Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш


 – схема. Ер рентаси юзасидан классик иқтисодиёт назарияси намоёндалари қарашларини таҳлил қилиши хулосалари



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

9.1 – схема. Ер рентаси юзасидан классик иқтисодиёт назарияси намоёндалари қарашларини таҳлил қилиши хулосалари
38
38
Муаллиф тадқиқотлари асосида тузилган 
Ердан фойдаланишнинг иқтисодий 
институтлари, механизми ва ер 
рентаси ривожланиши назарияси 
юзасидан классик иқтисодиёт 
назарияси намоёндалари томонидан 
билдирилган турли хил концепция, 
қарашлар, услубларни таҳлил ва 
тадқиқ қилиш натижалари бўйича 
хулосалар
ер рентаси назарияси ўз моҳият 
эътиборига кўра, ер 
муносабатларини иқтисодий 
тартибга солишнинг барча 
институтлари, механизми 
мазмуни ва ривожланишининг 
методологик асосини ташкил 
қилади
ердан фойдаланиш тизимини 
янада эркинлаштириш талаб 
қилинаётган ҳозирги даврда ер 
рентаси шаклланишининг ўзига 
хос хусусиятларини тадқиқ 
қилиш жуда катта амалий 
аҳамиятга эгалиги ушбу 
тадқиқотларни давом 
эттиришни тақозо қилмоқда
қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқариши ривожланишини 
янада рағбатлантириш ва 
жамиятда ижтимоий 
барқарорликни таъминлаш ўз 
навбатида ер рентасини 
асосланган ва адолатли қайта 
тақсимлаш механизми 
шаклланишини тақозо қилади
ер рентаси ер мулкини рўёбга 
чиқаришнинг иқтисодий шакли 
ҳисобланади
бозор иқтисодиётида объектив рента 
муносабатлари, авваламбор, ер солиғи, ер 
учун ижара ҳақи, ер нархи каби 
институтлар шаклланишида намоён 
бўлиши лозим
рента тушунчаси рентанинг 
иқтисодий ривожланиш 
омиллари таклифи эластиклиги 
билан боғлиқлигининг турли 
хил талқинларини пайдо 
қилмоқда, бу эса, ушбу 
масаланинг бугунги кунда ҳам 
очиқ қолишига олиб келмоқда
ер рентасини турлар бўйича 
таснифлаш, ер рентасини ишлаб 
чиқариш харажатлари таркибига 
ёки ишлаб чиқарилаётган 
маҳсулот нархига киритиш 
масалалари ҳалигача 
тортишувларга сабаб бўлмоқда


167 
Қишлоқ ҳўжалигида рента муносабатлари, улар ривожланиши тарихида 
доимо илмий тортишувлар предмети бўлиб келган. Кўплаб тадқиқотларга 
қарамасдан хозирги кунда Ўзбекистонда ҳам ер учун тўловларни аниқлаш 
учун ер рентаси назариясини қўллаш объективлиги масаласи очиқ қолмоқда. 
Айниқса, қишлоқ хўжалигида бозор мунособатларининг ривожланиши, 
мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларининг хар хиллилиги шароитида ер 
рентаси шаклланиши ва уни тақсимлаш муаммоси тобора долзарблик касб 
этмоқда. 
Шу нуқтаи назардан, ер рентасини тақсимлаш муаммоси юзасидан 
изланишларимиз натижаси ўлароқ, дифференциал рента-I ер солиғи сифатида 
тўланиши ва давлат бюджетини тўлдириши ҳамда давлатнинг ер 
ресурсларининг технологик ва иқтисодий салоҳиятини қўллаб – қувватлаш 
имкониятларини кенгайтириши, дифференциал рента-II ва абсолют рента эса 
ер мулкдорига (эгасига) тегишли бўлиши, агар ер ижараси мавжуд бўлса, унда
дифференциал рента-II нинг маълум бир қисми ижарачида қолиши лозим 
бўлиб, унинг миқдори ерга сарф қилинган капиталдаги ижарачининг улушига 
боғлиқ ҳолда аниқланиши лозим. Қишлоқ хўжалиги ва бошқа ерлардан 
оқилона фойдаланишни ернинг бозор қиймати, ер солиғи ва бошқа шу каби 
инструментларни қўллаган ҳолда иқтисодий тартибга солиш бўйича комплекс 
тадбирларни амалга ошириш ўз навбатида ерларни баҳолашнинг илмий 
асосланган услубиётини ишлаб чиқишни талаб этади. Хўжалик юритишнинг 
бозор тизими шаклланаётган шароитда ерни иқтисодий баҳолаш 
кўрсаткичлари орасида марказий ўринни интеграл кўрсаткич – классик 
ёндашувга мувофиқ рента даромадларининг капиталлашуви йўли билан 
аниқланадиган ер участкасининг нархи (бозор қиймати) эгаллайди. Бозор 
шароитида мазкур иқтисодий категориянинг аҳамиятлилиги ер бозорининг 
ривожланиши, ипотека кредитлаш тизимининг яратилиши, солиқ сиёсати 
соҳасида тез мосланувчан қарорлар қабул қилиш зарурати билан белгиланади. 


168 
Ер участкаси қийматига таъсир қилувчи омиллар сифатида ернинг 
унумдорлиги, ер участкасининг жойлашган жойи, коммуникация, транспорт 
тармоқларининг мавжудлиги, жойнинг ландшафт тавсифи бўлиши мумкин. 
Ушбу омиллардаги фарқлар ер участкаси даромадлилиги ва қийматининг 
табақалашишига олиб келади. Ер қийматининг рента даромадлари 
капиталлашуви йўли билан аниқланиши муносабати билан кейинги босқичда 
мазкур даромадларнинг миқдорини аниқлаш лозим. Бунинг учун “охирги 
(чегаравий) харажатлар” тамойили концепцияси қоидаларидан фойдаланиш 
мақсадга мувофиқдир. Мазкур тамойилнинг мазмуни шундан иборатки, ер 
рентасининг миқдори ишлаб чиқаришнинг ёмон шароитлари учун 
ўрнатиладиган кадастр нархларидан фойдаланилган ҳолда белгиланади. 
Таъкидлаш жоизки, бунда ишлаб чиқаришнинг потенциал шароитлари 
ҳисобга олинган ҳолда рента даромадларининг номинал миқдори аниқланади. 
Рента даромадларининг реал миқдори ер участкасига ер бозорида юзага 
келадиган талаб ва таклифдан, шунингдек инфляция даражасини ҳисобга 
олган ҳолдагина аниқланиши мумкин. Рентанинг классик назариясига 
мувофиқ ернинг нархи (бозор қиймати) қуйидаги ифода билан ҳисобланади: 
Ен = Дд / р х 100 (9.1)
бу ерда: Ен
 
– ернинг нархи, Дд – йиллик дифференциал даромад, р – ссуда 
фоизи ставкаси. 
Ердан фойдаланиш тизимининг иқтисодий асослари сифатида ер 
ресурсларини такрор ишлаб чиқариш цикли, иқтисодий ёндашувнинг 
устуворлиги, иқтисодий механизм ўрганилади. Шу нуқтаи назардан ҳар 
қандай ресурслар сингари ер ресурсларидан иқтисодий нуқтаи назардан 
фойдаланишни ташкил этиш ер рентаси назариясига асосланган замонавий 
иқтисодий механизмнинг фискал ва тартибга солувчи функцияси билан бир 
қаторда рағбатлантирувчи функциясини ҳам кучайтиришнинг илмий-амалий 
ечимини топиш орқали иқтисодий ривожланишнинг юқори суръатларини 
таъминлаш ҳозирги босқичда энг устувор вазифалардан ҳисобланиши лозим. 


169 
Бу эса, қишлоқ хўжалик ерларининг унумдорлигини ошириш, уларнинг 
бошқа ер тоифаларига ўтиб кетмаслигининг, ерларни такрор тақсимлашдаги 
талон-тарожликларнинг 
олдини 
олиш, 
шунингдек 
ердан 
фойдаланувчиларнинг масъулиятини ошириш бўйича ислоҳотлар амалга 
оширилаётган бир шароитда қишлоқ хўжалигидаги молиявий муносабатларни 
янада такомиллаштиришни, шунингдек ердан фойдаланиш тизимини 
эркинлаштиришни ер рентасининг назарий асослари талабларига мос ҳолда 
амалга оширишни тақозо қилади. 
Алоҳида таъкидлаш жоизки, қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг бошқа 
тармоқларидан ер рентаси шаклланишига ернинг асосий ишлаб чиқариш 
воситаси сифатидаги кўплаб ўзига хос хусусиятлари таъсир қилиши билан 
фарқ қилади ва ушбу ҳолатни назарда тутган ҳолда қишлоқ хўжалиги 
ерларидан фойдаланувчилар учун ер солиғи ёки ер ижарасини белгилаш 
лозим. Бу борада баъзи тадқиқотчилар фақатгина ер солиғи сифатида ернинг 
қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган ва шу билан бир қаторда унга эгалик 
қилувчиларнинг айби билан фойдаланилмаётган майдонидан олинишини 
таклиф қиладилар
39
. Бу эса, уларнинг фикрларича, гўёки қишлоқ хўжалиги 
ерларининг оборотдан чиқиб кетишининг олдини олиш чораси ҳисобланади. 
Ушбу ғояни янада ривожлантирган ҳолда қишлоқ хўжалиги 
корхоналарининг фаолиятига тааллуқли масалаларни (ҳосилдорлик ва у билан 
боғлиқ сарф-харажатларни) фақатгина ернинг бонитет балига нисбатан кўриб 
чиқиш ва ҳисоб-китоб қилиш бугунги кунда ўз самарасини бермаяпти. Чунки, 
биринчидан, ернинг унумдорлигини баҳолашнинг ҳозирда амал қилаётган 
услублари такомиллаштиришни тақозо этмоқда, иккинчидан, баҳолаш 
кўрсаткичлари ер ресурсларининг мавжуд табиий-экологик ва технологик-
иқтисодий ҳолатини тўлиқ ифодаламаяпти ва, учинчидан, баҳолаш ишларини 
ўтказиш даврлари ўртасидаги вақтнинг узунлиги мазкур кўрсаткичларнинг 
39
Хван В. “Солиқ қонунчилиги асослари” -Т.: “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси”, 1999. 19 б. 


170 
ҳақиқий ҳолатни акс эттирмаслигига ва улар самарадорлигининг паст 
бўлишига олиб келмоқда. 
Бундан ташқари яна шуни таъкидламоқчимизки, айниқса бозор 
талаблари ва шартлари кун тартибида тобора жиддий ва қатъий тураётган бир 
пайтда, ер ресурсларидан фойдаланиш натижалари ва ишлаб чиқариш ёки 
хўжалик фаолияти натижалари кўрсаткичларини фарқлай билиш лозим. 
Албатта мазкур кўрсаткичлар бир-бири билан узвий боғлиқликда бўлади, 
лекин бу дегани уларни чалкаштириб юбориш керак дегани эмас, яъни бозор 
иқтисодиёти 
назариясига 
биноан, 
фойда 
категорияси 
ўзининг 
ҳаракатлантирувчи таъсири ва кучига кўра ҳал қилувчи ва интеграл кўрсаткич 
ҳисобланиши лозим. Шу нуқтаи назардан, бизнингча, ернинг қийматини 
баҳолашда ердан фойдаланувчи хўжалик фаолиятининг фойдалилик 
даражасини ҳисобга олишни ёки ягона ер солиғи ёхуд ер ижарасини 
тўловчилар учун фойда солиғини регрессив тарзда жорий қилиш лозим деб 
ҳисоблаймиз. 
Бундай 
чоранинг 
самараси 
шундаки, 
ердан 
фойдаланувчиларнинг хўжалик юритишдан олган фойдаси қанча кўп бўлгани 
сайин ернинг қиймати ёки солиқ ставкаси ёхуд ижара ҳақининг пасайиб 
бориши ҳисобига уларнинг ихтиёрида қоладиган маблағлари миқдори ортиб 
боради, бу эса ўз навбатида мазкур маблағларни ернинг унумдорлигини 
оширишга йўналтириш имконини беради ва пировард натижада ушбу чора 
кучли рағбатлантирувчи вазифасини бажаради. 
Ваҳоланки, бозор иқтисодиётида ҳар бир хўжалик юритиш субъекти ўз 
фаолиятини барқарор ташкил қилиши учун мунтазам равишда зарур 
фойдалилик даражасини таъминлаши зарур. Шу нуқтаи назардан ҳам, албатта 
ер ресурсларидан самарасиз фойдаланаётган хўжалик субъектлари 
пировардида инқирозга учрашлари табиий ҳол ҳисобланиб, уларни рақобат 
муҳитида доимий равишда ер ресурсларидан самарали фойдаланишга 
ундайди. Шунингдек юқорида айтиб ўтилган услубга муқобил тарзда ердан 
фойдаланиш иқтисодий механизмида рента солиғи (тўлови) ёки рента ижара 


171 
тўловининг мазмунини ҳам кўриб чиқиш лозим деб ҳисоблаймиз. Чунки 
маълумки, сифати ва жойлашган ўрни жиҳатидан яхши ерларнинг миқдори 
чекланган ва уларда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар жамият эҳтиёжларини 
қондиришга етарли эмас. 
Бу эса, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини унумдорлиги паст ва ҳатто 
ёмон ерларда ҳам амалга оширишни тақозо қилади. Қолаверса, мазкур 
жиҳатлар тармоқ ичида капитал айланишининг турлича тезлигини ва 
даромадлар шаклланиши кўпомиллигининг янада кучайишини юзага 
келтиради. Бундай ҳолатлар, ўз навбатида, қишлоқ хўжалигида ишлаб 
чиқариш шароитларини табақалаштириш учун барқарор, объектив асослар 
борлигини ва бу эса, ўз навбатида, солиқ солиш ёки ижарани белгилаш 
жараёнида рента муносабатлари қонуниятларининг тўлиқ тадбиғи учун 
самарали иқтисодий механизмни ишлаб чиқиш лозим деб хулоса чиқариш 
мумкинлигини билдиради
40

Қолаверса, сифати ва жойлашган ўрни жиҳатидан унумдор ерлар 
чекланганлигининг такрор ишлаб чиқарилмаслиги ва ундан келиб чиқадиган 
натижалар рента солиғи (тўлови) ёки рента ижара тўловининг иқтисодий асоси 
– рента даромадларининг вужудга келишига сабаб бўлади. Демак, рента 
муносабатлари бозор иқтисодиёти назариясининг фундаментал асослари, яъни 
ерларни муҳофаза қилиш, тупроқ унумдорлиги ҳар хил ерларда хўжалик 
юритишнинг 
ижтимоий-иқтисодий 
шароитларини 
тенглаштириш, 
мелиорация 
ва 
бошқа 
инфратузилмаларни 
ривожлантиришни 
молиялаштириш, солиққа тортиш ва ер ижараси тизимлари орқали ердан 
фойдаланиш тизими ва унинг иқтисодий механизмининг бош назарий негизи 
вазифасини бажариши лозим деб ҳисоблаймиз. 
Табиийки, бунда ушбу назария туб масалаларининг ердан фойдаланиш 
иқтисодий механизмидаги ўзига хос мазмун-моҳиятини амалиётга тадбиқ 
этишнинг илмий жиҳатларини тадқиқ қилиш муҳим аҳамият касб этади. 
40
Сагайдак А. Земельная собственность и рента (Рыночная экономика для всех). - М.: «Агропромиздат», 
1991. – 80 с. 


172 
Хусусан, ер рентасининг шаклланиш даражаларини фарқлаш лозим, яъни у 
икки – мамлакат ва корхона-ердан фойдаланувчи даражасида шаклланади. Бу 
ерда мамлакат миқёсидаги ер рентасини корхоналар даражасида 
шаклланадиган 
ер 
рентасининг 
арифметик 
йиғиндиси 
сифатида 
тушунилмайди, албатта.
Шунинг учун, мамлакат миқёсидаги ер рентасини одатда жамиятнинг 
йиллик ялпи ички маҳсулотининг мамлакат ер ресурсларидан фойдаланиш 
натижасида шаклланган бир қисми деб, корхона – ердан фойдаланувчи 
даражасидаги рентани эса ерни табиий ресурс, иқтисодий ресурс-капитал, 
кўчмас мулк ва хўжалик юритиш объектлари сифатида тасарруф қилиш, унга 
эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳисобига яратилган ердан 
фойдаланувчининг маҳсулоти деб тушуниш тўғри ҳисобланади.
Албатта, мазкур ренталарнинг моҳияти хусусида иқтисодчи олимлар 
ўртасида турли ёндашувлар мавжуд, лекин ундан ҳам кўра мазкур рента 
турларидан амалий иқтисодиётда фойдаланиш юзасидан тортишувлар қизғин. 
Уларнинг айримлари макрорентадан, айримлари эса микрорентадан 
иқтисодий ҳисоб-китобларда кенгроқ фойдаланиш юзасидан таклифлар 
беришади. Бизнингча, ушбу рента турларининг иккаласидан ҳам амалий 
иқтисодиётда фойдаланиш лозим, чунки улар ҳар хил объектив асос, 
иқтисодий табиат ва мазмунга эга, иккинчидан, улар бир-бирини тўлдиради ва 
мантиқий давом эттиради, учинчидан, рента муносабатларида тизимлилик 
таъминланади. 
Ҳозирги кунда ер рентасидан мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти ва 
миллий бойлигида ернинг салмоғини аниқлашда, ҳудудлар иқтисодий 
салоҳиятини баҳолашда, давлат бюджети даромадларида жами ер солиғи ва ер 
ижараси ҳақининг улушини аниқлашда ва бошқа макроиқтисодий ҳисоб-
китобларни амалга оширишда қўлланилса бўлади. Қолаверса, ҳозирги кунга 
келиб мамлакатимизда ер солиғини ернинг қиймат баҳоси улуши кўринишида 
ҳисоблаш усулларида рента назарияси элементлари иштирок этмоқда. 


173 
Бироқ, бу борада рента назариясини қўллашдаги айрим муаммоларнинг 
мавжудлиги ҳали ер бозорининг такомиллашмаганлиги билан боғлиқ. Шунга 
кўра, ҳозирги кунда ягона ер солиғи рента назариясига тўлиқ асосланган деб 
айтиш қийин. Бунинг устига Молия вазирлиги томонидан 2014 йилгача 
республика йўл ва мактаб жамғармаларига тўланадиган мажбурий тўловларни 
ҳам ягона ер солиғига бирлаштирилганлиги ягона ер солиғининг асл мазмунига 
мос келмас эди. Бунда солиққа тортиш услубиёти ва меьёрларини аниқлашда 
зарур қонуниятларга путур етказиларди.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида ер солиғига тортиш ёки ер 
ижарасини белгилашнинг назарий ва методологик жиҳатлари танқидий 
ўрганилган ҳолда “ягона солиқ”ни жорий қилиш юзасидан муайян ижобий 
ишлар амалга оширилганлигига қарамасдан бу борада ўз ечимини кутаётган 
масалалар мавжуд. Айниқса, “ягона солиқ”ни ёки ер ижараси ҳақини ҳисоблаб 
чиқаришда рента даромадларининг шаклланиши билан боғлиқ жараёнлар, 
мазкур даромадларнинг тақсимланиши ва булар орқали солиқ ёки ижара 
ҳақини тўловчилар ердан фойдаланувчиларнинг молиявий-хўжалик 
фаолиятини табақалаштиришнинг адолатли тартиб-таомилларини ишлаб 
чиқиш долзарб масалалар ҳисобланади. Бироқ, баъзи тадқиқотчиларнинг 
фикрларича, “ягона солиқ” назарияси ғояси солиқларнинг фақат фискал 
аҳамиятини эътиборга олган ҳолдаги вазифаларни бажаради холос, тартибга 
солувчи ва рағбатлантирувчи вазифалари ўз аксини топмаган 
41

Бу борадаги бошқача ёндашувларга кўра, барибир ер рентаси 
назариясини амалиётга тадбиқ қилиш учун ер солиғи ёки ер ижарасининг 
моддий асоси ҳисобланган ернинг иқтисодий қиймат баҳосини ҳисоблаш 
лозим
42
. Бироқ, ер бозоридаги тез-тез ўзгариб турадиган конъюнктура 
ҳолатлари ерни баҳолашнинг қиймат кўрсаткичларини ҳамма вақт ҳам аниқ ва 
тўғри ҳисоблаш имкониятини бермайди. Бунда албатта мазкур ишнинг илмий 
41
Сафаров Ғ., Жўраева Н. Ягона солиқ назарияси моҳияти ва афзалликлари. // Журнал. Ўзбекистон иқтисодий 
ахборотномаси. - Т.: 2003. -№3. 
42
В. Готлобер, Н. Давидюк . Круглый стол. Дифференциальная рента и эффективность 
сельскохозяйственного производства.// - М. »Экономика сельского хозяйства». 1986, №6, 51 – 64 с. 


174 
асосланган меъёрлар тизимини яратиш ва уни доимо такомиллаштириб бориш 
лозим. Бундан ташқари, эътиборни фақатгина ернинг қийматини иқтисодий 
баҳолашгагина эмас, балки у орқали иқтисодий ўсиш талаблари даражасида 
тармоқ ва ҳудудларда хўжалик юритишни бошқаришни таъминловчи ердан 
фойдаланишнинг эгилувчан иқтисодий механизмини яратишга ҳам қаратиш 
лозим. 
Шу ўринда, таъкидлаш лозимки, айниқса қишлоқ хўжалиги амалиётида 
рентанинг энг муҳим шакли, шунингдек бозордаги тебранишларга тез 
чалинувчан дифференциал рента муносабатларига ҳам етарли даражада эътибор 
бериш лозим, чунки хўжаликлар ва ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий 
ривожланиши ҳар хил даражада бўлишининг объектив ва субъектив сабабларини 
ўрганиш ва уларни табақалаштиришнинг асосларини кучайтириш, табиий-
иқтисодий ресурслардан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш
 
айнан 
дифференциал рента шаклланишининг қонуниятларини ўрганишни тақозо 
этади. Албатта, дифференциал рента методологиясида қишлоқ хўжалигининг 
ўзига хос объектив ва абсолют хусусиятларининг барчасини ҳисобга олиш осон 
эмас, лекин модомики, дифференциал рента талабларини ердан фойдаланиш 
тизимининг иқтисодий механизмида акс эттириш лозим бўладиган бўлса, унда 
турли хил табиий-иқтисодий шароитларда фаолият қилаётган корхоналарда 
ишлаб 
чиқариш 
интенсивлиги 
даражасининг 
табақалашишини 
оптималлаштиришни ерларнинг меъёрий қийматини аниқлаш, солиққа тортиш, 
харид нархлари ва бошқа иқтисодий-молиявий воситалар орқали тартибга 
солишнинг услуб ва шаклларини такомиллаштириш билан боғлиқ 
йўналишларни тадқиқ қилиш лозим. 
Амалиётда табақалаштириш 
омилларига анъанавий 
киритилиб 
келинаётган ерларнинг унумдорлиги ва жойлашган ўрни билан бир қаторда, 
биринчидан, солиқлар ва бюджет маблағларининг тақсимланиши, иккинчидан, 
мамлакат турли ҳудудларида ерни тасарруф этиш, ерга эгалик қилиш ва ердан 
фойдаланиш даражасининг ҳар хиллилиги ва, учинчидан, ердан 


175 
фойдаланувчилар ўртасида капитал тақсимланишининг нотекислиги оқибатида 
келиб чиқаётган рақобатлашиш шартларининг бир хил эмаслиги каби омиллар 
ҳам таьсир кўрсатмоқда. Шу нуқтаи назардан, дифференциал рентанинг ўзига 
хос хусусиятларидан асосийси бу – унинг нисбатан объектив яхши 
шароитларда ишлаб чиқаришнинг юқори даражаси натижасида вужудга 
келадиган дифференциал даромаднинг шаклланиши ва солиққа тортиш ёки 
ижарани белгилаш йўллари орқали тақсимланиши жараёнидаги давлат билан 
корхоналар ўртасидаги муносабатларни акс эттиришидир
43

Холбуки, бугунги кунда илмий-амалий нуқтаи назардан қараганимизда, 
рента даромадларини солиқ ёки ер ижараси сифатида давлат бюджетига тўлиқ 
олиб қўйиш керакми ёки унинг бир қисминими?, шунингдек унумдор ёки 
унумдорлиги паст ерларда нисбатан юқори ривожланиш даражасига, ишлаб 
чиқаришнинг ўсишига корхонанинг ўз ресурслари ҳисобидан эришиш 
мумкинми ёки давлат ресурсларини ҳам жалб қилиш ҳисобиданми? – деган 
саволларга жавоб топиш муҳим аҳамиятга эга. 
Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, рента даромадларининг бир 
қисмини ердан фойдаланувчи ўзининг ернинг сифатини яхшилашга 
қаратилган харажатлари, тадбиркорлик қобилиятлари ва замонавий бошқарув 
тизимини жорий қилганлиги эвазига олади. Албатта, мазкур қисмни 
(дифференциал рента-II) тўлиқ ёки қисман ер солиғи ёки ер ижараси объектига 
киритиш уларнинг фискал функциясини янада кучайтирган ҳолда бюджетга 
ер солиғи ёки ер ижараси бўйича тушумларни кескин кўпайтиради, лекин бу 
пировард натижада ердан фойдаланувчининг мулкий ҳуқуқларининг 
бузилишига, ер солиғи ёки ер ижарасининг рағбатлантирувчи вазифаси амалга 
ошмай қолишига олиб келади. Бу эса, пировард натижада ерларни талон-тарож 
қилиш, ерлардан мақсадсиз фойдаланиш, ернинг спекуляция объектига 
айланиши каби негатив ҳолатларни келтириб чиқаради. Бу ерда энди иқтисодий 
санкцияларни қўллаш, латифундистик ердан фойдаланувчилар (ўз еридан ўзи 
43
Сагайдак А.Э. Земельная собственность и рента. // М.: ВО Агропромиздат, 1991, 80 с. 


176 
фойдаланмаслик) учун қўшимча ҳақ жорий қилиш каби назорат чораларини 
белгилаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish