Article · December 020 citations reads 74 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 7,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/51
Sana30.04.2022
Hajmi7,99 Mb.
#598061
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   51
Bog'liq
333 (1)

Фойдаланилган адабиётлар
1. https://ru.wikipedia.org/wiki/Музей_со
­
временного_искусства_(Пермь) 
2. https://ru.wikipedia.org/wiki/Современ
­
ное_искусство 
3. Харари Ю.Н. 21 урок для XXI века. 
Синдбад, 2018. Ст. 13 // https://avidreaders.ru/
book/21-urok-dlya-xxi-veka.html


188
189
МЕРИТОКРАТИЯ – ЁШЛАРНИ ФАОЛ 
ФУҚАРОЛИК ПОЗИЦИЯСИ РУҲИДА 
ТАРБИЯЛАШ ОМИЛИ 
А.Ф. СУЛТОНОВ, 
ТКТИ тадқиқотчиси
Фаол фуқаролик позицияси – икки қутб
­
нинг, яъни бир томондан, Ўзи ва иккинчи то
­
мондан, Давлат манфаатларини уйғун тасаввур 
этиш, ўзини маълум давлатнинг онгли аъзоси 
сифатида англаш, бахт-саодатни ўз Ватанида 
топишга интилиш, ҳаттоки миграцион ҳаракат
­
ларида ҳам ўз миллати, халқи ва давлатининг 
манфаатларини ҳам ҳисобга олиш каби ёнда
­
шувни назарда тутади. Бугунги кунда, бунга зид 
бўлган бефарқлик, нигилизм, цинизм, сарказм, 
мутлоқ индивидуализм каби ҳолатлар йўқ эмас, 
деб айтолмаймиз. Кишиларни бундай ёндашув
­
дан фаол фуқаролик позициясига ўтказиш ёки 
умуман, ёшларни бундай руҳда тарбиялаш му
­
раккаб вазифалардан бўлиб, бир қатор омил
­
ларни фаоллаштиришни тақозо қилади. Ана 
шундай омиллардан бири, назаримизда, ижти
­
моий-сиёсий ҳаётда меритократия тамойилини 
қўллаш ҳисобланади. 
Меритократия лотинча 
meritus
«муносиб» 
ва юнонча 
κράτος
«ҳокимият, бошқарув» сўзла
­
ридан таркиб топган бўлиб, луғавий жиҳатдан 
«муносиблар ҳокимияти» деган маънони англа
­
тади. Мазкур тамойилни амалиётга жорий этиш 
кишиларнинг у ёки бу ижтимоий вазифага са
­
лоҳияти етарлилигини аниқ ўлчовлар асоси
­
да баҳолаш, саралаш ва жой-жойига қўйишни 
тақозо этади. 
Меритократия тамойили тарихига қисқача 
тўхталиб қарасак, маълум бўладики, у Шарқ дав
­
латчилик тажрибаларида муайян даражада амал 
қилган. Хусусан, Ҳиндистоннинг машҳур давлат 
ва жамоат арбоби Жавоҳарлал Неру ўзининг 
«Жаҳон тарихига назар» номли асарида қуйида
­
гиларни келтиради: «Хитойни мил. авв. 1 асрдан 
– мил. 3 асргача идора этган Хань сулоласида 
расмий лавозимларни эгаллаш учун имтиҳонлар 
жорий этилган. Ваҳоланки, бошқа давлатларда 
яқин-яқингача (ХХ аср бошлари учун – С.А.) 
лавозимга тайинлашнинг фаворитизм, синфий 
ёки каставий (қариндош-уруғчилик) тизими 
амал қилиб келган»
1
. Тўғри, имтиҳонлар асосан 
конфуцийлик қадриятлари нуқтаи назаридан 
ўтказилган ва ХХ асрнинг бошларида бу амали
­
ёт тўхтатилган. 
Амир Темурга пири, тахмин қилинишича, 
Мир Саййид Баракадан юборилган мактубдаги 
«Агар ҳар нарсани ва ҳар кимни ўз мартабасида 
сақлай олмайсанг, салтанатингга бундан кўп ха
­
лалу зиён етгай. Демак, ҳар кимнинг қадр-қий
­
матини, тутган мавқеини, ҳар нарсанинг ўлчо
­
вини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш 
юритишинг керак», деган ўгит ҳақида Соҳибқи
­
рон ўз «Тузуклари»да «Пиримнинг ушбу макту
­
би менга етгач, унда буюрилган ҳар бир нарсани 
1
Неру Дж. Взгляд на всемирную историю. 1-том. – 
М.: Прогресс, 1989. – с. 117.


190
191
бажо келтирдим», «Кимнинг ақли ва шижоатини 
синов тарозусида тортиб кўриб, бошқаларники
­
дан ортиқроқлигини кўрсам, уни тарбиямга олиб, 
амирлик даражасига кўтарар эдим» деб ёзади
1

Бундан кўринадики, Амир Темур ҳам давлатчилик 
ишларида шахсий сифатлар ўлчовига муайян да
­
ражада эътибор қаратган. 
Шарқдаги меритократик амалиёт кейинчалик 
Европада амал қила бошлайди. Москва давлат 
университети тадқиқотчиси А.В. Чекареванинг 
қайд этишича, меритократия ҳақидаги фикрлар 
ХХ асрнинг ўрталаридан бошлаб, бир неча объ
­
ектив ва субъектив жараёнлар кенг ёйилиши 
фонида ривожлана бошлаган. Бунга сабаб шуки, 
бу вақтга келиб: 
- тенг ҳуқуқли одамлардан ташкил топган 
жамиятнинг кўпқатламли мураккаб синфларга, 
масалан, ишчилар синфининг ўзида «оқ ёқали
­
лар» ва «кўк ёқалилар» каби ички қатламлар
­
нинг ажралиши кузатилади; 
- жамиятни кишиларнинг ижтимоий инсти
­
тутларда бажарадиган муайян роли ва тутган 
мавқеига қараб ўрганувчи Т. Парсонснинг ту
­
зилмавий-функционализм назарияси кенг ёйи
­
ла бошлади ва; 
- умуман, ижтимоий мавқени мерос йўли 
билан эмас, балки ўз қобилиятлари, ютуқлари, 
ақли ва истеъдоди билан қўлга киритадиганлар 
жамиятни бошқариши керак, деган қарашлар 
пайдо бўла бошлади
2

1
Темур тузуклари. Форсча матндан А.Соғуний ва 
Ҳ.Кароматов тарж. – Тошкент: «O‘zbekiston», 2012. – 
89-90 бб; 92-б.
2
Чекарева А. В. Представления о меритократии // 
1950-йилларда социолог олим Майкл Янг то
­
монидан бу атама тенглар жамиятида ижтимо
­
ий ҳолат ва мавқенинг қобилият ҳамда ақл-и
­
дрокка боғлиқлигини, ижтимоий неъматлар эса 
кўпроқ муносиблардан камроқ муносибларга 
қараб тақсимланишини ифодалаш, маъносида 
муомалага киритилган
1

Америкалик олим Д. Белл эса ўзининг «Ке
­
лажак постиндустриал жамият» (1973) асарида 
меритократияни бюрократия ва коррупцияни 
енгувчи, ёпиқ дунёдан истеъдодлар рўёби ва 
ривожи учун шароит мавжуд бўлган жамиятни 
қуриш имконияти сифатида қарайди
2
.
Меритократия тамойили ҳақида бир қан
­
ча хавотирли мулоҳазалар борлигига қарамай, 
бугунги кунда илмий асосланган ижобий хуло
­
саларга кўра, у ижтимоий мобилликни келти
­
риб чиқаради, шахс ва жамиятнинг бир жойда 
депсиниб қолишдан асрайди, кишиларда мунта
­
зам равишда ўз устида ишлашга рағбат ҳосил 
қилади. Шу туфайли унинг кўплаб соҳалар ама
­
лиётига, хусусан, бошқарув ва ҳокимият тизи
­
мига татбиқ этилаётгани, ўйлаймизки, инсоният 
манфаатларига мос келади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
Ш.М. Мирзиёев ҳам 2017 йилги Олий Мажлисга 
Мурожаатномасида «Биз бошқарув соҳасида, 
биринчи навбатда, ижро ҳокимияти органлари 
фаолиятини такомиллаштириш, кадрлар, мод
­
1
Young Michael, ‘Looking back on Meritocracy’ in Geoff 
Dench (ed.), The Rise and Rise of Meritocracy, Blackwell 
Publishing, 2006. Р. 74.
2
Bell Daniel, «On meritocracy and equality», National 
Affairs. Public Interest, Vol. 29, 1972. Р. 37.


192
193
дий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича 
аниқ мезон ва тартибларни жорий этишимиз за
­
рур», дея таъкидлаб ўтган эди
1
. Ўзбекистон Ре
­
спубликаси Президентининг 2019 йил 3 октябр
­
да қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси 
кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати 
тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тад
­
бирлари тўғрисида»ги ПФ-5843-сон Фармони
­
га мувофиқ, «касбга оид сифатлари ва алоҳи
­
да хизматларини одилона ва объектив баҳолаш 
асосида энг муносиб ва қобилиятли шахсларни 
давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш ҳамда 
уларнинг хизмат поғоналари бўйича кўтарили
­
шини назарда тутувчи меритократия тамойили
­
ни қўллаш» давлат фуқаролик хизматини янада 
такомиллаштириш ва ислоҳ қилишнинг устувор 
йўналишлари сифатида белгилаб қўйилди. Де
­
мак, бунга давлат сиёсати даражасида эътибор 
бериш бошланди. Айни пайтда, мазкур давлат 
сиёсатини амалга оширишга киришилган. «Янги 
Ўзбекистон» газетасининг 2020 йил 8 октябрь 
кунги сонида сиёсатшунос олим, Ўзбекистон 
Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат 
хизматини ривожлантириш агентлиги дирек
­
торининг биринчи ўринбосари О.Ҳасановнинг 
мақоласида бу ҳақда батафсил маълумотлар 
келтириб ўтилди
2

1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат 
Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси // 
http://uza.uz/oz/documents/zbekiston-respublikasi-
prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-22-12-2017 
2
Ҳасанов О. Холис баҳолашнинг самарали тизими 
// «Янги Ўзбекистон» газетаси. № 192 (192), 2020 йил 8 
октябрь, пайшанба. – 1-2-бб.
Меритократия ва ёшларни фаол фуқаролик 
позицияси руҳида тарбиялашнинг ўзаро алоқа
­
дорлиги ҳақида айтиш мумкинки, бу тамойил
­
нинг Ўзбекистонда давлат сиёсати даражасидаги 
вазифа сифатида белгилаб олингани ва амалиёт
­
га жорий этишга киришилгани кишилардаги ке
­
лажакка бўлган ишонч туйғуларини мустаҳкам
­
лайди. Чунки у, юқорида кўрдикки, меҳнат таш
­
килотларида муносиб шахсларнинг келишини ва 
муносиблар ишлашини таъминлайдиган тамойил 
ҳисобланади. Агар бу тамойил ҳокимият ва бо
­
шқарув тизимида, барча меҳнат ташкилотлари
­
да ишлайдиган бўлса, нафақат ёшларимизнинг, 
балки жамиятимиз аксарият вакилларининг ке
­
лажакка бўлган умидлари ошади; ўз қобилият, 
билим ва малакаларини шу ерда – Она Ватанда 
рўёбга чиқариш имкони янада кенгаяди. Фақат
­
гина бу тамойилни барча бўғинлардаги раҳбар 
ва ишчи ходимларга тушунтириш, шунга бино
­
ан ишларни пухта, тизимли ва самарали ташкил 
этишга эришсак бўлди. Айни шу жараёнда МЕ
­
РИТОЛОГИЯ деган янги фан юзага келса ҳам, 
ажаб эмас!


194
195

Download 7,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish