Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 163,69 Kb.
bet9/27
Sana24.02.2022
Hajmi163,69 Kb.
#201743
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27
Bog'liq
11 04 2021

Диалог хронотопи. Бу Амир Темур ва Амир Ҳусайн орасида кечган ўзаро битим – мулоқот шакли асар воқелиги ўқувчи учун янада қизиқарли бўлиб, китобхон қалбида тарихий ҳақиқатни теран англашга йўл очади.
Бобнинг “Тетралогияда бадиий замон категорияси ва ифода усули” деб номланган иккинчи фаслида бадиий замон шаклларининг матн табиатида узлуксиз ифодаланиши эпик кўламнинг кенгайиб бориши билан ҳам муҳим аҳамият касб этади. Лаҳза, кун, ой, йил, давр силсилалари бир-бирига мустаҳкам боғланиб, яхлит бадиий концепциянинг юзага чиқишига шароит ҳозирлаши, бу ўринда замон шаклининг ўтган вақтга бўлган муносабати ёзувчи воқеликни қандай жиҳатларига эътибор қаратгани билан намоён бўлади. Бу эса босиб ўтилган йўл ва уни таҳлил қилиш асар қаҳрамонларининг орзуларида, умидларида, йўқотишларида, изтиробларида, маиший турмушида муайян даражада бўй кўрсатиши асар воқеалари мисолида таҳлилга тортилган.
Бадиий замон категорияси хронологик тартибда асослангани баробарида ёзувчи воқеликни тўхтатиб, орқага қайтиб ифодалашни ҳам параллел олиб боради. Оламга донғи кетган Боязид Йилдирим устидан қозонилган зафарли ғалаба шарофати Амир Темурда таскин ва хотиржамликни пайдо қилса-да, таслим бўлмоқ сўзига зид равишда қурол кўтарган. Рум қайсарининг мағлубияти йигирма етти давлатни ягона марказлашган давлатга айлантириш машаққати тасвирларида инкишофланади. Замон шакли эса мана шу жиҳатдан қоришиқ ҳолда ифодаланган. Тасаввур ва хаёлот оламида рангин кўринган мавжуд анъана ёзувчини янада илҳомлантиради. Шу маънода Амир Темур шахсига бўлган улкан муҳаббат замирида улуғ бир ниятни сезиш мумкин бўлади.
Хотира хронотопи. Тарихий тетралогияда воқелик ичида Соҳибқироннинг ўзига хос чуқур мушоҳадаси, мунозара ва мулоҳазаси ўтмишни хотирлаши тарзида намоён бўлади. Яъни Соҳибқироннинг кўрган-кечирганлари, заҳматларининг асл сабаблари очиб берилади. Уларнинг Амир Темур табиатидаги ўзгаришларга сабабкорлиги теран таҳлилланади.
Туш хронотопи. Тарихий тетралогиянинг биринчи китобида Амир Темурнинг Турон элига подшолик қилиши ҳақида ғойибона ишора берган Ҳаким ат-Термизийнинг ўз шогирди Мир Саййид Баракага берган маслаҳати туш шаклида кўрсатиб берилади:
“Иттифоқо, бир кун пешиндан олдинроқ лаҳзагина кўзи илинибди. Умрида биринчи марта Термиз ота тушига кирибди. Термиз ота унга шундай дебди:
“Саййид! Сендан ризолиғим беададдур. Бир шогирднинг холис хизматини бажардинг, қабримнинг йўқолиб кетишига йўл қўймадинг, бизларни ёд айлаб, хонақоҳ бунёд этиб, зиёратга келувчилар дуосини олдинг. Илоҳи, сени кам қилмасун. Шу сонияларгача нотинч эрдим. Эмди кўнгил сокин бўлди, иншооллоҳ, мулку мамолик бўстони қулф уриб яшнағай, дину имоннинг зилол булоқлари қайнашдан тинмағай! Илло, Турон юртининг ўз ўғли подшолиқ қилур. Сен ул зотнинг ёниға борғил, унинг дил оинасиға ғубор тушишига йўл қўймағил!”29.
Бадиий замонда Мир Саййид Бараканинг Соҳибқирон Амир Темур билан танишиши, узоқ сафарлару жангу жадалларда бирга ҳамроҳ бўлишига даъвати мана шундай ишора тарзида келтирилади. Ҳақиқатан ҳам, асар бадиий замони ва маконида ҳар икки закийнинг тўғри топишгани каби лавҳалар, тарихий шахслар атрофидаги бадиий тўқима образлар ва қистирма сюжетлар тарихий ҳақиқатнинг маҳорат билан бадиий ҳақиқатга айлантирилганини кўрсатади.

Download 163,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish