Article · December 020 citations reads 74 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 7,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/51
Sana30.04.2022
Hajmi7,99 Mb.
#598061
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   51
Bog'liq
333 (1)

Фойдаланилган адабиётлар
1. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 4-жилд. 
– Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» 
Давлат илмий нашриёти, 2008. -325-369 б.
2. Ҳайитметов А. Навоийхонлик суҳбатлари. 
– Т.: Ўқитувчи, 1993. – 152-б.
3. Бекмуродов М., Қуронбоев Қ., Тангриев 
Л. Ҳаракатлар стратегияси асосида жадал та
­
раққиёт ва янгиланиш сари. Т.: Ғ.Ғулом, 2017, 
68-бет. 
4. Ўзбекистонда аёллар ташкилотлари.// Ўз
­
бекистон хотин-қизлар қўмитаси. Т.:2018, 2-бет.
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаат
­
номаси. «Халқ сўзи», 25 январь 2020 й.
ЗАМОНАВИЙ САНЪАТ ФУҚАРОЛИК 
ПОЗИЦИЯСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
ОМИЛИ СИФАТИДА
Бахтиёр МАЪРУФБОЕВ, 
Камолиддин Беҳзод номидаги 
МРДИ катта ўқитувчиси
Санъат – кишиларнинг турли вазиятда, ҳо
­
латда хаёлидан ўтказган, тажрибасида кечирган, 
ҳаётда кузатган воқеаларини бадиий бўёқлар би
­
лан маълум ғоя асосидаги битта картинага йиға
­
ди. Буни кузатган томошабинда асар воқеалари 
маълум борлиқ, макон, замон, инсон ҳаёти, аба
­
дият, тақдир, келажак башорати каби ўй-фикр- 
ларни туғдириши билан бирга, қайсидир кар
­
тина унинг қўрқув, ҳасрат, тушкунлик, ҳайрат, 
қувонч, мамнунлик, жўшқинлик, ғурурланиш 
каби ҳиссиётларини уйғотишга, уни тўлқинлан
­
тириб, ҳаяжонга солишга етарли бўлади. Арис-
тотелнинг фик рича, санъат кишида шундай 
ҳиссиётларни қўзғатадики, натижада инсонда 
катарсис-фориғланиш ҳолати юз беради. 
Бизга маълумки, замонавий-концептуал санъ
­
ат (contemporary art) модернизм, постмодернизм 
табиатига эга бўлиб, кўплаб санъат турлари, 
жанрларининг қоришмасидан вужудга келган. 
Бунга турли шаклдаги замонавий санъат турла
­
рига назар ташлаганда амин бўлиш мумкин. Бу
­
гун замонавийлик руҳи кириб бормаган санъат 
турларини учратиш қийин. У хоҳ кино санъати 


178
179
бўлсин, хоҳ театр, мусиқа, рақс ва албатта, тас-
вирий ва амалий санъат. 
Замонавий санъат нафақат классик, балки 
санъатнинг турли шакллари, жанрлари негизида 
вужудга келган бўлса-да, у бир қатор ўзига хос 
фарқли томонларига эга. Хусусан, унинг аниқ 
бир қолипга тушмаслиги, чегара билмаслиги, 
ранг-баранглиги, маълум маънода санъатнинг 
йиллар давомида ўрнатилган нормаларидан «че
­
киниш», воқеликка креатив-ижодий ёндашиш 
шулар жумласидандир. Шунингдек, унинг энг 
муҳим жиҳатларидан бири – яратилган асар
­
лар воқеликнинг рационал бадиий ифодасигина 
бўлмай, балки онгланмаганлик, онг ости, руҳий- 
эмоционал ҳолатлар ифодаси экани билан ҳам 
характерланади. Айтиш мумкин бўлса, концепту
­
ал санъат ҳар доим ҳам қандайдир мақсадга қара
­
тилган бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам, бир 
қарашда унинг моҳиятини тўла англаб бўлмайди. 
Бу эса ҳар бир томошабин ундан ўзи учун нима
­
дир олишига қаратилганини англатади. 
Замонавий санъатнинг ривожланиш тарихи
­
га эътибор берсак, у илм-фан, техника-техно
­
логия, саноат, бозор иқтисодиёти муносабатла
­
ри ва шунингдек, фаол демократик ислоҳотлар, 
фуқаролик жамияти асосларининг яратилиши 
жараёнлари билан ёнма-ён шаклланганини ку
­
затишимиз мумкин. Шунинг учун бўлса керак, 
унда ижодийлик, эркинлик, бир қолипга туш
­
маслик, бир сўз билан айтганда, демократик руҳ 
устувор аҳамиятга эга. 
Мазкур «қолип»даги асарлар, аввало, умумин
­
соний қадриятлар устуворлигига таянади. Унда 
эркинлик, тенглик, адолат, тинчлик, плюрализм, 
дўстлик, табиатни асраш, инсоний муносабат
­
лар, уларнинг ўй-кечинмалари, ҳиссиётлари 
каби масалалар кўпроқ акс эттирилади. Афсус-
ки, бизга кўп ҳолларда концептуал санъатнинг 
фақат қусурларигина кўринади. Унга «оммавий 
маданият», «истеъмолчилик маданияти»нинг 
тарғиботчиси деб қараб, унинг «исёнкор»ли
­
ги, провокацион характери, индивидуал ғарбо
­
на руҳни сингдиришидан ҳайиқиш, тажрибасиз 
томошабинларнинг санъатдан бегоналашишини 
келтириб чиқариши каби ҳолатларини бўртти
­
риб кўрсатиш урф бўлган. Чунки биз бу санъ
­
атни кўпроқ ғарб руҳида таниймиз. Натижада 
унинг бизда ривожини, бордию мавжуд бўл
­
са-да, табиатида миллий-маданий ўзига хослик
­
нинг намоён бўлишини камроқ кузатяпмиз. 
Ушбу концептуал ижоднинг анъанавий санъ
­
ат турларидан фарқли жиҳати ва айтиш мумкин 
бўлса, ўзига хос устун томони – исталган ғоя, 
фикр ёки муносабатни чексиз бадиий, ифода
­
вий воситалар орқали ва турли санъат турлари, 
илм-фан ютуқлари уйғунлигини қўллаш ёрда
­
мида ифодалай олиш имкониятига эгалигидадир. 
У баъзилар хавотир билдираётганидек миллий 
ўзига хосликни рад этмайди, балки ўз ғоясини 
ифодалаш мақсадида уни ўзига сингдиради ва 
зарур ўринларда фойдаланади ҳам. 
Шунингдек, росмана концептуал санъат на
­
фақат ижодкордан, шунингдек, томошабиндан 
ҳам маълум тайёргарликни, кенг дунёқарашни 
талаб қилади. Сабаби томошабинни ҳайратга 
солиш учун ижодкор томонидан лойиҳа учун 


180
181
белгиланган ғоя маълум мураккаб элементларни 
қўллаш орқали янгича талқин қилинади. Аммо 
мазкур санъат турини баъзилар таъкидлаётгани
­
дек, фақат шундан иборат деб тушунмаслик ке
­
рак. Мутахассисларнинг эътироф этишича, ас
­
лида бу реализмни кўчиришдан кўра мураккаб-
роқ иш. Зеро, концептуал санъат ўз ифодасида 
санъат турларидан, илм-фан ютуқларидан қан
­
чалик фойдаланса, ундан кам бўлмаган шаклда 
бошқа санъат турлари учун озуқа вазифасини 
ҳам бажариши мумкин. Чунки ушбу йўналиш 
вакилларининг ишларини кузатганимизда, ак
­
сариятида улар бугунги илм-фан ютуқларидан 
етарли даражада хабардор экани, ундан самара
­
ли фойдаланаётганини кўришимиз мумкин. Ма
­
салан, ғарб мамлакатларида концептуал санъат
­
нинг кенг тарқалган оптик санъат, перформенс, 
кибер санъат, виртуаль санъат, видеоарт, неофу
­
туризм, инсталляция, био-арт каби турларининг 
фаолиятини кузатсангиз, у биргина инсоннинг 
ижод маҳсули эмаслиги, унда ўз соҳасининг 
етук мутахассислари иштирок этганини, му
­
ваффақиятининг замирида эса жамиятнинг, та
­
раққиётнинг локомотиви бўлган илмнинг сўнг- 
ги янгиликлари, инновацион, ижодий ёндашув 
ётганига амин бўлиш мумкин. Мазкур турдаги 
санъат асарлари томошабиннинг ички олами
­
ни, кечинмаларини яхши маънода ағдар-тўнтар 
қилиб, ҳиссиётларини жунбишга келтирадики, 
бунга албатта кенг дунёқараш, фалсафий, пси
­
хологик ва сиёсий қарашларга эга бўлмай туриб 
эришиб бўлмайди. Зеро, замонавий санъатга 
концептуаллик, лойиҳавий нигоҳ, инновацион
­
лик, коммуникативлик, технологияларга таяниш 
хусусиятлари хосдир. Шунингдек, у шунчаки 
эстетик эҳтиёжларни қондирадиган маданий 
ҳордиқ воситаси бўлмай, балки унинг жамият
­
нинг сациал, башариятнинг глобал муаммолари
­
ни кўтариб чиқиш, уни кенг жамоатчилик эъти
­
борига ҳавола қилиш орқали бартараф этишга 
қаратилган миссияси анъанавий санъат турла
­
ридан кам бўлмаган, керак бўлса, ортиқ дара
­
жада эканини кўриш мумкин. 
Биз замонавий санъатнинг бир қанча аҳа
­
миятли томонларини юқорида санаб ўтдик. Яна 
айтиш мумкин бўлса, ушбу санъатга эътибор 
туфайли ҳудуднинг ишлаб чиқариш, саноат ва 
хизмат кўрсатиш соҳалари ривожига ҳам эри
­
шиш мумкин. Унинг ривожига қаратилган та
­
жрибаларни ўрганганимизда бу борада маълум 
ютуқларга эришган Россиянинг Пермь шаҳри
­
даги «Замонавий санъат музейи»нинг ўз олдига 
мақсад қилиб қўйган миссиялари эътиборимиз
­
ни тортди. Хусусан, музей ўзининг асосий мис
­
сияси сифатида «фуқароларнинг ҳаёт сифатини 
яхшилаш», «ижодий муҳитни шакллантириш», 
«шаҳарнинг қиёфасини шакллантириш ва уни 
ривожлантириш», «халқаро маданий интегра
­
цияни йўлга қўйиш» ва «минтақанинг иқтисо
­
дий ривожига ҳисса қўшиш» каби вазифаларни 
бажаришни ўзининг муҳим дастури, деб эълон 
қилган (1). Бундан кўринадики, унинг самараси 
биз ўйлаганимиздан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин. 
Концептуал санъатни одатда ўткир ижтимоий 
муаммоларни тушуна оладиган элиталаргагина 
мансуб, деган қараш ҳам мавжуд. Агар бугун
­


182
183
ги постиндустриал жамиятнинг локомотивлари, 
ижодкорлари асосан илғор билимларга, ижодий, 
инновацион қарашларга эга тадбиркор, ташаб
­
бускор мана шундай «элита»лар эканидан ке
­
либ чиқсак, уларнинг эътиборини концептуал 
санъатдаги инновационлик, ижодкорлик орқали 
мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришларга, 
янгича ислоҳотларга қаратиш мумкин бўлади. 
Бу эса, тадбиркорларга капитал, иқтисодиётга 
инвестиция дегани. Унинг ўрни туризмни ри
­
вожлантиришда айниқса муҳим. Зеро, таъкид
­
ланадики, мамлакатни санъат ва спортчалик ҳеч 
бир соҳа бирданига машҳур қила олмайди. 
Баъзи манбаларда концептуал санъатни ҳатто 
постдемократик жамият санъати, деб ҳам эъ
­
тироф этишмоқда (2). Маълумки, 20-аср боши
­
да дунёда учта катта мафкура ўзаро рақобатда 
бўлган. Булар фашизм, либерал демократия ва 
коммунизм. Аввало фашизм, 1980 йиллар охи
­
рига келиб коммунизм ҳам дунё саҳнасини тарк 
этди. Натижада либерал қарашлар, демократик 
жараёнлар ва принципларнинг «якка ҳукмрон
­
лиги»гина сақланиб қолди. Шу вақтдан бошлаб, 
бошқарув ва сиёсий тизим ислоҳотларида де
­
мократик тамойиллар устуворлигини эътироф 
этиш, унинг билангина инсон ҳуқуқлари, эр
­
кинликлари ва манфаатларини тўла маънода 
таъминлаш, жамиятда ижтимоий адолатни ўр
­
натиш мумкинлиги ғояси мутлоқлаштирилди. 
Аммо сўнгги вақтларга келиб демократик прин
­
ципларни қўллаш амалиётини кузатиб айтиш 
мумкинки, дунё жамоатчилиги қанчалик жози
­
бали кўринмасин, демократия ғоясидан ҳам қо
­
ниқмаётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Демокра
­
тик принципларни қўллашдан қониқмаслик, бу
­
нинг биринчи омили бўлиб, бунга мисол қилиб, 
унинг энг муҳим принципларидан ҳисобланган 
сайлаш ва сайланиш жараёнлари бугунги кунда 
аҳолининг кўплаб норозиликларига сабаб бў
­
либ, унинг натижаси том маънода соғлом рақо
­
бат муҳитидаги муносиб номзодга эмас, балки 
PR-сайлов кампаниясининг қай даражада му
­
ваффақиятли ишлашига боғлиқ бўлиб қолаётга
­
нини келтириш мумкин. 
Иккинчи омили, ахборот технологиялари ва 
биотехнология соҳасидаги инқилобий ютуқлар 
бизнинг онгимиз ҳеч қачон ҳал қилмайдиган 
муаммоларни келтириб чиқараётгани билан 
боғлиқ. Зеро, биотехнологиянинг ахборот тех
­
нологиялари соҳаси билан биргаликдаги та
­
раққиёти яқин келажакда миллиардлаб одам
­
ларни ишидан маҳрум бўлишига олиб келиши, 
биотехника маҳсулотининг аҳамияти инсон қа
­
дрини четга суриб, демократия ғоясининг неги
­
зи бўлган «эркинлик», «тенглик» қадриятларига 
болта уриши мумкин. Чунки катта маълумотлар 
алгоритмлари рақамли диктатурани шаклланти
­
риши, бу эса ҳокимиятнинг ушбу имкониятлар
­
дан максимал фойдалана оладиган кичик элита 
қўлида тўпланишини келтириб чиқариши мум
­
кин. Натижада аксарият инсонлар эксплуатация 
қилинишдан эмас, балки бундан ҳам ёмони – 
ўзларининг фойдали неъмат ярата олмайдиган 
кераксиз мавжудотга айланиб қолишларидан 
азият чекадилар (3). 
Ушбу муаммонинг ечими сифатида соҳа 
олимлари постдемократик жараёнларни ривож-


184
185
лантириш, яъни сиёсий жараёнларга тўғри
­
дан-тўғри таъсир ўтказиш, ўзини ўзи бошқа
­
риш амалиётини кенгайтириш, жамоатчилик 
назорати, фуқаролик жамияти элементларини 
ривожлантириш ғояларини устувор деб билиш
­
моқда. Шундагина демократиянинг принципла
­
ри ижтимоий адолатни таъминлаш омилига ай
­
ланади. Бу эса келажакда илм-фан ютуқлари
­
нинг маҳсули инсон қадридан устун бўлиб ке
­
тиши омилини пасайтириши мумкин. 
Бу амалиёт ривожланган давлатларда маълум 
маънода ишлай бошлаган. Аммо у қачон тўла са
­
марали ишлайдики, қачонки аксарият кўпчилик 
бу нарсани тушуниб етганда, ўзини ўзи бошқа
­
риш кўникмаси шаклланганда. Шундагина давлат 
ва жамият ўртасидаги алоқа янада мустаҳкам
­
ланади ҳамда мавжуд муаммоларни бугун куза
­
тилаётгани каби ҳиссиётларга берилиш, турли 
норозиликлар шаклида эмас, балки онгли, қону
­
ний йўллар билан бартараф этиш маданиятининг 
шакл ланишига олиб келади. Постдемократик 
санъат эса мазкур жараёнларнинг тезлашиши
­
да, кишиларда ўзини ўзи бошқариш маданияти, 
қатъий фуқаролик позициясининг шаклланиши
­
да катта ўринга эга. Зеро, санъат нафақат ҳисси
­
ётларни қўзғатувчи, балки кишиларга турли мо
­
тивациялар бера олувчи катта куч ҳамдир. 
Ўзбекистоннинг бугунги тараққиёт стратеги
­
яси, унда дунё ҳамжамияти билан ўзаро дўст
­
лик ва ҳамкорлик, сўз эркинлиги, фикрлар хил
­
ма-хиллиги, яъни очиқ жамият тамойилларини 
ҳаётга татбиқ қилишга бўлган интилишлари 
контекстида олиб қаралса, санъатга замонавий
­
лик руҳини сингдириш айни бугунги кун тала
­
би, деб қараш мумкин. Зеро, замонавий санъат 
юқорида таъкидланганидек, ўзида катта социал 
юкни мужассам этиб, амалга оширилаётган дас-
турларни жонли ёритилиши, кечаётган жараён
­
ларни кенг халқ оммасига бирдек етиб бориши, 
олиб борилаётган ислоҳотларни тушуниш, уни 
қалбан ҳис этишга эришишдаги аҳамияти сал
­
моқли. Чунки ҳар бир фуқарони бугунги ўзга
­
ришлардан етарлича хабардор, барчасини тўла 
англаяпти ва ўз фаолиятига татбиқ қила оляпти 
дея олмаймиз. Масалан, бугунги очиқлик сиё
­
сати сабаб жамиятимизда анчадан бери йиғи
­
либ келган муаммоларнинг намоён бўлаётгани 
билан бирга, нафақат аҳоли вакиллари, ҳатто 
маълум бир раҳбар кадрларнинг ҳам олиб бори
­
лаётган ислоҳотлар моҳиятини етарлича англаб 
етмаслиги натижасида ўзи раҳбарлик қилаётган 
ҳудуддаги аҳоли вакиллари билан жуда кўплаб 
низолар юз бераётганида ёки уларда топши
­
риқларни бажаришда креативликнинг етишмас
­
лигида кўриш мумкин. 
Бу каби муаммоларнинг биринчи омили ки
­
шиларда ҳали ҳам демократик тафаккурнинг 
етарлича шаклланмагани, мамлакатдаги нодав-
лат-нотижорат ташкилотлар, ўзини ўзи бошқа
­
риш институтларининг фаолияти самарадор 
эмаслиги ва аҳолида қатъий фуқаролик позици
­
яси етарлича шаклланмагани билан боғлиқ бўл
­
са, иккинчи жиҳати мамлакатдаги барча соҳа 
кадрларида ижодийлик, ўз фаолиятига танқи
­
дий қараб, масалага инновацион ёндашувнинг 
шаклланмагани билан боғлиқ. Бу ўринда ҳам 


186
187
демократик, постдемократик тафаккур маҳсу
­
ли бўлмиш концептуал санъат ўзининг ижобий 
таъсирига эга бўлиши мумкин. 
Қолаверса, иқтисодий жабҳаларни ривож-
лантириш, мамлакатга инвестиция олиб келиш, 
хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, ту
­
ризмни мамлакатнинг жозибадорлигини кўрса
­
тиб берувчи энг илғор соҳага айлантириш каби 
вазифалар олдимизда турган экан, бизнинг на
­
заримизда концептуал санъат ривожига бугун 
ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ аҳамият бериш, му
­
зейлар ишини мазкур контекстда қайта кўриб 
чиқиш, бадиий лойиҳа ишларининг муваф
­
фақиятида муҳим ўринга эга бўлган мутахассис 
кураторларни тайёрлаш каби вазифаларга эъти
­
бор қаратиш катта аҳамиятга эгадир. 
Келтирилган фикрлардан хулоса қилиб айтиш 
мумкинки, «замонавий санъат» бугунги кун та
­
лаби, у бугунги ранг-баранг қарашлар сингари 
плюралистик характерга эга, томошабинларда 
воқеликка ижодий ёндашиш кўникмасини ша
­
кллантиришга хизмат қилади, шунингдек, «де
­
мократик», «постдемократик» тафаккурни ўсти
­
риш, кишиларда ўзини ўзи бошқариш мадания
­
тини ривожлантириб, аҳолида, хусусан, ёшлар
­
да қатъий фуқаролик позициясини шаклланти
­
ришда зарурий восита бўлиб хизмат қилади.

Download 7,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish