Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!


Дунёларни таққослаш: рeализм, парсимония ва башоратлар



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/92
Sana23.07.2022
Hajmi4,06 Mb.
#844161
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   92
Bog'liq
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

Дунёларни таққослаш: рeализм, парсимония ва башоратлар
Ушбу тўрт парадигмаларнинг ҳар бири реализм ва парсимониянинг 
бироз ўзгача комбинациясини таклиф этади. Шунингдек, ҳар бирининг нуқсон 
ва меъёрлари бор. Ўйлаб кўрсак, уларга парадигмаларни уйғунлаштириш 
орқали қарши туриш мумкин ва бундан, мисол тариқасида, дунё бир вақтда 
ҳам парчаланиш, ҳам интеграция жараёнларини бошидан ўтказмоқда. Бу икки 
йўналишлар ҳақиқатан мавжуд ва комплекс моделлар оддийсига нисбатан 
қараганда ҳақиқатга анча яқинроқ. Аммо бу парсимонияни реализм учун 
қурбон қилади ҳамда узоқ давом этган тақдирда, барча парадигма ёки 
теорияларнинг рад этилишига олиб келиши мумкин. Қўшимча қилиб айтганда, 
бу икки қарама-қарши йўналишларни бир вақтда қабул қилиш орқали 
парчаланиш-интеграция модели қандай ҳолатларда бир йўналиш самарали 
бўлиши, қандай ҳолатларда эса бошқаси самарали бўлишини ифодалашда 
муваффақиятсизликка учрайди. Қийини эса ҳал қилувчи воқеалар билан 
ҳисоблашадиган ва интеллектуал мавҳумликнинг бир ҳил даражасидаги ўзга 
парадигмаларга қараганда йўналишларни яхши англашга хизмат қилувчи 
парадигмаларни шакллантиришдир.
 
Бу тўрт парадигмалар бир-бирига номутаносибдир. Дунё 
бирваракайига иккитадан бўла олмайди, яъни асосли қараганда Шарқ ва Ғарб 
ёки Шимол ва Жанубга бўлина олмайди. Шунингдек, миллий давлат ҳам, агар 
у парчаланаётган ва ортиб бораётган фуқаролик урушидан вайрон бўлаётган 
бўлса, халқаро жараёнларда асосий қоя бўла олмайди. Дунё ёки бир, ёки икки, 
ё 184 мамлакат, ёҳуд потенциал қараганда деярли номаълум сондаги қабила, 
этник гуруҳ ва миллатлардир. 


Дунёни етти ёки саккиз цивилизациялар тариқасида кўриш 
кўпгина муаммо-қийинчиликларни четлаб ўтади. Бунда бир ёки икки дунёлик 
парадигмалар каби реалликни парсимонияга қурбон қилмайди, шунингдек, 
статистика ва бетартиблик парадигмалари каби парсимонияни реалликка 
қурбон қилмайди. Бу нарса дунёни тушуниш учун ақлий рамка (framework) ва 
осонликча англаш, ошиб бораётган низолар ва келажакдаги тараққиёт 
башоратлари ичра қайси бири муҳим, қайси бири номуҳим эканлигини 
фарқлашда ёрдам беради ҳамда сиёсатчилар учун йўриқнома бўлиб хизмат 
қилади. Шунингдек, бошқа парадигмаларнинг элементларини бирлаштиради 
ва ривожлантиради. Бу бир-бирига қараганда айнан уларга мос келади. 
Цивилизациявий ёндашув, мисол қилсак, қуйидагиларни қамраб олади: 

Дунёда интеграция кучи реал ва аниқки, цивилизациявий онг ва маданий 
тасдиқларнинг қарши кучларини шакллантиради.

Дунё қайсидир маънода иккитадир, аммо асосий фарқ шу пайтгача 
доминант цивилизация деб ҳисобланувчи Ғарб ва бир-бирида бироз 
ўхшашликлари мавжуд бўлган бошқа цивилизациялар ўртасидадир. 
Қисқача айтсак, дунё ягона Ғарб ва ғарбий бўлган кўплик ўртасида 
бўлинган. 

Миллий мамлакатлар дунё воқеаларида энг муҳим актёрлар бўлган ва 
бўлади ҳам. Аммо уларнинг қизиқишлари, ҳамкорликлари ва низолари 
шиддатли тарзда маданий ва цивилизациявий омиллар орқали 
шаклланади. 

Дунё аслида анархиядир, миллий ва маҳаллий низолар илдиз отган
аммо бу низолар турли цивилизациядаги гуруҳлар ва давлатлар 
ўртасидаги турғунликка жуда катта хавф туғдиради. 
Цивилизациявий парадигма бирмунча соддароқ ифодаланса-да, ХХ аср 
охирида дунёда содир бўлаётган ҳодисаларни англаш учун содда харита эмас. 
Ваҳоланки, ҳеч қайси бир парадигмани энг яхшиси дея олмаймиз. Жаҳон 
сиёсатининг Совуқ уруш модели қирқ йилча вақт фойдали ва мувофиқ бўлган 


бўлса-да, 1980-йиллар охирига келиб эскирди ва баъзи нуқталар ҳисобига кўра 
цивилизациявий парадигмани ҳам шундай тақдир кутади. Ҳозирги замонавий 
давр учун бу парадигма муҳим нарсаларнинг номуҳим нарсалардан фарқлаш 
учун фойдали йўриқнома бўлиб хизмат қилади. Мисол учун, 1993 йил 
бошларида жаҳонда юз берган 48 этник низоларнинг деярли ярми турли 
цивилизацияга мансуб бўлган гуруҳлар ўртасида рўй берди. Цивилизационал 
нуқтаи назар БМТ бош котиби ва АҚШ давлат котибини бошқаларни урушни 
кучайтиришга жалб қилиш эҳтимоли катта бўлган бу низоларни 
тинчлантиришга уринишга сабаб бўлди. 
Парадигмалар башорат ҳам қила олади ва парадигма давомийлигининг 
ҳал қилувчи синови ва фойдалилиги муқобил парадигмаларга қараганда ундан 
келиб чиққан башоратлар анча аниқроқ бўлиб чиққан даражададир. Масалан, 
статистик парадигмалар Жон Мершмейрнинг башорат қилишига олиб келди: 
Украина ва Россия ўртасидаги ҳолат улар ўртасидаги хавфсизлик 
мусобақасининг ибтидоси етилишига олиб келди. Украина ва Россияга ўхшаб 
ҳимоясиз ва узун чегаралар билан ўртоқлашган буюк кучлар кўпинча 
хавфсизлик ҳавотиридан келиб чиққан мусобақа вазиятига тушиб қолади. 
Россия ва Украина бу динамикага ечиб топиши ва тинч-осуда яшашга келишиб 
олиши мумкин, аммо бу амалга ошса, жуда ноодатий бўлар эди. Бошқа 
томондан қарасак, цивилизациявий ёндашув Россия ва Украина ўртасидаги 
яқин маданий, шахсий ва тарихий ришталарга ҳамда руслар ва украинларнинг 
иккала мамлакатда аралашиб кетганлигига урғу беради, аммо Православ 
Шарқий Украинаси ва Униат Ғарбий Украинасининг цивилизациявий 
бўлиниш чизиғига эътибор қаратиб, узоқ вақт мобайнида асосий тарихий факт 
бўлиб келган, қўшма ва ўзини ўзи идентификациялаган бирлашмалардек 
ҳолатларнинг "реалист" тушунчасини сақлаган ҳолда Мершмейр тўлиқ буни 
рад этади. Статистик ёндашув Россия-Украин уруши эҳтимоллигига урғу 
берган тақдирда ҳам, цивилизациявий ёндашув буни кичрайтириб, 
Украинанинг иккига бўлиниш эҳтимоллигига урғу беради, маданий омиллар 
сабабли юз берувчи бўлинишдан таҳмин қилиш мумкинки, бўлиниш 


Югославияга қараганда бироз қонли кечади, аммо Чехословакияга қараганда 
анча дахшатли бўлиши мумкин. Бу турли хил тахминлар, ўз навбатида, турли 
сиёсий афзалликларни юзага келтиради. Мершмейрнинг эҳтимолий уруш ва 
Россиянинг Украинани забт этиши ҳақидаги статистик таҳминлари унинг 
Украинага водород қуролларига эга бўлишида кўмакчи бўлишига сабаб бўлди. 
Цивилизациявий ёндашув Украина ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни 
рағбатлантириши, Украинанинг водород қуроллардан воз кечишга ундаши
улкан иқтисодий ҳамкорликка ҳамда Украинанинг бирдамлиги ва 
мустақиллигини сақлашга хизмат қилувчи бошқа омилларга имкон 
туғдириши, шунингдек, Украинанинг эҳтимолий парчаланиш режасига 
ҳомийлик қилиши мумкин. 
Совуқ уруш охирларидан кейинги кўпгина муҳим тараққиётлар 
цивилизациявий парадигмага мувофиқ келарди, айни вақтда тахмин ҳам 
қилинган эди. Булар ўз ичига Совет Иттифоқи ва Югославиянинг 
парчаланишини, уларнинг собиқ ҳудудларида рўй берувчи урушларни, жаҳон 
бўйлаб динит фундаментализмнинг ўсиши, ўзларининг айнияти устида 
Россия, Туркия ва Мексикадаги муаммолар, АҚШ ва Япония ўртасидаги 
тижорат низоларининг кучайиши, Ғарбнинг Ироқ ва Ливияга босимига 
нисбатан исломий мамлакатлар қаршилиги, исломий ва Конфуций 
мамлакатларининг водород қуролларига эга бўлиш ва етказиб беришга 
уринишлари, Хитойнинг "бегона" буюк куч сифатидаги ролини давом 
эттириши, баъзи мамлакатларда демократик тузумларни мустаҳкамлаган 
ҳолда бошқаларида мустаҳкамламаслик ва Шарқий Осиёда қуролланиш 
пойгасини шакллантиришни ўз ичига олади. 
Ҳозирги замонавий дунёда цивилизацион парадигманинг долзарблиги 
парадигмага мос равишда 1993 йилнинг олти ой вақт мобайнида юз берган 
воқеалар орқали ойдинлашади: 

Хорватлар, муслимлар ва сербларнинг собиқ Югославияда ўзаро 
жанжаллашишларининг давом этиши ва кучайиши; 



Ғарбнинг Босния муслимларига фойдали кўмак беришдаги ёрдамининг 
ёки 
серб 
шафқатсизликларининг 
қоралангани 
каби 
хорват 
шафқатсизликларининг 
қораланишининг 
муваффақиятсизликка 
учраши; 

Россиянинг сербларнинг Хорватияда хорват ҳукумати билан тинчлик 
ўрнатишга келишувида ва Босния муслимларини ҳимоя қилиш учун 18 
000 труппа билан таъминлашда Эрон ва бошқа муслим халқларига 
таклиф беришда БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолигига қўшилиш учун 
хайрихоҳ бўлмаганлиги; 

Арман ва озар халқлари ўртасида кучайиб бораётган уруш, Туркия ва 
Эроннинг 
Арманистондан 
босқинчилик 
сиёсатини 
тўтатиши, 
Озарбайжон чегараси бўйлаб Туркия ва Эрон ҳарбий қўшинларининг 
жанговар ҳолатга келтирилиши, Россиянинг Эроннинг ҳаракатлари 
"низони кучайтириши" ва "интернационализациянинг хавфли 
меъёрларига босим ўтказиши"да ҳисса қўшаётганидан огоҳлантириши; 

Марказий Осиёда Россия қўшинлари ва мужоҳид партизанлари 
ўртасидаги муросасиз жанг; 

АҚШ Давлат котиби Уоррен Кристофер томонидан ташкиллаштирилган 
Вена Инсон Ҳуқуқлари конференциясида Ғарб билан адоват "маданий 
қардошлик"ни қоралаши ҳамда Ислом коалицияси ва Конфуций 
мамлакатларининг "Ғарб универсализми"ни рад этиши; 

"Жанубдан 
таҳдид" 
бўйича 
Россия 
ва 
НАТО 
ҳарбий 
режалаштирувчиларнинг параллел ҳаракат тарзига диққат қаратишлари;

Овоз бериш, деярли бутун цивилизациявий чегаралар бўйлаб, 2000 
йилги Олимпия ўйинларини ўтказиш Пекиндан Сиднейда афзал 
кўрилганлиги; 

Хитойдан Покистонга снаряд компонентлари савдоси, АҚШнинг 
Хитойга санкциялари таъсири натижалари ва ядровий технологияларни 
Эронга етказиб бериш бўйича таҳминларда Хитой ва АҚШ адоватлари; 



Мораторийнинг бузилиши ва АҚШнинг кескин қаршиликларига 
қарамасдан Хитойнинг ядровий қуролларни синаб кўриши ҳамда 
Шимолий Кореянинг ядровий қуроллари дастури бўйича суҳбатга 
иштирок этишда рад этиши; 

АҚШ Давлат Департаментининг Эрон ва Ироққа нисбатан "икки 
томонлама" сиёсатининг кутилмаган янгилик сифатида кўрилиши; 

Эрон президентининг "халқаро воқеалар тўғрисида сўнгги сўзга эга 
бўлишимиз" учун Хитой ва Ҳиндистон билан битимлар тузишга 
чақируви; 

Германиянинг янги қонунчилиги қочқинларни қабул қилишни кескин 
камайтириши; 

Россия президенти Борис Елтсин ва Украина президенти Леонид 
Кравчук ўртасида Қора денгиз флотини жойлаштириш тўғрисида 
келишув ва бошқа масалалар; 

АҚШнинг Бағдодни портлатиши, Ғарб ҳукуматлари томонидан деярли 
бир овоздан қўллаб-қувватланиши ва деярли барча мусулмон 
ҳукуматлари томонидан Ғарбнинг "икки томонлама стандарти"нинг яна 
бир мисоли сифатида тан олиниши; 

Америка Қўшма Штатларининг Суданни террорчи давлат сифатида 
рўйхатга олиши ва мисрлик Шайх Умар Абдул Раҳмон ҳамда унинг 
тарафдорларини "АҚШга қарши шаҳар терроризми уруши олиб 
боришда" фитна уюштирганликда айблаш; 

Полша, Венгрия, Чехия ва Словакияни НАТОга бирлаштиришнинг 
яхшиланган истиқболлари; 

1993 йилдаги аҳолиси ва элита қатлами Ғарбга қўшилиш ёки эътироз 
билдириш тўғрисида аниқ қарорга эга бўлмаган "парчаланган" мамлакат 
эканлигини кўрсган Россиядаги президентлик сайловлари. 
Цивилизация парадигмасининг муҳимлигини намойиш этувчи 
воқеаларнинг таққосланадиган рўйхати 1990 йилларнинг бошидаги деярли ҳар 
қандай олти ойлик давр учун тузилиши мумкин эди. Совуқ урушнинг 


дастлабки йилларида канадалик давлат арбоби Лестер Пирсон ғарбий 
бўлмаган жамиятларнинг қайта жонланиши ва ҳаётийлигини таъкидлаб 
ўтди. "Шарқда янги сиёсий жамиятлар пайдо бўлиши, биз Ғарбда таниш 
бўлганларнинг нусхалари бўлишини тасаввур қилиш бемаънилик бўлар эди, - 
деб огоҳлантиради у. “Бу қадимий цивилизацияларнинг тикланиши янги 
шаклларни олади". Халқаро муносабатлар "бир неча асрлар давомида" Европа 
давлатлари ўртасидаги муносабатларга асос бўлганига ишора қилиб, "энг 
узоққа чўзилган муаммолар энди битта цивилизация таркибидаги халқлар 
ўртасида эмас, балки цивилизацияларнинг ўзлари ўртасида келиб чиқади", - 
деб таъкидлади. Совуқ уруш Пирсон наздида содир бўлиши керак бўлган 
воқеаларни кечиктирди. Совуқ урушнинг тугаши 1950-йилларда у аниқлаган 
маданий ва цивилизация кучларини озод қилди ва кенг доирадаги олимлар ва 
кузатувчилар ушбу омилларнинг глобал сиёсатдаги янги ролини англадилар 
ва эътироф этдилар". Фернан Браудел жиддий равишда огоҳлантиради: 
“Замонавий дунёга қизиққан ва бундан ташқари, унинг ичида ҳаракатланишни 
истаган ҳар бир кишидан бугунги цивилизациялар мавжуд бўлган дунё, 
уларнинг чегараларини, марказлари ва атроф-муҳитини, уларнинг вилоятлари 
ва у ерда инсон нафас олаётган ҳавони, уларда мавжуд бўлган ва келиб 
чиқадиган насабий ва ўзига хос "шакллар"ни аниқлай олиши учун бугун, дунё 
харитасида, қайси цивилизациялар мавжудлигини билиш "талаб этилади”. Акс 
ҳолда, истиқболнинг даҳшатли хатолари юзага чиқиши мумкин! 

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish