Амалий машулот б´йича дарс ´тиш


Озуқа аралашмаларининг оптимал таркибини танлаш



Download 201,02 Kb.
bet11/13
Sana24.02.2022
Hajmi201,02 Kb.
#194010
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Уткир ичак тутилиши

2. Озуқа аралашмаларининг оптимал таркибини танлаш. Энтерал муҳит доимийлигини инобатга олган ҳолда, қисман ишлов берилган озуқа моддаларини танлаш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Шуларни инобатга олиб, ўткир перитонитли беморларда ЭЗОО учун овқат аралашмаларига қўйиладиган талаблар қуйидагича бўлади:

  • энтерал муҳит таркибининг доимийлиги,

  • ингредиентларни олдиндан гидролизланган бўлиши,

  • осмотик босимнинг сўрилишга мос бўлиши (300-500 мосм атрофида),

  • энергетик қимматининг юқори даражада бўлиши.

Ушбу талабларга, бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган мувозанатланган полиэлементли озуқа моддалари мисол бўла олади.
3. ЭЗОО ни техник воситалари билан таъминлашда озуқа моддалари-ни ичакка етказишда хизмат қиладиган: турли конструкциядаги зондлар, резервуарлар ва роликли насослар тушунилади.
4. Озуқа моддаларини аралашмаларини етказиш усули бўлиб Ш.И. Каримов ҳаммуаллифлари билан 1985 йилда тавсия этган оригинал конструкцияли икки каналли назоинтестинал зонд хизмат қилади (расм 3).

Расм 3. ИД, ИЛ ва ЭЭОО учун ишлатиладиган зонд тузилиши.
1, 4 - аспирация учун хизмат қилувчи ён тешиклари,
2 - аспирации учун канал,
3 - тест синама ва ЭЗОО ўтказиш учун канал,
5 - озуқани етказувчи тешик.


5. Ичакнинг ҳазм қилиш ва сўриш қобилиятини тикланганлигини аниқлаш (тест усули). Ичакнинг ҳазм қилиш ва сўриш фаолиятини тикланганлигини аниқлашда тест синамасининг натижаларига кўра баҳо берилади.
Унинг моҳияти қуйидагича: Операциядан кейинги илк даврнинг иккинчи суткасидан бошлаб беморда 1 соат мобайнида ичак суюқлигини назоинтестинал зонднинг аспирацион канали орқали актив аспирация ўтказилади. Шундан сўнг, зонднинг кичик канали орқали 100 мл тузли озуқа аралашмаси томчилаб (минутига 60 томчи) киритилади ва 30 дақиқа мобайнида экспозиция қилинади.
Энтерал зонд орқали озуқалантириш (ЭЗОО)нинг услуби.
Тажрибаларимиз шуни кўрсатдики, ўткир перитонитли беморларда тест синамаларини ўтказиш натижалари операциядан кейин 3-суткада нафақат ичак харакати активлигини, балки унинг ҳазм қилиш ва сўриш қобилиятининг ҳам тикланганини кўрсатди. Ичакнинг биринчи тузли озуқа моддаларига нисбатан сўриш фаолиятининг тикланиши, босқичли ЭЗОО ўтказишнинг маъқуллигини кўрсатди (расм 4).

Расм 4. ЭЗОО учун ичак интубацияси.
Бу аввалига тузли озуқа моддалари аралашмаси (операциядан кейинги 3 суткада), сўнгра эса юқорида келтирилган мувозанатланган озуқа аралашмаларидан (4,5 ва 6-суткалар) фойдланиб, кейинчалик эса, 6, 7- суткаларда зондни олиб ташлаб ва орал (оғиз орқали) овқатлантришга ўтишни кўзда тутади.
Текширишларнинг натижалари перитонитни комплекс даволашда мос равишдаги ИД, ИЛ ва ЭЗОО билан бирга олиб борилса, гомеостаз бузилишларининг бирмунча барвақт тикланишига, меъда ва ичак фаолият-ларининг эрта изга тушишига, операциядан кейинги асоратлар ва ўлим даражасини кескин камайтиришга имкон беради.
Ингичка ичакдан олинган зонд одатда операциядан 4-5 кун ўтгач чиқарилади. Битишмали жараён туфайли юзага келган битишмали ичак тутлиш билан декомпрессияни 7 кунгача узайтириш тавсия этилади, чунки бу ҳолда зонд янги скенотик бирикмалар пайдо бўлишига тўсқинлик қилиб, скелет ролини ўйнайди.
Йўғон ичакни ичак тутилиши билан декомпрессиялаш катта найча ёрдамида йўғон ичакни трансректал дренажлаш орқали амалга оширилади. Баъзи ҳолларда колостома қўйиш мумкин.
Операциядан кейинги даврда УИТ декомпрессиядан ташқари қуйидаги мажбурий йўналишларни ўз ичига олади.

  • Умумий айланиб юрурвчи кон хажми учун компенсация, электролитлар ва қон таркибидаги оқсил таркибини тузатиш;

  • Мажбурий антибиотиклар билан даволашни ўз ичига олган эндотоксемияни даволаш;

    • Ичакнинг мотор, секретор ва сўрилиш функцияларини тиклаш, яъни ичак етишмовчилигини даволаш.

Операциядан кейинги даврда УИТни даволашда муҳим қадам бу антибиотериал терапияди. Жарроҳликдан олдин ва операция давомида УИТ бўлган беморларга томир ичига метронидазол препаратлари билан биргаликда кенг спектрли антибиотиклар буюрилиши керак. Йўғон ичак тутилиши бўйича операцияларда (касалликнинг 2 ва 3 босқичлари), айниқса йўғон ичакнинг некрози бўлса, антибиотик дозалари иложи борича кўпроқ бўлиши керак. Метронидазол билан биргаликда кенг спектрли антибиотиклар терапияси операциядан кейин 5-7 кун давомида давом эттирилиши керак.
Прогноз: ўткир ичак тутилишида операциядан кейинги ўлим даражаси юқори бўлиб, ўртача 13-18% ни ташкил қилади. Операциядан кейинги ўлимни камайтириш учун шошилинч тиббий ёрдамни ташкил қилиш катта аҳамиятга эга. Эрта касалхонага ётқизиш ва жарроҳлик аралашуви даволанишнинг ижобий натижаси учун муҳимдир. Катта клиникаларнинг маълумотларига кўра, дастлабки 6 соат ичида операция қилинган ўткир ичак тутилиши билан оғриган беморлар орасида ўлим даражаси 3,5 фоизни, 24 соатдан кейин операция қилинганлар орасида эса 24,7 фоизни ташкил қилади.



Download 201,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish