Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 163,69 Kb.
bet8/27
Sana24.02.2022
Hajmi163,69 Kb.
#201743
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27
Bog'liq
11 04 2021

Тасвирда меъёр масаласи. Тарихий асар ёзишда баъзи ўринларда воқелик қисман бузилган бўлса-да, ёзувчи Амир Темур шахси ва унинг қудратли салтанатидаги душманлар томонидан фитналарни уюштириш манзараларига фалсафий-эстетик жиҳатдан ёндашган. Айрим ўринларда воқелик атайин тўхтатилиб, боб бошига “қайтиб тасвирлаш” усулига мурожаат қилинади. Лекин бир қарашда тасвир интенсив тарзда юмшатилгандек туюлади. Бу эса ҳар қандай саркарда ҳам иложсиз қолиши мумкин бўлган онг ости туйғулари тасвирида, руҳий босим тўлғонишларида, хилма-хил эпизодик лавҳаларда, турли даражадаги қаҳрамонлар феълида, аҳволотида ёрқин тасаввур қилиш имконини яратади.
Тасвирда мотировкани асослашда муаллиф-қаҳрамон-характер-хотима бирлиги сюжет линияларини жипслаштириш йўлидан боради. Муҳаммад Али тарихий жараённи қалби шуурида қайта ишлаб, қаҳрамонлар характерини тасвирлашда фақатгина кузатувчи бўлиб қолмасдан, уни далиллаш, таҳлиллаш негизида иш тутади. Масалан, мотировка негизида Амир Темурнинг севимли набираларидан бири Муҳаммад Султон характерини очиб бериш ёзувчига қулай имкон туғдиради. Шунингдек, Хонзода хонимнинг қалбидаги армонларию, изтироблари (соғинч, муҳаббат) лирик ифода янглиғ поэтик тарихни барқарорлаштиради.
Тасвирда муаллиф чекинишлари масаласи. Ёзувчи кўпгина ўринларда Амир Темур шахсини, иродасини юксак маҳорат билан тасвирлаш фонида муаллиф чекинишига кўплаб мурожаат қилади. Муаллиф асосий воқеликни тахмин билан ҳақиқат ўртасида исботлашга ҳаракат қилади. “Улуғ салтанат” тетралогиясида Сароймулкхоним ва Қутлуғ Туркон оға бошчилигидаги тўйлар: Жаҳонгир Мирзо ва Хонзода хоним, Муҳаммад Султон ва Соғинч бека, сулув энага Холдона биби ва мулозим Муҳаммад Чуроға Додхоҳ, Оққиз ва Ахий Жабборларнинг оила қуриш саҳналари ва қатор тўқима образларнинг киритилиши бир томондан бадиийликни таъминлашга, иккинчи томондан эса тўқима воқеликларни тарихийлик доирасидаги дахлдорликка менгзайди.
Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” тетралогиясида ғоя ва бадиий пафос ўзаро яхлитлиги ёзувчи ижодий ниятининг баркамоллигини кўрсатади. Тасвирдаги меъёр билан мувофиқ мотировка адабий пафос даражасини поэтик жиҳатдан мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Тарихий тетралогияда замон ва макон ифодаси” деб номланган учинчи бобнинг “Бадиий хронотопнинг ёзувчи изланишларида намоён бўлиш усуллари” номли биринчи фаслида бадиий хронотопнинг асар сюжетида тутган аҳамияти, рўй бериш вақти, даври хусусида илмий-назарий мулоҳазалар умумлаштирилди. Маълумки, ҳар бир ёзувчи макон ва замон табиатида рўй берадиган воқеликни асарда иштирок этувчи қаҳрамонлар хатти-ҳаракатида намойиш этади. Яъни бадиийликнинг янада жозибадор чиқишида унинг рўй бериш вақти аниқ замон ва маконда жилваланади. Адабиётшунос олим У. Жўрақулов таъкидлаганидек, “Бадиий асар, ундаги ҳар бир поэтик қисм хронотоп тизимида ўрганилмас экан, муайян асарни мустақил бадиий ҳодиса сифатида талқин этиш мураккаблашади26”. Бу мулоҳазаларнинг илмий-назарий жиҳатдан нечоғли асосли эканини Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” тетралогиясида ҳам кўришимиз мумкин.
Профессор Дамин Тўраевнинг қайд этишича, “Муҳаммад Али роман-эпопеянинг мазкур китобида жуда катта ҳудудларда, вақт ва маконларда жуда кўп қаҳрамонлар, Соҳибқирон тақдирини салтанат тақдири билан боғлайди, Турон салтанати қандай фидокорлик, машаққатлар, қаҳрамонликлар билан бунёд этилганлигини кўрсатади27. Мунаққиднинг ушбу мулоҳазаси темурийлар даврининг роман-эпопеяда ниҳоятда кенг миқёсда намоён бўлганини исботлайди. Айниқса, тетралогиянинг учинчи китобида Амир Темурнинг учинчи ўғли Мироншоҳ Мирзонинг кибру ҳавога берилиши оқибатида ўз отасига қарши исён кўтаргани ва бу исён этишга олиб келган ички ғалаён, унга сабабчи бўлган шахслар хатти-ҳаракати акс эттирилган бўлса, шу жилднинг ўзида ўғилнинг барча айбдорлар каби жазоланиши ва англанган пушаймонлиги, сабабкор шахслар тақдири ҳам ўта моҳирлик билан кўрсатиб берилган.
Адиб ижодий ниятининг бадиий такомилида вақтнинг интенсив кўриниши Соҳибқирон атрофида содир бўлган воқеликни замон ва макон кўринишлари негизида янада аниқ кўрсатиб берилган. Яъни сюжет линияларини бир-бирига пайвандлаш, композицияга доир компонентларни маҳоратли қўллай олиш манераси айнан шу жиҳатдан ижодкорни ўз олдига қўйган мақсадга эриша олганини кўрсатади:
Чўрининг боласи-да!.. – деб юборди аччиқ устида ўзига ўзи... Канизаклардан кўрган фарзандлари ҳақида ҳеч қачон бундай демаганди, биринчи марта оғзидан чиқиб кетди. Лекин бу сўзлар унинг ғуссасини тарқатишдан ожиз эди28.
Келтирилган парчада Соҳибқироннинг канизагидан кўрган фарзанди Мироншоҳ ҳақидаги қаҳр-у ғазаби билан ифодаланган мулоҳазаси ўқувчини ўйлашга ундайди. Ахий Жаббордан бериб юборилган мактуб Мироншоҳнинг отасига қилган исёни исботидир. Яна бир мисол, ёзувчи Соҳибқирон умрининг поёнига етганини англатиш жараёнида Султон Ҳусайн Мирзо билан Халил Султон ўртасидаги диалогик нутқни тетралогиянинг тўртинчи китобида ифода қилар экан, асарнинг замон ва макон масаласидаги энг сўнгги юриш Хитойга бўлиши мумкинлигини китобхонга англатиб туради.

Download 163,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish