Асадуллаев М. М., Асланова С. М. Асаб касалликлари пропедевтикаси


-БОБ. ЭКСТРАПИРАМИДАЛ ГИПЕРКИНЕЗЛАР



Download 240,56 Kb.
bet59/73
Sana21.02.2022
Hajmi240,56 Kb.
#64093
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   73
Bog'liq
Asadullaev- Asab Kasalliklari Propedevtikasi

10-БОБ.
ЭКСТРАПИРАМИДАЛ ГИПЕРКИНЕЗЛАР.
Экстрапирамидал зарарланишларининг энг кўп учрайдиган белгиларидан бири гиперкинезлар - ортиқча ихтиёрсиз ҳаракатлар қилишдан иборат. Гиперкинезлар қадим замонлардан маълум бўлган, бироқ у фақат титроқ фалажлигини (Паркинсон касаллиги) баён этган инглиз врачи Жеймс Паркинсон номи билан боғлиқ.
Гиперкинезларнинг пайдо бўлиш механизми мураккаб. Генераторлар, детерминантлар ва Г.Н.Крижановскийнинг (1980) нейропатологик синдромлари пайдо бўлиш механизми тушунчасида бу жараён қуйидагича баён этилади: экстрапидамидал тузилмалари зарарланганда маълум нейронлар популяцияларида патологик зўрайган қўзғалиш генераторлари пайдо бўлади. Бу генераторлар патологик детерминантлар табиатига эга бўлиб қолади, у тегишли патофизиологик бирликни (патологик системани) шакллантиради. Бу система тегишли, мазкур патологик жараёнга хос клиник аломатларнинг амалга ошишига, жумладан гиперкинезлар пайдо бўлишига ёрдам беради.
Гиперкинезларнинг жуда кўп таснифлари мавжуд. 1970 йилда Л.С.Петелин таснифи яратди, унда систематизациянинг клиник анатомик-физиологик тамойилидан фойдаланилди. Бу таснифида мотор бузилиши даражасидаги принципга кўра, маълум гуруҳларга бирлашган гиперкинезларнинг семиологик бўлиниши келтирилади.
10.1. Асосан устун табиатидаги гиперкинезлар
Бу гуруҳ белгиларнинг стандартлиги, турига кўра, вақти ва макони бўйича бир хиллиги, ҳаракатлар структурасининг оддийлиги билан таърифланади. Уларни ритмиклик каби муҳим хусусият бирлаштиради. Бу гуруҳга: эссенциал тремор, паркинсоник тремор, интенцион титроқ, статик титроқ, миоклания, миоритмиялар, спастик бўйин қийшиқлиги киради.
Титроқ - экстрапирамидал гиперкинезнинг махсус тури бўлиб, тана турли қисмларининг антогонист мушакларнинг изчил қисқариши натижасида беихтиёр ритмик стереотип тебранувчи ҳаракатлар билан намоён бўлади. Бу симптом бош миянинг қатор касалликларига хос. Клиник хусусиятларига кўра, тинч ҳолатида намоён бўладиган статик, ихтиёрий ҳаракатлар қилганда намоён бўладиган динамик, тинч ҳолатда ҳам, ихтиёрий ҳаракатлар қилганда ҳам намоён бўладиган аралаш статодинамик титроқ - фарқланади. Титроқ қисқаришлар сони бўйича, амплитуда бўйича, топография бўйича, нозологик мансублик бўйича тафовут қилинади, титроқ одатда унинг тез-тез содир бўлишига боғлиқ бўлмайди. Титроқ пронация - қўл кафти ва елканинг ритмик ротацияси, бармоқларни букиш ва ёзиш, елкани яқинлаштириш ва кериш табиатида бўлиши мумкин ва ҳоказо. Титроқнинг пайдо бўлиш механизми ҳануз охиригача ўрганилмаган. Кўпчилик ҳолларда титроқли гиперкинезлар - органик асосга эга бўлади. Титроқ механизмини мушакларнинг иннервация системасида тескари алоқа мавжудлиги билан изоҳлашади, бу гиперкинезларнинг ўз-ўзидан қўзғалишига ва амалга ошишига олиб келади. Титроқ асосида - қўзғалиш жараёнларининг синхронизацияси ётади, у бош мия устунида ва миячада жойлашган «ритм бошқарувчиси» таъсирида пайдо бўлади. Электромиографик текширишларнинг кўрсатишича, титроқнинг ҳосил бўлишида сегментар усти ва сегментар марказлар, бош мия устуни, хамда ретикуляр формацияси иштирок этади. Ретикуляр формация орқа миянинг олдинги шохидаги алоҳида гамма - ҳужайраларининг функционал ҳолатига таъсир қилади.
Статик титроқ тинч ҳолатда, яъни мушакларнинг ихтиёрсиз тебранишларининг мавжуд бўлиши билан тавсифланади. Бу ҳодисада тремор амплитудаси майда ёки ўртача бўлади, тебранишлар тезлиги 1 сек. 3-8 марта. Титроқ одатда мушак тонусининг ўзгариши оқибати ҳисобланади. У бош миянинг устун бўлимларига таъсир қилувчи турли хилдаги жараёнларнинг оқибати ҳисобланади. Статик титроқ тананинг айрим қисмларига тананинг ярмига, тананинг ва оёқ-қўлларнинг ҳамма ерига тарқалиши мумкин. Баъзан қатъий бир жойда бўлади - фақат пастки жағ, бош қалтирайди ва ҳоказо. Бошнинг қалтираши «инкор этиш» ёки «тасдиқлаш» кўринишида бўлиши мумкин. Бошнинг анча мураккаб, масалан, ротацион ҳаракати кузатилиши мумкин. Статик қалтироқ кўзни қисганда зўраяди, бу қўзғалиш маркази фаоллигини тўхтатувчи кўрув рецепциясининг ишдан узилишига боғлиқ; у эркин ҳаракатлар қилганда камаяди ёки йўқолади. Бироқ патологик жараёнга мияча тортилса ва ҳаракат уйғунлиги бузилса, қалтираш фаол ҳаракатлар қилганда ҳам пайдо бўлиб, интенцион треморга айланади. Статик қалтироқнинг ўзига хос аломатларига тинч ҳолатда ритмик тебраниш, эркин ҳаракатлар қилганда гиперкинезларнинг тўхташи, симтомларнинг барқарорлиги, баъзан прогредиентликка мойиллиги ўзига хос белгилар ҳисобланади. Типик статик қалтираш қалтироқ фалажликда ёки паркинсонизм синдромида кузатилади.
Шундай қилиб, паркинсон тремори статик қалтироқнинг турларидан бири бўлиб, кичик ва ўртача амплитудадаги 3-6 гц тезликдаги оддий, ритмик равишда тебранадиган ҳаракатлар билан тавсифланади. Асосан, оёқ-қўлларнинг дистал бўлимларига тарқалади, қўл кафти бармоқлари ҳаракатлари «тангаларни санаш»ёки «ҳабларни юмалатишни» эслатади. Тинч ҳолатда қайд қилинади ва ҳаракат қилганда сал камаяди ёки йўқолади. Қалтираш мушакларнинг ригидлиги, олиго ёки брадикинез билан кечади. Тремор қўллар, пастки жағ, бошга тарқалади, жараён зўрайганда тарқоқ тремор кузатилади.
Статикдан фарқ қилиб, динамик титраш турлича - кичик турткисимон ҳаракатлардан тортиб, то катта осциляция амплитудаси билан намоён бўлади. Динамик титраш эркин ҳаракатлар қилганда юзага келади ва мияча структураси зарарланишига, унинг алоқаларига боғлиқ бўлади, кўпинча у тарқоқ склерозда учрайди. Динамик титрашнинг вариантларидан бири интенцион титраш бўлиб, оддий, аритмик, турткисимон ҳаракатлар билан тавсифланади, улар оёқ-қўлларнинг дистал бўлимларига тарқалади. Фақат мақсадли ҳаракатларда пайдо бўлади ва оёқ-қўллар мақсадга яқинлашгани сари зўраяди. Ҳаракатлар амплитудаси ҳар хил - кичикроқдан тортиб, каттасигача бўлиши мумкин, мушак тонуси пасайган бўлади. Титроқ бармоқ-бурун ва товон-тизза синамаларини текширганда хам аниқланади. Бу миячанинг юқори ва ўрта оёқчаси, шунингдек, унинг ядроси зарарланиши аломати ҳисобланади. Аралаш статодинамик титраш юқорида баён этилган белгиларнинг бирлашиши билан тавсифланади.
Титроқ нозологик турнинг бирдан-бир аломати бўлиши мумкин, у «наслий титраш» деб аталган.

Download 240,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish