Асадуллаев М. М., Асланова С. М. Асаб касалликлари пропедевтикаси



Download 240,56 Kb.
bet22/73
Sana21.02.2022
Hajmi240,56 Kb.
#64093
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   73
Bog'liq
Asadullaev- Asab Kasalliklari Propedevtikasi

5-БОБ.
Эпилепсия (Тутқаноқ)
Тутқаноқ - бош миянинг турли этиологиядаги сурункали касаллиги бўлиб, унга нейронларнинг ҳаддан ташқари таъсирланиши разрядлари оқибатида қайталанувчи хуружлар хос. У турли клиник ва параклиник белгилар билан кечади.
Тутқаноқ хуружларининг халқаро таснифи
I. Парциал (локал бошланувчи)
1.Оддий парциал
2.Мураккаб парциал (ҳуш бузилиши билан ўтади).
3.Иккиламчи умумлашган парциал хуружлар
II. Генерализациялашган (билатерал симметрик, локал бошланмайдиган)
1 . Абсанслар
2. Миоклоник хуружлар
3.Клоник хуружлар
4.Тоник хуружлар
5.Тонико-клоник хуружлар
6.Атоник хуружлар
Э т и о л о г и я в а п а т о г е н е з
Тутқаноқни пайдо қиладиган асосий этиологик омиллар бош миянинг шикастланишлари, бош мия ўсмалари, нерв тизимининг инфекцион касалликлари ва интоксикациялар (хусусан, алкогол интоксикацияси), ирсий омил ҳисобланади. Бу касаллик ривожланишининг бошқа кўпгина сабаблари бўлиши ҳам мумкин. Тиббиёт амалиётига замонавий текширув усуллари тадбиқ этилиши билан «ноаниқ сабабли тутқаноқ» ташхиси камроқ қўйилаяпти ва касаллик сабабини аниқлаш мумкин бўлаяпти.
Ҳамма пароксизмал хуружлар ҳам тутқаноқ эмас. Хусусан кўпгина хушдан кетишлар, нафас сиқиши хуружлари, бирдан пайдо бўладиган хулқ бузилишлари, йиқилиш хуружлари, комалар ва бошқаларни тутқаноқ, деб бўлмайди.
Пароксизм асосида нейрон-гиперсинҳрон разряди ётган ҳоллардагина пароксизмал бузилишларни тутқаноқ деб айтиш мумкин. Бунда, ривожланиш механизми охиригача аниқланмагани ҳолда, катта ярим шарларнинг кўпгина нейронлари, мия устуни ўзаклари бирданига нерв тизимига хос бўлмаган фаолиятнинг кучли ритмига қисқа муддат бўйсунади ва ўзлаштиради. Нейронларнинг бу ритмдаги фаолияти, фаолиятнинг нерв тизимига боғланган ритмидаги энергетик имкониятлари тугаганида тўхтайди. Табиийки, бу изсиз ўтмайди. Боғланган ритмнинг нейронларга бузувчи таъсири бу гиперсинхрон разрядлар тез-тез қайтарилиб турганда чуқурлашади, айниқса агар улар қисқа вақт давомида тез-тез такрорланса шундай бўлади. Эпилептик хуружлар ривожланишининг асосий шарти - катта ярим шарларнинг қобилияти кўпгина соҳаларидаги нейронлар патологик ритмига тортилишидир.
Агар катта ярим шарлар қобиғининг ҳар бир нейрони турли функционал тизимларга маълум вақт давомида бирикиб, кўпгина ҳар хил фаолиятларни бажаришини эътиборга олсак, касаллик йиллар давомида нейронлар фаолиятининг бузилишига, айниқса уларнинг нобуд бўлишига сабаб бўлиб, сезиларли неврологик ва руҳий етишмовчиликка олиб келиши тушунарли бўлади.
Эпилептик тутқаноқлар асосини катта ярим шарлар пўстлоғида талвасага тайёр турган ўчоқ мавжудлиги ташкил қилади. Вақт ўтиши билан касаллик жараёнида (ёнида жойлашган, гомолотерал ярим шарнинг бошқа қисмларида, қарама-қарши ярим шарнинг симметрик қисмларида жойлашган) бошқа эпилептик ўчоқлар шаклланади. Иккиламчи эпилептик ўчоқлар шакллангандан сўнг хуружлар тури ўзгаради ва улар кўпаяди, даволаш муолажаси анча мураккаблашади, таъсирчанлиги эса сусаяди.

К л и н и к а.


Эпилепсиянинг клиник кўринишлари жуда хилма-хил, лекин хамма турдаги эпилепсияга турғун пароксизмал ҳолатлар ва секин-аста зўраювчи бузилишларнинг (асосан руҳий соҳада) бўлиши хос.
Пароксизмал белгилар. Уларнинг жуда хилма-хиллигига қарамай, клиник ва электроэнцефалографик кўринишларига қараб, тарқоқ (генерализациялашган) эпилептик хуружлар (бирламчи ва иккиламчи тарқоқ), парциал эпилептик хуружларга ажратилади. Улар ҳаракат - джексон, адверсив ва бошқалар; сезиш - соматосенсор, кўрув, ҳид билиш ва бошқа ҳуружларга бўлинади. Кўрсатилган таснифи бўйича мураккаб парциал хуружлар - ҳушнинг ҳолати (автоматизмлар - ҳуш бузилган холатда мақсад сари йўналган тартибли ҳаракатлар), дисфория бўлиши мумкин.
Хуружларнинг баъзи турларини кўриб чиқамиз.
Тонико-клоник тутқаноқ (катта шайтонлаш талвасали тутқаноқ). Шартли равишда унинг ривожланиши 4 фазага бўлинади.
Биринчи фаза - аура. Аура хуружнинг иккиламчи тарқоқлигини кўрсатади, бирламчи тарқоқда аура бўлмайди ва хуруж бошида бемор бирданига йиқилиб, шайтонлайди ва тутқаноқ тутади. Аура ҳаракат, сезги, ҳид билиш, эшитув, кўрув, руҳий бўлиши мумкин.
Ауранинг у ёки бу ўзига хослиги катта ярим шарлар базал ўзаклар ва устун структураларида умумлашган патологик ритм бошланадиган эпилептик ўчоқ жойлашганини кўрсатади. Масалан, чап мимик мушаклар тортишуви кўринишида ҳаракат аураси эпилептик ўчоқнинг контралатерал (бу ҳолда ўнг) ярим шарнинг олдинги марказий эгатчасининг пастки қисмида жойлашганлигини кўрсатади.
Эпилептик ўчоқнинг қаерда жойлашганини билиш жарроҳликда - миянинг эпилептик ўчоқ жойлашган қисмини олиб ташлашда катта амалий аҳамиятга эга. Оқибатда патологик ритм умумлашмайди. Биринчи фазада беморнинг ҳуши нормал бўлиб, ундан аввалги ва шу пайтдаги ҳамма нарсани эслай оладиган ягона фазадир. Аура бир неча лаҳза давом этади, сўнгра хуружнинг 2 фазасига ўтади.

Download 240,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish