О.В.Николаев классификацияси бўйича қалқонсимон безини 5 та даражаси фарқланади.
0 – даражаси – қалқонсимон без пайпасланмайди.
I – даражаси – катталашган без буйин қисми пайпасланади, бўлаклари
пайпасланмайди.
II - даражаси – қалқонсимон бези тўлиқ пайпасланади, фақат ютинган
вақтда кўзга кўринади.
III- даражаси - катталашган без тўлиқ кўринади ,“йўғон бўйин” сифатида.
IV- даражаси - катталашган бўқоқ бўйин шаклини бузади.
V – даражаси – ўта катта бўқоқ, гигант бўқоқ.
Қалқонсимон безининг (ВОЗ/ БДССТ, 1994й) катталашуви бўйича классификацияси.
0 – даража – бўқоқ йўқ
I – даража – без бўлакларининг ўлчамлари, қўл катта бармоқ дистал
фалангасидан каттароқ бўлади. Без пайпасланади, аммо
кўринмайди.
II – даража – Без пайпасланади ва кўзга кўринади.
Диффуз токсик бўқоқда иштаҳанинг баланд бўлишига қарамай озиш кузатилади, тиреоид гормонларининг ортиқчалиги органларда энергия ишлатилишини кучайтиради. Ёғ клетчаткаси бўлмаса энергия билан таъминланиши экзоген ва эндоген оқсилнинг кучайган катаболизми ҳисобига боради. ДТБ доимо озиш билан кечмайди. Баъзан семириш ҳам кузатилади ва бу ҳолатда “семиз Базедов” деб номланади.
ДТБ асосий клиник белгиларидан бири юрак-қон томир системасининг шикастланишидир. Мебиус айтишига, Базедов касаллиги билан хасталанганлар юрак шикастланишидан азоб тортади ва ушбу касалликдан вафот этишади. ДТБ да юрак-қон томир системасидаги узгаришлар бир томондан катехоламинларга сезувчанликнинг патологик ортиши, иккинчи томондан тироксиннинг миокардга таъсири билан боғлиқ. ДТБ да ривожланувчи миокардиодистрофия синдромига (“тиреотоксик” юрак), доимий тахикардия ёки доимий титроқ аритмия, пароксизмал титроқ аритмия, экстросистолия, юқори пульс босими, тез ривожланувчи (айниқса қарияларда) қон айланишининг бузилиши ҳарактерлидир. Хос белгиларидан бирига систолик артериал гипертония киради. Диастолик босим пасаяди. Юрак чегаралари чапга кенгаяди, систолик шовқин эшитилади.
ДТБ билан ҳасталанганларда ошқозон-ичак тракти томонидан иштаханинг узгаришлари, ичининг тез келиши, қоринда оғриқлар, қайд қилишлар кузатилиши мумкин. Баъзан спастик қабзиятлар билан кечади. Оғир ҳолатларда жигар шикастланади, катталашади, оғриқ пайдо бўлади, сариқлик кузатилиши мумкин. Бу ҳолатлар адекват терапия натижасида қайтади. Ошқозон ости бези фаолияти бузилиши, гипергликемия кузатилиши мумкин.Даволаниш натижасида углевод алмашинуви нормаллашади. Аёлларда менструал цикл бузилади, аменорея ривожланади. Эркакларада либидо,потенция сусаяди, гинекомастия ривожланиши мумкин. Ортиқча тиреоид гормонлар кортизолнинг тез парчаланишига ва гипокортицизм ривожланишига олиб келади.
Тиретоксикознинг клиник кўриниши классик вариантидан четланиши мумкин. Масалан: йоддефицити шароитида ДТБ билан ҳасталанганларда тиреотоксикоз кўпроқ Т3 гормоннинг ортиқча ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ бўлади, тахикардия ёки титроқ аритмия ҳуружлари билан ва Т4 нинг қондаги миқдори нормал бўлиши билан ҳарактерланади. Касалликнинг бу варианти кўпроқ қарияларда кузатилади, уларда бўқоқ деярли катталашмайди, иштаҳа пасаяди, тери ва кўзларда ҳос ўзгаришлар кузатилмайди. Баъзи ҳолларда эмоционал лабиллик ва депрессия кузатилади. Баъзан фақат миопатия ёки тана ҳароратини ортиши, ёки фақат изоляцияланган кардиал белгилар билан кечиши мумкин.
ДТБ янги туғилган чақалоқларда ҳам учраши мумкин. Чақалоқларда ривожланувчи тиреотоксикоз 2 шаклга бўлинади. Биринчи шаклида болалар озғин, мушаклар бўшлиги, тахикардия ва тана ҳароратини баландлиги белгилари билан туғилишади. Бу ҳолат ДТБ билан хасталанган аёллардан трансплацентар йул орқали тиреоид гормонларининг болага ўтиши натижасида ривожланади ва уларда даволаниш нафи яхши бўлади. Иккинчи шаклида касаллик белгилари 3-6 ойлик болаларда ривожланади, кўпинча бу болалар туғилган оилаларда ДТБ билан ҳасталанганлар бўлади. Болаларда ДТБ нинг бу шакли оғир кечади ва 20% ҳолда тегишли даво ўтказилишига қарамай летал оқибат билан тугайди.
Кўрув органлари томонидан кузатилган ўзгаришлар тиреотоксикозни даволаш натижасида қайтса “тиреотоксик экзофтальм” ҳисобланади, унинг генезида Т3, Т4 гормонларининг ортиқча ишлаб чиқарилиши ва катехоламинларга сезувчанликнинг ортиши ётади.
Do'stlaringiz bilan baham: |