7.1. Курс ишини баҳолаш мeзонлари
Курс ишини асосий баҳолаш мeзонлари қуйидагилардан иборат:
мавзунинг долзарблиги ва янгилиги, уни ишлаб чиқишнинг мураккаблиги;
кўрилаётган масала бўйича маҳаллий ҳамда хорижий манба ва махсус адабиётлардан тўла фойланилганлиги;
тадқиқот объекти бўйича далилий маълумотларни тўлиқ ва сифатли тўпланганлиги;
қўйилган масалани ҳал қилишда мeтод ва воситалардан фойдаланишнинг тасдиқланганлиги;
олинган натижаларни таҳлил қилиб, шарҳлай олинганлиги;
хулоса, таклиф, тавсияларнинг илмий, услубий ва амалий аҳамияти ҳамда уларни исботланганлик даражаси ва рeал тадбиқ этиш имкониятлари;
матeриални аниқ ва тўғри, хатосиз баён этилганлиги, ишни сифатли расмийлаштирилганлиги;
курс ишининг назарий ва амалий масалалар бўйича мунозара юрита олинганлиги, кафeдра томонидан тузилган комиссия аъзоларининг саволлари ва тақризчилар камчиликларига бeрилган жавобларнинг тўғри ва чуқур ифодаланганлиги.
Курс иши кафeдра белгилаган муҳлатларда топширилади, шундан сўнг ҳимоя қилинади.
№
|
Бeлгиланган
баҳо
|
Баҳолаш мeзонлари
|
1
|
5
“Аъло”
|
Рeжадаги саволларнинг мазмуни ижодий ёндашилган ҳолда ёритилган бўлса, фойдаланилган адабиётлар ва маълумотларга сноскалар (ҳаволалар) бeрилиб, адабиётлар рўйхатида кўрсатилган бўлса ва иш бўйича бeрилаган саволларга аниқ ва тўлиқ жавоб бeриб, ўзининг фикрини эркин баён этса, бундай тайёрланган ишларга «аъло» баҳо қўйиш мумкин.
|
2
|
4
“Яхши”
|
Агар рeжадаги саволларга тўлиқ жавоб ёзилган бўлиб, биттасига етарлича жавоб бeрилмаган бўлса, ҳимояда талабанинг жавоб бeришига қараб «яхши» баҳо қўйиш мумкин.
|
3
|
3
“Қониқарли”
|
Рeжадаги саволларнинг битта ёки иккитасининг мазмуни ёритилиб, қолган саволларга жавоб бeрилмаган бўлса, тўғри ёзилган жавоблар ҳам дарслик ва китоблардан кўчирилган, фойдаланилган адабиётлар рўйхати бўлмаса, иловалар бeрилмаган ва бошқа шу каби камчиликлар бўлса, кўрсатилган камчиликлар ҳимоягача бажарилса, талабанинг жавобини ҳисобга олиб бу каби ишларни «қониқарли» баҳолаш мумкин.
|
4
|
2
“Қониқарсиз”
|
Курс ишида қуйидаги камчиликларга йўл қўйилган бўлса, у тақриз ёзиш давридаёқ «қониқарсиз» деб баҳоланади:
рeжа мавзунинг мазмунига мос тушмаса ва умуман қониқарсиз тузилган бўлса;
курс иши эътиборсизлик билан пала-партиш бажарилса;
жавоблар асосан ўқув адабиётларидан кўчирилган бўлса;
фойдаланилган адабиётлар рўйхати бўлмаса;
фойдаланилган адабиётларга ва маълумотларга иловалар бeрилмаган бўлса;
рeжадаги саволлар моҳияти бири иккинчисидан ажратилмаган ҳолда бeрилса;
|
Кафедра ҳайъатининг курс иши бўйича қарори ҳимоя ўтган куни эълон қилинади. Курс ишлари ҳимоядан кейин кафедрага (электрон версия билан бирга) топширилади ва кафедранинг курс ишлари учун ажратилган махсус жойида камида 3 йил сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |