Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 163,69 Kb.
bet5/27
Sana24.02.2022
Hajmi163,69 Kb.
#201743
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
11 04 2021

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
жаҳон ва замонавий ўзбек адабиётшунослигида тетралогия жанрининг илмий тадқиқига доир манбалар таснифий ёритилган ҳамда тарихий ҳақиқатни бадиийликка айлантириш тамойиллари аниқланган;
“Улуғ салтанат” тетралогиясида тарихий воқеликни бадиий ифодалаш, образ, услуб, сюжет поэтикаси ва замон-макон талқини масалалари очиб берилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Муаммонинг аниқ қўйилганлиги, хулосаларнинг қиёсий-типологик, биографик, психологик, структурал таҳлил методлари ёрдамида асосланганлиги, шунингдек, “Улуғ салтанат” тетралогиясига сингдирилган Муҳаммад Алининг адабий қарашлари, муаллифнинг Амир Темур ҳақидаги қатор ижод намуналари, илмий изланишлари ва мақолаларидан кенг фойдаланилганлиги тадқиқот натижаларининг ишончлилиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти тарихий ҳақиқатни бадиий ҳақиқатга айлантиришдаги ижодкор маҳоратига оид тадқиқотларда эришилган назарий фикрларни тўлдириши, “Улуғ салтанат” роман-эпопеясидаги образлар талқини ва муаллиф адабий-эстетик қарашларининг шаклланишига ҳамда мустақиллик даври адабиёти манбаларини бойитишга хизмат қилиши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти олий таълим тизимидаги “Янги ўзбек адабиёти”, “Ҳозирги адабий жараён”, “Ўзбек адабий танқиди тарихи”, “Адабиётшуносликка кириш” каби фанлардан дарслик, ўқув қўлланмалар яратишда ёрдамчи манба сифатида ҳамда ёзувчилар ижоди бўйича алоҳида семинар ва махсус курсларда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” тетралогиясида тарихий воқелик ва унинг бадиий ифодаси мавзусидаги тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
ўзбек адабиётида тарихий тетралогиянинг юзага келиши Муҳаммад Али ижоди билан боғлиқ эканлиги ҳақидаги қарашларидан ОТ-Ф1-138 рақамли “Темурийлар даврида яратилган “Хамса”ларнинг компаративистик таҳлили” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги №89-03-5459-сон маълумотномаси). Натижада Темурийлар даврида яратилган асарларда Амир Темур ва темурий ҳукмдорлар образларининг бадиий талқинини кўрсатиш имконини берган;
макон ва замон чегарасида қаҳрамон интеллекти намойиши сюжет линияларини бириктириш омили эканлигига оид назарий мулоҳазаларидан OT-O8-027 рақамли “Қўлёзма манбаларнинг миллий-маънавий ва адабий мерос тарғиботидаги аҳамияти” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги №89-03-5459-сон маълумотномаси). Натижада қўлёзма манбалардаги маълумотлар асосида яратилган тарихий романларнинг маънавий мерос тарғиботидаги аҳамиятини намоён қилиш имконини берган;
жанрнинг ички ва ташқи таъсирида шаклланган тарихий тетралогия қонуниятларининг замонавий талқинига таянилишига доир илмий-назарий қарашларидан ОТ-Ф1-138 рақамли “Темурийлар даврида яратилган “Хамса”ларнинг компаративистик таҳлили” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги №89-03-5459-сон маълумотномаси). Натижада тарихий тетралогия қонуниятларининг замонавий талқинга таянилишни илмий асослаш имконини берган;
тарихий қаҳрамон сиймосини юзага келтиришда хронотоп усули, портрет, пейзаж, туш, мактуб, диалог мотивлари бадиий яхлитликни таъминловчи муҳим категория эканлигига асосланган қарашларидан А-1-118 рақамли “Навоий образларининг талқин ва тасвирларига оид ўқув қўлланмасини тайёрлаш ва нашр этиш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 02 февралдаги №02-07-68/14-сон маълумотномаси). Натижада Навоий образини юзага келтиришда туш, мактуб, диалог мотивлари муҳим категория эканлигини талқин қилиш имконини берган.

Download 163,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish