Мундарежа
1. Аннотация...................................................................... 2
2. Кириш.......................................................................... 5
3. Асосий қисм
3.1 Умумий ўрта таълим муассасаларини бошқаришни ташкил этиш педагогик муаммо сифатида............................................... 8
3.2 Мактабни илмий-методик асосда бошқариш........... 16
3.3 Замонавий бошқарув тизимида мақсад ва вазифалари.... 18
3.4 Таълим муассасаларини бошқаришда раҳбар ходимларга қўйиладиган талаблар ва уларнинг педагогик имкониятлари...... 29
3.5 Раҳбар фаолиятида самарали бошқарув................ 35
3.6 Раҳбар ходимнинг вақтдан унумли фойдалана олиш маданияти.... 42
УМ УМИЙ ХУЛОСА............................................................ 52
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ.............. 54
Кириш
XXI аср буюк ўзгаришлар давридир. Бу ўзгаришлар, энг аввало, инсон тафаккурида, унинг фикрлаш тарзида рўй бериши муқаррар. Иқтисодий ва сиёсий соҳадаги барча ислоҳотларимизнинг пировард мақсади юртимизда яшаётган барча фуқаролар учун муносиб ҳаёт шароитларини ташкил этиб беришдан иборатдир. Умумий ва махсус билимларга эга, онгли, тафаккури юксак, замонавий дунёқарашга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ворис бўлган инсонларгина фуқоролик жамиятини барпо этишга ва уни шакллантиришга қодир бўлади. Мазкур фикрлардан кўринадики, шахсда билим, дунёқараш, эътиқоднинг шаклланганлиги уни камолотининг асосий мезони саналади.
Ҳозирги пайтда республикамизда бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтиш орқали ривожланган давлатлар даражасида тараққий этишимиз таълим муассасаларида тўғри йўлга қўйилган ислоҳотлар, шу таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган раҳбарларнинг бошқарувчанлик қобилиятларига боғлиқдир. Раҳбарлик фаолиятининг самарадорлигига раҳбар шахснинг тафаккури, ақл-идроки ҳам бевосита боғлиқ бўлади. Тафаккур раҳбарга кенг ва чуқур фикрлай олиш, яхшини ёмондан, фойдани зарардан, муҳимни номуҳимдан бехато ажрата олиш имкониятини беради.
Мустақиллик йилларида таълим соҳаси бошқарувини такомиллаштириш, хусусан, умумтаълим мактаблари раҳбарларининг малакасини ошириш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилди.
Таълим муассасалари бошқарув амалиётининг таълим тизимидаги ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида унинг бош субъекти бўлган, бўлаётган ўзгаришларни чуқур мулоҳаза қила оладиган раҳбарларга бўлган эҳтиёж доимо ортиб боради.
Таълим тизимини модеринизациялаш умумтаълим мактаблари раҳбарларининг бошқарувчилик тафаккури, психологияси ва компетентлигини амалга ошириш билан боғлиқ. Мактабни бошқариш раҳбарлик сифатида қаралса-да, асосий урғу “инсон-инсон” ўзаро муносабатлари муҳитига йўналтирилади, у бошқарув субъектининг бошқарув объектига таъсир кўрсатиши билан чегараланмасдан, “субъектсубъект” муносабатлари асосида раҳбар ва бўйсунувчиларнинг ўзаро таъсири сифатида изоҳланади. Бу муносабатлар мактаб раҳбарлари компетентлиги мазмунига инсонпарварлик маданияти, шахсга гуманитар йўналиш, бошқарув объектларини тизимли равишда кўра олиш, ностандарт вазиятларда ҳаракат қила олиш қобилияти, замонавий бошқарув технологияларини эгаллаш, коммуникатив маданият, ахборот билан ишлаш малакасини киритишни тақазо этади, замонавий раҳбар ўзида ҳам бошқарувчи, ҳам ривожланаётган мактабни бошқариш қобилиятига эга бўлган ислоҳотчи-лидер хусусиятларини мужассамлаштириш керак.
Умумий ўрта таълим мактаб раҳбарларининг касбий-педагогик тайёргарлиги дейилганда, унинг илмий-назарий, психологик-педагогик, илмий-методик тайёргарлиги, ғоявий-сиёсий ва маънавий-ахлоқий етуклиги тушунилади.
Касбий-педагогик тайёргарликнинг таркибий қисмлари бир-бирини тўлдиради, ўзаро узвий равишда шаклланиб, ривожланади, раҳбарнинг мазкур таркибий қисмлари бўйича эгаллаган билим, кўникма ва малакалари педагогик фаолиятда қўлланилади. Шу сабабли, раҳбарнинг илмий-методик тайёргарлиги касбий-педагогик тайёргарликнинг таркибий қисмлари ичида асосий ўринни эгаллайди.
Ўзбекистон Республикасида жорий этилган “Узлуксиз таълим кадрлар тайёрлаш тизимининг асоси, Ўзбекистон Республикаси ижтимоий- иқтисодий тараққиётини таъминловчи, шахс, жамият ва давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, илмий-техникавий ва маданий эҳтиёжларини қондирувчи устувор соҳа бўлиб, у ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой шахс шаклланиши ва юқори малакали рақобатбардош кадрлар илдам тайёрланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш”ни тақозо қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |