Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

 
 
 
 
8.1 – схема. Ердан фойдаланиш тизими иқтисодий механизмининг 
таркиби ва босқичлари
18
 
бирини ўзаро боғлиқликда таҳлил қилиш ер ресурсларидан фойдаланиш 
тизимининг иқтисодий механизмини асослашда муҳим омил бўлиб хизмат 
қилиши билан биргаликда ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини 
эркинлаштиришда қайси иқтисодий усуллардан қандай фойдаланиш юқори 
самарадорликни таъминлашда устувор аҳамиятга эгалигини белгилашда ҳам 
ёрдам беради. 
Ердан фойдаланиш барқарор тизим сифатида унинг асосий қоидаларини 
белгилаб берувчи тамойилларга мувофиқ амалга оширилади. Ушбу 
тамойиллар мазмуни табиатдан фойдаланишнинг умумий тизимида ердан 
фойдаланишнинг роли ва ўрни, жамият ва табиатнинг ўзаро муносабати 
моҳияти, жамият ривожланишида ер ресурсларининг ижтимоий-иқтисодий 
аҳамияти, ердан рационал фойдаланиш усуллари, ерларни такрор ишлаб 
чиқариш ва муҳофаза қилиши билан белгиланади. 
Ердан фойдаланиш тамойиллари, худди ердан фойдаланиш тизими каби 
етарли даражада ўрганилмаган ва бир тизимга келтирилмаган, лекин баъзи 
18
Муаллиф тадқиқотлари асосида тузилган 
Ердан фойдаланиш тизимининг иқтисодий 
механизми


149 
махсус адабиётларда қисман тўхталиб ўтилган
19
. Проф. М.А.Генделман ер 
тузилиши тамойилларига ердан умумхалқ бойлиги, ишлаб чиқаришнинг 
асосий воситаси ва табиий ресурс сифатида рационал фойдаланиш; қишлоқ 
хўжалиги ерларининг устуворлиги; ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб 
чиқариш муносабатларини мунтазам такомиллаштириш орқали қишлоқ 
хўжалиги корхоналари томонидан ердан фойдаланишнинг барқарорлигини 
таъминлаш; зоналар, районлар, хўжаликларнинг табиий, иқтисодий ва 
ижтимоий шароитларини изчил инобатга олиш киритилган
20

Санаб ўтилган тамойиллар ердан фойдаланишнинг мазмун моҳиятини 
тўлиқ очиб бермайди, ер тузилишининг асосий қоидаларини ифодалайди. 
Ердан фойдаланишни ташкил этишнинг мавжуд назарияси ва амалиёти ер 
тузилиши назариясида ўзгариб, фақат ишлаб чиқариш воситаси сифатида 
талқин этилади. Шуни таъкидлаш жоизки, ердан рационал ва самарали 
фойдаланиш баъзи олимлар томонидан ердан фойдаланиш тамойилларидан 
бири сифатида қаралади, албатта, бундай фикрга қўшилиб бўлмайди. Бундан 
ташқари, режали иқтисодиётда ердан фойдаланишнинг бозор тамойилларини 
қўллаб бўлмасди, ердан фойдаланишнинг ижтимоий, рекреацион, экологик 
жиҳатлари заиф ифодаланган.
Ердан фойдаланиш тизими табиатдан фойдаланиш мажмуаси ва 
ижтимоий-иқтисодий ҳолатларнинг таркибий қисми сифатида ўз 
тамойилларига асосан амалга оширилади. Тамойиллар йиғиндисидан мазкур 
жараённинг кўп мақсадларга йўналтирилган, иқтисодий моҳиятини 
ифодаловчи умумий тамойилларни ажратиб олиш мумкин. 
– ер ресурсларидан кўп мақсадли йўналишларда фойдаланиш;
– мулкчилик ва ерга бўлган ҳуқуқ шаклларининг хилма-хиллиги; 
– ердан фойдаланишнинг давлат томонидан бошқарилиши; 
19
Гендельман М.А., Спектр М.Д., Тихомирова Е.Д. Научные и методические основы землеустройства. - М.: 
Колос, 1978. – с.45. 
20
Там же, с.50. 


150 
– хўжалик юритишнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг хилма-
хиллиги; 
– қишлоқ хўжалигига оид ерларнинг устуворлиги; 
– табиий-иқтисодий шароитларга кўра ҳудудларни районлаштириш;
– жамият, иқтисодиёт ва табиатнинг ўзаро таъсири. 
Ерлардан кўп мақсадли йўналишларда фойдалниш тамойили жамият 
фаолиятининг турли соҳалари, иқтисодиёт тармоқларида фойдаланиш 
хусусиятларига боғлиқ. Уни амалга ошириш давлат ягона ер фонди ерларини 
категориялар бўйича оптимал самара берувчи рационал тақсимланишини 
кўзда тутади. Барча категориядаги ерлардан фойдаланиш хусусияти, шакл ва 
кўринишлари ердан фойдаланиш ва такрор ишлаб чиқаришни баҳолаш 
критерийлари ва усулларининг ишлаб чиқилишини талаб этади. 
Ерга мулкчилик ва ҳуқуқ шакллари хилма-хиллиги тамойили 
мамлакатдаги 
бозор 
муносабатларининг 
ривожланиши, 
мамлакат 
иқтисодиётининг жаҳон иқтисодиётига кириб бориши, ер ресурсларидан 
фойдаланишни интенсификатция қилиш зарурати билан боғлиқ. Буларнинг 
барчаси ер муносабатлари, аввало, мулкчилик муносабатларининг ислоҳ 
қилинишини тақозо этади. Мазкур тамойилга риоя этиш ерга мулкчилик 
шакллари ва ҳуқуқ турларининг рационал уйғунлигини таъминлайди. 
Ерда хўжалик юритишнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг хилма-
хиллиги 
тамойили, 
ер 
майдонларининг 
барқарорлиги 
бозор 
муносабатларининг ривожланиши, ишлаб чиқариш воситалари, жумладан, 
ерга мулкчилик шакллари билан чамбарчас боғлиқ. Мулкчилик 
муносабатлари (ишлаб чиқариш воситаларига мулкчиликдан ташқари) 
маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий фаолият турини эркин танлаш, 
шунингдек ишлаб чиқилган маҳсулотни объектив тасарруф этиш ёки 


151 
айирбошлаш ҳуқуқини ўз ичига олади. Хўжалик юритиш шаклларининг 
хилма-хиллиги ерга эгалик қилиш ва фойдаланишнинг турли кўринишлари, 
меҳнатни ташкил қилиш ва пировард маҳсулотни тақсимлашнинг турли 
шаклларини юзага келтиради, ер, сув, меҳнат, моддий, молиявий ресурслардан 
фойдаланишда рақобат учун асос бўлади. 
Ердан фойдаланишнинг давлат бошқаруви тамойиллари жамиятнинг 
тобора ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун моддий ва бошқа 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish