Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш


Бухоро  2522,4  372,5  0,17  12  ш. ж. фермер хўжаликлари  1439,3  612,9  0,19  12  Жиззах



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

Бухоро 
2522,4 
372,5 
0,17 
12 
ш. ж. фермер хўжаликлари 
1439,3 
612,9 
0,19 
12 
Жиззах 
849,2 
2422,0 
1,12 

ш. ж. фермер хўжаликлари 
496,0 
1871,2 
0,58 
10 
Қашқадарё 
1506,6 
1259,8 
0,58 
10 
ш. ж. фермер хўжаликлари 
741,8 
2348,1 
0,72 

Навоий 
3580,8 
156,0 
0,07 
13 
ш. ж. фермер хўжаликлари 
877,1 
467,0 
0,14 
13 
Наманган 
239,3 
8707,5 
4,02 

ш. ж. фермер хўжаликлари 
226,1 
8329,0 
2,56 

Самарқанд 
996,0 
5309,9 
2,45 

ш. ж. фермер хўжаликлари 
669,4 
7543,3 
2,32 

Сурхондарё 
889,4 
1991,0 
0,92 

ш. ж. фермер хўжаликлари 
851,0 
1937,0 
0,60 

Сирдарё 
253,9 
3269,8 
1,51 

ш. ж. фермер хўжаликлари 
236,3 
3302,6 
1,02 

Тошкент 
549,1 
10087,6 
4,66 

ш. ж. фермер хўжаликлари 
468,2 
9024,6 
2,78 

Фарғона 
294,5 
8267,9 
3,82 

ш. ж. фермер хўжаликлари 
287,9 
8209,4 
2,53 

Хоразм 
255,1 
4785,2 
2,21 

ш. ж. фермер хўжаликлари 
244,8 
4741,4 
1,46 

Тошкент ш. 
0,4
 
59,5 
0,03 
14
Республика бўйича ўртача 
12862,0 
2162,9 
1,00 
 
ш. ж

фермер хўжаликлари 
7401,4 
3246,2 
1,00 
 
Вилоятлар даражасидаги бундай кескин тафовутлар, авваламбор, қиш-
лоқ хўжалиги ерларининг табиий унумдорлигига боғлиқ бўлиб, ер ресурс-
ларининг табиий-иқтисодий унумдорлигини оширишда қайси вилоятларга 


192 
устуворлик берилишини асослашда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши билан 
бир қаторда, ягона ер солиғини вилоятлар даражасидаги тушуми ҳажмини 
аниқлашнинг асосий кўрсаткичи ҳисобланади.
 
Ерни (ҳудудни) комплекс иқтисодий баҳолаш
, одатда, шаҳар ва
қишлоқлар ҳудудида хўжалик ва табиий ресурсларни иқтисодий баҳолаш учун 
мўлжалланган, шу боис, комплекс иқтисодий баҳолаш ерни табиий ресурс 
сифатида эмас, балки ҳудуд (шаҳар, туман, вилоят) нуқтаи назаридан 
баҳолашдир. Иқтисодий баҳолаш, биринчидан, баҳоланаётган ҳудудда 
жойлашган хўжалик объектларининг қийматини ўз ичига олади, бунда 
объектлар баҳоси қолдиқ баланс ёки тикланган қийматлар бўйича аниқланади. 
Табиий ресурслар қийматини баҳолаш фақат кадастр қиймат баҳолаш орқали 
амалга оширилади. Демак, ҳудудларни иқтисодий баҳолаш ҳудудларда 
жойлашган объектларнинг баланс қиймати ва табиий ресурсларнинг кадастр 
қиймат баҳосини ўз ичига олади. Бошқача айтганда, ҳудудларни иқтисодий 
баҳолаш ерни кадастр баҳолашга нисбатан кенг кўламга эга ва ернинг кадастр 
баҳоси (шунингдек баҳоланаётган ҳудуддаги бошқа турдаги табиий 
ресурслар)га асосланади. 
Мисол тариқасида, 2005 – 2006 йилларда амалга оширилган Тошкент 
шаҳри ҳудудини иқтисодий баҳолаш методикасини кўриб чиқиш мумкин. 
Ҳудуднинг аҳамияти қуйидаги кўрсаткичлар билан аниқланган: 
-
шаҳарни ўзлаштириш ва инфратузилмаларни яратиш учун зарур 
ижтимоий харажатлар; 
-
ундан фойдаланиш хусусияти ўзгартирилганида юзага келадиган 
иқтисодий оқибатлар; 
-
шаҳарсозлик ривожланишида иқтисодий ҳодисаларнинг ижтимоий 
натижалари. 
Шаҳар ҳудудини иқтисодий комплекс баҳолаш уч босқичда амалга 
оширилди: 
биринчиси 
– 
шаҳар 
ҳудудини 
олдиндан 
зоналарни 
йириклаштирилиши ва тахминий ҳисоб-китобларни амалга ошириш; 


193 
иккинчиси – шаҳар ҳудудини зоналаштиришни янада аниқлаштириш ва “ер 
ресурсларини” комплекс ижтимоий-иқтисодий баҳолаш; учинчиси – 
деталлаштирилган “ер ресурсларини” ижтимоий-иқтисодий баҳолаш. 
Тошкент шаҳри ҳудудида 5 та баҳоланадиган зоналар ажратилиб, ер 
солиғининг дифференциялашган ставкаларига асос бўлди. 
Баҳолашнинг ушбу турига нисбатан қуйидаги изоҳлар берилиши керак. 
Биринчидан, иқтисодий комплекс баҳолаш ҳудуд (ер)ни ободонлаштириш 
объекти ва табиат комплексининг таркибий қисми сифатида эмас, балки шаҳар 
ҳудудидаги объектларни иқтисодий баҳолашдир. Инфратузилма яратиш 
(бинолар, инженерлик қурилмалари)га кетган сарф-харажатлар бевосита 
“ҳудуднинг комплекс ёки умумий қийматини” шакллантиради, лекин улар 
бевосита “ернинг қиймати”ни белгилай олмайди, ҳудуднинг қиймати ернинг 
қиймати билан тенг ҳодиса, тенг тушунча эмас. Учинчидан, ҳудудни комплекс 
иқтисодий 
баҳолаш 
ўрганилаётган 
ҳудуднинг 
табиий-хўжалик 
потенциалининг қиймат кўринишида баҳосини белгилайди ва ер майдонлари 
олди-сотдиси, ер солиғи, ерни гаровга қўйиб кредит олишда фойдаланиб 
бўлмайди. Кадастр нарх кўринишидаги баҳолашда ер эгалари ва ердан 
фойдаланувчилар, кредиторлар ва бошқа манфаатдор жисмоний ва юридик 
шахсларнинг манфаатларидан келиб чиқиш керак. Бундан ташқари, объектни 
кадастр қиймат кўринишида баҳолаш унинг айни пайтдаги аҳволи ҳисобга 
олиниб, унинг келажакдаги шароити назарга олинмайди. Тошкент шаҳри 
ҳудудини иқтисодий баҳолашда ва баҳоланадиган зоналарга ажратишда 
ҳудуднинг келажаги ҳам инобатга олинди, бу эса ерни баҳолашда тўғри усул 
эмас. Тўртинчидан, ҳудудни комплекс иқтисодий баҳолашда методологик 
чалкашликларга йўл қўйилган экан, демак ер ресурсларини баҳолашнинг 
иккинчи ва учинчи босқич натижаларини объектив деб қабул қилолмаймиз. 
Ҳудудни комплекс иқтисодий баҳолашнинг ижобий томони шундаки, 
шаҳарсозлик ва комплексини белгилаш зарурати ва ер майдонларининг 
қиймати ва истеъмол хусусиятига таъсир этувчи бошқа омиллар ҳам ҳисобга 


194 
олинади. Мазкур таъсирнинг миқдорий кўринишини ифодалаш учун 
коэффициентлар тизими қўлланган, уларнинг қиймати эксперт баҳолаш 
натижалари асосида белгиланган. Бироқ, қўлланилаётган услубиятда ер 
майдонлари қийматига таъсир этувчи омилларнинг илмий асосланган 
боғлиқлиги эътибордан четда қолган. Шунга қарамай, ушбу услубият 
республикада ерларни комплекс иқтисодий баҳолаш учун тавсия этилган. 
Шаҳар 
(қишлоқ) 
ҳудудларини 
баҳолаш 
амалиёти 
хўжалик 
объектларининг комплекс иқтисодий баҳолаши бўлиб, табиий ресурслар, 
биринчи навбатда, ернинг кадастр баҳоланиши эмас. Комплекс иқтисодий 
баҳолаш ва қиймат кўринишида баҳоси турлича тушунчалар бўлиб, бир-
биридан фарқланувчи методологик асосларга эга, улар турли иқтисодий 
категориялардир. 
Ернинг кадастр қиймати ёки “истеъмол қиймати” – у ёки бу даражада 
ободонлаштирилган ер майдонининг эгаси томонидан олинадиган фойда ва 
қулайликлар (қиймат кўринишидаги) йиғиндиси, шунингдек унинг ер ресурси 
сифатидаги қиймати ҳамдир. Кадастр баҳолаш ер майдонларини олди-
сотдисида бошланғич қийматни белгилаш, ерга солиқ, ижара тўлови, гаров 
қийматини белгилаш мақсадида амалга оширилади. Ҳудудни комплекс 
иқтисодий баҳолаш – ҳудудда жойлашган барча табиий ва хўжалик 
объектларининг қийматидир. Бунда табиат ресурслари учун кадастр 
(норматив ёки бозор) қиймати белгиланади, хўжалик объектларининг баланс 
ёки бозор қийматлари белгиланади. Баҳолашнинг бу тури ҳудудларнинг 
табиий-хўжалик потенциалини аниқлаш, инвестиция сиёсатини қўллаган 
ҳолда уларнинг ривожланишини бошқаришдан иборат. Демак, ҳудудни 
комплекс иқтисодий баҳолаш кадастр қиймати кўринишидаги баҳолашга 
нисбатан анча кенг тушунча. Қишлоқ хўжалигига йўналтирилган ва қишлоқ 
хўжалигига тааллуқли бўлмаган ерларни комплекс иқтисодий баҳолаш 
ерлардан фойдаланиш интенсификация даражасини аниқлаш (ёки унинг 
динамикасини ўрганиш) мақсадида амалга оширилади. 


195 
Ердан фойдаланиш тизимига бозор иқтисодиёти тамойилларининг 
жорий этилиши нуқтаи назаридан кўчмас мулк бозорини кадастр 
маълумотлари билан таъминлаш, ерларнинг хусусийлаштирилишини амалга 
ошириш, ер солиғи тизимини ривожлантириш мақсадида ерларни кадастр 
қиймат кўринишдаги баҳолаш энг муҳим тадбир саналади. Ҳудудларни 
комплекс 
иқтисодий 
баҳолаш 
шаҳар 
ва 
қишлоқ 
ҳудудларини 
ривожлантиришини лойиҳалаштиришда зарур. Барча тоифалардаги ерларнинг 
комплекс иқтисодий баҳоланиши мамлакатнинг ердан фойдаланиш тизими 
самарадорлигини баҳолаш ва таҳлил этишда муҳим манба бўлиб хизмат 
қилади. 
Хўжалик ва табиий ресурсларнинг кадастр қиймат кўринишидаги 
баҳолаш мақсадида махсус кадастрлар, масалан, ер кадастри, бино кадастри, 
иншоот кадастри кабилар ўтказилади. 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish