., Асланова С. М. Асаб касалликлари пропедевтикаси



Download 240,56 Kb.
bet58/73
Sana21.02.2022
Hajmi240,56 Kb.
#64093
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   73
Bog'liq
Asadullaev- Asab Kasalliklari Propedevtikasi

Пароксизмал миоплегияни даволаш
Даволаш қатъий равишда миоплегияннг турига қараб қиёсий равишда олиб борилади.
Гипокалемик турни даволашда парҳез катта аҳамиятга эга. Суткалик рационнинг умумий калориясини чегаралаш, ош тузини камроқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Калийга бой маҳсулотларни қуритилган мевалар, баргак, қора олхўри, пишлоқ, сут маҳсулотлари ва бошқаларни еб туриш тавсия этилади. Фақат биргина парҳез овқатлар билан касаллик даволанган ҳоллари маълум. Беморларнинг оғир жисмоний меҳнат қилиши, совқотиши ва исиб кетиши асло мумкин эмас.
Миоплегияни даволаш учун маълум бўлган энг яхши препарат калий тузлари ҳисобланади. Одатда хуруж пайтида калий хлориднинг 10%ли эритмасини ҳар 1-2 соатда 1-2 ош қошиқдан ичиб туриш буюрилади, шунда хуружнинг тўхтаб, орқага қайтиши анча тезлашади. Верошпиронни 100-200 мгдан ҳар куни, диакарбнинг суткалик дозасини 0,25-1,25 г дан буюриш фойда беради. Калий тутиб колувчи препарат - триамтерен 0,1-0,2г дан бир-икки марта яхши кор қилади.
Пароксизмал миоплегиянинг гиперкалиемик турини даволашда шуни ҳисобга олиш керакки, калийни жуда кўп тутадиган маҳсулотлар хуружни ривожлантириб юборади. Овқатга углеводлар ва ош тузини кўпроқ миқдорда қўшиш тавсия этилади.
Гиперкалиемик турда хуружларни тўхтатиш учун глюкозани инсулин билан ёки кальций хлорид венага юборилади. Хуружларнинг олдини олиш учун салуретиклар буюрилади: гипотиазид бир ҳафтада 5 кун 2,5 мгдан, диакарб ҳар куни 0,25-0,75 г дан.
В- адренорецепторларнинг стимулятори симпатомиметик -салбутамол яхши самара беради. Хуружни тўхтатиш учун препаратни (2-4м) 200-400 мгдан ингаляция қилинади.
Нормокалиемик тур билан оғриган беморларни даволашда овқатга ҳар куни 8-10 граммдан ош тузи қўшиш тавсия этилади. Натрийни тутиб турувчи гормон флюорогидрокортизон ҳар куни 1 мл дозада берилганда самараси яхши бўлган. Диакарб ҳар куни 0,25 г дозада 2-3 маҳал яхши ёрдам беради. Дексаметазонни ҳар куни 0,0005 г дозада ичилади.
9.2. Паркинсон касаллиги ва паркинсонизм синдроми
Касалликни биринчи марта инглиз врачи Д.Паркинсон баён этиб, уни қалтировчи фалажлик, деб атаган. Паркинсонизм 60 ёшгача бўлган аҳолининг 1% ида ва 5% холларда анча катта ёшдаги одамларда учрайди, шунда ҳам эркаклар аёлларга қараганда бу касаллик билан анча кўп оғрийдилар. Паркинсон касаллиги (идиопатик паркинсонизм) ва паркинсонизм синдроми тафовут қилинади.
Паркинсонизмга энцефалитлар, бош мия томирларининг зарарланиши, ятроген омиллар (нейролептик препаратларни, раувольфия, циннаризин препаратларини ичиш) сабаб бўлиши мумкин.
Клиникаси жиҳатдан паркинсонизм қуйидаги турларда намоён бўлади: 1)қалтираш; 2) қалтираш-ригид; 3) ригид-брадикинетик.
К л и н и к а с и в а т а ш х и с л а ш.
Паркинсон касаллигининг ва паркинсонизмнинг етакчи клиник синдроми - гипокинетик ва гипертоник синдром ҳисобланади. Унинг учун гипо-ёки акинезия ва мушак тонусининг ошиши хос. Ўзига хос букчайиб туриш вазияти характерли: бош ва тана олдинга энгашиб туради, қўллар тирсак, билак ва фалангалар ораси бўғимларидан ярим букилади, кўпинча кўкрак қафасининг ёки тананинг ён юзаларига маҳкам ёпишиб туради, оёқлар тизза бўғимидан ярим букилади. Мимиканинг камлиги қайд қилинади. Эркин ҳаракатлар суръати касаллик ривожлангани сари аста-секин сусаяди, баъзан бемор анча эрта бутунлай ҳаракат қилолмай қолади. Бемор лапанглаб майда-майда қадам ташлайди. Оёғини судраб юради. Кўпинча беихтиёр олдинга югуриш (пропульсия) кузатилади. Агар беморни олдинга итарилса, у йиқилиб тушмаслик учун гўё «ўз оғирлик марказига етиб олиш учун» югуради. Кўпинча кўкракка итариш орқага тисарилиб югуришга (ретропульсия), ён томонга югуришга (латеропульсия) га сабаб бўлади. Бу пульсион ҳаракатлар ўтирганда, турганда, бошни орқага ташлаганда ҳам рўй беради. Юрганда қўллар уйғун ҳаракат қилмайди (ахейрокинез). Бундай беморлар секин шивирлаб, бир оҳангда, модуляциясиз гапиради, гапининг охири ичида қолади.
Суст ҳаракатлар қилганда оёқ-қўлларда мушаклар антагонистлар тонусининг ошиши туфайли, мушакларнинг ўзига хос қаршилиги, «тишли ғилдирак» феномени қайд қилинади (оёқ-қўлларни секин букиб-ёзганда бўғимлар усти, хусусан билак бўғими иккита туташган тишли ғилдиракка ўхшаб қолади. Тремор - паркинсон касаллиги ва паркинсонизм учун характерли, лекин албатта шарт бўлмаган симптом ҳисобланади. Оёқ-қўлларнинг, юз мускулатурасининг, бош, пастки жағ, тил, кўпинча тикка яссиликдаги ритмик, мунтазам, беихтиёр ҳаракатлар бўлиб, ором ҳолатида анча рўйи-рост билинади, фаол ҳаракатлар қилганда эса йўқолади. Уларнинг тезлиги: 1 сонияда 4-5 марта тебраниш. Баъзан қўлларнинг ҳаракати «ҳабларни юмалатгандек», «тангаларни санаётгандек» бўлади. Тремор бемор ҳаяжонланганда зўраяди, ухлаб ётганда умуман йўқолади, бирор нарсага диққатни тўплаганда, масалан бармоқ-бурун синамасида камаяди.
Руҳий, яъни рухий бузилишлар ташаббускорлик, фаолликнинг йўқолиши, дунёқарашнинг ва қизиқишларнинг торайиши, турли хилдаги ҳис-ҳаяжонли реакцияларнинг сусайиши, тафаккурнинг секинлашиши (брадифрения) билан намоён бўлади. Вақти-вақти билан рухий қўзғалиш пароксизмлари пайдо бўлиши мумкин.
Вегетатив ўзгаришлар юз терисининг ва бошнинг сочли қисми ёғлилиги, себорея, гиперсаливация, гипергидроз, оёқ-қўлларнинг дистал бўлимларида трофик бузилишлар билан намоён бўлади. Постурал рефлексларнинг бузилганлиги аниқланади. Баъзан текширишнинг махсус усуллари билан нафаснинг тезлигига кўра номунтазамлиги ва чуқурлиги аниқланади. Шунингдек пай рефлексларининг ошганлиги ва пирамида етишмовчиликнинг бошқа белгилари қайд қилиниши мумкин.
Д а в о л а ш. Паркинсон касаллигининг ва паркинсонизмни турли хилдаги дори-дармонлар билан узоқ даволаш керак бўлади, бунда махсус антипаркинсоник препаратлар, седатив воситалар, физиотерапия муолажалари, даволаш физкультураси, этиологик омилни, бемор ёшини, касалликнинг клиник турини ва босқичини, шунингдек қўшилиб келаётган касалликлар бор-йўқлигини ҳисобга олган ҳолда буюрилади.
Паркинсон касаллигининг ва паркинсонизмнинг рўйи-рост клиник турларини даволаш учун асосан леводопа, одатда декарбоксилаза ингибиторлари билан бирга қўлланилади. Дозани аста-секин бир неча ҳафта давомида, то клиник самара олингунга қадар ошириб борилади. Препаратнинг қўшимча таъсири - дистоник бузилишлар ва психозлар. Леводопа марказий асаб тизимига тушгач базал ядроларнинг меъёрида ишлаши учун зарур бўлган допаминга декарбоксилланади. Препарат, энг аввало, акинезияга ва камроқ даражада бошқа симптомларга таъсир қилади. Леводопани декарбоксилаза ингибиторлари билан бирга қўллаганда левадопа дозасини пасайтириш ва шу йўл билан қўшимча ҳодисалар хавфини камайтириш мумкин.
Симптоматик антипаркинсоник воситалар ичида антихолинергик препаратлар катта ўрин тутади, улар М - ва Н- холинорецепторларни блоклаб, кўндаланг - тарғил ва силлиқ мушакларнинг бўшашишига ёрдам беради, ихтиёрсиз ҳаракатларни ва брадикинезия ҳодисаларини камайтиради. Булар табиий ва синтетик атропинсифат препаратлардир: ромкарпин, норакин, комбипарк. Шунингдек, фенотиазин қаторидаги препаратлардан динезин ва бошқалар қўлланилади. Паркинсонизмни даволаш учун қўлланиладиган дори препаратлар кўплигининг асосий сабаблари уларнинг шифобахш самараси етарли эмаслиги, қўшимча таъсирлари борлиги, индивидуал кўтариш ва уларга тезда ўрганиб қолишда. Баъзи ҳолларда нейрохирургик стереотоксик операциялар қилинади, унинг самарадорлиги тахминан 60%.



Download 240,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish