Ҳар бир муассасанинг фаолиятидаги са­марадорлик, биринчи навбатда, жамоадаги шахслараро муносабатларнинг қанчалик тўғри ташкил этилгани ёки этилмаганлигига боғлиқ


Умумий ўрта таълим муассасаларини бошқаришни ташкил этиш педагогик муаммо сифатида



Download 297,12 Kb.
bet3/20
Sana22.02.2022
Hajmi297,12 Kb.
#79933
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
малак иши Рахматова Гулноз

3.1 Умумий ўрта таълим муассасаларини бошқаришни ташкил этиш педагогик муаммо сифатида
Халқ таълими тизимини бошқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожлантиришни сифат жиҳатидан янги даражага кўтаришнинг энг муҳим шарти ҳисобланади, шунингдек, ўқув-тарбия жараёнида таълимнинг инновацион шакллари ва усулларини қўллашга кўмаклашади.
Бугунги кунда таълим муассасасининг самарали фаолияти кўп жиҳатдан ундаги менежментнинг сифатига боғлиқ. Таълим муассасаси раҳбарининг раҳбарлик салоҳияти ва маҳорати мазкур менежментнинг сифатини белгилар экан, ушбу хусусиятларнинг ўзи раҳбар кадрнинг таянч маълумоти, билими, кўникма ва малакасига асосланади.
Ҳар бир муассасанинг фаолиятидаги са­марадорлик, биринчи навбатда, жамоадаги шахслараро муносабатларнинг қанчалик тўғри ташкил этилгани ёки этилмаганлигига боғлиқ. Бошқача айтганда, ишнинг қандай ташкил эти­лиши раҳбарлик, бошқарувчиликнинг ташкил этилиши даражасига боғлиқ.
Ҳар бир раҳбар педагогик тизимни бошқарар экан, энг аввало, ундаги муаммолар ва бу тизимдаги аъзоларнинг педагогик-психологик хусусиятларини билиш қобилиятига эга бўлиши керак.
Раҳбарлик услублари ва унинг мазмун- моҳиятига раҳбар ўз бошқарув фаолиятида афзал билган ва асосланган барча усуллар ва ҳаракатларнинг тактика ва стратегияларидан ташкил топган тизим сифатида қаралади. Бунда, бир томондан, стратегиялар билан бошқарув фаолияти мазмуни, иккинчи томондан, бу ти­зимнинг ўзи, инсон фаолияти муҳитида турли аҳамиятга эга бўлган ҳаракатлар ва шу қаторда профессионал фаолият бошқарув субъек­тининг ривожланиши, мутахассис сифатида шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Раҳбарнинг унга бўйсунувчиларга нисбатан таъсир кўрсатиши ва кўзланган мақсадга эри­шишга уларни ундашида ўзаро муносабатлар қуйидагиларга асосан аниқланади:
- қарорлар қабул қилиш жараёнида бўйсунувчиларнинг иштирок этиш даражаси;
- бўйсунувчиларнинг маълумотлар ва ах­боротлар билан таъминланиши;
- раҳбар томонидан қўлланилаётган иш услублари, яъни у ёки бу масалани ҳал қилишда унинг ўзига хос ёндашиши.
Лидерлик – бу шахснинг шахсий етуклиги­нинг (шахсий етуклик – шахсий камолот, инди­видуал юксак маънавият, шахснинг ижтимоий ва маънавий-ахлоқий баркамоллигини англа­тувчи тушунча1) одамлар хулқ-атворига таъ­сирига асосланган гуруҳ, жамоадаги табиий ижтимоий-психологик жараёнидир.
Лидерлик асосан уч хусусиятга эга:
1. Эмоционал лидер.
2. Ишончли лидер.
3. Информатив лидер.
Эмоционал лидер гуруҳнинг юраги бўлиб, ҳар бир инсон унга ҳамдардлик излаб муро­жаат қилиши, «унинг кўкрагига бош қўйиб йиғлаши мумкин».
Ишончли лидер гуруҳнинг қўллари бўлиб, у ишни ташкиллаштиради, иш юзасидан муҳим алоқаларни юзага келтиради, ишнинг муваффақиятини таъминлайди.
Информатив лидер (гуруҳнинг мияси)га ҳамма саволлар билан мурожаат қилиши мум­кин, чунки у ҳамма нарсани билади, тушунади, тушунтиради.
Раҳбар амалга оширадиган бошқарув функ­циялари қуйидагилар ҳисобланади: режалаш­тириш, ташкиллаштириш, назорат.

Download 297,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish