баҳолаш
кўрсаткичлари
Хўжалик
ресурсларини
баҳолаш
Табиий
ресурсларни
баҳолаш
ҳудудни тўлиқ
баҳолаш
ҳосилдорлик
солиштирма меҳнат
харажатлари
солиштирма
маблағ сарфи
ердан
фойдаланиш
даромади
объектнинг
баланс қиймати
банк фоизи
минерал ўғитлар
сарфи
бир бирлик ер
майдонига
маҳсулот
ер хусусиятлари
тупроқ бонитети
бали
ер майдонрини
яхшилаш
бошқа
кўрсаткичлар
бир бирлик ер
майдонига
қувватлар
ер участкасининг
жойлашуви
кадастр қиймати
ернинг кадастр
қиймати
хўжаликюритишҳ
удудини баҳолаш
179
Ижтимоий йўналишдаги объектлар учун ҳам баҳолашнинг мазкур тури
ерлардан интенсив фойдаланишни ифодалаб, бир бирлик майдонга тўғри
келадиган ўқувчи жойи сони, тиббиёт муассасаларига келадиган беморлар
сони, объектлар жойлашуви ва қурилиши зичлиги (киши/м
2
) каби
кўрсаткичлар орқали ифодаланиши мумкин.
Юқоридаги ҳолатларнинг барчасида ерни иқтисодий баҳолаш ер
участкасининг жойлашуви, ернинг сифати, уни яхшилаш, ер участкаси
жойлашган ҳудуд инфратузилмаларининг ривожланиш даражаси каби
кўрсаткичлар билан боғлиқ эмас.
Ерни кадастр баҳолашнинг
мақсади
бирон субъектнинг мулки бўлган
ер майдонини кўчмас мулк объекти сифатидаги қиймати ёки ер майдонини
ижарага олиш ҳуқуқи қийматини аниқлашдан иборат. Ернинг кадастр
қийматини баҳолаш, одатда, даромад усули орқали амалга оширилади, бунда
ер эгаси ер майдонидан фойдаланишдан кўрадиган даромад миқдори
(неъматлар ёки хизматлар) ҳисобга олинади. Умумий ҳолатда, ер майдонининг
қиймати (Қ
ер май.
) (Қ
cўм
) га эквивалент (тенг) бўлиб, уни банкка қўйиб, тегишли
йиллик банк фоиз ставкаси (С
%
) га кўра олинадиган даромадга (Д
ер май
) га тенг
бўлади:
Қ
ер май
= Қ
cўм
= (Д
ер май.
: С
%
)*100
(10.1)
Ерни кадастр баҳолаш муаммоси мамлакатда иқтисодий ислоҳотларни
янада чуқурлаштиришни амалга оширилиши, ерлардан фойдаланганлик учун
тўловларнинг жорий этилиши (ер солиғи ва ер ижараси тўлови), кўчмас мулк
бозорининг, шунингдек ер бозорининг ва ер майдонларига ижара ҳуқуқлари
бозорининг
ривожланиши,
ноқишлоқ
хўжалиги
ерларининг
хусусийлаштирилиши бошланиши билан янада долзарблик касб этди. Ернинг
кадастр баҳоси ер майдонидан фойдаланиш самарадорлигига боғлиқ бўлиб,
унинг қийматига қатор омиллар таъсир қилади. Ушбу омилларнинг энг
асосийлари ернинг жойлашуви ва ернинг сифат даражасидир. Шу ўринда
180
ерларни кадастр баҳолаш давлат тадбири сифатида иккита нисбатан мустақил
иш турига ажралади:
1) ерларнинг сифатини баҳолаш (тупроқ бонитировкаси ва ер
бонитировкаси)
2) ерларнинг кадастр қийматини белгилаш.
Баҳолашнинг биринчи босқичи тупроқнинг бонитировкаси (қишлоқ
хўжалиги ва ўрмон хўжалиги йўналишидаги ерлар учун) ёки ер бонитировкаси
(қишлоқ хўжалигига тааллуқли бўлмаган ерлар учун) бўлиб, иккинчи босқич
– ернинг кадастр қийматини белгилаш.
Тупроқ (ёки ерлар) бонитировкасида ернинг сифати унинг бир қатор
хоссаларига кўра баҳоланади, бунинг учун махсус услубиятлар, шунингдек
ернинг сифат ҳолатини ифодалайдиган кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилади
ва амалиётда қўлланилади. Ер сифатини ифодаловчи кўплаб кўрсаткичлар
асосида тупроқнинг битта интеграллашган кўрсаткичи – тупроқ бонитети бали
(ТББ) ёхуд ер бонитети бали (ЕББ) белгиланади. Тупроқ (ер) бонитировкаси
кадастр баҳолаш сингари нисбий, қиёсий моҳиятга эга, чунки ўрганилаётган
аниқ ер майдонини баҳолаш ернинг белгилаб қўйилган энг ёмон ёки энг яхши
сифат кўрсаткичи (эталон)га қиёслаб амалга оширилади. Модомики, ерни
кадастр қиймат баҳолаш кадастр сифат баҳоси асосида амалга оширилар экан,
сўнги баҳолашга ишончлилик ва замонга мослик нуқтаи назаридан маълум
бир талаблар қўйилади.
Қишлоқ хўжалигига йўналтирилган ёки ноқишлоқ хўжалиги ерларини
кадастр баҳолаш ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, ушбу ерлардан
фойдаланиш мақсади, мазкур жараёнларда ернинг ролига боғлиқ бўлади.
Қишлоқ ва ўрмон хўжалигида ер асосий ишлаб чиқариш воситаси, ишлаб
чиқаришда самарадорликка эришишнинг энг асосий омили сифатида намоён
бўлади. Саноат ишлаб чиқаришида ер ишлаб чиқаришнинг асосий воситаси
ролини ўйнамайди, унинг самарадорлиги, аввало, ишлаб чиқаришнинг бошқа
воситалари, ва билвосита ер, орқали амалга ошади. Ижтимоий соҳада ердан
181
фақат амалиётлар бажариладиган макон сифатида фойдаланилади, бу фаолият
ижтимоий самарадорликка, шу жумладан ердан фойдаланиш натижасида ҳам,
эга. Ердан ушбу ва бошқа ҳолатларда турли мақсадларда фойдаланилиши
ишлаб чиқариш самарадорлигининг тури ва характерини эътиборга олган
ҳолда ерни кадастр қиймат баҳолашнинг ҳар хил услубиятларини қўллашни
талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |