Юқорида баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда, бугунги кунда тўла қонли ЭЗОО ўтказиш учун қўйидаги шароитлар мавжуд бўлиши зарур:
Ичакни ЭЗОО ўтказишга тайёрлаш.
Энтерал муҳитнинг доимийлигини ҳисобга олган ҳолда, унга қисман ишлов берилган (гидролизланган) озуқа аралашмаларининг оптимал таркибини танлаш.
Техник воситалари (насослар, зондлар ва б.) билан таъминлаш.
Озуқа аралашмаларини етказиш усули.
Ичакнинг ҳазм қилиш ва сўриш қобилиятини тикланганлигини аниқлаш (тест усули).
1. Ичакни ЭЗОО ўтказишга тайёрлаш. Ўткир перитонитда бўладиган барқарор ичак парези, патологик жароённинг кечишини оғирлаштиради ва ичак бўшлиғида катта миқдордаги токсик моддалар, газ йиғилиши ҳисобига уни чуқурлаштиради, интоксикация даражасини оширади. Бу эса, ўз навбатида меъда – ичак трактида йиғилган токсик моддаларни очиқ, ёпиқ ёки аралаш декомпрессия усуллари орқали эвакуация қилиш (олиб ташлаш) нинг турли хил усулларидан фойдаланишни тақозо этади.
Операция жараёнида бу йўғон зондни қўллаш, унинг таркибини яхши-лаб бўшатишга – ичак декомпрессияси (ИД) имкон бериб, зарурат бўлганда бирваракайига ичакни ювишга шароит яратади. Бу амал бажарилиб бўлгач зонд олиб ташланиб, амалиётдан кейинги илк даврда шу амалларни бажариш мақсадида, ингичкароқ (D-8 мм) оригинал конструкциядаги (АС №1174031) икки каналли зонд бурун орқали (трансназал) киритилади. Бу зонд амалиётдан кейинги илк даврда ИДни ва ичак лаважи (ИЛ) ни, зарурат бўлганда эса кўрсатмалар бўйича ЭЗОО ўтказишга имкон беради (расм 2).
Расм 2. Декомпрессия учун ичакларни интубация қилиш.
Йўғон ичакни эса трансанал киритилган (интубация) бир каналли оддий зондни талоқ бурчагигача суриб, шу орқали декомпрессия ўтказилади.
Паралитик ичак тутилишини бартараф этиш учун интраоперацион ва амалиётдан кейинги илк даврдаги ИД дан ташқари, беморда ичак ҳаракати активлигини ошириш учун дори-дармонлар қўлланилади (преднизолон, церукал, убретид, орнид ва б.), ҳамда перитонитнинг оғир ҳолларида, микросўрғич ёрдамида доимий меъда ва ичак таркибидаги суюқликлар тортиб олиниб, доимий актив аспирация давом эттирилади.
Шундай қилиб, меъда ичак йўли декомпрессиясининг энг оптимал варианти махсус зондлардан фойдаланиб назоинтестинал интубация эканлигини тан олмоқ лозим. Операция вақтида ичакларни бўшатиш қорин бўшлиғидаги бажариладиган жароённи осонлаштиради ва операция жароҳатини камайтиради.
Назоинтестинал интубация операциядан кейинги илк даврда токсик ичак суюқлигини тўлиқ олиб ташлашга имкон беради, бу ичак активлигининг тикланишига бевосита ёрдам беради, ичак девори қон айланишини, микроциркуляцияни яхшилайди. Бундан ташқари, бу усулни қўллаш битишмалар ҳосил бўлишини олдини олади, ичаклараро анастомозлар чокларининг битишига шароит яратиб, чок етишмовчилиги ва ичак эвентерацияси каби асоратларнинг келиб чиқишини бартараф этади. ИД билан ИЛ ни қўшиб қўллаш, нафақат меъда-ичак йўли суюқлиги пассажини таъминлаб, сув-электролит мувозанатини қўшимча равишда тиклайди, балки комплекс даволашга ЭЗОО ни қўшишга замин ҳозирлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |