Умумтаълим мактаблари раҳбар ходимлари, маъмурий –хўжалик, ўқув ва бошқа ходимлар намунавий штатлари . Бошланғич мактабларида директор лавозими синф- комплектлар сони 8 дан кўп ва ўқувчилар сони 240 дан кам бўлмаган ҳолда жорий этилади.
Синф-комплекти сони 30 га тенг ва ундан кўп бўлган умумтаълим мактабларида ҳар бир кейинги 10 та синф учун 0,5 бирликдан ўқув ишлари ва маърифат- маънавият бўйича директор муовинлари лавозими жорий этилади.
Алоҳида предметларни чуқур ўрганадиган махсус мактабларда алоҳида предметларни ўрганадиган синфлар 50% дан кам бўлмаса, бу ҳолда ихтисослаштирувчи фанлар бўйича директор муовини лавозими жорий этилади.
Ходимлари 200 тагача бўлган умумтаълим мактабларида 0,5 бирлик иш ҳақи бошқа лавозим билан ўриндош шартида тўланадиган фуқароларни муҳофаза қилиш мутахассис лавозими жорий этилади.
Қуйидаги контингент мавжудлигида ҳисобчи (бухгалер) лавозими жорий этилади:
Ўқувчилари 400 гача - 0,5 бирлик;
Ўқувчилари 400 дан 880 гача- 1 бирлик;
Ўқувчилари 880 дан кўп -1,5 бирлик.
10-11 синфлари мавжуд умумтаълим ўрта мактабларида ҳарбий раҳбар лавозими жорий этилади.
Лабарант лавозими жиҳозланган физика ва ҳимоя кабинетлар мавжудлигида қуйидагилари ҳисобга олган ҳолда жорий этилади:
Синф –комплектлари 9-18 та бўлса – 0,5 бирлик;
Синф –комплектлари 19-28 та бўлса -1 бирлик;
Синф – комплектлари 29 -39 та бўлса – 1,5 бирлик;
Синф – комплектлари 40 та ва ундан кўп бўлса – бирлик.
Ўтёқар ҳамда иншиот, бино ва жиҳозларларни жорий таъмирлашда комплек хизмат кўрсатадиган ишчилари уй- коммунал хўжалиги тассаруфига ўтказилган умумтаълим мактабларида қуйидагилар жорий этилади:
марказий иситиш системаси мавжудлигида – сменасига 1 бирлик ўтёқар лавозими бир буғ қозонхонасига, қаттиқ шаклдаги (торф, кўмир) ёқилғидан фойдаланадиган, қозонларининг иситиш юзаси 75кв.м. дан кўп бўлган буғ қозонхонасига - сменасига 2 бирлик ўтёқар бир буғ қозонхонасига;
газ билан иситишда - сменасига 1 бирлик ўтёқар лавозими бир сменага. Хафсизлик автомати йўқ буғ қозонхонасида эса сменасига 2 бирлик ўтёқар лавозими;
марказий иссиқлик билан таъминлаш (ТЭЦ) дан фойдаланишда, умумтаълим мактабда иссиқлик пункти ёки элеватор мавжуд бўлган ҳолда – сменасига 1бирлик иншиот, бино ва жиҳозларларни жорий таъмирлашда комплек хизмат кўрсатадиган ишчи лавозими ва агар бойлер ёки насос мавжудлигида – сменасига 1 бирлик худди шундай ишчи лавозими:
печкали иситишдан фойдаланишда – сменасига 0,5 бирлик ёқувчи лавозими ҳар бир 5 печка учун, бироқ ўқув муассасасига бу лавозим 0,5 бирликдан кам бўлмаслиги керак.
Ушбу пунктда кўзда тутилган ўтёқар, иншиот, бино ва жиҳозларни жорий таъмирлашда комплек хизмат кўрсатадиган ишчи, ёқувчи лавозимлари фақат исситиш мавсумида жори этилади. Кўрсатилган лавозимлар ичида фақат битта лавозим - 0,5 бирлик ёқувчи лавозими йил бўйига жорий этилади.
Ҳовли тозалигига қаровчи ходим (дворник) лавозими йиғиштириш майдони нормасини инобатга олган ҳолда ҳокимият томонидан жорий этилади. Мевали боғли ёки майдони 1,5 га дан кам бўлмаган манзарали (декоратив) ўсимликлар экилган ер участкасига эга ўқув муассасаларида дворник лавозими ўрнига боғбон лавозими жорий этилади. Қоровул 1 бирлик лавозими 2-3 та алоҳида турган бинолар учун дам олиш, байрам кунлари ҳамда отпуск пайтида бирини бошқасини ўрнига қўйишни назарда тутилган ҳолда жорий этилади.
Иншиот, бино ва жиҳозларни жорий таъмирлашда комплек хизмат кўрсатсдиган ишчи лавозими қўйидаги ҳисоб асосида жорий этилади:
- 1 бирлик электромонтер лавозими ҳар бир 500 ёритиш нуқталари учун, лекин мактаб бўйича 0,5 бирликдан кам бўлмаслиги керак;
- бирлик слесарь – сантехник лавозими 2000 м 2 водопровод ва канализация билан жиҳозланган фойдали майдонига, лекин мактаб бўйича 0,5 бирликдан кам бўлмаслиги керак;
- 1 бирлик дурадгор лавозими ўқувчилари сони 500 тадан кўп бўлган мактабларда.
Иккита компьютер техникаси ўқув кабинети (синфи) мавжуд бўлган ҳолда 1 бирлик инженер- программист лавозими жорий этилади. Битта компьютер техникаси ўқув кабинети (синфи) мавжуд бўлган ҳолда 0,5 бирлик инженер – программист лавозими жорий этилади. Аммо мактаб бўйича 2 бирликдан кўп бўлмаслиги керак.
Умумтаълим мактабларини сақлаш харажатларининг сметасида тўгараклар раҳбарлари иш ҳақини тўлаш қуйидагича амалга оширилади: синфлар сони 5 дан 10 тагача бўлган мактабларда- ўқитувчининг 0,5 ставкаси миқдорида; синфлар сони 10 дан 20 тагача бўлган мактабларда - ўқитувчининг 1 ставкаси миқдорида; синфлар сони 20 ва ундан кўп бўлган мактабларда – ўқитувчининг 1,5 ставкаси миқдорида;
Умумтаълим мактаб директори хизмат кўрсатувчи ходимларнинг бажарган ишининг ҳажми ва ҳарактерини аниқлайди, ишчиларни иш куни давомида иш билан бандлигини назорат қилади.