Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш


Мустақил ўрганиш учун саволлар



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

Мустақил ўрганиш учун саволлар 
1.
Ерларни иқтисодий баҳолашнинг мақсади нималардан иборат? 
2.
Ерларни баҳолаш турлари ва ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат 
бўлади? 
3.
Баҳолаш мезонлари сифатида қандай кўрсаткичлар қабул қилинади? 
4.
Ерларни кадастр баҳолашнинг мақсади нималардан иборат? 
5.
“Харажатлар”, “қиймат”, “товар нархи” тушунчаларига таъриф беринг.
6.
Нарх шаклланиши юзасидан кўпроқ тарқалган услубларни сананг. 
“Ўртача харажатлар плюс фойда” услубининг маъносини тушунтиринг.
7.
Нарх шаклланишининг “зарар кўрмаслик ва мақсадли фойда” услубининг 
моҳияти нимада? 
8.
Ер нархини ташкил этувчиларни айтинг.
9.
Ер участкасининг истеъмол қийматини нима ташкил қилади? 
10.
Ер участкаси истеъмол қийматининг экологик омилларин сананг.
 
11.
Шаҳарлар ҳудудини комплекс иқтисодий баҳолаш қандай босқичларда 
амалга оширилади? 


196 
11. ЕР МУЛКЧИЛИГИНИНГ ИҚТИСОДИЙ МАЗМУНИ, ШАКЛЛАРИ 
ВА УНИ РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ МЕХАНИЗМИ 
Ер муносабатлари ишлаб чиқариш воситалари ва ерга бўлган 
муносабатларни ва ресурсларнинг иқтисодий айланиши жараёнида вужудга 
келадиган муносабатларни ҳамда ер учун тўловларни ундириш, тақсимлаш ва 
улардан фойдаланиш юзасидан вужудга келадиган муносабатларни ўз ичига 
олади. Ривожланишнинг ҳозирги босқичида Ўзбекистонда амалга 
оширилаётган ер ислоҳотининг мазмун-моҳияти режали иқтисодиёт даврида 
шаклланган ер муносабатларини бозор иқтисодиётида талаб қилинадиган ер 
муносабатларига ўзгартиришдадир.
Ер муносабатлари тизимида ер, авваламбор, жами ижтимоий 
маҳсулотни яратиш мақсадида инсон меҳнати ва ишлаб чиқариш 
воситаларининг бирлашиши натижасида ҳосил бўладиган моддий неъматлар 
ва номоддий қимматликларни такрор ишлаб чиқаришни амалга ошириш 
жараёнининг энг муҳим моддий омилларидан бири сифатида талқин 
қилинади. Ушбу жараён инсоннинг табиатга нисбатан муносабати билан 
инсонлар орасидаги муносабатлар – иқтисодий муносабатларнинг 
яхлитлигини тақозо қилиш орқали уларнинг мужассамлигини ифода қилади.
Демак, ижтимоий маҳсулотни такрор ишлаб чиқариш жараёни субъект 
томонидан моддий омилларни – ишлаб чиқариш воситалари ва ерни ҳамда 
ишлаб чиқариш натижаларини ўзлаштиришнинг тўхтовсиз жараёнидир, яъни 
субъект томонидан ишлаб чиқариш шароитлари ва натижаларини ўзиникига, 
ўз ихтиёри ва мақсадига кўра истеъмол қилиши мумкин бўлиши учун фақат 
унга тегишлилига айлантириш жараёнидир. 
Иқтисодий муносабатлар сифатида ишлаб чиқаришнинг моддий 
омилларига ва унинг натижаларига мулкчилик вужудга келади. Ижтимоий 
ишлаб чиқариш доирасида ушбу муносабатни тартибга солишга қаратилган 
меъёр ва қоидалар йиғиндисига эҳтиёж пайдо бўлади. Натижада давлат 
институти сифатида мулк ҳуқуқи шаклланади. Мулк ҳуқуқининг мазмун-


197 
моҳияти мулкдорга мулкчилик объектини тасарруф қилиш, унга эгалик 
қилиш, ундан фойдаланиш тегишлилиги билан ифодаланади. Ушбу ҳуқуққа 
мувофиқ, мулкдор унинг ҳуқуқини реалликка айлантиришга, мулк ҳуқуқини 
амалга оширишни таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатларида ишлаб 
чиқилган регламент доирасида унга тегишли мулк объектига нисбатан ўз 
ихтиёрига кўра ҳар қандай ҳаракатни амалга ошириши мумкин. Демак, ишлаб 
чиқаришнинг моддий омиллари ва унинг натижаларига мулк ҳуқуқи 
тасодифий, ўз-ўзидан шаклланмайди, балки у иқтисодиётнинг мавжуд 
ҳолатидан келиб чиқади. Қолаверса, ишлаб чиқариш воситалари ва ерга 
мулкчилик шакли иқтисодий муносабатлар тизимининг туб мазмун-
моҳиятини белгилайди. 
Бошқача айтганимизда, ишлаб чиқариш воситалари ва ерга 
мулкчиликнинг мазмуни билан унинг юридик шакли ўзаро алоқадор ва ўзаро 
боғлиқдир. Ушбу ўзаро алоқадорлик ижтимоий маҳсулотни такрор ишлаб 
чиқариш жараёнида ҳам сақланиб қолади. Шу билан бирга, мулк ҳуқуқи 
юридик шакл сифатида мулкчиликнинг иқтисодий мазмунига нисбатан 
маълум маънода автономликка эга. Масалан, бу мулк ҳуқуқининг ҳар хил 
ҳажмда бўлиши мумкинлиги, айтайлик ишлаб чиқариш воситалари ва ерга, 
бир томондан, ва иккинчи томондан – ишлаб чиқилган маҳсулотга; ҳақиқий 
иқтисодий муносабатларни ифодаламайдиган, декларатив ва ҳатто чалкаш 
мулк ҳуқуқи меъёрлари ҳам бўлиши мумкинлиги. Шунинг учун ишлаб 
чиқариш воситалари ва ерга мулк ҳуқуқи иқтисодиёт ва жамият 
ривожланишини рағбатлантирувчи вазифани бажариши ва, аксинча, унга 
тўсиқ бўлиши ҳам мумкин. Яъни, ижтимоий маҳсулотни такрор ишлаб 
чиқариш жараёнида ўзининг ҳал қилувчи ролига кўра ишлаб чиқариш 
воситалари ва ерга мулк ҳуқуқи кўп ҳолатларда иқтисодиётнинг барча 
кўрсаткичларини белгилайди. Бундай ҳолат, айниқса, ижтимоий ишлаб 
чиқаришнинг етилган эҳтиёжлари таъсирида амалдаги иқтисодий 


198 
муносабатлар тизимини ва унинг юридик шаклини ўзгартириш зарурати пайдо 
бўлганда яққол намоён бўлади. 
Бунда ишлаб чиқариш воситалари ва ерга мулк ҳуқуқининг шаклланиши 
иқтисодий ислоҳотларнинг радикаллик даражасини ва услубларини, демак, 
уларнинг натижаларини белгилайди. Турли иқтисодий тизимлар мавжудлиги 
ва ер муносабатлари муаммоларини ҳал этиш тажрибалари шундан гувоҳлик 
бермоқдаки, ишлаб чиқаришнинг муҳим омили сифатида ер билан боғлиқ 
ўзига хос хусусиятлар ердан фойдаланишга нисбатан умумиқтисодий 
қонунларнинг қўлланилишини инкор қилмайди. Албатта, бундай ҳолат 
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ер ислоҳоти жараёнларига ҳам 
тааллуқлидир. 
Ерни хусусийлаштириш бозор иқтисодиётига ўтишни таъминлаш учун 
ишлаб чиқарувчи кучларнинг моддий элементларини хусусийлаштириш 
жараёнининг энг зарур таркибий қисмидир. Хусусийлаштириш жараёнининг 
умумий ўзига хос хусусиятларидан ташқари ерни хусусийлаштириш унинг 
табиат маҳсули эканлиги билан характерланади. Авваламбор, ернинг қишлоқ 
ва ўрмон хўжалигида асосий ишлаб чиқариш воситаси эканлиги ва ишлаб 
чиқарувчи 
кучларни 
ва 
табиатни 
муҳофаза 
қилиш, 
қўриқхона, 
соғломлаштириш, рекреацион, тарихий-маданий, ижтимоий объектларни 
жойлаштиришнинг кенглик базиси ролини бажаришини эътиборга олиш 
зарур. Яъни, ерни хусусийлаштиришда ижтимоий маҳсулотни такрор ишлаб 
чиқариш жараёнида ерлар у ёки бу тоифаларининг ва тегишли тоифалар 
функционал вазифаларининг хусусиятларини эътиборга олиш зарур. Аниқроқ 
айтганда, ер ҳуқуқининг мазмуни, хусусийлаштиришнинг механизми ва 
бошқалар нуқтаи назардан ерни хусусийлаштиришга ўтиш барча ерларга бир 
хилда ёндашиб бўлмайди, масалан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар 
ва ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш учун кенглик базиси ролини 
бажарадиган ерлар бир-биридан фарқ қилади. Ерни хусусийлаштириш 
жараёнида вужудга келадиган хусусиятларга ер участкаларининг сифати ва 


199 
уларнинг жойлашган жойига кўра бир-биридан фарқ қилишини ҳам ҳисобга 
олинади. Шунинг учун ҳам ерга оид муносабатларни ўзгартириш жараёнини, 
масалан, ишлаб чиқариш фондларига нисбатан бир хилда қўллаш мумкин 
эмас.
Ўзбекистонда 1991 йилдан буён амалга оширилган ер муносабатларини 
такомиллаштиришга қаратилган чора ва механизмларни уларнинг ер 
ресурсларидан фойдаланиш иқтисодиёти ва умуман мамлакат иқтисодиётини 
ривожлантиришга таъсири нуқтаи назаридан таҳлил қилиш айрим хулосалар 
қилишга олиб келмоқда. Асосий хулоса шундаки, амалда ушбу даврда ер 
муносабатлари бозор иқтисодиёти моҳиятига мос ҳолда силжимади, ерга 
хусусий мулк ва ер бозори шаклланмади, ер учун тўловлар ердан 
фойдаланишни рағбатлантирмади. Ердан фойдаланишнинг асосий соҳаси 
бўлган 
қишлоқ 
хўжалигида 
ерларни 
солиққа 
тортишнинг 
такомиллашмаганлиги, 
бузилган 
ерларни 
тиклашга 
қаратилган 
инвестицияларнинг шаклланмаётганлиги, фермер ва бошқа ердан 
фойдаланувчиларнинг ерлар унумдорлигини оширишга маблағ сарфлашдан 
манфаатдормаслиги каби ҳолатлар уларнинг молиявий барқарорлиги ва 
рақобатдошлигини таъминлаш имконини бермаяпти. Ер ресурсларини қишлоқ 
хўжалигида асосий ишлаб чиқариш воситасига айлантиришнинг молиявий ва 
иқтисодий инструментлари юзасидан илмий тадқиқот ишлари етарли 
эмаслиги ҳам тармоқнинг капиталлашув даражасини ошириш имконини 
бермаяпти. 
Ер муносабатлари иқтисодий муносабатларнинг ягона тизимида амал 
қилади, қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидан “хитой 
девори” билан тўсиб қўйилган эмас, аксинча у ерни хусусийлаштириш 
асносида ягона иқтисодий макон доирасида бошқа тармоқлар билан ўзаро 
муносабатлари кўпроқ даражада бозорга хос бўлади, яъни ижтимоий ишлаб 
чиқариш бошқа блокларининг муносабатлари, шакллари, институтлари билан 
ер муносабатларини номутаносиб қилиб қўяди, қишлоқ хўжалигининг ўзи эса, 


200 
хусусий мулк, бозор ва рақобатдан ҳимояланмаган бўлиб қолади. Масалан, 
ерга хусусий мулкчилик ва ер бозори мавжуд бўлмаган шароитда 
шаклланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нарх-навосини бозор 
шароитида шаклланадиган саноат маҳсулотларининг нарх-навоси билан на 
тузилиши ва на миқдори жиҳатидан солиштириб бўлмайди. Шунинг учун ҳам 
қишлоқ хўжалиги самарадорлиги иқтисодиётда амалга оширилаётган 
ислоҳотлар узунлигига борган сари тўғридан-тўғри пропорционал тарзда 
пасайиб бормоқда. Ушбу тармоқни давлат томонидан доимий қўллаб-
қувватланаётгани гўёки унинг барқарорлигини таъминлаётгандай туюлади, 
аслида эса, унинг бозор типидаги ер муносабатларида акс этган салоҳиятини 
амалга ошириш имконини бермаяпти.
Бугунги кунда 60%дан ортиқ ерлар солиққа тортилмаётганлиги сабабли 
давлат бюджетида ер солиғининг улуши атиги 4,6%ни ташкил қилмоқда.
Маълумки, ер муносабатларининг барқарорлиги ва самарадорлиги, энг 
аввало ва асосан, ер ҳуқуқининг сифати ва адекватлиги билан боғлиқдир. 
Чунки мамлакатимизда бозор иқтисодиёти шароитида ер ресурсларидан фой-
даланиш ва уларни муҳофаза қилиш масаласи долзарб бўлиб, унинг ҳуқуқий 
асосларининг янада мустаҳкамланиши ва такомиллаштирилиши алоҳида аҳа-
мият касб этмоқда. Айниқса, иқтисодиётни модернизация қилиш ва эркин-
лаштиришни янада чуқурлаштириш ислоҳотларнинг самарали ҳуқуқий 
механизмини яратишга, янги ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқий негиз-
ларини ишлаб чиқишга асосий эътиборни қаратишни тақозо қилмоқда. Бунда 
энг муҳим ресурлардан бўлган ер ресурсларига боғлиқ ҳуқуқий нормалар 
муҳим ўринни эгаллайди. Бу борада эса асосий эътиборни ер ислоҳотининг 
самараси ва ривожига тўсиқ бўлаётган муаммолардан бири ер участкасига
бўлган мулкчилик шаклларига оид ҳуқуқлар бўйича ваколатли ечимларнинг 
номукаммаллигига қаратиш муҳим ҳисобланади. 
Шу нуқтаи назардан таъкидлаш лозимки, ер муносабатлари ўз харак-
терига кўра иқтисодий муносабатлар бўлиб ҳисобланади. Бироқ ер туфайли 


201 
вужудга келадиган ҳамма иқтисодий муносабатлар ҳам ер ҳуқуқий муноса-
батлари бўлавермайди. Масалан, ердан олинган ҳосилнинг тақдирини ҳал 
этиш (сотиш, топшириш ва ҳ.к.) ёки ердан олинган даромадни тақсимлаш 
муносабатлари ер ҳуқуқий муносабатларига кирмайди. Айтиш мумкинки, 
Ўзбекистонда ер ҳуқуқий муносабатлари тўрт турга бўлинади: 1) ерга нисба-
тан мулк ҳуқуқи; 2) ерларнинг давлат бошқаруви; 3) ердан фойдаланиш ва
4) ерга бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳалари бўйича. 
Ерга нисбатан мулкчилик ҳуқуқий муносабатлари энг муҳим аҳамиятга 
эга бўлиб, бошқа ҳамма ер ҳуқуқий муносабатлари учун асос бўлади, улар-
нинг негизида бошқа ҳуқуқий муносабат вужудга келади ва уларга боғлиқ 
бўлади. Ўзбекистонда давлатнинг ерга нисбатан танҳо мулк ҳуқуқи бекор 
бўлганидан кейин ер мулкчилик муносабатларига айрим фуқаролик муноса-
батлари тадбиқ этиладиган бўлди. Мисол қилиб, Ер кодексининг 17-модда-
сида белгиланган юридик шахсларнинг ерни ижарага ва мулк асосида олиши, 
жисмоний шахсларнинг эса қўшимча равишда мерос қилиб қолдирадиган 
умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлишларини 
келтириш мумкин. 
Ерларни давлат бошқаруви соҳасида ер ҳуқуқий муносабатлари ерга 
нисбатан мулк ҳуқуқи атрофидаги муносабатларнинг давоми деб қаралиши 
мумкин, чунки ер фондини бошқариш мулкдор – давлатнинг ваколатларидан 
келиб чиқади. Бу тоифадаги ҳуқуқий муносабатлар шакли нуқтаи назаридан 
маъмурий-ҳуқуқий бўлиб, унга бошқа ҳуқуқий муносабатлар хизмат қилади. 
Давлат бошқаруви бўйича ер ҳуқуқий муносабатларига давлат ер кадастрини 
юритиш, ер участкаларини фойдаланишга бериш ёхуд давлат ёки жамият 
эҳтиёжлари учун олиб қўйиш (сотиб олиш), аҳоли пунктлари ерларини режа-
лаштириш, ер тузиш, ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан 
назоратни олиб бориш, ер мониторингини юритиш, ер хусусида низоларни ҳал 
этиш ва бошқалар киради. 


202 
Ердан фойдаланиш соҳасидаги ер ҳуқуқий муносабатлари ҳам ерга 
нисбатан мулк ҳуқуқи бўйича ҳуқуқий муносабатлар асосида келиб чиқади. 
Ердан фойдаланиш бўйича вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатлар икки 
турга бўлинади: ердан бевосита фойдаланиш, яъни ундан мулк ҳуқуқи асо-
сида фойдаланиш ва ердан билвосита фойдаланиш, яъни ердан фойдаланув-
чилар, унга эгалик қилувчилар ва ижарачиларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқи 
ерга нисбатан мулк асосида амалга оширилмайди. Мулкдор ёки унинг вакил-
лари ердан фойдаланиш ҳуқуқини ҳар қандай юридик шаклда бошқаларга 
(юридик ёки жисмоний шахсларга) беради. Мулк ҳуқуқига эга бўлмасдан 
туриб ердан фойдаланиш ҳуқуқи бирламчи ёки иккиламчи бўлиши мумкин. 
Бирламчи асосда ер участкаси мулкдор томонидан қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда фойдаланувчиларга берилади. Масалан, фермер 
хўжаликларига ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланувчи 
бошқа корхоналарга ёки ноқишлоқ хўжалик корхоналарига ер участкалари 
мулкдор (яъни давлат) ёки унинг жойлардаги органлари томонидан берилади. 
Иккиламчи ердан фойдаланиш ҳуқуқи бирламчи ҳуқуқдан келиб чиқади. 
Фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойда-
ланувчи корхоналар билан оила (жамоа) пудрати ёки ижара шартномаси 
асосида ердан фойдаланиш иккиламчи бўлиши мумкин. 
Юқоридагилардан ташқари ердан фойдаланиш бўйича ҳуқуқий муноса-
батларни у ёки бу тоифадаги ер участкаларидан фойдаланишда келиб чиқа-
диган ҳуқуқий муносабатларга қараб турларга бўлиш мумкин. Чунончи, қиш-
лоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш, аҳоли пунктлари ерла-
ридан фойдаланиш, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга 
мўлжалланган ерлардан, шунингдек ўзга тоифадаги ерлардан фойдаланиш
бўйича вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатларнинг алоҳида турларидир. 
Ниҳоят ердан фойдаланиш бўйича муносабатлар ҳуқуқ субъектларига 
қараб ҳам турларга бўлинади. Ерга бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш бўйича ер 
ҳуқуқий муносабатлари ҳуқуқий жавобгарлик ва зарарни ундириб олишни 


203 
талаб қиладиган даражада ер ҳуқуқий тартиби бузилган ёки ердан фойдала-
ниш ва муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятни бажармаган ҳолларда вужудга 
келади. Ердан фойдаланувчиларга қонуний зарар етказилганда ва зарар етка-
зувчининг айби бўлмаган ҳоллар билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар муҳо-
фаза қилувчи ер ҳуқуқий муносабатларининг алоҳида турлари бўлиб ҳисоб-
ланади. Бундай ҳолларда қонуний зарар, яъни қонунга зид бўлмаган ҳолда 
етказган субъектларнинг жавобгарлигига ўхшаб, юридик жавобгарлик эмас, 
балки иқтисодий бўлади.
Ер фондини давлат бошқаруви соҳасида, шунингдек ер мулкдорлари ва 
эгаларининг, фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини 
муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар моддий ва процессуалга 
ажратилади. Ер участкаси олиш ҳуқуқига эга бўлган субъект билан ер 
участкасини бериш ваколатига эга бўлган давлат органи ўртасида моддий 
ҳуқуқий муносабатларнинг процессуал ҳуқуқий муносабатлар ёрдамида 
амалга оширилиши ер участкасидан фойдаланишдек янги моддий ҳуқуқий 
муносабатни вужудга келтиради. 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ер билан боғлиқ ижтимоий муно-
сабатларни тартибга солишда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 
алоҳида ўрин тутади. Хусусан, ерлардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза 
қилишнинг конституциявий асосларини қуйидаги гуруҳларга бўлиб ўргани-
шимиз мақсадга мувофиқдир. Биринчидан, бевосита ерлардан фойдаланиш ва 
муҳофаза қилишга оид нормалар, иккинчидан, билвосита ерлардан фойда-
ланиш ва муҳофаза қилишга тегишли нормалар. 
Давлатнинг ер эгаси сифатидаги ваколати хусусий ер эгасининг вако-
латидан фарқ қилади. Бунда давлатни ерга нисбатан хўжалик фойдаланишини 
амалга оширувчи деб эмас, балки ерни фуқароларга, жисмоний ва юридик 
шахсларга доимий ёки вақтинчалик фойдаланиш учун ёхуд ер участкаларини 
ижарага берувчи субъект сифатида тушуниш лозим. Ер билан боғлиқ бўлган 
муносабатларни тартибга солувчи «Ер тўғрисида»ги Қонун ҳали 


204 
мамлакатимиз собиқ иттифоқ таркибида бўлган даврда, яъни 1990 йил 20 
июнда қабул қилинган бўлиб, бу даврда давлатимиз ҳам сиёсий, ҳам иқти-
содий жиҳатдан «марказ»га тўла қарам эди, ер муносабатларини тартибга 
солишда унинг ваколатлари чекланган эди. Шундай шароитда қабул қилин-
ган мазкур Қонун бозор иқтисодиёти ҳамда табиий ресурслардан фойдала-
нишнинг ҳозирги талаб ва шароитларига жавоб бермаслиги табиий ҳол эди. 
Шу сабабдан, 1998 йил 30 апрелда шу давргача ижтимоий ҳаётдаги 
барча ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Ер 
кодекси янгидан қабул қилинди. Ушбу Кодексда ер умуммиллий бойлик, 
Ўзбекистон халқи ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида ундан 
оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади, деб 
белгиланиб, унинг асосий вазифаси ҳозирги ва келажак авлодларнинг 
манфаатларини кўзлаб ердан илмий асосланган тарзда, оқилона фойдаланиш 
ва уни муҳофаза қилишни, хўжалик юритишнинг барча шаклларини тенг 
ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш учун шароит яратишни, юридик ва жис-
моний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни 
таъминлаш мақсадида ер муносабатларини тартибга солишдан, шунингдек бу 
соҳада қонунийликни мустаҳкамлашдан иборатлиги қайд этилди. 
Лекин орадан қарийиб 20 йилдан кўп вақт ўтди. Шу даврда 
мамлакатимизда жуда катта қамровли ва салмоқли ислоҳотлар амалга 
оширилди ва бугунги кунда уларни янада чуқурлаштириш ва эркинлаштириш 
жараёнлари шиддат билан давом эттирилмоқда. Табиийки, ушбу жараёнлар ер 
муносабатларини, ердан фойдаланиш тизимини ҳам янада ислоҳ қилишни, уни 
иқтисодиёт ва жамиятни устун ривожлантириш эҳтиёжлари ва талабларига 
мос ва адекват тарзда институционал, таркибий, инвестиявий, технологик 
ўзгартиш муҳимлиги ва лозимлиги кун тартибига тоборо долзарб қилиб 
қўйилмоқда. Бу эса, унинг тўғридан-тўғри қўлланиладиган ташкилий-ҳуқуқий 
асосларини шакллантириш билан боғлиқдир. Шу нуқтаи назардан 
қараганимизда бугунги кунда Ер кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқишга 


205 
зарурат сезилмоқда. Бундан ташқари амалдаги Ер кодексининг айрим 
моддалари, айниқса қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни бериш ва 
фойдаланиш муносабатларини тартибга солишга қаратилган моддаларини 
янги таҳрири юзасидан айрим фикр ва мулоҳазалар келтирилмоқда. 
Ер кодексининг 16-моддасига мувофиқ ер давлат мулки – умуммиллий 
бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, у давлат томонидан муҳофаза 
этилади ҳамда олди-сотди қилинмайди, айирбошланмайди, ҳадя этилмайди, 
гаровга қўйилмайди, Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгилан-
ган ҳоллар бундан мустасно деб таъкидланган. Лекин ушбу моддада, бирин-
чидан, ўша мустасно ҳолатларнинг принципиал жиҳатларига урғу берилиши 
лозим, масалан иқтисодиёт ва жамият эҳтиёжларининг қондирилиши учун 
ердан фойдаланишнинг иқтисодий механизмини бозор шартларига ёки турли 
мулк шаклларининг интеграциясига таянилган кўп укладли иқтисодиётни 
ривожлантиришга қаратилган ҳолда шакллантирилишини таъкидлаш зарур, 
иккинчидан, ер муносабатлари реализация қилинишида давлат-хусусий 
шерикликнинг устувор тарзда таъминланишига эътиборни қаратиш лозим. 
Мазкур кодекснинг 19-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг 
фуқаролари деҳқон хўжалиги юритиш учун, якка тартибда уй-жой қуриш ва 
уй-жойни ободонлаштириш учун, жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги юри-
тиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга ер участкаси 
олиш ҳуқуқига эгадирлар. Бироқ ушбу нормани ердан фойдаланиш тизими-
нинг ривожланишини ҳисобга олган ҳолда янгидан таҳрир қилиш лозим. 
Ер кодексининг 20-моддасига мувофиқ ер участкалари юридик ва 
жисмоний шахсларга доимий ва муддатли (вақтинча) эгалик қилишга ҳамда 
улардан доимий ва муддатли (вақтинча) фойдаланишга берилиши мумкин. 
Шунингдек ер участкалари корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қиш-
лоқ ва ўрмон хўжалиги юритиш учун, қонун ҳужжатларида назарда тутилган 
ҳолларда эса, бошқа мақсадлар учун ҳам доимий эгалик қилишга берилади. Бу 
ерда доимий ва муддатли (вақтинча) ерга эгалик қилиш ва доимий ва муддатли 


206 
(вақтинча) ердан фойдаланиш тушунчаларининг мазмун-моҳияти, фарқи ва 
чегараларини аниқ ифода қилиш лозим. 
Хулоса сифатида таъкидлаш мумкинки, мамлакатимизда иқтисодий 
ислоҳотларнинг тинимсиз чуқурлашуви сабабли доимо янгиланиб борадиган 
ер қонунчилиги тизими шаклланган. Шундай экан “ердан фойдаланиш 
тизими” тушунчасини Ер кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига киритиш 
керак, ернинг бозор иқтисодиёти шароитида жамиятдаги ижтимоий-иқтисо-
дий алоқалар объекти сифатидаги ролини тегишлича очиб бериш; Ер кодек-
сининг тегишли моддаларини ерга эгаликнинг ҳар хил турлари мавжудлиги 
нуқтаи назаридан тузатиш муҳим; ер участкаси мулкдори, эгаси, фойдаланув-
чиси ва ижарачиси терминларидаги чалкашликларни бартараф қилиш; уму-
ман олганда Кодекс кўпроқ аграр йўналишга эга бўлиб қолганлиги сабабли 
ердан фойдаланиш юзасидан бошқа муносабатларни акс эттирадиган бир 
қанча қонуности ҳужжатларни ишлаб чиқиш тақозо этилмоқда. 
Юқоридагилардан ташқари, бозор муносабатлари амал қилаётган 
бугунги кунда мамлакатимизда ерни тасарруф қилиш, ерга эгалик қилиш ва 
ердан фойдаланиш ҳуқуқини мажбуриятларни таъминлаш мақсадида кредит 
маблағларини олиш учун гаров сифатида қўйиш муносабатлари ўз аҳамияти 
ва вазифаларига кўра энг муҳим масалалалар сирасига киради.
Маълумки, Фуқаролик кодексининг
45
264-моддасига мувофиқ, бир 
шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбурият-
ларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади дейилган, 265-моддасига 
асосан эса, гаров закалат, ипотека, шунингдек ҳуқуқлар гарови тарзида амал 
қилиши мумкин. Кўчмас мулкни гаровга қўйиш ипотека ҳисобланади. 
“Ипотека тўғрисида”ги Қонунига
46
мувофиқ, ипотека тўғрисидаги қоидалар: 
қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ ер участкасида 
барпо этилаётган қурилиши тугалланмаган мол-мулк гаровига; 
45
 
http://www.lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=111189
  
46
 
https://www.google.com/search?ei=t0mdWu2YH4i9swH-
8YSwBA&q=ipoteka+to%27g%27risidagi&oq=ipoteka+to%27g%27risidagi&gs_l=psy-ab.3...7435.19903.0.20305.21.21.0.0.0.0.1053.2588.4j6-
2j1.7.0....0...1.1.64.psy-ab..14.7.2586...0j0i67k1j0i131k1j0i22i30k1j0i22i10i30k1.0.a5jasmED4e4
 


207 
якка тартибдаги уй-жой қуриш ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун 
мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари 
гаровига; 
агар шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, 
ижарага олувчининг кўчмас мулк ижараси тўғрисидаги шартнома бўйича 
ҳуқуқлари (ижара ҳуқуқи) гаровига; 
агар шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, 
ер участкаси ижарасига доир ҳуқуқлар гаровига нисбатан қўллани-лади. 
“Ипотека тўғрисида”ги Қонуннинг 54-моддасига асосан ер участка-
сини, шу жумладан фермер хўжалигини юритиш учун ер участкасини ижа-
рага олиш ҳуқуқи, якка тартибда уй-жой қуриш ёки деҳқон хўжалигини юри-
тиш учун мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш 
ҳуқуқи ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлар гаров нарсаси 
бўлиши мумкин. Шунингдек мазкур қонуннинг 56-моддасига мувофиқ, 
ундирув ер участкаси ижарасига доир ҳуқуқларга қаратилган тақдирда, қонун 
ҳужжатларига мувофиқ танлов ўтказилади, мазкур танловни ўтказиш тар-тиби 
ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 
белгиланади. 
Шу ўринда таъкидлаш керакки, ушбу танловни ўтказиш тартиби ва 
шартлари ҳали ишлаб чиқилмаган. Албатта бунда ундирув қарорига кўра ер 
участкаси олиб қўйилганда ушбу ер участкасининг тақдири қандай механизм 
асосида ҳал қилиниши лозим деган савол туғилади. Бу ерда ёндашув давлат 
ёки бозор механизми ёхуд иккаласининг интеграцияси бўлиши лозим. Ушбу 
принципиал 
масала 
ўз 
ечимини 
топиши 
мамлакатимизда 
ер 
муносабатларининг янги мазмун-моҳияти шаклланишига катта ҳисса қўшади. 
Ер кодексининг
47
24-моддасига асосан ер участкасининг ижараси ер
участкасига ижара шартномаси шартларида муддатли, ҳақ эвазига эгалик 
қилиш ва фойдаланишдан иборатдир. Ижарага берилган ер участкалари олди-
47
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси.Ўзбекистон Республикаси кодекслари: Тўплам//Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлиги. – Т.: Адолат,2006. – 800 б. 


208 
сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас. Ер участкасини 
ижарага олиш ҳуқуқи кредитлар олиш учун гаровга қўйилиши мумкин. 
Ижарачи фақат қонунда ёки ижара шартномасида назарда тутилган 
ҳоллардагина ер участкасига бўлган ўзининг ижара ҳуқуқларини ижарага 
берувчининг розилигисиз гаровга қўйишга ҳақлидир. Шунингдек кодекснинг 
39-моддасига мувофиқ, ер эгаси бўлган фуқаро ер участкасига мерос қилиб 
қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини, шу жумладан ким ошди 
савдоси асосида олинган шундай ҳуқуқни деҳқон хўжалиги юритиш, якка 
тартибда уй-жой қуриш мақсадида кредитлар олиш учун гаровга қўйиши 
мумкин.
Ер кодексининг 53-моддасига кўра, кредитлар олиш учун фермер хўжа-
лиги ўз мол-мулкини, шунингдек ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини 
гаровга қўйишга ҳақли. Фермер хўжалиги ер участкасига бўлган ижара 
ҳуқуқларини ижарага берувчининг розилигисиз фақат қонунда ёки ижара 
шартномасида назарда тутилган ҳолларда гаровга қўйишга ҳақли. Худди 
шунингдек “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг
48
13-моддасига 
биноан фермер хўжалигига берилган ер участкаларидан қатъий белгиланган 
мақсадда фойдаланилади. Улар хусусийлаштирилиши, шунингдек олди-
сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши ва иккиламчи ижарага 
берилиши мумкин эмас. Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи кредитлар 
олишда фермер хўжалиги томонидан гаровга қўйилиши мумкин. 
Айни ушбу меъёрларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Респуб-
ликаси Адлия вазирлигида 2004 йил 8 апрелда 1336-сон билан давлат рўйха-
тига олинган “Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қийматини баҳолаш тар-
тиби тўғрисида”ги Низомга
49
мувофиқ ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи-
нинг қиймати баҳоланади ҳамда гаров берувчи ва гаров олувчининг кели-шуви 
билан расмийлаштирилади. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлигида 2004 йил 30 апрелда “Тижорат банклари томонидан фермер 
48
Қишлоқ хўжалигига оид қонун хужжатлари.//Т.:Адолат – 1999 – 448 б. 
49
 
http://lex.uz/Pages/GetPage.aspx?lact_id=821965
 


209 
хўжаликларининг ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга олган ҳолда 
кредитлаш тартиби тўғрисида”ги 1345-сон билан давлат рўйхатига олинган 
Низом
50
тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларининг ер участкаси 
ижара ҳуқуқини гаровга олган ҳолда кредитлаш тартибини белгилайди.
Бироқ бугунги кунга қадар ер участкаси ижарасига доир ҳуқуқларга 
ундирув қаратилган тақдирда танловни ўтказиш тартиби ва шартлари ишлаб 
чиқилмаганлиги ва ер участкаси ижарасига доир ҳуқуқларнинг жойларда 
бозор нархлари шаклланмаганлиги, шунингдек ер участкаси ижарасига доир 
ҳуқуқларни гаровга қўйиш механизмларининг ишлаб чиқилмаганлиги сабабли 
тижорат банклари томонидан ер участкасига доир ҳуқуқларни гаровга олган 
ҳолда фермерларни кредитлаш амалга оширилмаяпти. Шунингдек бугунги 
кунга қадар аксарият ҳовли уйларнинг мулкдорлари ҳовли жойдаги яшаш ва 
ёрдамчи иморат биноларига (бинога) бўлган кадастр ҳужжатларини 
белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказганлигига қарамасдан ерга 
бўлган ҳуқуқ тури давлат рўйхатидан ўтказилмай қолган ҳоллар мавжуд. Бу 
ҳолатлар эса нотариал тартибда ипотека шартномасини расмийлаштиришда 
муаммоларга олиб келмоқда. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ерга бўлган ҳуқуқнинг бозор ва гаров 
қийматини баҳолаш, уни нотариал тасдиқлаш ва рўйхатга олиш механизмини 
қайта кўриб чиққан ҳолда ягона норматив ҳужжат ишлаб чиқиш, шунингдек 
гаровга қўйилган ер участкаси ижарасига доир ҳуқуқларнинг реализация 
бозорини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш лозим. 
Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга 
олган ҳолда фақатгина пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига 
бевосита ғалла ва пахта хом ашёси ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ 
бўлган харажатлар учун кредитлар ажратилади. 
Бугунги кунда фермер хўжаликларига пахта хом ашёси ва дон 
етиштириш мақсади учун имтиёзли кредитлар контрактация шартномасининг 
50
 
http://lex.uz/Pages/GetPage.aspx?lact_id=821965
 


210 
60 фоизи миқдорида берилмоқда. Фоиз ставкаси имтиёзли ҳисобланади. 
Лимит суммалари пахта ва ғалла етиштириш харажатларини бемалол 
қоплаётганлиги сабабли, бу таъминот асосида naхта ва ғалла етиштириш 
харажатлари учун буюртмалар тушмаган. Ушбу таъминот асосида буюрт-
малар тушмаслигининг яна бир сабаби бошқа турдаги маҳсулотлар етиш-
тириш ёки бошқа мақсадларга кредитлар ажратилишининг назарда тутилма-
ганлигидир. 
Фермер хўжаликларининг ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини 
гаровга олган ҳолда кредитлаш тартиби асосида қишлоқ хўжалиги билан 
боғлиқ бўлмаган мақсад йўналишларига, шунингдек инвестиция лойиҳала-
рини молиялаштириш мақсадларига кредитлар ажратилишини жорий қилиш 
ўта муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Бу ҳолатда кредит бошқа мақсадга бери-
лади, лекин унинг ёпилиш таъминоти ер ижараси ҳуқуқи ҳисобланади, шу 
сабабли ўз ихтисослашуви бўйича қонунда белгиланган энг кам ер майдонига 
эга бўлган, ер участкасининг жойлашган ери унумдорлиги кредит буюртно-
маси куни ҳолатига баҳоланган ва энг муҳими кредитни такрорра олиш имко-
нияти, яъни кредит лаёқати мавжуд фермер хўжаликларига ушбу таъминот 
асосида кредит буюртмасига асосан узоқ муддатли (7-10 йил) фақат ерлар-
нинг унумдорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни молиялашти-
риш мақсадида кредит бериш амалиётини жорий қилиш лозим.
Мавжуд объектив сабаблар, жумладан, режа кўрсаткичининг бажа-
рилмаслиги каби ҳолатларда ернинг олиб қўйилиши каби ҳолатлар кредит-
нинг таъминотсиз қолиб кетиш хавфини оширади. Кредитни расмийлаш-
тириш анча мураккаб, фермер хўжаликлари 3 йиллик кўрсаткичлари талаб 
этилади. Янги ташкил этилган фермер хўжаликлари таъминотнинг бу туридан 
фойдалана олишмайди. 3 йилдан ошиқ фаолияти мавжуд фермер хўжа-
ликларида эса бошқа таъминот мулки мавжуд. 
Таъкидлаш лозимки, фермер хўжалигининг ер ижараси ҳуқуқини банк 
кредити учун гаров сифатида қўйиши юзасидан қабул қилинган ҳуқуқий 


211 
ҳужжатларнинг амалиётда ишламаётганлиги уларда ишлаб чиқилган меха-
низмнинг иқтисодий мазмуни тушунарсизлиги, иқтисодиётда вужудга келган 
реалликлардан узоқдалиги, энг муҳими жараёнда кечадиган муносабат-
ларнинг барча манфаатларни холисона ҳисобга оладиган цикл сифатида 
якунланмаганлигидан дарак бермоқда. Бундай ҳолат ўз навбатида қишлоқда 
ерлардан фойдаланишнинг иқтисодий механизмининг мазмуни ва доирасини
кенгайтиришнинг қўшимча имконият ва резервларини сафарбар қилишни 
тақозо қилади, албатта. Бундай резервлардан бири сифатида авлоддан авлодга 
ўтадиган томорқа ва деҳқон хўжалиги ерларига умрбод эгалик қилиш 
ҳуқуқини, ушбу ерларни давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйишни 
истисно қилган ҳолда, банк кредити учун гаровга қўйиш механизмини 
амалиётга жорий қилиш лозим. Мазкур чоранинг зарурлиги ва аҳамиятини 
асослаш ёки исботлашга бу ерда эҳтиёж йўқ. Чунки бугунги кундаги қишлоқда 
ва умуман иқтисодиётимизда вужудга келган ижтимоий-иқтисодий 
реалликларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда шундай хулосага 
келиш мумкин.
Умуман олганда, ердан фойдаланишнинг иқтисодий-ҳуқуқий асосла-
рини эркинлаштириш авваламбор истиқболда ер муносабатларини зарур 
суръатларда туб ислоҳ қилиш, ердаги хўжаликни бошқаришнинг турли таш-
килий-ҳуқуқий шаклларини янада ривожлантириш, ердан фойдаланишнинг 
иқтисодий-ҳуқуқий механизмини янада такомиллаштириш учун шароит-
ларни таъминлаш мақсадида Ер кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш 
керак. 
Ер кодексининг янги таҳрири ер мулкчилиги муносабатларини тартибга 
солиш ва ҳуқуқий мақоми ва иқтисодий айланмада ернинг ҳаракати 
регламентини белгилаши лозим. Шу нуқтаи назардан ер муносабатларининг 
ҳозирги ноаниқ ҳолатини ер мулкчилиги ва ер бозори моҳияти тўғрисидаги 
талқинларни тушунтириш муҳим ҳисобланади. Бунда ер мулкчилиги 
шаклларининг ҳар хиллигини ва уларнинг кўп укладли иқтисодиётда 


212 
тенглигини ва бир-биридан фарқларини аниқ қилиб кўрсатиш ер 
муносабатларининг реал транформациясини, яъни уларнинг бозор 
иқтисодиёти моҳиятига мослигини таъминлашга хизмат қилади. Шу маънода, 
ер мулкчилиги шакллари ҳақидаги тушунчаларнинг мазмун-моҳиятини очиб 
бериш муҳимдир.
Ишлаб чиқариш воситаларига, капитал ва ерга 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish