Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 163,69 Kb.
bet4/27
Sana24.02.2022
Hajmi163,69 Kb.
#201743
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
11 04 2021

Тадқиқотнинг мақсади тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима нисбати, Амир Темур образининг бадиий талқини, портрет, пейзаж, туш ва мактуб бадиий бутунликни таъминловчи омиллардан эканлигини асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
ўзбек насрида тарихий тетралогиянинг генезиси, даврий босқичлари, ҳамда поэтик канонларини белгилашда жаҳон адабиётшунослиги контекстида бўлаётган ўзгаришларни умумлаштириш;
Амир Темур ва темурийларнинг тарихий жараёндаги фаоллиги, ёзувчи ижодий дунёсида шаклланган романий тафаккур миқёсларининг чуқурлашувини таснифлаш;
тарихий тетралогияда муҳит ва жамият ҳаётининг акс этиши, сюжет ва композицион яхлитлик қирраларининг мувофиқлигини асослаш;
Амир Темур характерининг ёритилиши, адабий маром ва тарихий илғам қонуниятларининг бутунлигини асослаш;
бадиий ижодда анъана ва адабий алоқалар синтезини таснифлашда ижодкор шахси ролининг ортишини белгиловчи етакчи тамойиллардан бири эканлигини кўрсатиш;
портрет, пейзаж, туш, мактуб сингари асосий ва ёрдамчи компонентларнинг ёзувчи ижодий ниятини амалга оширувчи омил эканлигини белгилаш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” тетралогияси олинди.
Тадқиқотнинг предметини асарда ёритилган тарихий тетралогиянинг поэтик қонуниятлари, ёзувчи услуби, сюжет ва композиция яратишдаги маҳорати, романий тафаккур салмоғи ортишидаги бадиий изланишлари, жаҳон насри таъсирида юзага келган ўзгаришларни таҳлил ва талқин қилиш муаммолари ташкил қилади.
Тадқиқотнинг усуллари. Диссертацияни шакллантиришда қиёсий-типологик, структурал, биографик, герменевтик ва психологик таҳлил усулларидан фойдаланилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек адабиётида тарихий тетралогиянинг юзага келиши Муҳаммад Али ижоди билан боғлиқ эканлиги очиб берилган;
макон ва замон чегарасида қаҳрамон интеллекти намойиши сюжет линияларини бириктириш омили эканлиги кўрсатилган;
жанрнинг ички ва ташқи таъсирида шаклланган тарихий тетралогия қонуниятларининг замонавий талқини “Улуғ салтанат” асарига таянган ҳолда аниқланган;
тарихий қаҳрамон сиймосини юзага келтиришда хронотоп усули, портрет, пейзаж, туш, мактуб, диалог мотивлари бадиий яхлитликни таъминловчи муҳим категория экани очиб берилган.

Download 163,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish