Article · December 020 citations reads 74 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 7,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/51
Sana30.04.2022
Hajmi7,99 Mb.
#598061
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   51
Bog'liq
333 (1)

Фойдаланилган адабиётлар
1. Ханна Арендт. Вирус тоталитаризма. Новое 
время. 11, 1991.
2. Н. Муҳиддинов «Кремлда ўтган кунларим». 
1994 йил, 265-бет.
3. Т.Алимардонов. Ўчмас шараф. Т.: «Доно» 
нашриёти. 2018. 213 б
4. И.Каримов, «Халқимизнинг оташқалб фар
­
занди». 1992 й, 15-бет.
5. Халқ сўзи газетаси, 1992 й, 5 ноябрь. 
ТАСВИРИЙ САНЪАТ ВА ТЕХНОЛОГИЯ 
ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ ИННОВАЦИОН 
ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛАШНИНГ БАЪЗИ 
МАСАЛАЛАРИ
С.Б.МУРАНОВ,
СамДУ «Тасвирий санъат ва
муҳандислик графикаси»
кафедраси ўқитувчиси,
С.С.ИГАМОВ,
СамДУ «Меҳнат таълими»
кафедраси ўқитувчиси,
Т.Б.БАХРИДИНОВ,
3-босқич талабаси.
Ўзбекистон Республикасида кейинги йилларда 
турли хил миқёсда амалга оширилаётган 
умумдавлат ва халқаро миқёсидаги ўзгаришлар, 
масалан, барча мамлакатимиз билан яқин 
муносабатда 
бўлаётган 
давлатлар 
билан 
ҳамкорлик 
шартномаларининг 
янгиланиши 
ва бу шартномалар натижасида жуда кўп 
соҳаларга 
хилма-хил 
инвестицияларнинг 
киритилиши бўлғуси кадрларнинг келгуси 
касбий фаолиятга тайёрланишларида хорижий 
имкониятларнинг ҳам эътиборга олиниши ёки 
талабаларнинг бакалаврлар, магистрантлар ва 
докторантларнинг бевосита чет элдаги олий 
ўқув юртларида тайёрланиши, кўплаб хорижий 
давлатлар етакчи олий ўқув юртларининг 
филиаллари республикамизда очилиши ҳамда 
кадрлар тайёрлаш тизимида халқаро тараққиёт 


206
207
омилларининг инобатга олиниши ҳам ана шундай 
ислоҳотлар кўринишларидан ҳисобланади. 
Ўзбекистон олий ўқув юртларининг кўпчили
­
гига мустақил олий даргоҳ мақомининг берили
­
ши кўплаб ўқув-меъёрий ҳужжатларнинг маҳал
­
лий шароитларни ҳисобга олган ҳолда қайтадан 
ташкил этилиши, ўқув-методик мажмуаларнинг 
қайтадан такомиллашган ҳолда ишлаб чиқили
­
ши, тарқатмали ва кўргазмали воситаларнинг 
электрон вариантларнинг тайёрланиши, кўплаб 
методик ҳужжатларнинг тайёрланиши, бевоси
­
та ишлаб турган ўқитувчиларга қўйиладиган ян
­
гиланган талабларнинг турли кўринишларидан 
ҳисобланади. 
Мамлакатдаги 
олий 
ўқув 
юртларининг 
вилоятлардаги филиаллари очилиши ҳам ана 
шундай 
ижобий 
ўзгаришларга 
мисолдир. 
Халқ ва қишлоқ хўжалигида саноат ва 
санъатда, маънавият, маданият ва маорифда, 
машинасозлик ва қурилиш соҳаларида туб 
ислоҳотларнинг амалга оширилиши ана шундай 
янгича шароитларда тайёрланаётган кадрларнинг 
муносиб касбий фаолият кўрсатишларини 
тақозо этади.
Бўлғуси мутахассис ўқитувчиларни янгилан
­
ган шароитларда касбий фаолиятга тайёрлашда 
уларнинг тарбияланганлик томонларига ҳам 
эъти бор бериш лозим бўлади. Бу ҳақда Ўзбе
­
кистон Республикаси Президенти Ш.М.Мир
­
зиёевнинг 2017 йил 20 апрелда тасдиқланган 
«Олий таълим тизимини янада ривожлантириш 
чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909-сонли 
қарорида шундай дейилади: «...Олий таълим
­
нинг маънавий-ахлоқий мазмунини ошириш 
талаба-ёшларга мустақиллик ғояларига юксак 
маънавият ва инсонпарварликнинг миллий анъ
­
аналарига содиқлик руҳини чуқур сингдириш, 
уларда ёт ғоя ва мафкураларга нисбатан имму
­
нитет ва танқидий тафаккурни мустаҳкамлаш 
бўйича кенг кўламли, маърифий ва тарбия-
вий ишларни олиб бориш»(1.3б). Демак, ушбу 
иқтибосда бўлғуси мутахассисларни олий ўқув 
юртларида тарбиялаш ишларини янада кенгроқ 
кўламда олиб боришни ривожлантириш назарда 
тутилади. 
Аммо, олий ўқув юртларида фаолият кўр-
сатаётган 
айрим 
ўқитувчилар 
орасида: 
«Талабаларда тарбиялаш, қайта тарбиялаш 
ишларини олиб бориш, мутлақо шарт эмас, чунки 
улар шаклланган шахслардир. Бу ҳақда уларнинг 
фуқаролик паспортлари бор. Уларнинг тарбияси 
тўғрисида 
оиласи, 
маҳалласи 
масъулдир, 
олий ўқув юртлари эса тарбия учун вақт 
сарфлаб юриши шарт эмас. Кўпроқ уларнинг 
мутахассислик таълими билан шуғулланишлари 
лозим», деган бир томонлама ғояларни илгари 
сурувчилар ҳам мавжуд.
Масалан, «Мақсадлар учбурчагининг мазму
­
нини, мақсад-вазифаларини белгилашда 2018-
2019 ўқув йилида 4-босқич талабалари таҳсил 
олаётган 2012 йилда чиқарилган, 5110800 - та
­
свирий санъат ва муҳандислик графикаси таъ
­
лим йўналиши учун мўлжалланган 4 йиллик ба
­
калаврият ўқув режасини таҳлил қилиб кўрилса, 
қуйдагилар маълум бўлади. Умумий соатлар 9288 
соат шундан, олий ўқув юртининг жамиятнинг 


208
209
умумий тайёргарлик мақсадларига мўлжаллан
­
ган 1-блокдаги «Гуманитар ва ижтимоий-иқти
­
содий фанлар» 12-15 номдан иборат бўлиб, 
1584 соатга эга. Бунда булғуси мутахассиснинг 
тарихий, ҳуқуқий, фалсафий, маънавий, мада
­
ний, сиёсий, эстетик, этикавий тушунчаларни 
келгусида билим, кўникма ва малакаларни, он
­
гини, дунёқарашини шакллантириш ва риво
­
жлантириш мўлжалланган. Чунки ўқитувчилик 
касблари туркумига кирадиган тасвирий санъ
­
ат ва муҳандислик графикаси, 5110800 - таълим 
йўналишида тайёрланаётган ушбу кадрлар учун 
ҳам юқоридаги билим, кўникма ва малакалар 
дунёқараши, савия сифатини шакллантириш 
муҳим омиллардан ҳисобланади. Ваҳоланки, 
касб эгалари ҳам келгусида тарбияланувчилар
­
нинг онгини, руҳий дунёсини мукаммаллашти
­
риш билан шуғулланадилар. Шунинг учун, ав
­
вало, ўзларида шунақа онг ва дунёқараш тўлиқ 
шаклланган бўлиши лозим.
Ушбу ўқув режа 3 ва 4-блокларида келтирил
­
ган «Умумкасбий ва ихтисослик» каби фанларга 
тегишлича 660 соат 3732 соат ажратилган бў
­
либ, дастлабки блокда 13-16 номдаги ва кейин
­
ги блокга 6-7 та фанлар ажратилган. Шунинг-
дек, ушбу фанларга қўшимча фанлар 450 соат 
(5-блок) ва малака амалиётига 756 соат, бити
­
рув-малакавий ишларига 270 соат (ушбу соатлар 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва олий 
ўқув юртлари ректорларининг буйруғи билан 
2018 ўқув йилидан бошлаб, бажарилмайдиган 
қилиб ташкил этилди ва бошқа блокларга қўшиб 
юборилди), аттестацияларга 918 соат ажратил
­
ди. Ушбу блоклардаги баъзи фанлар, масалан, 
2-блокдаги «Пластик анатомия» 136 соат, ёш 
физиологияси ва гигиенаси (68 соат), 3-блокда
­
ги «Умумий психология» 300 соат, «Умумий пе
­
дагогика» 336 соат, «Компьютер графикаси» 140 
соат, 5-блокдаги «Тиббий билим асослари» (260 
соат) каби фанлар кафедра мақсадларига таал
­
луқли бўлса-да, факультет ва олий ўқув юрти 
мақсадларига қўшиб юборилган ва бошқа их
­
тисослашган факультетлараро ташкил этилган 
кафедралар ихтиёрига бериб юборилади ҳамда 
улар томонидан ўтказилиши режалаштирилади.
Ушбу блоклардаги умумкасбий ва ихтисослик 
билим, кўникма, малакаларни ўргатишга мўл
­
жалланган «Тасвирий санъат ва муҳандислик 
графикасини ўқитиш методикаси» (276 соат) 
ва «Чизмачилик» (386 соат), «Чизма геометрия» 
(252 соат), «Тасвирий санъат ва муҳандислик 
графикасини ўқитишда технологиялар ва лой
­
ихалаштириш» (158 соат), «Архитектура ва қу
­
рилиш чизмачилиги» (190 соат) каби фанлар 
бевосита ушбу фанларни ўқитиш ва ўргатиш 
методикаларини, методларини, усулларини та
­
комиллаштиришга мўлжалланган. Албатта, кўп
­
чилик ҳолларда, олий ўқув юртини тугаллаган 
мутахассислар, муҳандислар, агрономлар, қу
­
рувчилар, санъат аҳли (тасвирий, амалий, му
­
сиқа санъати, ҳайкалтарошлар ва бошқалар) уз
­
луксиз таълим муассасаларида ишлаб қолсалар, 
яъни педагогик таълим-тарбия фаолияти билан 
шуғуллансалар, ушбу педагогик, психологик, ме
­
тодик йўналишдаги фанларни ўрганишдан олин
­
ган билим, кўникма, малакалари зарур бўлади. 


210
211
Аммо ҳозирги шароитларда узлуксиз таълим 
муассасаларида педагогик, таълим-тарбия фа
­
олияти билан шуғулланаётган санъатшунос 
олимлар, тасвирий ва амалий санъат, чизмачи
­
лик, ҳатто илмий даражали, давлат унвонлари
­
га ва мукофатларига сазовор бўлган олий ва 
юқори даражадаги тоифаларда маош олаётган 
мутахассис кадрлар ҳам муаммонинг ушбу то
­
монларига эътибор беравермайдилар. Шунинг 
учун касбий билим, кўникма, малакалари ва 
маҳорат даражалари педагогик компетентликка 
мос келмайдиган «кадрлар» педагогик фаолият 
билан шуғуллансалар, ўз талабаларининг, би
­
тирувчиларининг билим, кўникма, малакалари
­
нинг ўзлаштириш даражаларини ҳамиша аниқ 
тасаввур қила олмайдилар, педагогик жараённи 
аниқ лойиҳалаштириб улгурмайдилар. Шунинг 
учун педагогик фаолият билан шуғулланаётган 
ҳар бир мутахассиснинг методик, психологик, 
педагогик инновацион билим, кўникма, малака
­
ларга ва маҳорат даражаларига эга бўлиб бориш-
лари режалаштириши лозим бўлади. Яъни, улар 
агарда педагог номутахассис бўлсалар, педагогик, 
психологик қайта тайёрлашдан ўтказилади ёки 
педагогик маълумотга эга бўлсалар, инновацион 
касбий-педагогик малака ошириш курсларидан 
ҳар 3-5 йилда ўтказиб бориладилар. 
Факультет ва олий ўқув юрти мақсад-вази
­
фаларини амалга ошириш учун кўпчилик ҳол
­
ларда ушбу ўқув режаларда кўрсатилмаган кўп
­
гина маънавий, маданий, сиёсий, мафкуравий, 
касбий-амалий, назарий-методик, ташкилий, 
маъмурий, оммабоп йўналишдаги режалашти
­
рилган ва режалаштирилмаган ўқув-тарбиявий 
тадбирлар ҳам ўтказилади.
Бундай ўқув-тарбиявий тадбирлар жумласига 
қуйидагилар киради.
1) Амалиётлар (пленер, педагогик музей, 
дала ишлаб чиқариш ва дипломолди ва бошқа
­
лар), маънавият соати ва кунлари, гуруҳлар 
йиғилиш лари, тўгараклар (мутахассислик, фан, 
моҳир қўллар, моделчилик макетчилик, маҳсу
­
лотлар тайёрлаш, амалий, тасвирий ва мусиқа 
санъати ва ҳалқ ҳунармандчилиги соҳалари, 
бадиийлаштирилган, театрлаштирилган, эколо
­
гик, иқтисодий, фаолиятлар турларига мос ва 
бошқа турли хил учрашувлар (меҳнат ва уруш 
фахрийлари, илғорлари, давлат, спорт, илм-фан 
унвонлари даражалари, мукофотлари соҳиблари 
билан ва бошқалар) ўтказиш, мавзули кечалар, 
атоқли саналар байрамларга бағишланган тад
­
бирлар ташкил этиш турли хил тажриба-синов
­
ларда иштирок этиш, назорат-синовлар ўтка
­
зиш мустақил ишлар бажариш (амалий, ижодий, 
ёзиш, оғзаки, кўрсатмали муаммоли, мақсадли 
илмий ва бошқалар) талабалар ижодий уюш
­
маларида жамоаларида иштирок этиш, фан 
олимпиадалари, мусобақалар, кўрик-танловлар, 
саёҳатлар виртуал, музейларга, тарихий обида
­
ларга, қадамжоларга, муқаддас масканларга, қу
­
рилишларга, табиатга, тоғларга, боғларга, экин
­
лар майдонларга, далаларга ва бошқа илмий ва 
санъат марказларига оталиқ ёрдами кўрсатиш 
(ногиронларга, бошқа махсус таълим муассаса
­
ларига, беморларга, ёрдамга муҳтож кишиларга, 
болалар боғчаларига умумтаълим ва ўрта мах
­


212
213
сус касб-ҳунар таълими муассасаларига, санъ
­
ат мактаблари ва коллежларига ва бошқалар) 
ҳашарларда (беғараз ёрдам кўрсатиш, иштирок 
этиш, шартнома асосида пуллик ёрдам кўрса
­
тишда иштирок этиш, махсус мақсадли хизмат 
сафарларида иштирок этиш, конференция ва 
семинарларда иштирок этиши ва бошқалар.
Юқорида келтирилганлардан кўриниб ту
­
рибдики, ушбу тадбирлар жуда хилма-хил ва 
ранг-барангдир. Уларнинг ўтказилиш жойлари 
ва мақсадлари, вазифалари, вақтлари ҳам, ҳаж-
ми ва турлари ҳам кўпдир. Улар баъзи ҳолларда 
шунчалик тартибсиз бевақт ўтказиладики, асо
­
сий, ўқув жараёнига ҳам салбий таъсир этиб 
қолиши мумкин. Демак, олий таълим назариёт
­
чилари, ташкилотчилари ва амалиётчиларининг 
долзарб вазифаларидан асосийлари шундан 
иборатки, ушбу тадбирларнинг қайси, қачон, 
қаерда, нима мақсадда ўтказилиши, аниқ бел
­
гиланиши, 4 йил мобайнида қатъий кунма-кун, 
соатма-соат тартибга солинишиши, мақсади ва 
вазифалари, ўтказилиши муддати ва жойи ол
­
дидан белгиланиши лозим бўлади. Ана шунда
­
гина ушбу тадбирлар «мақсадлар учбурчаги»га 
хизмат қилади ва ҳозиргидек асосий жараёнга 
халақит қилмайди.
Албатта, бундай талабаларга тарбия шарт 
эмас, деган кишиларни қидириб топиш, улар би
­
лан суҳбатлар ўтказиш ҳамда бўлғуси мутахас
­
сисларга тарбиянинг барча турлари, жумладан, 
жисмоний тарбия ҳам зарурлиги тушунтирили
­
ши лозим бўлади. Чунки юқори даражада ривож- 
ланган олий ўқув юртларида ўқиган, дипломни 
қўлга киритган замонавий мутахассислар ҳам 
маънавий, мафкуравий, ғоявий, сиёсий бошқа 
жиҳатлардан заиф тайёрланган бўлса маҳаллий 
шароитларда касбий фаолият кўрсатиш жараё
­
нида «турли хил ёт оқимлар» таъсирига тушиб 
қолиши, унинг натижасида ишчанлик хусуси
­
ятларининг сустлашиши, баъзан эса бутунлай 
йўқотишлари ҳам мумкин. 
Бунинг учун бўлғуси тасвирий ва амалий 
санъат ўқитувчиларини тайёрлашнинг замона
­
вий мақсад-вазифаларидан келиб чиқиш лозим 
бўлади. Бўлғуси мутахассисларни тайёрлаш
­
нинг мақсадлари, вазифалари тўғрисида акаде
­
мик В.П.Беспалко «Мақсадлар учбурчагининг 
энг юқорисида ижтимоий буюртма» туришини 
ифодалайди. Дидакт олим «Мақсадлар учбур
­
чаги»нинг ён томонларида эса олий ўқув юрти 
факультет ва кафедралар мақсадларининг жой
­
лашишини тайёргарликнинг кенг кўламлили
­
ги, ижтимоий буюртманинг бирлашган ҳолда 
«Халқаро стандарт даражаси»(2.15)ни ташкил 
этишини кўрсатиб ўтади. 
Ҳақиқатан, бўлғуси мутахассис ўқитувчилар
­
нинг касбий тайёргарлиги жараёнида кенг кўлам
­
ли, кўп қиррали ишлар олиб борилса, уларнинг 
кўп соҳали, етарлича мураккаб касбий-педаго
­
гик фаолиятга нисбатан тезроқ мослашишлари 
оғир ҳисобланган. Таълим-тарбия жараёнининг 
бажарувчиси, ижрочиси сифатида ишончли ва 
фаолият кўрсатишлари кузатилган. Чунки олий 
ўқув юртларини эндигина битирган ёш мута
­
хассис ўқитувчилар касбий-педагогик фаолият
­
га, таълим-тарбия жараёнига борган вақтларида 


214
215
эркин мустақил ҳолда дарс беришга қийнала
­
дилар. 
Ўқув-меъёрий ҳужжатларни хатолар билан 
юритадилар, кўпчилик ҳолларда ижодкорлик 
инновацион фаолият юрита олмайдилар, ма
­
салан, олий ўқув юртларида ёки ўрта махсус 
касб-ҳунар юртларида фаолият юритаётган тас-
вирий ва амалий санъат ўқитувчилари касбий 
фаолиятидан келиб чиқилса, улардан ўқув йили 
бошида, ўқув, ўқув-услубий, ташкилий-услу
­
бий, илмий тадқиқот ва маънавий-маърифий 
ишларни (асосий ва қўшимча соатларни) бажа
­
риш, режалаштириш талаб этилади. 
Ушбу ишлардан асосийси ўқув соатларини 
бажариш ўқитувчи йиллик дарс юкламаси ҳи
­
собланади. Уни бажариш учун бакалаврият ўқув 
режасидаги 9288 соатлик ўқув жараёнидан ва 
магистрлик ўқув режасидаги 4560 соатлик (шун
­
дан 2420 соат ўқув соатлари) ўқув жараёнидан 
ўтадилар. Бу ҳол тушунарли албатта, аммо юқо
­
ридаги «Вақт меъёрларида» кўрсатилган ҳамда 
ўқув соатлари билан деярли тенг ҳолда бажа
­
рилиши талаб этилаётган ўқув-услубий, ташки
­
лий-услубий, илмий-тадқиқот ва маънавий-ма
­
рифий каби қўшимча соатларни бажариш учун 
тайёргарлик таянчини ўқитувчилар қаердан 
олади? Айниқса, кейинги пайтларда олий ўқув 
юрти профессор ўқитувчиларига раҳбарият то
­
монидан илмий тадқиқот ва методик ишлари 
билан шуғулланишлари деярли «Мажбурий та
­
лаблар» сифатида қўйилмоқда. Балки олий ўқув 
юрти ўқитувчиси «имиджи»да (мақомида) илмий 
даражага ва илмий унвонга эга бўлишлари учун 
бу талаблар амалга оширилиши зарурдир, албатта. 
Аммо асосий масаланинг иккинчи томони 
келиб чиқади, яъни профессор-ўқитувчилар
­
нинг барчаси ҳам илмий тадқиқот ва методик 
ишларни бажаришга лаёқатлими ёки улар ушбу 
ишларни бажариш учун қандай тайёргарлик 
«таянчи»дан, жараёнидан ўтган? Яъни, улар 
ушбу ишларни бажариш технологияларидан 
қанчалик хабардор? Ёки ёш мураббий ўқитув
­
чининг талабалар академик гуруҳларига раҳбар
­
лик қилишларида амалга оширилаётган кўплаб 
маънавий-маърифий ишларнинг тўловлари, ме
­
зонлари аниқ белгиланганми? Ушбу мезонлар 
социологик, иқтисодий тадқиқотлар натижасида 
ҳаққоний чиқарилганми? Демак, бўлғуси тасви
­
рий, амалий санъат ўқитувчиларини келажак
­
даги касбий фаолиятга тайёрлаш технологияла
­
ри янгиланиб борар экан, юқоридаги омиллар 
эътиборга олиниши учун бир қанча хулосалар, 
таклиф ва мулоҳазаларни келтириш мумкин ва 
бу жараённинг ўзи ҳам алоҳида тадқиқотлар ўт
­
казишга мансуб деб ҳисобланади. Ушбу жара
­
ённи янада такомиллаштириш қуйидаги хулоса
­
ларни таклиф ва тавсия қилиш мумкин.
1. Бўлғуси мутахассис кадрларни касбий фа
­
олиятга тайёрлаш технологияларини такомил
­
лаштиришда ҳар бир соҳанинг, ихтисосликнинг 
ўзига хослигини ҳисобга олиш ва бу жараёнда 
кафедра, факультет олий ўқув юрти мақсадлари 
ижтимоий буюртма мазмунида ўз ўрнини топи
­
ши лозим. 
2. Бўлғуси тасвирий ва амалий санъат ўқитув
­
чиларини касбий фаолиятга тайёрлашда педаго
­


216
217
гик, методик жиҳатларини ҳам эътиборга олиш 
керак бўлади. Чунки педагогларнинг кўпгина 
фаолияти қирралари методик (услубий) маъна
­
вий-маърифий ва ташкилий ҳолатларни амалга 
оширишларида намоён бўлади. 
3. Бўлғуси ўқитувчи мутахассисларни кас-
бий-педагогик фаолиятга тайёрлашда уларнинг 
илмий тадқиқот ишларини амалга оширишла
­
рида иштирок этишлари лозим бўлади. Чунки 
педагогик жараён кўплаб ностандарт вазият
­
лардан таркиб топган ҳисобланади. Ўқитувчилар 
эса кўпчилик ҳолларда ана шундай ҳолатларни 
тахмин қилишга, кузатишга, умумлаштиришга, 
тайёрланган ҳолда боришлари зарур бўлади. 
4. Педагогик фаолиятда кўплаб расмий, но
­
расмий методик меъёрий ўқув ҳужжатларини 
юритиш лозим бўлади. Шунинг учун бўлғуси 
ўқитувчиларни дастлабки босқичларданоқ турли 
ҳужжатларни юритишга, яратишга, тузатишга 
(таҳрир қилишга) тайёргарликларини таъмин
­
лаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Download 7,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish