Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети бобоқулов Юнус Файзуллаевич



Download 259,25 Kb.
bet1/10
Sana08.04.2022
Hajmi259,25 Kb.
#538046
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2 5208727639832926342


ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖАҲОН ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
Бобоқулов Юнус Файзуллаевич
Кўчимов Улуғбек Қўчқорович
ЖАҲОН АДАБИЁТИ

(Маъруза матни)


Бакалавриатнинг 5220100 – филология (инглиз, немис, француз ва испан тиллари) ва 5220600 - таржимонлик факультетлари таълим йўналиши учун.


Тошкент 2008 й.


Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Илмий кенгашнинг 2005 йил «______» августидаги йиғилишида муҳокама қилинган ва тасдиқланган. Баённома №---

Тақризчилар:


Ички тақризчилар:


Ф.ф.д.проф. Б.Қ.Мамедов


Ф.ф.н.доц. Н.А.Сиздиқбоев
Ташқи тақризчи:

Ф.ф.н. С.Мейлиев


Мазкур маъруза матни Антик адабиёт, Хорижий мамлакатлар адабиёти бўйича тузилиб,унда Юнон ва Рим адабиёти, ўрта асрлар ва уйғониш даври адабиёти, XVII аср Европа мамлакатлари адабиёти, XVIII-XIХ-XX аср Европа мамлакатлари адабиётини ўз ичига олади. Маъруза матннинг мақсади классицизм, маърифатчилик, романтизм, реализм ва танқидий реализм оқимларига мансуб бўлган адиблар, уларнинг асарларида илгари сурилган ғоялар билан таништиришдир.


Хорижий мамлакатлар адабиёти бўйича манбалар жуда катта ҳажмда бўлиб, мазкур маъруза матнда энг илғор тараққийпарвар ёзувчиларга тўхталдик.
Мазкур маъруза матн хорижий филология факультетлари учун мўлжалланган.

М У Н Д А Р И Ж А



  1. Антик адабиёт тарихи --------------------------------------------4-23




  1. Юнон адабиётининг Аттика даври --------------------------24-47




  1. Рим адабиёти --------------------------------------------------48-58




  1. Ўрта асрлар адабиёти -----------------------------------------59-68




  1. Уйғониш даври адабиёти ------------------------------------69-100




  1. XVII аср Ғарбий Европа адабиёти ------------------------101-110




  1. XVIII аср маърифатчилик адабиёти ----------------------111-126




  1. XIX аср романтизм ва реализм даври адабиёти --------127-136




  1. XIX аср танқидий реализм адабиёти ---------------------137-146

10. XX аср адабиёти --------------------------------------------147-160



К И Р И Ш
Антик жамият–исоният ривожланишининг алоҳида босқичи сифатида ўзига хос ривожланиш босқичларини босиб ўтди. Антик дунё, хусусан Миср, Бобил, Юнонистон каби минтақалар билан Марказий Осиёнинг маданий алоқалари қадим замонларга бориб боғланади.Мифларни қадимги юнон адибларидан Гесиод ва Гомерларнинг, юнон драматурглари Эсхил, Софокл, Эврипид ҳамда анча кейинроқ яшаган ёзувчиларнинг асарларида кўрамиз. Шунинг учун ҳам юнон мифларини ҳар хил манбалардан тўплаб бир тизимга йиғишга тўғри келган.
Мифлардан ҳикоя қилинишича, ерда даставвал даҳшатли маҳлуқлар: ДЕВлар, оёқлари ўрнида баҳайбат илонлар биланглаб турган ГИГАНТлар, катталиги тоғдай ЮЗ-ҚЎЛЛИКлар, пешонаси ўртасида биттагина чақчайган кўзи бор ваҳший КИКЛОП (ЦИКЛОП)лар, Ер ва осмоннинг даҳшатли болалари-қудратли ТИТАНлар яшаган. Юнонлар ГИГАНТлар ва ТИТАНлар образида табиатнинг ёвуз кучларини гавдалантирганлар. Мифларнинг ҳикоя қилишича, табиатнинг бу ёвуз кучлари дунёда тартиб ўрнатган ва унга ҳукумронлик қилган Чақмоқ, Булут осмон илоҳи ЗЕВС томонидан жиловланган ва бўйсундирилган. ТИТАНлар ўрнига ЗЕВС салтанати бунёдга келган.
Юнонлар худоларни одам шаклида тасаввур қилганлар, уларнинг бир-бирлари билан муносабатлари ҳам кишилар ўртасидаги муносабатга ўхшаган. Юнон худолари ўзаро жанжаллашган, ярашган, одамлар ҳаётига доимо аралашиб турган, урушларда иштирок этган. Ҳар бир худонинг ўзига яраша иши бўлган, оламда маълум «хўжалик»ни «бошқарган». Юнонлар ўз худоларига одамлар сингари табиат (характер) ва хулқ-атвор берганлар, худолар оддий одамлардан фақат ўлмаслиги билангина фарқ қилган.
Қадимги адабий ёдгорликлар сифатида ХОМЕРнинг «Илиада» ва «Одиссея» достонларини кўрсатиш мумкин. Ҳар икки достоннинг мавзуси Троя афсоналаридан, яъни юнонлар билан трояликлар ўртасида бўлиб ўтган уруш ривоятларидан олинган.
«Илиада» ва «Одиссея» достонлари халқ оғзаки адабиёти асосида яратилган қаҳрамонларнинг классик намунаси ҳисобланади. Достонларнинг сюжет қурилиши, бадиийлик даражаси, яратилиш усули мавзу доирасида таҳлил қилинади.
Юнон адабиётидаги дидактик эпоснинг энг биринчи намунаси Гесиоднинг «Меҳнат ва кунлар» поэмасидир. Асар инсон меҳнатининг улуғлиги, адолатнинг барқарорлиги ва меҳнат аҳлининг тирикчилиги йўлида учрайдиган турли масалалар ҳақидаги насиҳатлар шаклида ёзилгандир. Асарга кирган «Қирғий билан Булбул» масалида шоир замонидаги ижтимоий тенгсизлик ифодаланган. Зўравонлик ҳукмрон бўлган замонда фақирлар учун ягона чора–меҳнат қилиш ва меҳнат орқали тирикчилик ўтказиш деган фикрни илгари суради.
Эрамизгача бўлган VII-VI асрларда юнон жамияти ва маданиятида рўй берган ижтимоий сиёсий ўзгаришлар натижаси ўлароқ адабий жанр сифатида лирика пайдо бўлди.
Юнон тилидаги «Лирика» чолғу асбоби «лира»дан олинган бўлиб, мусиқа билан айтилувчи шеър деган мазмунни билдиради. Ҳар бир лирик шоир ҳам, муаллиф ҳам бастакор бўлган. Кейинчалик лириканинг Ямб ва эллегия турлари адабий жанрга айланди. Шу билан бирга якка шахс томонидан ижро этиладиган–монодик лирика ва хор лирикаси вужудга келди. Қадимги юнон шеъриятида қофия бўлган эмас, лекин оҳангдорликни белгиловчи вазн бўлган. Манбаларнинг берган маълумотига кўра, юнон лирикаси бой ва ранг-баранг бўлган. Элегик лириканинг вазни ҳам, мазмуни ҳам эпик достонларга яқин туради. Ямб-ҳазил-мутоибани, танқидий фикрларни ифоди этувчи шеърий асар.
Жаҳон адабиёти Ги бўйича маълумотлар жуда катта ҳажмда бўлиб , у фақатгина антик адабиётни эмас балки бугунги кунгача бўлган давр адабиётини ўз ичига қамраб олади. Бунга Антик адабиётдан ташқари Ўрта асрлар адабиёти ва унинг ижтимоий сиёсий характерини ёритиш, илк ўрта асрлардаги лирика. Халқ қаҳрамонлик эпослари, рицар-куртуаз адабиётига, антик адабиётнинг таъсири, ўрта асрлардаги шаҳар адабиёти унинг тараққиёт босқичларини ўз ичига олади. XVII аср классицизм адабиёти, боракко адабий оқими ва XVIII аср маърифатчилик адабиёти, XIX аср реализм ва танқидий реализм адабиёти вакилларини ҳамда XX аср жаҳон адабиётидаги тараққийпарвар адибларнинг ижоди янги ижодий йўналишлар, жаҳон адабиётида нобель мукофати совриндорлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига қамраб олади.


Download 259,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish