Ўқитиш техникаси ва усуллари
|
Таълим комплексининг барча таркибий қисмларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг интерфаол усулларидан фойдаланиш; MOODLE тизимидан фойдаланган ҳолда ўқитиш.
|
Ўқитиш жиҳозлари
|
Ўқув қўлланмалари, ўқув материаллари, слайдлар, видео материаллар, электрон ва сканерланган дарсликлар, тиббий ҳужжатлар.
|
Ўқитиш шакллари
|
Индивидуал, гуруҳларда ва коллектив билан ишлаш
|
Ўқитиш шартлари
|
Ўқув хоналари, палаталар.
|
Мониторинг ва баҳолаш
|
Оғзаки назорат: назорат саволлари, гуруҳларда ўқув вазифаларни бажариш, амалий кўникмаларни бажариш, езма назорат: тестлаш
|
2. Мотивация
Талабаларнинг муҳокама қилинадиган мавзуларга қизиқишини ошириш учун асоратларни ривожланишига қадар ўз вақтида адекват даволаниш зарурлигини ва улар пайдо бўлганда диагностика, даволаш, профилактика ва реабилитациянинг энг информатив ва замонавий усуллари билан таништириш. Талабаларнинг клиник тафаккурини ривожлантириш. Жаҳон тиббиёти ва умумий амалиёт шифокори нуқтаи назаридан муаммонинг замонавий кўринишини ишлаб чиқиш.
3. Фанлараро ва фан ичида боғлиқлик
Шу мавзуни ўқитиш талабаларнинг нормал анатомия, нормал ва патологик физиология фанлари бўйича билимларига асосланади. Дарс давомида олинган билимлар бошқа клиник фанларни ўрганилганда керак бўлади.
4. Машғулот мазмуни
Ўткир ичак тутилиши (ичакнинг ўткир тутилиши, Ўткир ичак тутилиши, уткир Ўткир ичак тутилиши) – ичак йўлидаги таркибий қисм пассажининг бузилиши билан ривожланувчи ҳолат.
Қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир хирургик касалликлари ўртасида ўткир ичак тутилиши 3,5-9% ни ташкил этади. Кўпинча ичак тутилиши 40-60 ёшда учрайди. Ичак тутилиши аёлларга қараганда эркакларда кўпроқ учрайди. Ёз ва куз ойларида (июл-октябр) ўткир ичак тутилиши билан касалланганлар сони кўпроқ учрайди, чунки бу даврда ўсимлик озуқалари таркибидаги клетчатка тушиши ҳисобига ичаклар кўпроқ зўриқади.
Ўткир ичак тутилишидаги ҳар хил аспектларни ўрганиш узоқ тарихга эга. Бу касаллик ҳақидаги биринчи тушунчани Гиппократ берган. Унинг фикрича, Ўткир ичак тутилиши ичаклардаги газлар ҳисобига ҳосил бўладиган яллиғланишлар натижасидаги келиб чиқадиган ҳолат. Гален ўз ишларида ичак тутилишига яллиғланиш ҳисобига ичаклар перистальтикаси бузилиши сабаб бўлишига эътибор қилган. Бу олимлар лаборатор, паталогоанатомик текширувларсиз ҳамда замонавий анатомия ва физиология билимларига эга бўлмай, ичак тутилиши патогенезида зарурий элементлар - ичак харакатини бузилиши, газ ва суюқликлар натижасида ичаклар кенгайишини кўрсатиб ўтишган. XVII аср бошларида Riolan ўткир ичак тутилишида механик, обструктив ва странгуляцион турлари мавжудлигини исботлади. Бу эса Ўткир ичак тутилишини оператив даволаш уринишлар бошланишига олиб келди.
Ҳозирги кунда В.П. Петров ва И.А. Ерюхин (1985) таклиф этишган классификацияси қўлланилади.
Уткир ичак тутилиши классификацияси:
Келиб чиқиши бўйича – туғма ва орттирилаган.
Туғма ичак тутилишига ривожланиш нуқсонлари, ингичка ва йўғон ичаклар атрезиялари сабаб бўлади.
Келиб чиқиш механизми бўйича – механик ва динамик.
2.1. Механик ичак тутилиши обтурацион (тутқич томирларини сиқиб қўймасдан) ва странгуляцион (тутқич томирларини сиқиб) ва аралаш (странгуляцион ва обтурацион комбинацияси) турларига бўлинади.
2.2 Динамик ичак тутилиши спастик ва паралитик турларига бўлинади.
3. Тутилиш жойига қараб – юқори (ингичка ичак) ва пастки (йўғон ичак).
4. Клиник кечиши бўйича – тўлиқ ва қисман, ўткир ва сурункали.
Ичакнинг динамик (функционал) тутилиб қолиши деганда ичакнинг мотор фаолияти бузилиши билан ўтадиган патологик ҳолатлар тушунилади, бунда механик тўсиқ бўлмагани ҳолда унинг тутилиб қолиши содир бўлади. Динамик ичак тутилишига қорин бўшлиғидаги ўткир яллиғланиш касалликлари (аппендицит, холецистит, панкреатит, перитонит ва бошқалар), қорин орти соҳасининг яллиғланиш касалликлари (паранефрит), шикастлар ва травматик жаррохлик амалиётлар, қорин бўшлиғи аъзоларида қон айланишни ўткир бузилишлари (талоқ инфаркти, тутқич томирларини тромбози) сабаб бўлиши мумкин. Ундан ташқари динамик ичак тутилишга метаболик ўзгаришлар (диабетик, уремик кома), захарланишлар (морфин, қўрғошин билан) олиб келиши мумкин.
Динамик ичак тутилиши спастик ва паралитик турларига бўлинади.
Спастик ичак тутилиши ичак мотор фаолияти кучаяши яни спазм хисобига пайдо бўладиган холат. Спастик ичак тутилишига энг кўп бўлган сабаблардан бири оғир металлар тузлари хисобига захарланиш хисобланади. Гипермотор реакциялар ичакнинг механик тутилиб қолиши - буралиб қолиши, тугун ҳосил қилиши, инвагинацияси кабилар ривожланишида ишга туширувчи механизм бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ундан ташқари бу холат марказий нерв системасининг касалликларида ҳам кузатилади. Бунга мисол тариқасида истерик Ўткир ичак тутилишини келтириш мумкин.
Паралитик ичак тутилишида ичак мотор фаолияти сусайиши яни парези кузатилади. Ичак тутилишини бу тури спастик ичак тутилишига қараганда амалиётда кўпроқ учрайди. Чунки паралитик ичак тутилишини асосий келтириб чиқадиган ҳолат бу жаррохлик амалиётни ўзидир. Ундан ташқари паралитик ичак тутилиши қорин бўшлиғи аъзоларини ўткир яллиғланишларида хамроҳ бўлиб келади. Ичак тутилишини бу тури қорин орти соҳасини йирик гематомаларида, юмшоқ тўқималар шикастларида, оғир жаррохлик амалиётларидан кейин пайдо бўлади.
Динамик (яъни функционал) тутилиб қолиш аввало ҳазм тракти мотор функциясининг бузилиши оқибати бўлиб, бунинг натижасида ичак бўйлаб пассаж тўхтайди. Шунинг учун даволаш тактикаси биринчи навбатда ичак перистальтикасини тиклашга қаратилиши лозим.
Механик ичак тутилишида динамик ичак тутилишидан фарқли равишда ичак бўйлаб таркибий қисмни пассажини бузилиши механик тўсиқ борлиги билан боғлиқ.
Обтурацион ичак тутилишида (5-8% ташкил этади) жараёнга ичак томирлари қўшилмагани холда ичак бўшлиғининг ичкаридан бекилиб қолиши рўй беради. Унинг сабалари ўсмалар, гижжалар, фитобезоарлар, ўт тошлари, ёт жисмлар, нажас тошлари бўлиши мумкин. Обтурацион тутилиши ичакни ташқаридан, яқин жойлашган аъзолардан чиққан усмалар, кисталар, ҳамда чандиқлар хисобига ҳам ривожланиши мумкин. Лекин бунда тутқич томирлари сиқилмаган ҳолда бўлиши керак.
Странгуляцион ичак тутилиши ичак тутилишни ҳамма турлари ичида 15-40% ҳолатларида учрайди. Странгуляцион ичак тутилишида эса аксарият ичак бўшлиғини ташқаридан сиқиб қўйишдан ташқари тутқич томирлари сиқилиши кузатилади. Бу эса ичакнинг қисилган қисмида қон айланишини бузилишига кўпроқ олиб келади. Ичак тутилишини бу турида кўпроқ деструктив жараён кузатилди, эндотоксикоз ва перитонит тезроқ ривожланади. Странгуляцион ичак тутилишига ичаклар буралиб қолишлари, тугун ҳосил бўлиши, чурра дарвозасида ичак қисилишлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |