Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги



Download 163,69 Kb.
bet3/27
Sana24.02.2022
Hajmi163,69 Kb.
#201743
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
11 04 2021

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожланишининг “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш” устувор йўналиши доирасида амалга оширилган.
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Жаҳон адабий жараёнида тетралогиянинг юзага келиши инглиз, француз ва рус адабиётида кўзга ташланади. Бироқ ушбу жанрни яхлит олиб ўрганиш ХХ асрнинг 30-40 йилларида бошланган. Европа адабиётининг энг гуллаб-яшнаган даврида тетралогияни ўрганиш оммавий тус олган бир пайтда ўзбек адабиётшунослигида ҳали бу жанрнинг юзага келиши кузатилмаган эди2. Лекин шуни алоҳида қайд этиш лозимки, эпопеяга хос, умумхалқ муаммолари ва тарихини ёритувчи ҳажман йирик асар бўлган тарихий романларимизни тадқиқ этувчи талайгина ишлар мавжуд. Булар орасида Ойбек, Иззат Султон, М. Қўшжонов, С. Мирвалиевларнинг махсус илмий изланишлари3, таниқли олимларимиздан А. Каттабеков, Н. Шодиевларнинг докторлик ишлари4 эпопеяга хос хусусиятларни ўзида мужассамлаштирган, тарихий романларимизнинг турли илмий-назарий муаммоларини ўрганишга бағишланган илмий ишлар сифатида ўзбек адабиётшунослигига муҳим ҳисса бўлиб қўшилган. Истиқлол даврида тарихий романчилигимиз ҳақида бир қатор тадқиқотлар яратилди. Хусусан, И. Самандаров, А. Эргашев, О. Искандарова, З. Раҳимов, Ш. Исаева, А. Носиров, Ғ. Муродовларнинг диссертацияларида5 тарихий романларнинг сюжет композициясида ривоят, тарихийлик, характер руҳияти тасвири, ижоднинг муҳим поэтик хусусиятлари тадқиқ этилган.
Ёзувчи Муҳаммад Али тарихий тетралогия яратиш жараёнида асар воқеаларининг бир-бирига боғланиш занжирини қай даражада туза олишидаги изланишларини қатор мақола ва эсселарида баён қилган. Адибнинг “Она тарих камоли”, “Халқ яратган даҳо”, “Соҳибқирон фарзандлари”, “Амир Темур чамани”, “Буюк обида”, “Одамийликнинг буюк тимсоли”, “Қутлуғ хонадоннинг улуғ соҳиби”, “Амир Темур ҳақида сўз”6 каби мақолаларидан ҳам тадқиқотнинг мазмун моҳиятини очиб беришда фойдаланилди.
Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” эпопеяси яратилгач, у ҳақида жуда кўплаб илмий кузатишлар юзага келди. Булар орасида адабий танқиднинг деярли барча жанрларини ўзида жамлаган “Улуғ салтанат васфи”7 номли тўплам ўзининг илмий аҳамияти билан ажралиб туради. Тўпламдан жой олган Матёқуб Қўшжонов, Бегали Қосимов, Бахтиёр Назаров, Акмал Саидов, Пиримқул Қодиров, Убайдулла Уватов, Дамин Тўраев, Исломжон Ёқубов, Нусратулло Жумахўжа каби таниқли адабиётшуносларнинг мақолаларида тарихий воқеликнинг бадиий талқини, мазкур тетралогияни яратишдаги адиб изланишлари борасида сўз юритилган. Хусусан, “Соҳибқирон ташрифи” ҳикояси, икки жилддан иборат “Сарбадорлар” романи “Улуғ салтанат” эпопеясининг юзага келишида муҳим ролни ўйнагани таъкидланиб, темурийзодалар ҳаёти ва фаолиятини яратишдаги адибнинг бадиий кашфиётлари таҳлил этилади. Адабиётшунос олим Дамин Тўраевнинг “Ўзбек тетралогияси”8 номли китобида Муҳаммад Алининг мазкур роман-эпопеяси тарихий-қиёсий метод асосида ўрганилиб, асосий эътибор тарихийлик ва хронотоп тасвири таҳлилига қаратилади.
Ўзбек адабиётшунослигида Амир Темур ва темурийлар образининг наср ва драматургиядаги бадиий талқинини ўрганишга бағишланган тадқиқотлар9нинг юзага келганлиги ҳам эътиборга моликдир. Юқоридаги илмий изланишларда ўзбек насрида тарихий тетралогиянинг генезиси ва такомиллашуви, бадиий ғоя, бадиийликни таъминловчи омиллар, характер талқини каби поэтик масалалар объектимиздаги “Улуғ салтанат” роман-эпопеяси мисолида махсус ўрганилган эмас.
Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация Қарши давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган ОФ-07-сон “Ҳозирги адабий жараён ва поэтика муаммолари” мавзусидаги илмий-тадқиқот ишлари режалари доирасида амалга оширилган.

Download 163,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish