КЛИНИК КЎРИНИШИ.
ГПТ касаллиги секин-аста ривожланади. Клиник кўриниши турлича бўлиб, дастлабки симптомлари терапевтик, (ошқозон ичак бузилишлари) урологик, травматик, ревматологик, стаматологик, нерв-рухий ҳарактерда бўлиши мумкин. Касалликнинг биринчи белгилари умумий ва мушаклар кувватсизлиги ва тез чарчашдан иборат. Оёкларда қувватсизлик ва оғриқлар туфайли (бемор қоқилади ёки йиқилади) юришга, стулдан туришга, трамвай, автобусга чиқишга қийналишади.Беморлар юриши ўрдак юришига ўхшайди, бўғимлари бўшаб кетади. Бу холатлар гиперкальциемия туфайли нерв-мушак қўзғалувчанлигининг пасайиши, мушаклар гипотонияси, релаксацияси туфайли ривожланади.
Кальцийурия натижасида беморларда чанқаш гипоизостенурия ва полиурия ривожланади.
Беморлар иштахаси пасаяди, кўнгли айнийди, қайд қилишади. Озиш кузатилади, тана вазнининг камайиши 3-6 ой ичида 10-15кг ни ташкил қилиши мумкин. Соғлом, бутун тишларнинг қимирлаши ва тушиши ГПТ учун хос симтомлардан ҳисобланади, бу холат жағ суяклари: остеопорози, жағ суякларида эпулидлар – кистозли ўзгаришлар ҳисобига ривожланади.
Оёқ кафтларида, найсимон суякларда оғриқлар пайдо бўлади, кейинчалик патологик синишлар, скелет деформацияси кузатилади. Кўкрак қафаси,тос,умуртка поғонаси, оёқ қўллар шакллари ўзгаради, умуртқалар компрессион синишлари, туфайли беморлар бўйи 10-15 см га пасаяди.ГПТ билан хасталанганларда суяк синишларидаги оғриқлар соғломларникидан сустрок бўлади. Суяклар синиқлари жуда секин, қалин қадоқлар билан битади, шунинг учун бу жойларда 2-бор синиш кузатилмайди, ёлгон бўғимлар ҳосил бўлади.
Буйракларда полиурия ва гипоизостенуриядан ташқари, сийдик реакцияси ишқорий бўлади. Нефрокальциноз, гипертония, буйракларда тошлар хосил бўлиши, буйрак етишмовчилигини ривожлантиради ва уремияга сабаб бўлади. Ошқозон-ичакдаги ўзгаришлар кўнгил айниши, қайд қилиш, иштаханинг пасайиши, метеоризм, қабзиятлар сифатида кечади. Гиперкальциемия қоринда оғриқларга сабаб бўлади, ошқозон-ичакда (кўпроқ 12 бармоқли ичакда) пептик яралар ҳосил бўлади.
Панкреатитлар, панкреокалькулёз, панкреокальцинозлар, калькуллёз холециститлар ривожланади. Рухий ўзгаришлар турлича кечади, баъзи беморларда, қўзғолиш, йиғлоқилик, кундузги уйқу босиши бўлса, бошқаларида депрессия ривожланади.
ГПТ огир асоратига – гиперпаратиреоидли гиперкальциемик криз киради. Бу холат ПТГ гормонининг гиперсекрецияси туфайли қондаги кальций миқдорининг жуда тез ортиб кетиши натижасида ривожланади. Қонда кальций миқдорининг 3,5-5 ммоль/л га етиши бемор ҳаётига хавф солади. Гиперпаратиреоид криз холатини чақирувчи омилларга: спонтан патологик суяк синишлари, инфекциялар, интоксикациялар, иммобилизация, хомиладорлик, дегидратациялар, кальцийга бой пархез, антацид ва ишқорловчи препаратларни қабул қилишлар киради. Криз холати қўққисдан ривожланади. Кўнгил айниш, кучли қайт қилиш, чанқаш, мушаклар ва буғимларда оғриқлар, қоринда кучли оғриқлар, тана ҳароратининг 40,00 С даражагача кўтарилиши, хушини йўқолиши холати ривожланади. Юмшоқ тўқималарда: ўпка, мия ва буйракларда кальций метастазлари пайдо бўлиши мумкин. Қорин бўшлиғи органларининг кучли спазмлари, қон кетишларига яралар перфорациясига сабаб бўлади. Криз холатида буйраклар етишмовчилиги кучайиб уремик кома ривожланиши мумкин. Рухий ўзгаришлар кучаяди, баъзи беморларда уйкусираш, галюцинациялар алахсираш, талваса кузатилади.
Гиперкальциемик кризда юрак қонтомир етишмовчилиги, коллапс, ўпка шиши, ўпка ва буйрак инфарктти, магистрал қон томирлари тромбози ривожланиши мумкин. Криз 50-60% холларда ўлим билан тугайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |