Article · December 020 citations reads 74 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 7,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/51
Sana30.04.2022
Hajmi7,99 Mb.
#598061
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   51
Bog'liq
333 (1)

Фойдаланган адабиётлар
1. 
Доманов В.Г. Современное граждан
­
ское общество в контексте структурнофунк
­
цио-нального дискурса. Ростов- н/Д.: Изд-во 
СКАГС, 2010. 30 стр
2. 
Хейвуд Э. Политология. М.: ЮНИТИ-ДА
­
НА, 2005. 
3. 
Merriam C. Civic Training in the United 
States. Chicago. University of Chicago Press, 1934.
4. 
Алмонд Г., Верба С. Гражданская культу
­
ра. Политические установки и демократии пяти 
наций. М. Гардарики, 2009.


152
153
МУЗЕЙ ЭКСКУРСИЯЛАРИ ЁРДАМИДА 
ЁШЛАРДА ТЎҒРИ ҲАЁТ ЙЎЛЛАРИНИ 
ТАНЛАШ ТАСАВВУРЛАРИНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Шаҳноза КАСИМОВА,
Камолиддин Беҳзод номидаги МРДИ
«Музейшунослик» кафедраси катта ўқитувчиси.
Ёшлар жамиятнинг энг муҳим стратегик 
заҳираси ҳисобланади. Айнан ёшлар ижтимо
­
ий ва илмий-техник тараққиётнинг суръат ва 
кўламларини белгилайди, ҳамда инсониятнинг 
барқарор ва ҳавфсиз ривожланиши даража
­
сига таъсир кўрсатади. Ҳар қандай минтақа
­
вий, давлат ёки глобал муаммоларнинг ечими 
тўғридан-тўғри ёшларнинг фаолияти, уларнинг 
ахлоқий ва профессионал позицияси билан боғ
­
лиқ.
Замонавий ёшлар ўзининг эркинлиги, ама
­
лийлиги ва мобиллигининг ўсиши, ўз тақдири 
учун жавобгарлиги, кейинчалик иш билан таъ
­
минланишига ва ишдаги мартабасига таъсир 
кўрсатадиган профессионал тайёргарлик ва си
­
фатли таълим олишга бўлган қизиқишнинг ке
­
скин ошиши билан фарқ қилади. Ёшлар ҳалқа
­
ро ёшлар ҳамжамияти билан бир бутун бўлиб 
бирлашишга, умумжаҳон иқтисодий, сиёсий ва 
инсонпарварлик жараёнларида иштирок этишга 
интиладилар. Алоқа воситаларининг тараққий 
этиши туфайли турли мамлакатларнинг ёшла
­
ри ўртасидаги тафовут йўқола боради. Ҳозирги 
кунда ёшларга сиёсий, иқтисодий ва маданий 
ҳаёт воқеаларида иштирок этиш ҳамда ушбу 
воқеаларга бўлган қизиқишнинг паст даражаси 
хосдир, нотабиий сабабларга кўра улар ораси
­
да ўлим кўрсаткичлари ошиб бормоқда, ёшлар 
муҳитининг жиноийлашуви, уларга деструктив 
субмаданият ва ҳамжамиятларнинг таъсири ош
­
моқда. [1; 126-б.].
Ёшлар билан боғлиқ бўлган масалалар бир 
қатор ҳалқаро ва минтақавий ташкилотлар: 
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ҳамда 
унинг ихтисослашган муассасалари – Таълим, 
фан ва маданият масалалари бўйича бирлаш
­
ган миллатлар ташкилоти (ЮНЕСКО), Ҳалқаро 
меҳнат ташкилоти (ҲМТ), Бутунжаҳон соғлиқ
­
ни сақлаш ташкилоти (БССТ), Жаҳон банки, 
БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ ҳўжалиги таш
­
килоти (ФАО), ҳамда Европа иттифоқи, Евро
­
па кенгаши ва ҳ.к.ларнинг диққат марказида
­
дир. 12 август БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 
Ҳалқар ёшлар куни деб эълон қилинган.
Жамиятнинг равнақи бевосита давлат ёш ав
­
лоднинг ижодий салоҳиятидан қанчалар сама
­
рали фойдаланиши, уларни ижтимоийлаштириш 
бўйича чораларни қай тарзда амалга ошириши 
билан боғлиқдир. Давлатнинг ёшлар сиёсати – 
уларнинг салоҳиятини ҳаётий фаолиятнинг тур
­
ли соҳаларида янада тўлиқ амалга ошириш мақ
­
садларида ёшларнинг ижтимоий шаклланиши 
ва ривожланиши учун давлат томонидан амалга 
ошириладиган, ёш фуқароларни қўллаб-қув
­
ватлашга йўналтирилган ташкилий ва ҳуқуқий 
чоралар ҳамда иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий 


154
155
тизимни ўзида ифода этади. Давлатнинг ёшлар 
сиёсати сиёсий тузум, иқтисодий тараққиёт да
­
ражаси, жамиятнинг маданий анъаналари ва 
ҳ.к.лар билан боғлиқдир.
Агар тарихий хотира сақланмас экан, замонавий 
жамиятнинг тараққиёти муваффақиятли бўлиши 
мумкин эмас. Музей – социомаданий жараёнлар 
майдонидаги омиллардан бири ҳисобланади. Ин
­
сонларнинг тарихий хотирасини шакллантирувчи 
нарсаларни тўплаш ва сақлаш музейнинг вазифа
­
сидир. Ҳозирда ушбу институтга бўлган эътибор 
сезиларли даражада ошиб бормоқда. Ўз ходим
­
лари ва ишчиларидан ижодий фаолиятни талаб 
қилувчи янги турдаги музейлар пайдо бўлмоқда: 
замонавий санъат музейлари, «эркин музейлар»; 
«жонли» музейни ривожлантириш концепцияси 
жорий қилинмоқда.
Профессионал фаолият ва умуман ҳаётий 
фаолиятни бошқаришга қодир бўлган, ҳаёт йўли 
ва ўз камолотининг субъекти бўлиб иштирок 
этадиган бўлажак мутахассисни шаҳс сифати
­
да тарбиялаш – олий мактабнинг энг асосий 
вазифасидир. Мутахассисларни тайёрлаш та
­
лабалар ривожининг ёшга доир ўзига хос ху
­
сусиятларини англашга таяниши лозим. Айнан 
ёшлик даврида инсон учун, одатда, ҳаётий по
­
зициясини аниқлаш, ҳаёт йўли рефлексияси – 
ўтмиш тажрибани англаш, ҳозирги кундаги ҳа
­
ётдан мамнунлик, ҳаётий мақсадлар, шунингдек 
ўзини ўзи ривожлантириш ва мукаммаллашти
­
риш истиқболлари ва йўналишларини белгилаш 
билан боғлиқ бўлган масалалар долзарб бўлиб 
бормоқда. [3; 84-б.].
Ўзини ўзи ривожлантириш деганда фаол ҳа
­
ётий позиция, ҳаётий мақсадлар ва шаҳсий им
­
кониятларни кенгайтиришга, ўзини ўзи ўзгарти
­
риш ва мукаммаллаштиришга бўлган интилишни 
кўзда тутадиган, ўзини ўзи қайта ўзгартириш 
бўйича инсоннинг мақсадли фаолиятининг ички 
детерминацияланган кўринишини тушунилади. 
Ўз навбатида ўзини ўзи ривожлантириш субъ
­
екти – бу ўспиринлик ёшида актуаллашадиган 
ва узлуксиз мотивацияланган ўзини ўзи ўзгар
­
тириш, мукаммаллаштириш ва ўз ривожини бо
­
шқариш бўйича инсоннинг ўзига хос ички де
­
терминацияланган фаолиятининг мавжудлигида 
намоён бўладиган, шаҳснинг ўзига хос сифати
­
ни сақловчи воситадир.
Ўзини ўзи ривожлантиришга ёрдам берувчи 
шароитлар, уларни омиллар деб аташади; улар 
шаҳсий ўсишни таъминлайди, шунингдек инсон 
ривожининг характери ва йўналишини белги
­
лайди. Ўзини ўзи ривожлантиришга таъсир қи
­
лувчи омиллар ташқи (инсоннинг муҳит билан 
алоқасини акс этувчи) ва ички (инсоннинг ички 
дунёси, унинг ниятлари, важлари, шаҳсий ўзига 
хос хусусиятларига таалуқли) омилларга бўлина
­
ди. Инсоннинг ҳаёт йўли ҳақидаги тасаввурла
­
ри унинг ўзини ўзи ривожлантиришига таъсир 
кўрсатувчи ички омиллардан бири ҳисобланади.
Ҳаёт йўли ҳақидаги тасаввурлар деганда, ин
­
сон онгида мавжуд бўлган, дунёда ўзини муай
­
ян англашнинг самараси бўлмиш, субъектнинг 
ҳаёт-маъновий ориентациялари ва интилишла
­
ри билан сингиб кетган ўзаро боғланган ҳаётий 
воқеалар, шаҳсий ўзгаришлар ва ҳаётий режа
­


156
157
ларнинг бир бутун образида намоён этилган 
шаҳсий ўтмиш, ҳозирги кун ва келажак истиқ
­
болларининг субъектив акси тушунилади.
Инсоннинг ҳаёт йўли ҳақидаги ўз тасаввур
­
лари устида маънавий ишлаши унда субъектив
­
ликни ривожланишига ёрдам беради. Шу билан 
бирга у фаол ва мақсадли ўзини ўзи ривожлан
­
тириш йўли билан ҳам эришилади.
Ўсиб келаётган ёш авлодни эстетик тарбия
­
лаш ва бадиий таълим бериш музей педагогика
­
сининг бош вазифаларидан бири ҳисобланади. 
Музейларнинг охирги ўн йилликларга хос бўл
­
ган педагогик фаолиятининг ўзига хос юкса
­
лиши кўп жиҳатдан ижтимоий сабаблар билан 
шартланган. Музей концепциясининг қайта ан
­
гланилиши жиддий инсонпарвар ижтимоий му
­
аммолар оқибатида келиб чиққан.
Бугунги кунда инсоннинг маънавий мада
­
ниятини, билимга бўлган эҳтиёжларини шакл
­
лантириш вазифалари таълим вазифаларидан 
муҳимроқ бўлиб қолмоқда, негаки юқоридаги
­
лар муваффақият билан ечилса иккинчи шарт
­
лар самарали амалга оширилади.
Ушбу жараёнда музей жуда муҳим роль ўй
­
наши мумкин, унинг бошқа таълим марказлари
­
дан фарқи – унинг демократиклиги ҳамда ёши 
ва таълимотидан қатъий назар аҳолининг бар
­
ча тоифалари ва гуруҳларига тарбиявий таъсир 
кўрсатиш имкониятларидадир. [2; 182-б.].
Маълумки, санъат, бадиий ижод замонавий 
жамиятда шаҳснинг ривожланиши ва шакллани
­
ши жараёнида шакллантирувчи ва тарбияловчи 
функцияни амалга оширган ҳолда технократик 
тенденцияларни сусайтиришга ёрдам бериши 
мумкин. Таълим ва тарбиявий вазифаларнинг 
нисбатларини қайта кўриб чиқишда намоён 
бўладиган инсонпарварлаштириш жараёнини 
янада қамраб олаётган таълим концепциясини 
қайта англанилиши бундан далолат беради.
Замонавий музейшуносликда музей коммуни
­
кацияси – бу музей фаолиятининг (ишлаб ту
­
ришининг) ўзига хос хусусиятларини белгилай
­
диган маданий алоқаларнинг ўзига хос (алоҳида) 
кўринишидир деган қоида аллақачон етарлича 
мустаҳкам қарор топган. Музейшунослар музей 
коммуникацияси ҳақидаги назарий тасаввур
­
ларнинг шаклланиши музейнинг тарбиявий 
вазифаларини муҳокама қилиш билан боғлиқ 
эканлигини таъкидлашмоқда.
Музейшунос-олимлар музей коммуникация
­
сининг моҳияти ва асосий шаклларини баҳолар 
эканлар, музейда эстетик тарбиялаш жараёни
­
нинг коммуникатив хусусияти ҳақидаги хуло
­
сага келишмоқда. Музей коммуникацияси экс
­
позицияни ташкил қилувчи музей буюмлари 
билан мулоқот қилиш орқали аҳборот етказиш 
жараёни сифатида аниқланади. Олимларнинг 
тадқиқотлари экспозицияни ташриф буюрувчи
­
га таъсир кўрсатишининг ўзига хос хусусияти
­
ни белгилайдиган музей аҳборотининг ўзига хос 
хусусиятини аниқлашга тўхталган (қаратилган). 
Маълумотни сақловчи воситалар бўлмиш мада
­
ний бойликларни уларнинг ёйилиш муҳитидан 
танлаб олиш, қадриявий баҳоловчи муносабатни 
тақозо этиши билан шартланган (ўзаро боғлиқ 
бўлган), музей аҳборотининг баҳоловчи харак
­
тери унинг ўзига хос хусусияти ҳисболанади.


158
159
Музей амалиёти шуни кўрсатадики, ёшларда 
ҳар бир алоҳида (конкрет) музейнинг ижтимо
­
ий аҳамияти, унинг маълум минтақа мадания
­
тида тутган ўрни, ўзига хос муассаса сифатида 
музей ҳақидаги тасаввурларни шакллантириш 
ўқувчиларнинг музей маданиятини тарбиялаш 
ҳамда умумий таълим-тарбиявий масалаларни 
ҳал этиш учун муҳимдир.
Музейнинг таълим-тарбиявий функцияси 
экспозициянинг илмийлиги ва образлилиги
­
нинг уйғунлиги шарти билан амалга оширили
­
ши мумкин. Экспозициялар ҳамда кўргазмалар, 
экспозиция ва кўргазма жамоасининг илмий 
иши натижаси сифатида музей фондлари асо
­
сида тузилади. Информацион, экспрессив ху
­
сусиятларга эга бўлган музей экспонати музей 
муҳити шароитида бир вақтнинг ўзида шаҳс
­
нинг интеллектуал ва эмоционал жараёнларига 
таъсир кўрсатиш ноёб имкониятига эгадир. Ҳар 
бир экспозиция эса экспонатлар орқали билим
­
лар, кўникмалар, мулоҳазалар, баҳо ва ҳис-туй
­
ғуларни етказиш дастурини ўзида ифода этади.
Музейда ўқувчиларни эстетик тарбиялашда 
ҳалқ санъати экспозиялари ва кўргазмалари 
алоҳида ўрин тутади. Илмий тадқиқотларнинг на
­
зарий таҳлили шуни кўрсатадики, ҳалқ санъати 
шаҳснинг маънавий ривожининг муҳим воситаси 
сифатида баҳоланади, шаҳснинг етакчи қадрия
­
вий сифатларини шакллантиришда ҳалқ санъати
­
нинг аҳамияти маълум бўлади. [4; 356-б.].
Ёшларни эстетик тарбиялаш тизимини та
­
комиллаштириш турли: педагогик, психологик, 
ижтимоий, ижтимоий-психологик, фалсафий 
ёндашувларни талаб қилади. Сўнгги ўн йилли
­
клар мобайнида бадиий-педагогик муаммоларни 
ўрганишда янада кучли фаоллик кузатилмоқда.
Ҳозирда музейларнинг маданий-маърифий 
ва экспозицион-кўргазмавий фаолияти соҳа
­
сида мавжуд назария низомларини апробация
­
лаш ҳамда янги концепцияларни ишлаб чиқиш 
учун энг қулай имкониятлар очилмоқда, бади
­
ий-эстетик тарбиялашнинг амалий фундаментал 
асослари солинмоқда.
Музейшунослар томонидан музейларнинг ма
­
даний-маърифий фаолиятининг бир қатор асо
­
сий аспектлари белгиланмоқда: таълим (билим 
орттириш), тарбиявий, ижтимоий аспектлар.
Улардан биринчиси коммуникация восита
­
си ҳамда маълумотни сақловчи восита бўл
­
миш музей тўпламининг гносеологик аҳамия
­
ти билан шартланган (боғлиқ); иккинчи аспект 
маданий-тарбиявий фаолиятнинг психологик, 
педагогик ва дидактик жиҳати билан шартлана
­
ди; учинчиси инсонга конкрет жамоат гуруҳи
­
нинг вакили сифатида ижтимоий-психологик ва 
ижтимоий ёндашув билан боғлиқдир.
Экспозиция санъати, музей экспонати, му
­
зей дарси (экскурсия-мулоқот) орқали тарбия
­
лаш – бу ижодий ҳаёт «дарслиги» сифатида, 
санъатлар синтези таъсири остида мактаб ўқув
­
чисининг бутун ривож йўли давомида яхлит, 
фикрловчи, ҳис этувчи шаҳсиятини (шаҳсини) 
шакллантириш ҳамда ўқувчи ўзида ушбу шаҳ
­
сиятни (шаҳсни) яратиш жараёнидир. 
Сўнгги йиллар мобайнида музейнинг таълим ва 
тарбиявий фаолиятида жиддий ўзгаришлар рўй 


160
161
бермоқда. Аввалам бор, бу имкон қадар ташриф 
буюрувчининг қизиқишлари ва эстетик эҳтиёж
­
ларини ҳисобга олган ҳолда музей ўз ташриф 
буюрувчисига яқин бўлганлигида ифодаланади. 
Шу билан бир вақтда жамиятимизнинг замона
­
вий маданий ҳаёти ижтимоий фаолиятнинг турли 
ҳил соҳаларида, шу жумладан ўсиб келаётган ёш 
авлодни эстетик тарбиялаш соҳасида ҳам инсон
­
ларнинг ошган фаолияти билан характерланади. 
Замонавий музей учун ушбу фаолиятнинг аҳами
­
яти музей ишининг бир қатор назариячилари ва 
амалиётчилари томонидан тан олинган.

Download 7,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish