Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/92
Sana23.07.2022
Hajmi4,06 Mb.
#844161
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   92
Bog'liq
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

Цивилизациялар 
ўртасидаги 
алоқалар 
Кутилмаган тўқшувлар. 1500 йилгача бўлган цивилизациялар.
Цивилизациялар ўртасидаги алоқалар икки босқичда ривожланиб, ҳозирда 
учинчи босқичда. Биринчи цивилизация пайдо бўлганидан уч минг йилдан 
ортиқроқ вақт ўтгач, улар орасидаги алоқалар баъзи истиснолардан ташқари, 
умуман мавжуд бўлмаган ва чекланган ёки даврий ва қизғин бўлган. Ушбу 


алоқаларнинг табиатини тарихчилар уларни тасвирлаш учун ишлатган 
«тасодифий тўқнашувлар» сўзи билан яхши ифодалаган. Цивилизациялар вақт 
ва масофа орқали ажратилган. Бенжамин Шварц ва Шмуел Эйзенштадтлар 
таъкидлаганидек, Тош асри ва Тош асригача бўлган цивилизациялардаги 
«транцендентал ва дунёвий тартиблар» ўртасидаги фарқни тан олиш ёки 
олмаслик масаласида оз сонли инсонлар мавжуд эди. Тош асри 
цивилизациялари ўзларидан олдинги одамлардан фарқли ўлароқ, маълум бир 
интеллектуал синф томонидан тарғиб қилинган тренцендентал афсоналарга 
эга эди: «Яҳудий пайғамбарлари ва руҳонийлари, Юнон файласуфлари ва 
софистлари, Хитой шоирлари, Ҳинд Браҳминлари, Буддист Санха ва Ислом 
уламолари». Баъзи бир минтақалар бошқа авлод пайдо бўлиши орқасидан бир 
цивилизация йўқ бўлиши орқали икки ёки уч авлод цивилизациясининг гувоҳи 
бўлишган. 2.1 расмда асосий Евроосиё цивилизацияларининг ўзаро 
муносабатлари 
турли 
вақтларда 
қандай 
ўзгарганлиги 
ҳақида 
соддалаштирилган (Кэрол Куиглидан олинган) диаграмма кўрсатилган.
Шунингдек, цивилизация географик жиҳатдан ҳам бўлинган. 1500 
йилгача анд ва мезоамерика цивилизациялари бошқа цивилизациялар билан 
ҳам, ўзаро ҳам алоқа қилмаган. Дастлаб Нил водийлари, Тигр ва Евфрета, 


Ҳинд ва Сариқ денгиз цивилизациялари ҳам ўзаро ҳамжиҳат бўлмаган. Вақт 
ўтиши билан, Шарқий Ўртаер денгизи, Жануби-Ғарбий Осиё ва Шимолий 
Ҳиндистон цивилизациялари ўртасида алоқалар кўпайишни бошлади. Бироқ, 
цивилизациялар бир-бирларига яқин бўлган масофалар ва ушбу масофани 
босиб ўтадиган транспорт воситаларини чекланганлиги алоқа ва тижорат 
муносабатларига тўсқинлик қилди. Ўртаер денгизи ва Ҳинд океанида 
қандайдир савдо-сотиқ давом этаётган бир пайтда, «отлар, карвонлар ва дарё 
флотлари милоддан аввалги 1500 йилгача дунё цивилизацияларини оз 
миқдорда бўлса ҳам ўзаро алоқаларини ушлаб турган ягона транспорт 
воситаси 
эди. 
Ғоя ва технологиялар бир цивилизациядан бошқасига ўтиб келган, лекин бу 
асрларни талаб этарди. Босиб олиш натижасида бўлмаган энг муҳим маданий 
диффузия бу Буддизм Шимолий Ҳиндистонда пайдо бўлганидан кейин олти 
аср ўтгач Хитойга ёйилиши бўлган. Босиб чиқариш (нашр қилиш) милоддан 
аввалги саккизинчи асрда Хитойда ихтиро қилинган, ўн биринчи асрда эса 
кўчма турдагиси. Лекин бу технология ўн бешинчи асрга келибгина кириб 
борган. Қоғоз эрамиздан олдинги иккинчи асрда Хитойда пайдо бўлган, 
Японияга еттинчи асрда кириб келган ва Ғарб томон ёйилиб, саккизинчи асрда 
Марказий Осиёга, тўққизинчида Шимолий Африкага, Испанияга ўн иккинчи, 
Шимолий Европага эса ўттизинчи асрда кириб борган. Хитой ихтироларидан 
яна бири, тўққизинчи асрда ясалган порох бир неча юз йил ўтгач арабларга 
кириб, ўн тўртинчи асрда Европага кириб борган. Цивилизациядар ўртасидаги 
энг драматик ва муҳим алоқалар бир цивилизациядан бўлган халқлар бошқа 
халқларни забт этган, йўқ қилган ёки қул қилган пайтда содир бўлган. Одатда 
бу алоқалар қонли, аммо қисқа ва табиатан эпизодик характерли эди. 
Эрамизнинг VII асридан бошлаб Ислом олами ва Ғарб, шунингдек Ислом ва 
Ҳиндистон ўртасида нисбатан узоқ ва баъзан кучли цивилизация алоқалари 
вужудга кела бошлади. Асосан тижорат, маданий ва ҳарбий алоқалар 
цивилизациялар доирасида ривожланган. Агар Ҳиндистон ва Хитой, масалан, 


баъзан бошқа халқлар (мўғиллар, монголлар) томонидан босиб олинганида, бу 
иккала цивилизациялар ҳам ўз цивилизациялари доираси ичида узоқ вақт 
давом этадиган урушлар бўлиши мумкинлигини билишган. Шунга ўхшаб, 
юнонлар бир-бирлари билан уришиб, бир-бирлари билан форслар ёки бошқа 
Юнон 
бўлмаганларга 
қараганда 
кўпроқ 
савдо 
қилишган. 

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish