Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

хусусий мулкчилик 
бу – 
қонун ҳужжатларида белгиланган регламентга кўра, ўзларига тегишли мулк 
объектларига нисбатан уларни тасарруф қилиш, уларга эгалик қилиш ва 
улардан фойдаланиш бўйича ўз ҳохиш-истагига биноан ҳар қандай ҳаракатни 
амалга ошириш ҳуқуқига эга фуқаролар, жисмоний ва юридик шахслар 
томонидан ўзлаштириш шаклидир. Ишлаб чиқаришнинг номи келтирилган 
моддий омилларига 
давлат мулкчилиги 
бу – ўзлаштиришнинг шундай 
шаклики, унда ушбу омилларни тасарруф қилиш, уларга эгалик қилиш ва 
улардан фойдаланиш субъекти бўлиб давлат ҳисобланади. Бунда, агар 
кўпчилик ресурсларни тасарруф қилиш ва уларга эгалик қилиш ҳуқуқи 
давлатга тегишли бўлса, унда давлат қонун даражасида товар-моддий 
қимматликларни иқтисодий айланма доирасидан ташқарига чиқаради ва, 
хусусан ерни муддатсиз ёки бепул фойдаланишга бериши натижасида давлат 
мулкчилиги режали иқтисодиётнинг асосини ташкил қилади. 
Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқаришнинг моддий омилларига 
давлат мулкчилиги ҳар қандай юридик шахснинг хусусий мулкчилигидан 
принципиал жиҳатидан фарқ қилмайди, чунки давлат ишлаб чиқариш 
ресурсларидан фойдаланиш, эгалик қилиш ва уларни тасарруф қилишда бозор 
қоидаларига бўйсунади. Шунинг учун хулоса қилиш мумкинки, ишлаб 
чиқаришнинг моддий омилларига хусусий ва давлат мулкчилигининг бир-
биридан фарқи фақат уларнинг қайси иқтисодий тизимга (режали, бозор, 
аралаш ва бошқалар) тааллуқлилигидадир. Ушбу фарқ эса фақат мулкчилик 
шакллари билан товар-моддий қимматликларнинг иқтисодий айланиши 
характерида кўринади. Масалан, давлат мулкчилиги шароитида ишлаб 


213 
чиқаришнинг моддий омиллари билан давлатнинг бошқариш функциялари 
амалда қўшилиб, бирлашиб кетади. Муайян даврга келиб иқтисодий ўсиш 
йўлларининг (масалан, экстенсив) имкониятлари, ишлаб чиқарувчи 
кучларнинг даражаси ушбу мулкчиликни ўзгартиришни тақозо қилганда, 
бозор иқтисодиётининг зарур бошланғич талаби – давлат мулкини унинг 
тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш орқали ушбу мулк шаклини 
бартараф қилиш ва уни давлат бошқарувидан ажратиш ҳисобланади. Хусусан, 
Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш 
бозор иқтисодиётига ўтиш даврининг энг асосий муаммоси сифатида қаралди 
ва айрим ҳолатларда ушбу жараённи синхрон, яъни барча ишлаб чиқариш 
омилларини хусусийлаштиришга бир хил ёндашувлар амалга оширилганлиги 
сабабли иқтисодиётдаги хўжалик алоқалари бузилишларига йўл қўйилди ёки 
иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш юзасидан асосланган 
қарорларни қабул қилиш имконини бермади. 
Шу нуқтаи назардан, ҳатто бозор иқтисодиёти шароитида ҳам давлат 
мулкчилигининг юқори улушининг сақланиши ижтимоий маҳсулотни такрор 
ишлаб чиқариш тезлигини анча секинлаштириши мумкин. Чунки давлат бозор 
иқтисодиёти шароитида ҳам унга тегишли мулк объектларини фуқароларга, 
жисмоний ва юридик шахсларга тасарруф қилиш ҳуқуқини сақлаган ҳолда 
бериши билан (ижара, гаров, ишончли бошқарув ва бошқалар) бозор 
иқтисодиёти динамикасига, унинг рақобатлашганлигига ва бошқаларга у ёки 
бу таъсирини кўрсатади (давлат мулкининг умумий мулк ҳажмидаги улушига 
боғлиқ ҳолда). Ўзбекистоннинг ҳозирги иқтисодиётида давлат мулкининг, 
аввало, унда ер ва бошқа табиий ресурсларнинг, улуши юқорилиги 
иқтисодиётни модернизация қилиш ва янгилаш имкониятларини чеклаб 
қўймоқда. Ўзбекистоннинг жуда катта ер ва бошқа табиий ресурлари 
салоҳияти, ушбу салоҳиятдан фойдаланиш жараёнида шаклланадиган 
иқтисодий муносабат ва шаклларни ўзгартириш ҳақида гап кетганда, ўта 
мураккаб объектдир. Модомики, табиий ресурслар салоҳияти моддий ишлаб 


214 
чиқаришнинг табиий асосини ташкил қилади десак, унда ушбу салоҳият 
доирасида шаклланадиган иқтисодий муносабатлар ва умуман иқтисодий 
муносабатлар тизимининг аҳволи ҳам шундай бўлади. 
Шунинг учун ҳам давлат мулкининг натурал-моддий тузилиши жуда 
муҳим ҳисобланади. Унинг иқтисодиётга таъсир қилиш меъёри нафақат 
давлат мулкининг улуши, балки моддий ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган 
ушбу мулкнинг моддий омиллар ҳажмидаги нисбий улуши билан 
белгиланади. Бу ҳолатда иқтисодий ўсиш типининг аҳамияти муҳимдир. Бозор 
иқтисодиёти шароитида ва ижтимоий ишлаб чиқаришнинг интенсив 
характерида давлат мулки асосан ижтимоий соҳа, экология, хавфсизлик 
йўналишларига хизмат қилади. Масалан, АҚШда мамлакат ер фондининг 
30%га яқини давлатга тегишли бўлиб, улар асосан табиатни муҳофаза қилиш, 
табиий-қўриқхона, соғломлаштириш, рекреацион ва тарихий-маданий 
мақсадларига мўлжалланган ерлардир. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 
ерлар эса, фермер хўжаликларининг хусусий мулки ҳисобланади. Жисмоний 
шахс ёки корпорация эгалик қилиши мумкин бўлган ер мулкчилигининг 
характери ва ҳажми на федерал қонунлар, на штатлар қонунлари билан 
чекланмаган. Чекловлар асосан у ёки бу ер категорияларидан 
фойдаланишнинг мақсадлилиги билан боғлиқдир. Ернинг нархи талаб ва 
таклифдан келиб чиққан ҳолда тартибга солинади. 
Бозор иқтисодиёти шароитида давлат мулкининг улуши давлат 
томонидан тартибга солиш услубларини ҳам белгилайди. У асосан давлат 
бюджети, яъни солиқлар, фоиз ставкаси, давлат мулки улуши ва тузилишидаги 
ўзгаришлар орқали амалга оширилади. Мисол учун, иқтисодиётнинг танг 
ҳолати, айниқса, инқироз шароитида давлат унга тегишли мулк улушини, 
авваламбор, моддий ишлаб чиқариш соҳасида, қисқартиради. Мисол сифатида 
Англияда 1970-80 йилларда ўтказилган хусусийлаштиришни айтиш мумкин.
Бозор иқтисодиёти шаклланиши асносида мулк муносабатларини, шу 
жумладан 
ер 
мулкчилигини 
трансформация 
қилиш 
жараёни 


215 
хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш шаклларида амалга 
оширилиши мумкин. Булар, ўз навбатида, давлат мулкини фуқаролар, 
жисмоний ва юридик шахсларнинг хусусий мулки сифатида ўзгартириш яхлит 
жараёнининг ўзаро боғлиқ таркибий қисмларидир. Хусусийлаштириш ва 
давлат тасарруфидан чиқариш пировард натижаларининг ягона моҳияти бу – 
хусусий мулкни иқтисодий реалликка айлантириш мақсадида ишлаб 
чиқаришнинг барча омилларини айирбошлаш жараёнига тегишли бозор 
моҳиятини шакллантириш учун шарт-шароитларни яратишдир.
Мулкчилик муносабатларини ўзгартиришнинг яхлит жараёни доирасида 
хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқаришнинг бир-биридан фарқи 
мулкчилик шакли билан уни реализация қилиш шаклининг (айирбошлаш 
фазаси сифатида бозор шаклининг тор маънодаги тушунчаси) ўзаро 
боғлиқлигидан 
келиб 
чиқади 
ва 
ишлаб 
чиқариш 
ресурсларини 
бегоналаштириш усули билан белгиланади. Хусусийлаштириш бу – одатда, 
сотиш-сотиб олиш акти йўли билан, яъни давлатга тегишли мулкни 
фуқаролар, жисмоний ва юридик шахсларга у ёки бу шаклда 
(хусусийлаштириш чеклари, сотиш, текинга бериш ва б.) реализация қилиш 
йўли билан ресурс мулкдорини алмаштиришдир, яъни хусусий мулкни 
яратишдир. 
Давлат мулкини унинг тасарруфидан чиқариш йўли билан ўзгартириш 
шундан иборатки, бунда давлат мулки объекти фуқароларга, жисмоний ва 
юридик шахсларга ижарага, гаровга, ишончли бошқарувга берилади. Яъни, 
хусусийлаштириш билан давлат тасарруфидан чиқариш бир-биридан мулкдор 
ҳуқуқларининг ҳажмига кўра фарқланади. Биринчи ҳолатда мулкдор мулк 
объектидан фойдаланиш натижаларидан ва мулк объектидан фойдаланиш, 
уларга эгалик қилиш ва уларни тасарруф қилиш ҳуқуқига эга, иккинчи ҳолатда 
эса, фақат мулк объектини тасарруф қилиш ҳуқуқига эга. Демак, ушбу фарқ 
мулкчилик муносабатлари мулк объектидан фойдаланиш, унга эгалик қилиш 
ва уни тасарруф қилиш ҳуқуқларининг яхлитлигини ифодалашга ва, ўз 


216 
навбатида, мулк объекти бир вақтнинг ўзида бир неча фуқаролар, жисмоний 
ва юридик шахсларга тегишли бўлиши мумкинлигига асосланган.
Бозор иқтисодиётининг шакли сифатида хусусийлаштириш ва давлат 
тасарруфидан чиқариш мазмунининг ўхшашлиги шундаки, масалан ижарага 
ёки гаровга берилган мулк объекти у ёки бу йўл билан ижарачи ёки гаровга 
олувчининг мулкига айланиши мумкин. Бошқача айтганда, тўғри амал 
қилаётган бозор иқтисодиёти мулкни бегоналаштиришнинг ҳар хил шакллари, 
яъни сотиб олиш-сотиш, гаров, ижара ва бошқалар ўртасида муайян нисбатлар 
бўлишини тақозо қилади. Ушбу нисбатлар мулкчилик муносабатлари 
ҳаракатининг, ўз навбатида, умуман иқтисодий тизимнинг ҳам 
интенсивлигини белгилайди. Бу нисбатлар бозор тузилишига, хусусан, ундаги 
ер ва бошқа кўчмас мулк элементларига боғлиқ бўлади. Кичик эластиклик, 
масалан, ерга талаб ва ер нархининг ер таклифига нисбатан ер бозорида 
айирбошлаш жараёнининг паст интенсивлигини келтириб чиқаради. Бошқача 
айтганда капитал бозори ўзининг катта ҳаракатчанлиги ва тез 
мосланувчанлиги билан, демак, тегишли иқтисодий шакллар миқдор 
кўрсаткичларининг ўзгарувчанлиги билан характерланади. Тўғри амал 
қилаётган бозор иқтисодиётида унинг интенсивлиги ишлаб чиқаришнинг 
турли моддий омиллари бозорларининг ўртача интенсивлиги билан 
белгиланади. Ушбу иқтисодий механизм таъсирида бозор иқтисодиётининг 
баланслилиги таъминланади. 
Шундай экан, мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланишидаги 
муаммоларнинг мавжудлигини, авваламбор, мулкчилик муносабатлари 
ҳолати ва турли ишлаб чиқариш ресурслари, биринчи навбатда ишлаб 
чиқариш воситалари ва ер айланиши характерининг ҳар хиллилиги билан 
тушунтириш мумкин. Ушбу йўналишда давлат мулкига тегишли бўлган 
асосий табиий ресурслар турларининг монопол ҳолати ҳам ўз таъсирини 
кўрсатади. Шу ўринда таъкидлаш керакки, бу ерда асосий мезон, кўплаб 
олимлар, экспертларнинг фикрига кўра, фақат хусусий мулк доирасида ишлаб 


217 
чиқилган маҳсулот ҳажми 60-65%дан кам бўлмаслиги кўп укладли 
иқтисодиётнинг шаклланганлигини англатади. Лекин, бизнингча, бозор 
иқтисодиётига ўтишнинг моҳияти моно укладли иқтисодиётнинг бир типидан 
иккинчи типига ўтиш билан, яъни ушбу ҳолатда давлат мулкидан хусусий 
мулкка ўтиш ёки аксинча бўлиши билан ифодаланади, холос. Масалан, 
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга мулкчилик шакли нуқтаи назардан 
қараганда моно укладлиликнинг бир типи, яъни фақат давлат мулки мавжуд 
бўлганда бўлиши мумкин. Агар фермер, деҳқон хўжаликлари ерлари, томорқа 
ерлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан 
боғлиқ ерларнинг аксарият қисми (60-65%) хусусий мулк бўлганида, моно 
укладлиликнинг иккинчи типи шаклланади.
Ерга нисбатан кўп укладлилик тарафдорлари бу борада ривожланган 
мамлакатлар тажрибасига (қишлоқ хўжалигини давлат томонидан дотациялаш 
каби) иқтибос қилишади. Лекин амалиётда бозор иқтисодиёти тўғри 
ривожланаётган ушбу мамлакатларда кўп укладлилик, айниқса қишлоқ 
хўжалиги жамоа хўжаликлари мавжуд эмас. Масалан, АҚШда бир йилда 100 
минг доллардан ортиқ маҳсулот сотган 300 минг фермер хўжаликлари (барча 
фермерларнинг 14%и) жами товар маҳсулотининг 70%ини ишлаб чиқади. 
Уларда тақрибан 80% қишлоқ хўжалиги ёлланма ишчилари банд. Бошқа 
тарафдан бир йилда 20 минг доллардан кам суммага қишлоқ хўжалиги 
маҳсулоти ишлаб чиқарадиган фермер хўжаликлари 1 млн. 400 мингга яқинни 
(барча фермерларнинг 63%и) ташкил қилади, улар 9%га яқин қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқади. Уларнинг аксарияти зарар кўриб 
ишлайди. Бир фермер хўжалигига тўғри келадиган қишлоқ хўжалиги 
ерларининг майдони ўртача 100-200 гектарни, қишлоқ хўжалигида банд 
бўлганлар 2,2%ни ташкил қилади. Давлат дотациялари аграр сектор 
иқтисодиётини белгиламайдиган зарар кўриб ишлайдиган фермер 
хўжаликларига берилади. 


218 
Иқтисодий мазмун ва юридик шакл жиҳатидан яхлит ҳисобланадиган 
ишлаб чиқариш воситаларига ва ерга хусусий ва давлат мулкчилигини, яъни 
мулк объектидан фойдаланиш, унга эгалик қилиш ва уни тасарруф қилиш 
ҳуқуқларини реализация қилишнинг муайян шаклидан келиб чиқиб, тушуниш 
мулкчилик муносабатларини хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан 
чиқариш сифатида ўзгартириш жараёнларини тасаввур қилиш имконини 
беради. 
Умуман олиб қараганимизда, иқтисодиётнинг асосий тармоқлари ва 
ҳудудларида мазмун-моҳияти жиҳатидан яхлит бўлмаган иқтисодий 
муносабатларнинг мавжуд бўлиши шароитида ижтимоий ишлаб чиқаришни 
амалга оширишга уринишлар пировард натижада номутаносиблик ва 
деформацияланишларга 
олиб 
келади. 
Мамлакатимизда 
бозор 
муносабатларига ўтиш амалиётини таҳлил қилиш кўрсатмоқдаки, 
иқтисодиётнинг умумий бозор ҳолатидагига қарамасдан (хусусийлаштириш, 
нархларни эркинлаштириш ва ҳокозо) ер ва бошқа табиий ресурсларга 
нисбатан иқтисодий муносабатларнинг бозор характерда эмаслиги ушбу 
муносабатлар кўпроқ бозорга хос бўлган иқтисодиёт соҳаларига юкнинг 
(ижтимоий, солиқ, молиявий, инвестициявий, кредит ресурларининг 
етмаслиги ва ҳокозо) ўсишига олиб келмоқда. Ажабланадиган ҳолат юзага 
келмоқдаки, бозор иқтисодиётини шакллантириш чоралари бир вақтнинг 
ўзида унга тўсиқ сифатида ҳам намоён бўлмоқда. Иқтисодий муносабатлар 
тизимида ишлаб чиқаришнинг асосий моддий омиллари – асосий ишлаб 
чиқариш воситалари ва ерга нисбатан номутаносибликларни бартараф 
қилмасдан туриб юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш ўта 
мураккаб масала ҳисобланади. Моҳият эътиборига кўра, айнан шундай 
ёндашув иқтисодиётни янада ривожлантириш кейинги босқичларининг 
асосий мазмунини ташкил қилиши мумкин ва лозим.
Ушбу ҳолат шундан дарак бермоқдаки, ишлаб чиқаришнинг моддий 
омилларига мулкчиликнинг мазмун жиҳатидан ўхшаш иқтисодий 


219 
муносабатлари шаклланган иқтисодиётгина тўғри ва самарали фаолият 
қилиши мумкин. Бозор ва режали иқтисодий тизимлар тажрибаси шуни 
кўрсатмоқдаки, фақат моноукладли иқтисодиёт, яъни жами ижтимоий 
маҳсулотни қайси устун турувчи мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи 
субъектлар томонидан ишлаб чиқилаётган бўлса, ўша иқтисодиёт ва 
мулкчилик шакли яшай олади. Бошқача айтганимизда бир хил иқтисодий 
муносабатлар ва уни ҳуқуқий ифодаловчи шакллар устун мулкчилик 
муносабатлари доирасида ўша мулкчилик муносабатларига адекват (мос ва 
хос) бўлади, бошқаси рудиментар, яъни бу тизимга ёт ҳисобланади. Бунга 
мисол сифатида ер ижараси муносабатлари ва доимий (муддатсиз) ердан 
фойдаланишни келтириш мумкин. Ер ижараси бозор иқтисодиётида ер 
бозорининг бир қисми ҳисобланса, режали иқтисодиётда тасодифий 
ҳисобланади, иккинчиси режали иқтисодиётда ерга давлат мулкчилигини 
реализация қилиш шакли ҳисобланса, бозор шароитида ер мулкчилигининг 
рудиментар қисми ҳисобланади.
Бугунги кунда мамлакатимизда ер муносабатларини бозор иқтисодиёти 
шартлари ва талабларига мос тарзда ислоҳ қилиш заруратининг пайдо бўлиши 
билан бу борада ўзига хос тизимли муаммоларга дуч келинмоқда. 
Мамлакатимизнинг ер фонди асосан давлат мулки ҳисобланиши, ердан 
фойдаланувчиларга муддатли ва муддатсиз тарзда “бериб” қўйилганлиги, 
сўнгги йилларда ер ресурсларидан фойдаланишни бошқаришдаги 
камчиликлар ва уларни такрор ишлаб чиқариш циклининг якунланмаганлиги, 
бу борадаги иқтисодий механизмнинг тўлиқ шаклланмаганлиги, ер ижараси 
ҳуқуқининг иқтисодий мазмуни аниқ эмаслиги, ернинг бозор қиймати баҳоси 
йўқлиги, ер солиғи ердан фойдаланишда рағбатлантирувчи ролни 
бажармаётганлиги, иқтисодий рағбатлантириш тамойили тўлиқ амал 
қилмаётганлиги ва бошқа ҳолатлар мамлакатимизда ер муносабатларини 
тубдан модернизация қилиш ва янгилашни тақозо қилмоқда. Бунда қишлоқ 
хўжалигига 
мўлжалланган 
ерларга 
мулкчилик 
муносабатларини 


220 
транформация қилиш, яъни ўзгартириш муаммоси асосий бўлиб қолмоқда. 
Агар бу ерда бозор иқтисодиёти қоидаларидан келиб чиқадиган бўлса, бунда 
ёки ерни мулк ва хўжалик объекти сифатида битта жисмоний ёки юридик 
шахс, масалан, фермер хўжалиги қўлида бирлаштириш, ёхуд уларни ажратиш, 
яъни ерни ижарага бериш лозим. Бозор иқтисодиёти ривожланган 
мамлакатларда ер муносабатларининг ушбу шакллари устун ҳисобланади. 
Қолаверса, ушбу мамлакатларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг 
юқори самарадорлиги ҳам ер муносабатларининг мазкур шакллари бозор 
иқтисодиёти аграр секторида ишлаб чиқарувчи кучлар характери ва 
ривожланиш даражасига мос келишидан дарак беради.
Ер ва бошқа табиий ресурсларга мулкчилик муносабатлари 
ҳарактерининг ва бозор шароитида уларни трансформация қилиш 
шаклларининг ўзгариши табиий ресурслар кадастри каби улардан 
фойдаланишни бошқариш муҳим инструментининг мазмун-моҳияти ва 
юритиш тартиби билан боғлиқ бўлмасдан қолмайди. Табиий ресурслар 
кадастри тизими ҳақидаги масала ХХ-асрнинг иккинчи ярмида яратилган 
илмий асарларда кўтарила бошланди ва у табиий ресурсларга бўлган юкнинг 
ортиши ва атроф муҳитнинг ёмонлашиши ва ушбу шароитларда табиатдан 
фойдаланиш самарадорлигини ошириш заруратидан келиб чиқди. Бу эса, ўз 
навбатида, табиий ресурсларнинг миқдори ва сифати, уларнинг иқтисодий 
(халқ хўжалиги) қиммати ва ҳокозолар ҳақидаги систематик маълумотлар 
(ахборотлар) мавжудлигини талаб қиларди. Оқибатда табиий ресурслар 
кадастрларини тузиш бўйича ишлар бошланган. Лекин дастлаб кадастрни 
табиий ресурслардан фойдаланишнинг текинлигидан келиб чиқиб, иқтисодиёт 
(халқ хўжалиги) ҳисобининг шакли сифатида шакллантиришга киришилиши 
натижасида ўрмон, сув, минерал хом-ашё ресурсларининг миқдори ва сифати 
ҳақидаги маълумотларни йиғиш билан кифояланган. Структуравий нуқтаи 
назардан фақат ер кадастри талаб даражасида йўлга қўйила бошлади. Лекин у 
ҳам режали иқтисодиёт муносабатларини акс эттирар эди.


221 
Бозор муносабатларига ўтиш эса, унга мос ва хос ер кадастри тизимини 
яратиш вазифасини жуда ҳам долзарб қилиб қўяди, чунки ерларни 
хусусийлаштириш, ер учун ҳақ тўлаш, ер бозорини шакллантириш ва энг 
муҳими ер ресурсларини инвестиция (капитал) ресурсига айлантириш ва 
бошқа бозор иқтисодиёти билан боғлиқ институтларни барпо қилиш зарур ва 
етарли ер кадастри ахборотларининг йўқлиги шароитида ўта мураккаб вазифа 
ҳисобланади.
Ердан фойдаланишнинг ҳозирги замон босқичида ер ресурслари 
кадастрининг муаммолари, биринчи навбатда, уни бозор иқтисодиёти 
қонунлари 
талабларидан 
келиб 
чиқадиган 
тарзда 
шакллантириш 
тамойилларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмоқда. Ер ресурслари 
кадастри мулкчиликнинг бозорга хос шаклларини акс эттириши лозим, бу эса, 
уни авваламбор давлатнинг фискал сиёсати инструментига айлантиради.
Бунда тегишли қонун ҳужжатларини қабул қилиш, ер ресурсларининг 
иқтисодий (халқ хўжалиги) қимматини аниқлаш услубини ишлаб чиқиш, 
статистик ҳисоботни такомиллаштириш талаб қилинади. Бошқача айтганда, 
бу ерда гап ер ресурсларининг ягона кадастрини шакллантириш 
методологиясини ишлаб чиқиш тўғрисида бормоқда. Унинг зарурлиги ер 
ресурслари кадастри бошқа табиий ресурслар кадастрлари тизимининг 
конструкциясини (“суягини”) ташкил қилиши, яъни ер ресурсларининг 
ижтимоий ишлаб чиқаришдаги роли, уларнинг қишлоқ ва ўрмон хўжалигида 
асосий ишлаб чиқариш воситаси ҳамда иқтисодиётнинг турли объектларини 
жойлаштириш учун кенглик базиси эканлиги, табиий ресурслар барча 
турларининг маълум маънода ер билан боғлиқлиги билан изоҳланади. 
Ягона ер кадастри тушунчаси, уни тузиш ва юритиш тамойиллари 
табиий ресурслар кадастрлари назарияси ва амалиёти ҳақидаги асарларда 
тўлиқ ифодаланмаган ва талқин қилинмаган. Мантиқ нуқтаи назаридан ягона 
ер кадастрининг мазмун-моҳиятини “кадастр” тушунчасидан келиб чиқиб 
аниқлаш керак. Ер кадастри нима дегани? “Кадастр” сўзи лотинча сўз бўлиб, 


222 
муайян предметларнинг рўйхати ёки майдони, тупроқ сифати, ер солиғи 
миқдори кўрсатилган ҳолда солиққа тортиладиган ерлар рўйхатини 
ифодалайдиган китоб деган маънони англатади. Ер кадастри тушунчасининг 
ушбу таърифи ер участкасининг ҳуқуқий ҳолатини, унинг миқдор ва сифат 
жиҳатидан аҳволини, давлат томонидан ер мулкдоридан ундириладиган ер 
солиғи миқдорини тавсифлайдиган кўрсаткичлар тизими сифатида унинг 
мазмун-моҳиятини ифодалайди. Ер кадастрининг бундай таърифидан 
кўринадики, у асосан фискал функцияни бажаради.
Демак ер кадастри дастлабки босқичдаёқ ахборотларнинг тахминий 
йиғиндиси тарзида эмас, балки ҳар қайсиси муайян ахборот юкига эга бўлган 
қисмлардан иборат ўзаро боғлиқ мақсадга йўналтирилган кўрсаткичлар 
тизимини ифода қилиб келди. Бундан ер кадастрининг қатъий белгиланган 
мантиғи – у мулкчилик муносабатлари объекти сифатидаги ер участкасининг 
характеристикасидан бошланади. Бу эса, пировард натижада муайян 
ахборотлар ҳажмини шакллантиришни тақозо қилади. 
Ер кадастрининг мазмун-моҳияти табиий атроф муҳит ва иқтисодий 
муносабатлар таъсирида ўзгариб туради. Агар бозор иқтисодиёти шароитида 
ер кадастри асосан ердан фойдаланиш соҳасида ер солиғига тортиш 
инструменти ролини бажарса, режали иқтисодиётда эса, ерларнинг ҳисобини 
юритишга қаратилган.
Бозор иқтисодиётига ўтиш, авваламбор, ер кадастрининг фискал 
вазифасини тиклайди. Шу билан бир вақтда ер ресурсларининг чекланганлиги 
ва улар экологик ҳолати ёмонлашишининг тобора ошиб бориши ер 
кадастрининг нафақат ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона 
фойдаланишни бошқариш инструменти ролини бажаришини, балки 
мамлакатимиз иқтисодиётини таркибий ўзгартириш ва унинг инвестициявий 
жозибадорлигини ошириш жараёнларини ахборот билан таъминлаш ролини 
ҳам бажаришини тақозо қилмоқда. Бу эса, ҳозирги замон ер кадастри 


223 
ерларнинг барча категорияларини қамраб олишни назарда тутиши лозим. 
Демак ягона ер кадастрини яратиш зарурати пайдо бўлмоқда. 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish