Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 163,69 Kb.
bet10/27
Sana24.02.2022
Hajmi163,69 Kb.
#201743
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   27
Bog'liq
11 04 2021

Мактуб хронотопи. Муҳаммад Али тетралогиясининг ўттизга яқин жойида мактуб жанрига мурожаат қилинган. Мактублар эпопеяда ўзига хос тарзда воқеликни ривожлантирувчи, поэтик бутунликни таъминловчи эстетик категория вазифасини бажарувчиси сифатида ифода этилган. Унда қаҳрамонлик интеллекти намойиши билан мавжуд тарихий воқелик, таг замиридаги мақсад-муддаоси ҳам ҳозир бўлган. Ёзувчи асар воқеаларини ана шу мактублар бағрида ёрқин суратларда тасвирлайди. Адабиётшунос олим М.Қўчқорованинг мактублар бўйича илмий мулоҳазаларида келтирилишича: “Баъзан ёзувчи эпик асарлар композициясини мактуб асосида қурса, баъзида эса асар таркибида қаҳрамонларнинг мактубларини асарга илова қилади”30. Биз тадқиқ қилаётган тетралогияда эса юқорида таъкидланган мактубларнинг иккинчи тури кўпроқ кўзга ташланади. Асарда соғинч мактуби, маслаҳат мактуби, салтанат ишлари хусусида мактуб, стратегик ҳамкорлик тўғрисида мактуб, сулҳ мактуби тарзида битилган номалар келтирилган.
Йўл хронотопида воқелик жуда қисқа вақт ичида содир бўлишини ёзувчи атайин шу тарзда ифодалагани назарда тутилмайди. Сюжет воқелиги шундай рўй беришини тақозо этмоқда холос. Пиримқул Қодиров таъбири билан айтилган “шоир ёзган роман” хулосасига тўхталиш жоиз. Юқорида қисқа фурсат ичида содир бўлган тасвир экзистенцияси бир вақтнинг ўзида Амир Темур мақсадларининг ойдинлашувига, Тўхтамишхон билан Ўрусхон ўртасидаги низонинг барҳам топишига, элчи Идикунинг ҳар икки томонда бўлаётган азалий душманлик оқибати нима билан тугашини фараз қилишига хизмат қилади.
Умуман олганда, бадиий замон категорияси ва ифода усули масаласи ёзувчи ижодий дунёсининг ёрқин бўёқларда акс этган кўринишида намоён бўлади. Бадиий замоннинг муҳим унсурлари, учрашув, хотира, туш, мактуб, йўл кўринишида бадиий ифодаси асар концепциясида янада жонли ҳамда образли юзага чиққан. Чунки адиб айнан шу тамойилда қаҳрамонлар ўй-хаёлларидаги, хотираларидаги, орзу-умидларидаги ботиний хислатларини англашга эришади. Уларни саралайди, қайта таҳлил қилади, кашф қилади, яратади. Хилма-хил ифода усуллари қоришиб кетган матн таркибида бадиий замон ҳамда макон тасвирининг янгича усули кўзга ташланади.


Download 163,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish