Андижон давлат тиббиёт институти факультатив, госпитал терапия, халқ табобати ва эндокринология кафедраси



Download 2,51 Mb.
bet60/80
Sana16.04.2022
Hajmi2,51 Mb.
#556450
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   80
Bog'liq
лекция

КЛИНИК КЎРИНИШИ.

Беморларни бутун танасида, кўпроқ оёк-қўлларида увишишлар, совуқ қотиши, жимирлаши, мушаклар тортишиши, оғриқли безовта қилади.


Гипо Птнинг клиник кечиши ва характерига қараб 2 та тури: аниқ(манифестли) ва латент (яширин) турлари фарқланади.
Манифестли тури ўткир ва сурункали кечишига эга.
Гипо ПТ нинг клиникаси: нерв-мушак ўтказувчанлигининг ортиши ва талвасага тайёргарлик, висцерал-вегетатив ва нерв-рухий ўзгаришлар билан боғлиқ симптомлардан иборат. Гипо ПТ га тетания хуружлари хос бўлиб, аввал увишишлар, мускулларнинг фибрилляр тортишуви кузатилиб, кейинчалик мускулларнинг тоник тортишуви бошланади. Кўпинча оёқ-қўлларнинг симметрик букувчи мускулларининг таранглиги ортади. Ҳуруж вақтида қўллар буғимларда букилган, қўл кафти – «акушер қўли» кўринишида, оёқлари чузилган, бир бирига жипслашган, оёқ кафтлари тўпиғдан орқага қараб букилган, оёқ бармоқлари букилган бўлиб, «педал спазми», «от туёғи» қўринишида бўлади. Юз мускулларининг тортиши оғизнинг «сардоник» кўринишига («балиқ» оғзи), чайнаш мускуллари (тризм) ва қовоқ мускулларининг тортишуви кузатилади.
Тананинг орқага қисқариши (опистотонус) нисбатан кам учрайди. Нафас мушакларининг ва диафрагманинг қисқариши нафаснинг қийинлашувини чақиради. Болаларда учрайдиган ларингоспазм ва бронхоспазм ҳавфли бўлиб, асфикация ривожланишига олиб келиши мумкин. Қизилўнгач мушакларининг спазми ютилишининг бузилишига олиб келади. Пилороспазм қайд қилишни чақиради. Ичаклар ва сийдик пуфаги мускуллари тонусининг ортиши ич ўтиши ёки кабзиятга, дизурия ва қоринда оғриқларга олиб келади.
Гипопаратиреозда талвасалар кучли оғриқлар билан кечади. Тетания вақтида одатда беморлар ҳушини йўқотишмайди, фақат ўта кучли ҳолатларда бузилиши мумкин. Ҳуружлар давомийлиги бир неча дақиқадан бир неча соатгача чўзилиши мумкин. Ҳуруж даврида симпатик нерв системаси тонусининг ортиши,бемор рангининг оқариши (переферик томирларининг қисқариши туфайли), тахикардия, ҚБ ортишига, парасимпатик нерв системаси тонусининг ортиши эса , қайд қилиш, ич кетиш, полиурия брадикардия гипотония ривожланишига сабаб бўлади. Ҳуруждан холи вақтда вегетатив ўзгаришлар беморларда совуқ қотиш ёки қизиб кетиш, терлаш, турғун дермографизм, бош айланиши, ҳушидан кетиш, кўриш аккомодациясининг бузилиши, ғилайлик, диплопия, мигрень, қулоқларда шовқин, юрак соҳасида нохушликлар, юрак ритмнинг бузилишлари кўринишида бўлади. ЭКГда QТ ва SТ интерваллари узаяди, Т тиш ўзгармайди. Бу интервалларнинг узайиши гипокальциемия ҳолатида миокард реполяризацияси бузилиши хисобига кузатилади. Нормокальциемияда ЭКГдаги ўзгаришлар тикланади. Оғир ҳуружлар мия шишига олиб келиши мумкин. Гипопаратиреозда мия, ўзгаришлари эпилепсиясимон ҳуружларга ўхшаб кечиши мумкин. Бу ҳуружларнинг клиник ва электроэнцефалографик кўриниши генуин эпилепсияга ўхшаш бўлиб, асосий фарқи нормокальциемияга эришилганда ЭЭГнинг тезда яхшиланишидир.
Гипокальциемиянинг узоқ давом этиши, психиканинг ўзгаришига, неврозларга, эмоционал ўзгаришларга (депрессия, юрак сиқилиши, уйқусизликга ) олиб келади.
Неврологик ўзгаришларнинг оғир турлари мияда, асосан базал ганглиялар соҳасида, турк эгари устида, баъзан мияча соҳасида кальцификациялар ҳосил бўлганида ривожланади. Мия кальцификацияларининг клиник белгилари полиморф бўлиб, уларнинг локализациясига ва мия босимининг ортишига боғлиқ бўлади.
Кўпроқ эпилепсиясимон ва паркинсонизм туридаги кўринишлар учрайди.
Гипопаратиреознинг узоқ кечишида катаракта, баъзан эса кўрув нерви сўрғичи шиши ривожланади.
Тиш-жағ системасида ўзгаришлар ривожланади: болаларда тишлар шаклланишининг бузилишлари, кариеслар, эмаль дефектлари эса ҳамма ёшдагиларда кузатилади. Соч ўсишининг бузилиши сочларнинг эрта оқариши, тўкилиши, тирноқлар синувчанлиги, терилардаги ўзгаришлар: қуруқшаши, кепаклашуви, экзема, эксфолиатив дерматитлар ҳарактерлидир. Кандидамикозлар ривожланиши кўп учрайди. Касалликнинг ўткир кечишида тетания ҳуружлари оғир кечади , тез такрорланади ва қийин компенсацияланади. Сурункали кечишида ҳуружлар енгилроқ кечади, адекват даволаш натижасида ҳуружларни узоқ вақтгача қайтарилмаслигига эришиш мумкин бўлади.

Download 2,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish