Андижон давлат университети тарих факультети


Кафедранинг курс ишлари ҳимояси ҳайъатига тақдим этиладиган асосий ҳужжатлар



Download 288,21 Kb.
bet8/13
Sana17.07.2022
Hajmi288,21 Kb.
#813409
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
КУРС ИШИ - ЖАХОН ТАРИХИ ФАНЛАРИ

6. Кафедранинг курс ишлари ҳимояси ҳайъатига тақдим этиладиган асосий ҳужжатлар
Курс ишлари ҳимояси ҳайъатига такдим этиладиган асосий ҳужжатлар қуйидагилар ҳисобланади:

  • курс иши (жилдланган ҳолда, электрон варианти (диск) билан бирга);

  • курс ишираҳбарининг хулосаси;

  • мавзу бўйича берилган топшириқнинг кафедрада қолдирилган нусхаси

Тайёрланган курс иши талаба томонидан раҳбарга тақдим этилади. Раҳбар курс ишини кўриб чиқиб, ўзининг ёзма хулосасини беради.
Раҳбар хулосасида ишнинг қуйидаги томонларини ёритиш лозим ҳисобланади:
- курс ишининг амалдаги Низом талабларига мувофиқлиги;
- курс иши мавзусининг долзарблиги;
- талабанинг қандай билим ва малакага эга эканлиги (ишни бажаришда, адабиётлар билан ишлай олишда, янги услубларни қўллашда).
- ишнинг бажаришдан кузатилган мақсадга эришганлигига ва қўйилган вазифалар уддаланганлиги;
- ишда талаба томонидан чикарилган хулоса ва тавсияларнинг сифатига
- ишда ўз мустақил фикрини ифода қила олиши.
Раҳбар курс ишини ўз хулосаси билан кафедра мудирига тақдим этади. Кафедра мудири курс ишини ҳимояга киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
7. Курс ишини ҳимоя қилиш
Курс ишини ҳимоя қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг "Олий таълим муассасаларида бакалаврларнинг курс ишини бажаришга қўйиладиган талаблар"ида белгиланган.
Курс иши ҳимояси очиқ, ошкора, илмий этика қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилади. Кафедра мудири курс иши ҳимояси тўғрисидаги ахборотни эълон қилади. У дастлаб талабанинг фамилияси, исми ва отасининг исмини, курс иши мавзуси ва раҳбарнинг фамилиясини, ишда ҳимоя учун керакли ҳужжатлар мавжудлигини айтиб ўтади. Шундан кейин ишнинг асосий томонларини баён этиш учун талабага 10-15 минут вақт берилади. Талаба олдиндан тайёрлаган тақдимоти асосида ўз ишининг асосий жиҳатларини оғзаки таърифлаб беради. Маърузаси тушунарли бўлиши учун у турли кўргазмали қуроллардан (жадвал, расм, чизма, диаграмма, слайд ва виртуал стендлар) ҳам фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.
Маърузадан кейин ҳайъат аъзолари ва ҳимояда қатнашаётганлар талабага саволлар беришлари мумкин. Талаба ҳар бир саволга тўлиқ, аниқ ва равон тилда жавоб бериши талаб қилинади.
Савол-жавоб тугагандан кейин талабанинг раҳбарига сўз берилади. У ўз хулосасини ўқиб бериши ёки курс ишини бажаришда талабанинг фаолияти тўғрисида оғзаки фикр-мулоҳазасини билдиради.
Иш раҳбарининг чиқишидан кейин ҳимояда қатнашаётган профессор-ўқитувчилар, ҳодимлар ва талабалар курс иши тўғрисида ўз фикрларини билдирадилар.
Кафедра ҳайъати томондан курс иши 100 баллик тизимда баҳоланади. Кафедра ҳайъатининг курс иши бўйича хулосаси ва унга қўйилган баҳо ҳайъатнинг очиқ овоз берилиши йўли билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда кафедра мудирининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.



Download 288,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish