Мустақил ўрганиш учун саволлар
1. Ер мулкчилигининг иқтисодий мазмуни, аҳамияти, унинг мамлакат мулк
тизимидаги ўрни нималардан иборат?
2. Ер мулкчилигининг вазифалари билан иқтисодий ривожланишнинг ўзаро
боғлиқлигини тушунтиринг.
3. Ер мулкчилигининг шакллари, уларнинг хусусиятлари нимадан иборат
4. Ерга давлат мулчилигиининг мазмун-моҳияти ва ўзига хос
хусусиятларини тушунтиринг.
5. Ерга хусусий мулкчиликнинг мазмун-моҳияти ва ўзига хос
хусусияларини тушунтиринг.
6. Ер мулкчилиги характерини белгиловчи омиллар характерини
тушунтиринг.
7. Ўзбекистонда ер мулкчилиги ривожланишида мавжуд муаммоларнинг
мазмуни ва сабабларини тушунтиринг.
8. Ер мулкчилиги билан ердан фойдаланиш тизими, ер кадастри, геоахборот
тизимлари, ҳудудларни ташкил этиш жараёнларининг ўзаро боғлиқлиги
нимадан иборат?
9. Ер мулкчилигини реализация қилиш механизми, унинг мазмуни ва
такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар нималардан иборат?
10. Ер мулкчилиги юзасидан халқаро тажрибаларнинг ўзига хос жиҳатлари
нимадан иборат?
224
12. ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, УНИНГ
ВАЗИФАЛАРИ ВА УСЛУБЛАРИ
Бозор шароитларида ердан янада самаралироқ фойдаланишни таъмин-
лаш ҳамда рағбатлантириш учун унинг доимий ва тўхтовсиз такрор тақсимла-
ниши кузатилади. Бундай такрор тақсимлаш асосан ер участкаларини харид
қилиш – сотиш орқали бўлади. Бугунги кунда Ўзбекистонда ер бозори шакл-
ланмоқда ва ер билан боғлиқ битимлар сони кўпайиб бормоқда ва бунда йирик
шаҳарларда кўчмас мулкнинг нарх – навоси ўсиб бориши ҳам муҳим роль
ўйнамоқда. Ҳозиргача маблағларни қўйишнинг энг даромадли соҳаси уй-жой
кўчмас мулкини харид қилиш ва уни кейинчалик сотиш бўлса, энди эса
маблағни ер участкасини харид қилишга қўйиш аксарият жиҳатдан
фойдалироқ ҳисобланмоқда. Бироқ, ерга бўлган хусусий мулк ҳуқуқининг
бўлмаслиги ҳамда кўчмас мулк эгаларига ҳуқуқий кафолатларнинг йўқлиги ер
бозорининг жадал ривожланиши учун тўсқинлик қилади.
Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019
йил 10 январдаги “Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5623 сон Фармонига кўра, урбанизация
жараёнларининг давлат томонидан самарали тартибга солинишини
таъминлаш ҳамда ер участкаларининг айланмаси ва улардан фойдаланишда
замонавий бозор механизмларини жорий этиш мақсадида жисмоний ва
юридик шахслар учун турар жой ва нотурар жой бино ва иншоотлар остидаги
ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқини амалга оширишни кафолатлаш, ер
участкаларини фуқаролик муомаласига киритиш учун шарт-шароитлар
яратиш белгиланган ва 2019 йил 1 июлдан юридик шахслар – Ўзбекистон
Республикаси резидентлари уларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ёки
улар томонидан хусусийлаштирилаётган бино ва иншоотлар, саноат
инфратузилмаси объектлари жойлашган ер участкаларини, шунингдек уларга
туташ ҳудудлардаги ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун зарур
миқдордаги ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эгалиги, жисмоний
225
шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари уларга якка тартибда уй-жой
қуриш ва турар жойга хизмат кўрсатиш учун ажратилган ер участкаларини
хусусийлаштириш ҳуқуқига эгалиги, ер участкаларини хусусийлаштириш
жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари асосида маҳаллий давлат
ҳокимияти
органларининг
қарори
билан
амалга
оширилиши,
хусусийлаштирилган ер участкалари хусусий мулк (фуқаролик муомаласи
объектлари) ҳисобланиши ва дахлсизлиги, шунингдек Ўзбекистон
Республикасининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар
ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ давлат
томонидан муҳофаза қилиниши, ер участкаларини хусусийлаштириш
фақатгина кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган ҳолда ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорларда
пуллик асосда амалга оширилиши, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер
участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш,
хусусийлаштириладиган ер участкалари учун табақалаштирилган тўловлар
миқдорлари, шунингдек уларни тўлаш тартибини белгиловчи ҳукумат
қарорини қабул қилиш, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат
вазирлиги ҳузуридаги Урбанизацияни ривожлантириш жамғармасига ер
участкаларини хусусийлаштиришдан тушадиган барча маблағларни жамлаш,
кейинчалик тушган маблағларни жамлаган ҳолда зарур инфратузилмаларга
эга ер участкаларини аукцион савдолари орқали сотиш, ипотекани
кредитлашнинг янги шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ўрта ва узоқ
муддатли ипотека облигацияларини чиқариш ҳамда уларни институционал
инвесторлар
орасида
жойлаштириш
орқали
ипотека
бозорини
ривожлантириш, шунингдек миллий ипотека бозорини ривожлантириш
мақсадида халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш каби
Ўзбекистонда ер айланмасини ташкил қилишнинг принципиал нуқтаи
назардан янги ва ижтимоий-иқтисодий ўсишнинг сифат жиҳатидан янада
226
юқори даражасини таъминлашга қаратилган қоида ва механизмлар белгилаб
берилган.
Ушбу Фармоннинг қабул қилиниши муносабати билан хусусийлаш-
тирилган ер участкалари обороти чегараланмайди, улар ҳарид қилиш – сотиш,
айирбошлаш, ҳадя қилиш, мерос, ижара ва гаров объектлари бўлиши мумкин.
Лекин, ер участкаларини ажратишнинг амалиётдаги тизими ерга бўлган
ҳуқуқнинг чекланганлиги муносабати билан корхоналарга мавжуд ернинг
бозор оборотидан тўлиқ фойдаланиш имкониятини бермас эди. Бир томондан,
корхона давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини доимий
фойдаланишга бериш тўғрисидаги у билан тузилган шартномани хоҳлаган
вақтда бекор қилмаслиги ҳақидаги ишончли ва мустаҳкам кафолатга эга эмас
эди. Шунинг учун фойдаланишга берилган ер участкасига катта миқдорда
маблағни инвестиция қилишга хавфсирар эди. Бошқа томондан, кўп
мулкдорлар бино ва иншоотлар кўринишидаги ишлаб чиқариш қувватларини
хусусийлаштириш пайтида автоматик ва бепул ер участкаларини доимий
фойдаланишга олишди, бу ерлар ўнлаб, ҳаттоки юзлаб гектарни ташкил қилиб,
турли хил сабабларга кўра бундай ерлардан самарали фойдалана олмаяптилар.
Натижада кўп миқдордаги ишлаб чиқариш майдонлари фойдаланишдан
чиқарилган, чунки инвестиция қилишга тайёр бошқа тадбиркорларнинг
бундай ерларни олишга йўли ва имкони чегараланган эди.
Республиканинг кўп шаҳарларида саноат зоналари нопропорционал
катта салмоққа эга. Тошкент шаҳрида унинг майдони умумий қурилиш
майдонининг қарийб 14,0% ни, турар-жой қурилиш майдонларининг 2/3
қисмини ташкил этади. Шаҳар марказидан 7 - 8 км радиусда инфратузилмаси
яхши ривожланган энг қиммат ерлар саноат корхоналари билан банд
қилинган. Ушбу жиҳатга мувофиқ, ер муносабатларини тартибга солишга
қаратилган қатор амалий тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, улар жумласига
қуйидагиларни киритиш мумкин:
227
- биринчидан, шундай тартиб ўрнатилганки, унга мувофиқ, Ўзбекистон
Республикасининг юридик шахслари - мулкий ҳуқуқ асосида ўзларига
қарашли ёки улар томонидан хусусийлашти-риладиган бино ва иншоотларни,
ишлаб чиқариш инфратузилмаси объект-лари жойлашган ер участкаларини,
шунингдек мазкур объектларга туташ ер участкаларини қўлланиладиган
технология жараёнлари, шаҳар қурилиши норма ва қоидаларини ҳисобга олган
ҳолда, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган
миқдорда хусусийлаштириш ҳуқуқига эга бўладилар. Бунда ер участкаларини
хусусийлаштириш бозор қийматидан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда мулкка эгалик ҳуқуқини расмийлаштирган ҳолда
ихтиёрийлик асосида амалга оширилади;
- иккинчидан, хусусийлаштирилмаган, Ўзбекистон Республикасининг
юридик шахслари – резидентлари томонидан доимий фойдаланиб келинаёт-
ган ер участкалари эллик йилгача, аммо ўттиз йилдан кам бўлмаган узоқ
муддатли ижарага такрордан расмийлаштирилиши;
- учинчидан, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари – резидент-
ларига якка тартибда уй-жой қуриш ва тураржой биносига хизмат кўрсатиш
учун ажратилган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқи берилган. Бу
хуқуқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинган
пайтда амалда эгаллаб турилган ва ўрнатилган тартибда берилган кадастр
ҳужжатларида белгиланган чегара ва миқдорда доимий фойдаланиш ёки
умрбод мерос қилиб қолдириладиган эгалик ҳуқуқи билан участкаларга эга
бўлган фуқаролар томонидан ихтиёрийлик асосида, ер участкаларини якка
тартибда уй-жой қурилишига ким ошди савдоси асосида қонун ҳужжатларида
белгиланган миқдорларда сотиш чоғида, томонлар – кўчмас мулкни
бегоналаштираётган ёки сотиб олаётган (қабул қилаётган) шахснинг аҳд-
лашуви бўйича якка тартибдаги уй-жойни сотиш ёки ҳадя этиш (яқин қарин-
дошлар бундан мустасно) чоғида мажбурий тартибда амалга оширилади.
Бевосита иқтисодиёт ва ердан фойдаланувчилар учун ерга бўлган хусусий
228
мулкчиликни жорий этишнинг афзаллик томонлари ва ижобий самараси 12.1
– схемада ифодаланган.
Ер участкаларини хусусийлаштиришда мавжуд бино-иншоотларнинг реал
қийматини тўлиқ акс эттириш ва ноқонуний ҳамда мақсадсиз
ўзлаштиришнинг олдини олиш муҳим роль ўйнайди. Шу нуқтаи назардан ҳам,
ушбу жараёнда, авваламбор, юридик шахсларга тегишли бино ва иншоотлар
билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳамда бозор
қийматини ва бино ва иншоотлар билан банд бўлган ер участкалари,
шунингдек ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган
уларга туташ участкаларнинг чегараларини белгилаш, якка тартибда уй-жой
қуриш ва тураржой биносига хизмат кўрсатиш учун бериладиган ер
участкаларини хусусийлаштириш ва уларнинг бозор қийматини аниқлаш
ҳамда ер участкаларини ижарага беришнинг ҳуқуқий ва иқтисодий асослари
шакллантирилмоғи лозим.
Бунда ер участкаларини доимий фойдаланишга, меросга умрбод эгалик
қилиш ва ижарага, савдо ҳамда хизмат кўрсатиш объектлари остидаги ер
участкаларини хусусийлаштиришга бериш (сотиш)га алоҳида ёндашиш зарур.
Жумладан, ер участкаларини хусусийлаштиришда фуқаролар ва юридик
шахслар учун рағбатлантирувчи ва тартибга солувчи тадбирлар, хорижий
инвесторлар учун эса базавий бозор қийматидан паст бўлмаган бошланғич
қиймат билан инвестиция мажбурияти остида амалга оширилиши лозим.
Ерни харид қилиш харажатларини маҳсулот таннархига киритиш
мумкин эмаслиги ва у корхона учун сезиларли молиявий юк эканлигини
ҳисобга олиб, юридик шахс томонидан ер участкасини хусусийлаштириш
юзасидан тўлов муддатини 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга узайтириш,
тендер ёки танлов бўйича инвестиция мажбурияти билан саноат ишлаб
чиқаришини
ташкил
этаётган
хусусийлаштирилган
ёки
хусусийлаштирилаётган юридик шахслар учун эса, 5 йилгача муддат бериш
механизмидан фойдаланиш имкониятини яратиш лозим.
229
Do'stlaringiz bilan baham: |