164
анча камайтириши мумкин.
Инсулт белгилари ва
аломатлари
-
Тўсатдан мадордан кетиш ва ѐки юз, қўл ѐки оѐқнинг одатда бир
томонлама увишиши.
-
Нутқнинг ѐки уни тушунишнинг қийинлашуви.
-
Бехосдан бошнинг қаттиқ оғриши.
-
Бош айланиши ѐки саросимага тушиш.
-
Беҳушлик ҳолати.
-
Қорачиқнинг ҳар хил кенгайиши.
Мия қон айланишининг вақтинча бузилиши
Мия қон айланишининг вақтинча бузилиши
инсултни эсла- тувчи
ўткинчи ҳолатдир. Баъзан бундай ҳолатни ҳатто «мик- роинсулт» ҳам
дейишади. Мия қон айланишининг вақтинча бузилиши, инсултдаги
сингари мияга қон оқимининг камайишига олиб келади. Бу ҳолат бир
соатгача давом этиши мумкин. Бундай бузилишлар, одатда, эрталаб содир
бўлади. Жабрланувчи дарҳол шифокорга мурожаат қилмоғи лозим.
Инсултда биринчи ѐрдам кўрсатиш
Ҳар қандай шошилинч вазиятдаги каби, биринчи ѐрдам- нинг асосий
тамойиллари бўйича ҳаракат қилинг.
Инсултда қуйидаги қўшимча тадбирларни қўлланг:
1.
Жабрланувчининг оғзидан суюқлик оқиб чиқишини
таъминлаш
учун фалажланган қисмини юқорига қилиб тикланиш ҳолатида ѐтқизинг.
Оғзидан сўлагини ѐки қусиқни чиқариб ташлаш учун бармоғингизни ишга
солишингизга тўғри келиши мумкин.
2.
Тез ѐрдам етиб келмагунча жабрланувчининг ѐнида бўлинг. Ундаги
тириклик белгиларини кузатиб туринг.
3.
Инсулт жабрланувчида безовталик ва қўрқувни юзага келтириши
мумкин бўлгани учун унга тасалли бериб, кўнглини кўтаринг.
ШОК
Шок ҳолатини келтириб чиқарувчи сабаблар
Одатда, шок кенг кўламдаги ички ѐки ташқи қон кетиши натижасида
содир бўлади, чунки бу айланаѐтган қон миқдори камайишига олиб келади,
натижада ҳаѐтий муҳим органларга кислород етиб бориши камаяди.
Организмдаги суюқликни бош- қача йўқотиш, масалан, ич кетиши, қайт
қилиш ѐки кенг кўламда куйиш ҳам шокка олиб келиши мумкин. Шок ҳаѐт
учун хавфли ҳолат бўлиб, ўлимга олиб келиши мумкин.
Шок белгилари ва аломатлари
Шок ҳолатининг белги ва аломатлари қаттиқ ички ѐки ташқи қон
165
кетишида кузатиладиган белги ва аломатлар сингаридир.
•
Терининг ранги ўчади, совиб кетади ва нам бўлиб қолади
•
Беҳоллик.
•
Безовталик.
•
Оғиз қуриши, ташналик.
•
Пулснинг тезлашиши ва сустлиги.
•
Нафас олиш тезлашиши.
•
Миянинг чалғиши.
•
Ҳушсизлик кузатилади.
Шуни ѐдингизда тутингки, жабрланувчига биринчи ѐрдам кўрсатиш
учун шокни келтириб чиқарган сабабни билиш ѐки қон кетишини кўриш
шарт эмас.
Шокда биринчи ѐрдам кўрсатиш
Ҳар қандай вазиятда ҳам биринчи ѐрдам кўрсатишнинг асосий
қоидаларига риоя қилинг:
1-
босқич.
•
Жабрланувчининг нормал тана ҳароратини сақлаб туринг,
устига
кўрпа ѐки палто ѐпиб қўйинг. Ундан ѐтишни илтимос қилинг (боши танаси
билан бир текисликда жойлашган бўлиши керак).
•
Ҳаѐтий муҳим органларга қон оқимини яхшилаш учун оѐғини
танадан 30 см юқорига кўтаринг. Агар боши, бўйни, умуртқа поғонаси,
сони ѐки болдири шикастланганлигига шубҳа бўлса, юрак хуружи,
инсултдан шубҳа бўлса ѐки жабрланувчининг аҳволи қанақалигини
билолмасангиз, оѐғини кўтармаслик керак.
2-
босқич.
•
шокни келтириб чиқарган сабабни, масалан, ташқи қон
кетишини
бартараф этишга ҳаракат қилинг.
•
галстуги ва камарини сал бўшаштиринг.
3-
босқич.
•
биронта одамни тез ѐрдам чақиришга жўнатинг.
4-
босқич.
•
жабрланувчига тасалли беринг.
•
жабрланувчига ҳеч нарса ичирманг (агар жабрланувчи ташналикни
ҳис этаѐтган бўлса, лабини сув билан ҳўллаб туринг).
5-босқич.
•
унинг ҳаѐтий белгиларини кузатиб туринг.
•
Do'stlaringiz bilan baham: