Амалий машулот б´йича дарс ´тиш


Энтерал зонд орқали озуқалантириш



Download 201,02 Kb.
bet9/13
Sana24.02.2022
Hajmi201,02 Kb.
#194010
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Уткир ичак тутилиши

Энтерал зонд орқали озуқалантириш
Перитонитли беморларни даволашда парентерал озуқалантириш учун қўлланиладиган воситаларнинг сони жуда кўп, бироқ улардан фойдаланишда бир қанча қийинчиликлар учрайди. Буларга чуқур веналарни катетерлаш билан боғлиқ асоратлар (венада катетернинг узоқ вақт туриб қолишига боғлиқ яллиғланиш ва септик жараёнлар), аллергик реакциялар киради. Бевосита парентерал инфузион муолажани ўтказиш вақтида, унинг таркибий қисмларининг зарур миқдори ва сифат таркибини тўғри ҳисоблаш мураккаб текширувлар ўтказишни талаб қилади, ҳамда қийинчиликлар туғдиради. Булар қилинмаса, парентерал озуқалантириш организмда содир бўлаётган жараёнларни бошқариш қобилиятини амалда йўқотади. Шундай қилиб, амалий жарроҳлик учун бемор организмининг энергетик талабини қондириш ва пластик материалларга бўлган эҳтиёжларини қоплашнинг бирмунча соддароқ, физиологик ва хавфсизроқ усулларини излаб топиш, энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
Кейинги йилларда бемор организмида модда алмашинуви жароёнининг бузилишларини бартараф этиш, ҳамда операциядан кейинги яқин даврда организмининг энергетик талабини қондириш ва пластик материалларга бўлган эҳтиёжларини қоплаш мақсадида, операция вақтида бевосита бурун йўллари орқали ингичка ичакка ўтказилган зонд воситасида озуқа моддаларини юбориш - энтерал зонд орқали озуқалантириш (ЭЗОО), кенг қўлланилаётгани ҳақида кўплаб тадқиқот ишлари пайдо бўлди. Бироқ, бу усул қатор афзалликларга эгалигига қарамай, ҳанузгача клиникада кенг қўлланилмаяпти. Бунинг бир неча сабаблари бор. Улардан бири энтерал зонд орқали озуқалантириш (ЭЗОО) учун озиқли аралашанинг оптимал таркибига доир аниқ тушунчалар йўқлиги, иккинчиси бу хасталикда меъда ва ичак фаолиятининг сустлиги, ҳамда озуқани ҳазм қилишда иштирок этадиган ферментлар етишмовчилигидир.
Таъкидлаш жоизки, ушбу озуқавий аралашмалар буюрилган беморларнинг асосий таркиби саратон ёки ошқозон яраси касаллиги учун ошқозон резекциясидан ўтган, ингичка ичакнинг функционал ҳолатида жиддий бузилишлар бўлмаган беморлар эди. Айни вақтда кўпгина олимлар перитонитда, ичак атонияси рўй беришини ва унинг негизида меъда-ичак системасининг нафақат мотор, балки секретор ва сўриш қобилиятининг бузилиши ичак қовузлоқлари ичида катта миқдорда ел ва суюқлик йиғилишига олиб келиши билан бирга қўшилиб келган бузилишлари ётади. Бу эса, ўз навбатида ичакларнинг чўзилиб кенгайишига, ундаги бузилишларнинг чуқурлашувига олиб келади. Бундай шароитларда катаболик бузилишларни ингичка ичакка овқат моддаларни киритиш йўли билан бартараф этишга уриниш фақат муваффақияциз бўлибгина қолмай, балки операциядан сўнгги давр кечишига салбий таъсир кўрсатиши, беъмор ҳолатини оғирлаштириши ҳам мумкин.
Кенг тарқалган иккинчи усулнинг замирида - операциядан кейинги илк даврда, аввалдан гидролизланган полимерларни ЭЗОО сифатида ишлатиш тўғрисидаги тушунча ётади. Бу, маълум муҳитда вена қон томирига юбориладиган парентерал озуқа моддаларини ЭЗОО учун ичакка юбориб, озуқа сифатида фойдаланиш назарда тутилади. Бироқ, бу тоифадаги озуқа моддаларини (фақат мономерлар тарзида) ингичка ичак бўшлиғига юбориш, унинг осмотик босими юқорилиги (2000-3000 мосм.) ҳисобига ичакда сўрилиш суръатининг ўта пастлиги ёки чегараланганли, бу эритмаларни киритиш суръатининг оширилиши - кўнгил айниш, қайт қилиш, диарея сингари қатар асоратларга сабаб бўлиши аниқланди.
Бу асоратлар биринчи галда мономер эритмаларнинг сув-туз алмашинуви бузилишига олиб келадиган гиперосмолярлиги билан боғлиқ бўлган. Бунда, асоратлар вужудга келтирмайдиган элементли аралашмаларнинг максимал ҳажми - сутка мобайнида 1-1,5 литрга етади. Мономер озуқа моддаларининг концентра-цияси пасайтирилиши ҳисобига аралашманинг суюқлашиши, нафақат унинг ҳажмини кўпайишига, балки унинг энергетик қийматининг пасайишига олиб келади. Бу шароитда, ЭЗОО - организмнинг ички муҳитига тушадиган озуқа моддаларининг умумий миқдори, унинг энергетик ва пластик эҳтиёжларини қоплаш учун етарлича бўлмайди, натижада бир вақтнинг ўзида парентерал озуқалантиришни янада кучайтириш зарурати пайдо бўлади.
Ўткир патологияда метаболик касалликларни тузатиш муаммосини ҳал қилишнинг янги истиқболли йўналиши овқат ҳазм қилиш жараёнларини асосли ўрганиш асосида озуқа аралашмаларини ичак орқали юбориш усулларини ишлаб чиқишдир. Склифосовский Н.В. номидаги НИИСП экспериментал патологияси лабораториясида ўтказилган.

Download 201,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish