Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тетралогияда бадиий психологизм масаласи



Download 163,69 Kb.
bet7/27
Sana24.02.2022
Hajmi163,69 Kb.
#201743
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27
Bog'liq
11 04 2021

Тетралогияда бадиий психологизм масаласи. Ҳар бир давр адабий ҳаётида муҳим ўрин тутадиган принциплардан саналади. Негаки, бадиийлик моҳиятида психологик тасвирнинг доминант (етакчи) белгилари жиддий ишлансагина, у узоқ вақт севиб мутолаа қилинади. Эндиликда инсон руҳий борлиғини қайта идрок этиш, унинг фанга маълум бўлмаган қирраларини аниқлаш йўлида қатор илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Айниқса, тарихий асарда бу тамойил бошқача талқин этилади. “Улуғ салтанат” тетралогиясида Жаҳонгир Мирзо руҳиятини алоҳида бадиий сифатлар билан ёритганлигини кўриш мумкин. Масалан, Жаҳонгир Мирзонинг душман тарафидан сиқувга олиниши саҳнасида унинг Соҳибқирон ҳузурида мардона туриш ҳолатларини тасвирга олар экан, атрофдаги аъёнлар, уламолар ва Мир Саййид Бараканинг “дуолари”га қулоқ солиши Жаҳон шаҳзодаси дея сифатланган Амир Темурнинг тўнғич ўғли Жаҳонгир Мирзони фарзанд ва инсон сифатида тасвирлашнинг ёрқин мисолидир:
“Ахий Жаббор шаҳзоданинг чеҳрасига қараб унинг изтироблардан қийналаётганини кўрди. Аҳволини кўриб, билиб туриб, ҳол сўраганига ўзи хижолат чекди:
– Иложи топилсайди, шаҳзодам, дардингизни ўзимга олардим…
Жаҳонгир Мирзо индамади. Ахий Жаббор уни тинчлантириб, ухлатиб қўйиб, ўз олачуғига қайтмоқчи эди. Чопар билан изма-из қўлида тасбеҳ, пири муршид Мир Саййид Барака кириб келди. У шаҳзода ёнига тиз чўкди ва пичирлаб дуо ўқий бошлади…”20.
Тетралогияда ушбу мулоқот негизида ёзувчи бош қаҳрамон Жаҳонгир Мирзонинг шаҳзодалик иродасини гўзал чизгиларда тасвирлар экан, шу ўринда хиёнатга қўл урган Амир Ҳусайн қилмишларига ҳам ойдинлик киритиб кетади. Жаҳон аҳли орасида адолатни байроқ қилган Соҳибқирон ўгитларини, кенгашларини, унинг қилаётган юмушларини кўз ўнгида намоён этгани унда юксак бир мардликка ихлос борлигини англатса-да, аммо “қилмиш-қидирмиш” деганларидек, Амир Ҳусайннинг хатти-ҳаракатлари ўз бошига етади. У садоқатли саркарда Амир Муайяднинг қиличидан жон таслим қилади. Мана шу воқеалар рўй бериши жараёнида Жаҳонгир Мирзонинг соғлиги бироз тикланиб, душманни тор-мор қилганлигини англаб етади...
Мазкур фасл таҳлилида инсон руҳияти билан боғлиқ айрим жиҳатларни санаб ўтиш лозим:
1) Жаҳонгир Мирзо ва Хонзода хоним орасидаги юксак инсоний муҳаббат тараннуми лиро-романтик тарзда акс эттирилган;
2) Соҳибқироннинг фарзанду келинига бўлган муносабати, ота ва оналар орзуси ёзувчининг асар воқеалари ривожидаги ғоясига ўта синчковлик билан сингдирилган;
3) Сароймулкхоним руҳиятидаги ўзгаришлар: турмуш зиддиятларига кўникиш, сабру тоқат, аёл руҳиятида кечаётган ботиний туйғулар вафодор ёри ва суянчиғи Амир Темур учун энг катта садоқат рамзи сифатида талқин этилган;
4) Соҳибқирон руҳиятида кечган олам ва одам, боболардан мерос маконлар ва Буюк ипак йўлида жойлашган савдо расталари, Ҳаж сафаридаги мусулмонлар муҳофазаси учун олиб борилган курашлар, йўқотишлар, изтироблар асар сюжетида ўзига хос ўрин тутади.
Адиб санаб ўтилган жиҳатларни ўз асарига сингдиришни юксак маҳорат билан уддалай олган. Баъзи лавҳаларни ҳисобга олмаганда, тетралогияда поэтик тасвир ва психологик талқин яхлитлиги ўзига хос тарзда юзага чиққан.
Тетралогиянинг поэтик хусусиятлари” бобининг “Сюжет яратишда тарихий ҳақиқат илк асос сифатида” деб номланган биринчи фаслида сюжет ва композиция яхлитлиги, тарихий асослари, ёзувчи нуқтаи назари, тасвирда кўп қатламлилик, нутқ табиати, бадиий шартлилик, қаҳрамон руҳияти масалалари герменевтик метод ёрдамида таҳлил қилинади. “Ғоя билан сюжетни аралаштириб юбормаслик керак. Сюжет – асардаги воқеалар тизмаси бўлса, ғоя – шу воқеадан келиб чиқувчи мантиқий хулоса, даъват ва чақириқдир. Масалан, даҳшатли уруш картинаси яратилар экан, ундаги жанг, кураш, қийинчиликлар, муваффақиятсизлик ва ғалабалар ҳикоя сюжетини ташкил қилса, шу даҳшатларга нафрат, тинчликка, ватанпарварликка, мардлик, жасурликка таҳсин ва муҳаббат унинг ғоясидир. Демак, характер ҳам, ғоя ҳам бевосита сюжетдан келиб чиқади”21. Мана шу ўринда ёзувчининг маҳорати “Жаҳонгир Мирзо”, “Умаршайх Мирзо”, “Мироншоҳ Мирзо”, “Шоҳрух Мирзо” жилдлари орасидаги мантиқий боғлам ва асар сюжет чизиқларини ўзига хос йўсинда тасвирлай олганида кўринади. Биринчи жилд воқеликлари Мир Саййид Барака томонидан Амир Темурнинг “Соҳибқирон” деган улуғ ва шарафли номга сазоворлиги ҳақида боради. Ёзувчи сюжет воқелигида Жаҳонгир Мирзони алоҳида муҳаббат билан қаламга олади. Иккала ошиқ ва маъшуқа ришталари акс этган бу каби тасвирлар ўқувчини янада тўлқинлантиради. Роман-эпопеянинг таъсирли лавҳаларидан бири бўлган Хонзода хонимнинг умри тугаб бораётган Жаҳонгир Мирзога муҳаббатлари меваси бўлмиш фарзандини кўрсатиши ҳолати:
– Мана, ўғлингиз, фарзанди дилбандингиз Муҳаммад Султон! – Қутлуғ Туркон оға ипакларга ўралган чақалоқни қўлида кўтариб Жаҳонгир Мирзога кўрсатди.
– Падари бузрукворини зиёрат этмакка келибдурлар...
Хонзода хоним кўнглидан “Ўзлари кутғон, интиқ бўлғон ўғлингиз...” – деган сўзлар ўтди.
Шаҳзода жилмайишга уринди, аммо кучи етмади...22.
Адиб айнан шу тарзда тарихий воқеликни бадиий қайта идрок қилар экан, Жаҳонгир Мирзо ва Хонзода хонимнинг оловли муҳаббати эндиликда фақат хотирларда яшашини изтироб билан тасвирлайди. Жаҳонгир Мирзонинг вафоти букилмас ирода, енгилмас баҳодир Ахий Жабборни ҳам қаттиқ қайғуга солади. Бу вақтда Амир Темур жангда музаффар бўлиш мақсадида ҳаракатда бўлса-да, қалбининг туб-тубида ўғли ва набирасининг ширин васли ҳам чарх урарди. Айрилиқ ва ёлғизлик ҳукмининг устун келиши Соҳибқирон ботинида кучли из қолдирди. Биринчи жилднинг мана шу тарзда якун топиши сюжетнинг янада мураккаб шаклининг юзага келишига замин ҳозирлаган. Бинобарин, “Роман сюжетида Жаҳонгир Мирзо билан хоразмлик Севинбика – Хонзода хоним муҳаббати асосий бўлиб, бу севги ошиқ ва маъшуқанинг висолига етиш йўлидаги тўсиқлар китобхон диққатини ўзига қаратиб туради. Бу тўсиқ – Амир Ҳусайннинг хоразмлик Севинбикани ўғлига сўраб совчилар жўнатишидир. Шу сабабли Жаҳонгир Мирзо отаси етакчилигидаги Балхга, Амир Ҳусайн қалъасига ҳужумда фаол қатнашган23, деб ёзади профессор Дамин Тўраев. Мана шу жиҳатнинг ўзиёқ асар поэтик тизимида Жаҳонгир Мирзо характери теран идрок қилинганини асослайди. Айнан Хоразмга қилинган беш маротабалик юриш оқибатида тузилган сулҳ натижада Севинбикани келин қилиб олиш билан якун топади. Бу тарихий ҳақиқат бир-бирига ғойибона ошиқ бўлган икки ёш севгисининг ғалабаси тарзида бадиий ифода этилган.
Академик М. Қўшжонов асар қаҳрамонлари сюжетни юзага келтириш ва ривожлантиришдаги муҳим омил эканига урғу бериб, қуйидагича ёзган эди: “Ҳар бир воқеанинг ўз қаҳрамонлари бор, ўша қаҳрамонлар туфайли биз ўша давр ҳаёти ҳақида тўла тасаввур оламиз”24. Ҳақиқатдан ҳам тетралогиянинг биринчи жилди “Жаҳонгир Мирзо” романида қаҳрамон руҳиятида кечган қисқа муддатли воқелик ёзувчи ижодий ниятининг янада такомиллашувига, сюжетнинг мантиқий боғламини ривожлантиришга катта замин тайёрлаган.
Муҳаммад Али ижодида тарихий жараён концепциясини тадқиқ қилган адабиётшунос олим И. Ёқубов “романда қўлланилган қистирма сюжетлар тасвирда қаҳрамон фаолияти билан боғлиқ бир қатор ҳолатларнинг юзага чиқишига ёрдам берган25лигини таъкидлаган.
Бадиий адабиётда нутқий мулоқотнинг психологик таранг воқелик тарзида намоён бўлиши ҳам кузатилади. “Улуғ салтанат”да эса нутқ қуйидаги шаклларда ўзига хос аҳамият касб этган:
а) ривоят; б) туш; в) мактуб; г) диалог.
Асарда туш ва мактуб тарзида келтирилган бадиий тўқима ва хаёлий тасаввурлар яхлитлиги ёзувчи ижодий меҳнати маҳсули саналади. “Шоҳрух Мирзо” китобида номаларнинг юксак дид ва маҳорат билан битилгани ғоят таъсирли ифодаланган. Мазкур фаслда Муҳаммад Алининг сюжет яратишда тарихий ҳақиқатдан фарқли ўлароқ бадиий ҳақиқатда лиро-романтик тасвир йўсинидан фойдаланиши, бадиий асар сюжети асосидаги фабулани қайта ишлаб, мураккаб сюжетлилик тарзидаги тасвир йўли ҳақида батафсил фикр юритилади. Шунингдек, тетралогиянинг биринчи ва иккинчи жилдида келтирилган сюжетдаги баъзи тафсилотлар тарихий воқеликнинг сунъийлашувига олиб келганини ҳам кўрсатиб ўтиш жоиз.
Мазкур бобнинг “Композицияни юзага келтиришда ёзувчи маҳорати” деб номланган иккинчи фаслида Муҳаммад Алининг ёзувчи сифатидаги бадиий изланишлари, композицияни ташкиллаштириш маҳорати, сюжетдан ташқаридаги унсурларнинг юзага чиқиши йўлидаги индивидуал услуби тадқиқ қилинди. Маълумки, бадиий асар архитектоникаси композицияда юзага чиқади. Сюжетдан ташқаридаги бадиий воситалар ёзувчи ижодий ниятининг баркамоллигини таъминлайди. Ўзаро мантиқан боғланган адабий қолиплар эса ёзувчини фалсафий-эстетик ғояни амалга оширишга йўналтиради.

Download 163,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish