6-модда. Таълим муассасасининг ҳуқуқий мақоми Таълим муассасасини аккредитациялаш ваколатли давлат органи томонидан аттестацияга асосан амалга оширилади.
Таълим муассасаси юридик шахс бўлиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда барпо этилади.
Нодавлат таълим муассасаси ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда давлат аккредитациясидан ўтган пайтдан бошлаб юридик шахс ҳуқуқлари ва таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Таълим муассасаси қонун ҳужжатларига мувофқ ишлаб чиқилган устав асосида фаолият кўрсатади.
Таълим муассасаси аттестация натижаларига биноан давлат аккредитациясидан маҳрум этилиши мумкин.
Таълим муассасалари ўқув-тарбия мажмуаларига ҳамда ўқув-илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ва уюшмаларига бирлашишга ҳақли.
Таълим муассасалари уставда белгиланган вазифаларига мувофқи пулли таълим хизматлари кўрсатиш, шунингдек тадбиркорлик фаолиятининг бошқа турлари билан шуғулланишга ҳақли.
Ҳар қандай мақсад беш асосий жиҳатга эга бўлиши керак: Мукаммал мазмунга эга, яъни натижанинг барча тавсифларининг аниқ-равшанлиги.
Назоратлилик.
Вақт(муҳлат)нинг белгиланганлиги.
Реаллик (имкониятга мувофиқлиги).
Асосланганлик.
Қўйилган мақсад шу жиҳатларга эга бўлиши учун жиддий аналитик ва олдиндан прогнозлаш ишлари ўтказидиши керак.
Мақсадни аниқлаш — кутилаётган натижага хос бўладиган тавсифлар бериш бўлиб, бу тавсифларга кўра, натижага эришилганлик ёки эришилмаганликни текшириш мумкин бўлсин. Айтайлик, маълум бир таълим муассасасида 4-синфдан (1-босқич) 5-синфга (2-босқич) ўтишда ўқувчиларнинг ўзлаштириши давлат таълим стандартида белгиланган минимал даражадан ортиқроқ бўлиши керак.
1-синфни тугатиш чоғида ўқувчиларнинг ўқиш суръати бир дақиқада 90 сўздан кам бўлмаслиги керак ва ҳоказо.
Албатта, бу фоизлар ва бошқа микдорий кўрсаткичлар нимагадир асосланган бўлиши, яъни улар қаердан олингани, бошланғич ҳисоб нуқтаси кўрсатилиши керак.
Таълим муассасасининг ривожланиш дастурини ишлаб чиқишда, стратегия белгилангандан сўнг, исталган келажакка томон ҳаракатнинг биринчи босқичи мақсадлари ифодаланиши керак. Улар Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган мақсадларга мос келиши керак.
Исталган натижалар прогноз қилингандан сўнг таълимнинг турли босқичларида кутилаётган ўзгаришлар қай даражада ўзаро боғланганлиги ва мақсадларга тузатиш муайян ўқув йили учун мақсадлар қуйидагича ифодаланган: киритилиши зарурати бор-йўқлигини аниқлаш зарур. Гап шундаки, ҳар қандай инновация, у нимага тегишли бўлмасин (таълим ва тарбия мазмуни, ўқув-тарбия жараёнини ташкил қилиш, услублар ва ҳоказо), барча синфлар ва босқичларда киритилмайди. Бир янгилик 5-синфдан киритилса, бошқаси 7-синфдан киритилиши мумкин ва ҳоказо. Бунда жорий қилинган янгилик аввалги босқич синфларида олинган таълим ва тарбия натижалари билан туташиши ёки туташмаслиги юқори босқичга янги дастур бўйича таълим олганлар ва янги дастур бўйича таълим олмаганлар ўтишининг сифат жиҳатидан бир хил бўлиши мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида ўйлаб кўриш