Тизимли ердан фойдаланиш
тамойиллари
Давлат бошқаруви
Ерлардан кўп мақсадли
йўналишларда фойдаланиш
Ер-сув муносабатлари
ислоҳотларининг бирлиги
Такрор ишлаб чиқаришнинг
тугалланган цикли
Мулкчилик ва ҳуқуқ
шаклларининг хилма-хиллиги
Ишлаб чиқаришнинг
илғор технологиялари
Хўжалик юритиш
шаклларининг хилма-хиллиги
Қишлоқ хўжалигига оид
ерларнинг устуворлиги
Иқтисодий жиҳатнинг
устуворлиги
Ер майдонлари таркибини
оптималлаштириш
Унумдорликни истеъмол қилиш
ва такрор ишлаб чиқариш
Табиий-иқлим шароитига кўра
районлаштириш
Иқтисодий тамойиллар
Жамият, иқтисодиёт ва
табиатнинг ўзаро таъсири
Ер ва сувнинг бозор баҳоси
Умумий тамойиллар
Ер бозори ва ижарасининг амал
қилиши
Функционирование
рынка земли и аренды
Ердан фойдаланганлик учун ҳақ
тўлаш
Ер ресурсларини такрор ишлаб
чиқариш
Ишлаб чиқариш сарф-
харажатларини
минималлаштириш
Ишлаб чиқариш жараёнида
такрор ишлаб чиқариш
Ердан самарали фойдаланишни
рағбатлантириш
Агроэкотизимни сақлаш
152
неъматларни ишлаб чиқариш мақсадида ер ресурсларидан фойдаланишни
назарда тутади. Давлат бошқаруви ҳукумат тасдиқлаган регионал ва маҳаллий
вакиллар томонидан ер муносабатларини тартибга солиш ва ердан
фойдаланишни маъмурий бошқарилишидир.
Қишлоқ хўжалигига йўналтирилган ерларнинг устуворлик тамойили
унинг ишлаб чиқаришнинг асосий воситаси эканлиги, унумдор ерларнинг
чекланганлиги билан боғлиқ. Бу ерларда аҳоли учун озиқ-овқат маҳсулотлари
ва саноат учун хом ашё, шунингдек чорвачилик учун ем-хашак ишлаб
чиқарилади. Қишлоқ хўжалигига йўналтирилган ерлардан фойдаланиш
мураккаброқ ҳуқуқий тартибга эга бўлиб, махсус ҳимоя қилинади. Қишлоқ
хўжалиги оборотидан ерларнинг олиб қўйилиши ман этилади ва махсус
қонунчилик актлари билан белгилаб қўйилади.
Ҳудудларни
районлаштириш
тамойили
қишлоқ
хўжалигига
йўналтирилган ерларни ижтимоий-иқтисодий ва экологик шароитларга кўра
дифференциациялаш, шаҳар ва посёлка ҳудудларини ерлардан фойдаланиш
мақсадларига мувофиқ равишда зоналарга ажратилишини назарда тутади.
Ерлардан самарали ва рационал фойдаланишда, қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришини ихтисослаштиришда регионнинг ижтимоий, иқтисодий шарт-
шароитлари (унинг ер, сув, меҳнат ресурслари билан таъминланганлиги,
ишлаб чиқаришни ташкил этиш савияси, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши
инфратузилмасининг ривожи, экологик вазият) муҳим рол ўйнайди.
Жамият ва табиат, шу жумладан, ернинг ўзаро таъсири тамойили
биосферанинг умумий тизими таркибига кирувчи мустақил ва ўзаро боғлиқ
тузилмаларнинг уйғунлигини таъминлашдан иборат. Биосфера ўз-ўзини
тартибга солувчи тизим бўлгани боис, табиатга, шу жумладан, ер ресурсларига
антропоген босим кўрсатилиши биосферанинг ўзини такрор тиклаш
қобилиятини йўқотмаслиги керак.
Ердан фойдаланишнинг иқтисодий тамойилларига қуйидагилар
киритилган:
153
-
ердан фойдаланишнинг иқтисодий жиҳатининг устуворлиги;
-
ерни такрор ишлаб чиқариш даврининг тугалланганлиги;
-
ер-сув муносабатларини ислоҳ қилинишининг бирлиги;
-
ердан
фойдаланиш,
ер
ва
экин
майдонлари
таркибини
оптималлаштириш;
-
қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш такомиллаштирилган
технологияларининг қўлланилиши;
-
ер ресурсларидан ишлаб чиқариш ёки ноишлаб чиқаришда истеъмол
қилишнинг объектив зарурати;
-
ер ресурсларини такрор ишлаб чиқариш сарф-харажатларини
минималлаштириш;
-
тупроқ унумдорлигини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши жараёнида
такрор тиклаш;
-
ерларни ва суғориш сувларини баҳолашнинг бозор иқтисодиёти
услубларини ишлаб чиқиш;
-
ер бозори ва ижара ҳуқуқининг фаолият юритиши;
-
ҳақ тўлаш эвазига ердан фойдаланиш;
-
ерлардан самарали фойдаланишни иқтисодий рағбатлантириш.
Ердан фойдаланишнинг иқтисодий жиҳатининг устуворлиги тамойили
ердан фойдаланишнинг асосий мақсади – жамиятнинг тинимсиз ортиб
бораётган эҳтиёжларини қондириш учун имкон қадар кўпроқ моддий ва бошқа
неъматларни ишлаб чиқаришни таъминлашга боғлиқ. Ердан фойдаланишнинг
иқтисодий
самарадорлиги
ердан
фойдаланувчининг
даромади
ва
фойдаланилган ерни такрор ишлаб чиқаришни молиялаштиришнинг ҳосил
қилувчи манбаидир. Ушбу жиҳат ердан фойдаланишнинг иқтисодий
моҳиятини ифодалайди ва ердан фойдаланиш тизимининг иқтисодий
асосидир.
Ер ресурсларини такрор ишлаб чиқариш даврининг тугалланганлик
тамойили ердан фойдаланиш жараёни даврлик хусусиятини ифодалайди. Ерни
154
такрор ишлаб чиқаришнинг тўлиқ даври уч босқични ўз ичига олади, у
тугалланган ва тугалланмаган бўлиши мумкин. Тугалланмаган давр самарадор
бўлмай, кейинги даврининг самарали амалга оширилиши учун керакли
шароитни яратмайди. Ердан тизимли фойдаланишда тугалланган давр
қўлланилади.
Ер-сув ресурслари муносабатларини ислоҳ қилиш бирлиги тамойиллари
суғориладиган ерлардан фойдаланишда ер муносабатларини ўзаро боғлиқ
ислоҳ қилишни назарда тутиб, ер ва суғориш сувидан биргаликда самарали
фойдаланишни таъминлайди.
Ердан фойдаланиш таркибини, ер майдонларини ва экинзорлар
таркибини оптималлаштириш тамойили ер ресурсларидан оқилона
фойдаланишнинг бир йиллик режаси асосида максимал умумий самарадорлик
олишни белгилайди; ер таркибини оптималлаштириш динамик характерга эга,
чунки у кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришда жамиятнинг моддий
неъматларга бўлган эҳтиёжининг таъсири остида йил сайин ўзгариб боради.
Қишлоқ
хўжалиги
экинларига
ишлов
беришнинг
такомиллашган
технолгиялари тамойили тупроқни такрор ишлаш, уруғларни районлаштириш,
экишнинг оптимал муддатларини аниқлаш, ўсимликларни ўғитлаш, суғориш,
ҳосилни йиғиштиришнинг кам сарф-харажат билан максимал ҳосил олиш
имконини берувчи усулларини ўз ичига олади.
Ер ресурсларини ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш истеъмоли
тамойили ердан фойдаланишни – табиий жараён, истеъмол қилинган ресурсни
такрор ишлаб чиқаришни эса – узлуксиз давом этиб, ҳар йили маълум сарф-
харажатни талаб этадиган объектив зарурий жараён деб қарайди.
Ердан барқарор фойдаланишнинг муҳим тамойили агроэкологик
тизимни сақлаб қолишдир. Ердан фойдаланиш усуллари экотизимнинг ўзини
такрор тиклаши учун имкониятлар яратиши керак. Агроэкотизимларнинг
мавжудлиги тупроқ хусусиятларини сезиларли даражада яхшилайди, ер
маҳсулдорлигининг ортишига замин ҳозирлайди.
155
Ер ресурсларини такрор ишлаб чиқариш сарф-харажатларини имкон
қадар камайтириш тамойили агрохўжалик ва мелиоратив тадбирларнинг
уйғунликда ва оптимал муддатларда амалга оширилишини назарда тутади.
Бевосита ишлаб чиқариш жараёнида тупроқнинг унумдорлигини такрор
ишлаб чиқариш тамойили ердан фойдаланишда тупроқнинг унумдорлигини
тиклайдиган керакли агрохўжалик усулларини қўллашни назарда тутади
(тупроқ унумдорлигини такрор тикловчи беда ва бошқа шу турдаги
ўсимликларни экиш). Қишлоқ хўжалиги шудгор (аввало, суғориладиган)
ерларининг оборотдан чиқариб юборилмаслиги, маҳсулотни ишлаб чиқариш
ҳажмининг қисқартирилмаслиги учун энг муҳим тадбирлардан бири саналади.
Ер ва сувнинг нарх кўринишида баҳоланиш тамойили бозор
муносабатлари тараққиёти шароитида объектив ва ишончли бўлиб, ердан
фойдаланиш жараёнига бозор муносабатларининг киритилиши, унинг
самарадорлиги (субъектив меъёрий усулларга нисбатан) ошишига
кўмаклашади.
Ер бозорининг ва ер ижараси ҳуқуқининг мавжудлиги тамойили ипотека
ривожи, кредитларни эркин берилиши, ердан яхшироқ фойдаланиш ва кўпроқ
самарадорликка эришиш, ер майдонларини яхшилашга катта ҳажмдаги
инвестицияларни йўналтириш мақсадида ерга эгалик ёки ижара ҳуқуқини
кучли тадбиркорлик салоҳиятига эга шахсларга беришни таъминлайди.
Ҳақ тўлаш эвазига ердан фойдаланиш тамойили ер ресурсларининг халқ
бойлиги сифатидаги моҳиятини амалга ошириш, ундан самаралироқ
фойдаланишга рағбатлантириш заруратидан келиб чиқади. Ер солиғи ва ижара
тўловлари, ерларни такрорриб олишда тўланадиган товон пулини ўз ичига
олади. Ернинг сифати, қулай жойлашувига қараб тўловлар тўланиши ерга
мулкчиликнинг иқтисодий моҳиятини амалга оширади, шунингдек ердан
фойдаланишнинг самарадорлигини оширишда рағбатлантирувчи аҳамиятга
эга.
156
Ердан самарали фойдаланаётган тадбиркорларни иқтисодий қўллаб-
қувватлаш тамойили ер майдонларида давлат ёки маҳаллий бюджет ҳисобига
турли агрохўжалик ва мелиоратив тадбирларнинг ўтказилиши, шунингдек
турли имтиёзларнинг таклиф этилиши (имтиёзли ер солиғи, кредит, қўшимча
ер майдонлари)ни ўз ичига олади.
Кўриб чиқилган тамойиллар ердан фойдаланишнинг барқарор
тизимининг иқтисодий асосларини унинг таркибий қисмлари ва ердан
рационал, самарадор фойдаланиш жиҳатларига мувофиқ тарзда тўлиқ акс
эттиради. Уларни комплекс тарзда амалиётга татбиқ этилиши ер
ресурсларидан фойдаланишнинг юқори самарадорлиги ва ер ресурсларининг
такрор ишлаб чиқарилишини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |