Агар жабрланувчи ҳушини йўқоца, нафас йўлларини очинг ва
166
нафас бор-йўқлигини текширинг.
•
Юрак-ўпка реанимациясини ўтказишга тайѐр бўлинг.
Совуқ уриши
Совуқ уриши - тез ѐрдам кўрсатилиши зарур бўлган, совуқ олдириш
билан боғлиқ шикастланишдир. У тананинг совуқ таъсир қилган маълум
қисмида юз беради ҳамда организм тўқималари музлашидан иборат
бўлади. Юзаки совуқ урганда фақат тери зарарланади. Қаттиқ совуқ
урганда тери ҳам, тери ости тўқималари ҳам шикастланади. Совуқ
олдиришнинг ҳар иккала тури ҳам хавфли. Совуқ урганда ҳужайралараро
ва ҳужайра ички суюқлиги музлайди, кенгайиб, шиш пайдо бўлишига олиб
келади. Муз кристаллари ва шиш ҳужайралар шикастланишини ѐки
ўлишини келтириб чиқаради. Совуқ уриши натижасида киши оѐқ-қўл
бармоқларидан, панжаларидан маҳрум бўлиши мумкин.
Совуқ уришининг сабаблари.
Киши совуқда узоқ вақт бўлиб, унинг организми тана ҳароратини
бошқара олмайдиган ҳолатга келганда совуқ уриши юз беради. Атроф-
муҳит ҳарорати, намлик ва шамол сингари ташқи шароит ва уларнинг
таъсири қанча давом этиши терморегуляция (тана ҳароратининг бир хилда
тутиб турилиши)га ҳамда совуқ уриши қанчалик тез юз беришига таъсир
кўрсатади.
Совуқ уришининг олдини олиш.
Ақл-идрокга таянган ҳолда ҳамда қуйидаги тавсияларга амал қилиб
иш тутилса, совуқ уришининг олдини олиш мумкин. Бадан билан кийим
ўртасида илиқ ҳаво қатламини ҳосил қилувчи бош кийими ҳамда жун мато,
мўйнадан тайѐрланган кийим кийиб юринг. Бир неча қават кийининг, токи
зарурат бўлганида бир қаватини ечиб қўйиб, тана ҳароратини бошқариш
имкониятингиз бўлсин. Тез совуқ уриши мумкин бўлган тана қисмлари:
қўл-оѐқ бармоқлари, бурун, қулоқни беркитиб юринг.
Кўпроқ иссиқ ичимлик ичинг, бу тана ҳароратини бир хилда тутиб
туришга ѐрдам беради. Агар иссиқ ичимлик топишнинг иложи бўлмаса,
оддий сув ичинг. Таркибида кофеин бўлган (кофе, чой) ҳамда спиртли
ичимликларни истеъмол қилишдан тийилинг, чунки улар организм
иссиқлик ишлаб чиқаришига тўсқинлик қилади.
Совуққа қисқа муддатга тез-тез чиқиб, сўнг иссиқ хонада исининг.
Шунда организм паст ҳароратнинг қисқа муддатли таъсирига кўникади.
Совуқ уришининг белгилари ва аломатлари
Паст ҳарорат таъсир қилган вазият ҳамда унинг қанча вақт давом
167
этганлигига боғлиқ ҳолда, совуқ уриши, тананинг маълум қисмини совуқ
олдиришдан фарқ қилувчи организмнинг умумий совиб кетишидан иборат
бўлган гипотермия билан бирга кечиши мумкин.
Совуқ уришининг белгилари:
•
Зарарланган жойда сезгининг йўқолиши.
•
Совқотиб қолиш.
•
Тери мум рангига кириши.
•
Ушлаб кўрганда тери совуқ бўлиши.
•
Тери рангининг ўзгариши (қизариб, сарғайиб ранги ўчиб, кўкариб
кетиши).
Совуқ урганда биринчи ѐрдам кўрсатиш.
1.
Дастлаб гипотермия белгиларини аниқлагандаги каби ѐрдам
кўрсатинг.
2.
Зарарланган жойни эҳтиѐткорлик билан тозаланг, уни ҳеч қачон
ишқаламанг, чунки ишқалаш янада кўпроқ зарар етказиши мумкин.
3.
Тананинг совуқ урган қисмини кескин иситиб юборманг.
4.
Тананинг совуқ урган қисмини қўл билан ѐки тананинг бошқа
қисми билан иситинг.
5.
Тананинг совуқ урган жойи ўз рангига келмаса, уни 38- 42°С илиқ
сувга тиқинг. Агар сув нохуш туйғу берса, демак у анча иссиқ бўлади.
6.
Совуқ урган жой қизариб қўл билан ушлаб кўрганда илиқ
туюлмагунча илиқ сувда тутиб туринг.
7.
Зарарланган жойни стерилланган қуруқ боғлам билан боғланг. Қўл
ѐки оѐқ бармоқларини совуқ урганда улар орасига пахта ѐки дока қўйинг.
Вужудга келган пуфакчаларни ѐрманг. Жабрланувчини иложи борича
тезроқ шифокорга олиб боринг.
Алкоголдан заҳарланиш
Алкоголни суиистеъмол қилиш аҳоли орасида бирмунча тарқал- ган
ҳодиса. Таркибида алкогол бўлган бир қанча ичимликлар мавжуд. Булар:
пиво, вино, ўткир спиртли ичимликлардир. Алкогол ичилгач, бир оздан
сўнг унинг таъсири билинади. Буни, алкогол қон томирлари системасига
тез ўтиб, ҳар бир ички органга таъсир кўрсатиши билан изоҳланади.
Алкоголнинг инсон организмига энг юқори таъсирига эришиш вақти
бир қатор омилларга эга. Булар: спиртли ичимликларни ичиш частотаси,
истеъмол
қилинадиган
спиртли
ичимликларнинг
миқдори
ва
консентрацияси, спиртли ичимликни ичиш олдидан ошқозонда мавжуд
бўлган овқат миқдори, спиртли ичимлик билан баравар ейиладиган егулик,
168
шунингдек, одамнинг физиологик хусусиятлари, масалан, вазнидир.
Спиртли ичимликни сурункали истеъмол қилиш натижасида унга
кўникиб қолинади.
Алкоголдан заҳарланиш белги ва аломатлари
•
«Хуш кайфият», диққатнинг сусайиши.
•
Ҳаракатни мувофиқлаштиришнинг бузилиши.
•
Нутқ ва кўришнинг бузилиши.
•
Кўнгил айниши, қайт қилиш.
•
Депрессия.
•
Нафас олишнинг секинлашуви.
•
Беҳуш ҳолат.
•
Айрим вазиятларда гипотермия (совиб кетиш).
•
Ўлим.
Алкоголдан заҳарланишда биринчи ѐрдам кўрсатиш
•
Биринчи ѐрдам кўрсатиш тамойилларига амал қилинг.
•
30 минут ўтгач, қайт қилдириш фойдасиз. Чунки бу вақтга келиб,
қабул қилинган алкоголнинг 80-90% овқат ҳазм қилиш системаси
томонидан ўзлаштириб бўлинади.
•
Агар жабрланувчи беҳуш бўлса, уни бўғилиб қолишдан сақлаб
қолиш учун тикланиш ҳолатида ѐтқизинг.
•
Зарур бўлса, тез ѐрдам чақиринг.
•
Жабрланувчи шикастланмадими ѐки спиртли ичимлик ич- гани
учун буни сезмадими, текшириб кўринг. Шуни билингки, ҳатто бир неча
рюмка ароқ ҳам сезувчанликни анча пасайтириб қўйиши мумкин.
•
Зарур бўлса, гипотермиядаги каби биринчи ѐрдам кўрсатинг.
Ис гази (углерод оксиди) билан заҳарланиш
Ис гази - рангсиз ва ҳидсиз газ. Ис газининг асосий хавфли то- мони
шундаки, у ўпка орқали қон ҳужайраларига тез кириб олиб, унда мавжуд
бўлган кислород ўрнини эгаллайди. Бунинг натижасида организмда
кислород етишмовчилиги (гипоксия) келиб чиқади.
Ис гази билан заҳарланишни келтириб чиқарувчи сабаблар
Заҳарланиш бензинда ишлаѐтган двигателлар (ишланган газлар) дан,
табиий газ ѐнишидан, ѐнғин пайтида ҳамда баъзи саноат обектларида рўй
бериши мумкин. Яхши шамоллатилмайдиган ѐпиқ хоналарда, масалан,
гаражларда ис гази билан заҳарланиш кўп содир бўлади. Автомобил
двигателини доим очиқ ҳавода қиздириш лозим. Уни ҳеч қачон чекланган
ѐпиқ жойда қиздирмаслик керак.
169
Ис гази билан заҳарланиш белгилари ва аломатлари
■
Бош оғриғи, кўнгил айниши.
■
Нафас чалғиши.
■
Тери олча рангини касб этиши.
■
Ис газининг узоқ вақт ва бевосита таъсири ўлимга олиб келиши
мумкин.
Ис гази билан заҳарланганда биринчи ѐрдам кўрсатиш
■
Биринчи ѐрдам кўрсатиш тамойилларига амал қилинг.
■
Шошилинч тиббий ѐрдам хизматини зудлик билан чақиринг.
■
Жабрланувчини заҳарланиш зонасидан тоза ҳавога олиб чиқинг.
■
Қутқарувчиларнинг ўзлари ис гази таъсирида керагидан ортиқ вақт
бўлмасликлари лозим. Қутқарувчи ҳодиса содир бўлган жойни хавфли, деб
ҳисобласа, авария хизматини чақириши лозим.
■
Заҳарланиш манбайини иложи борича бартараф қилиш (масалан,
автомобил двигателини ўчириш) лозим.
Ҳайвонлар
Уй ҳайвони ѐки ѐввойи ҳайвон тишласа, инфексия тушиши мумкин.
энг хавфлиси — қутуриш. Қутуриш вируси зарарланган ҳайвоннинг,
масалан, тулки, кўршапалак, енот, мушук, ит ва қишлоқ хўжалик
ҳайвонларининг сўлаги орқали ўтади. Қутурган ҳайвонлар ўзини ғалати
тутади. Сўлаги кўп оқиши мумкин, қисман фалажлангандек кўринади,
асабийлашган, агрессив ѐки ғайриодатий даражада тинч кўринади.
Қутуришни даволанмаса, касаллик ўлимга олиб келиши мумкин.
Номаълум ҳайвон тишлаган одамни зудлик билан ши- фокор кўриши
керак. Жабрланувчига вақцина юборилса, касаллик авж олишини бартараф
қилиш мумкин.
Замонавий вақциналар ишлатилса, инексия сони камайиши мумкин,
уларнинг қўлланилиши туфайли юзага келадиган ножўя таъсири ҳам
илгаридек жиддий бўлмайди.
Агар одамни ҳайвон тишлаган бўлса:
•
жабрланувчини нарига, хавфсизроқ жойга олиб боринг. Ҳайвонни
тутишга уринманг;
•
жароҳат катта бўлмаса, уни ювинг;
•
сўнг қонни тўхтатиб, боғлам қўйинг. Инфексия белгилари ва
аломатларини кузатинг. Жароҳатдан қон қаттиқ оқаѐтган бўлса, биринчи
навбатда қонни тўхтатинг. Жароҳатни тозаламанг. Жароҳат касалхонада
ювилади.
Одамларни одамлар ҳам тишлаши мумкин бўлса-да, кў- пинча ҳайвон
170
тишлайди (қопади). Инсон оғзида кўплаб хилма- хил микроорганизмлар
бўлиб, улар жароҳатланган тери орқали тушса, инфексия келтириб
чиқариши мумкин. Ҳатто гўдакнинг ўйнаб тишлаши ҳам жиддий инфексия
келтириб чиқариши мумкин. Бунда ҳам ҳайвон тишлагандаги каби
биринчи ѐрдам кўрсатилади.
Илонлар
Илонлар фақат уларни безовта қилинсагина чақади. Заҳарсиз илонлар
чаққанда ѐрдам оддий жароҳатга ѐрдам кўрсатилгани каби берилади.
Илон, одатда, ҳаракатланаѐтган обектга ҳужум қилади. Илон ҳужум
қилганда унинг узунлигининг учдан икки қисми олдинда ва учдан бир
қисми баландда бўлади. Сиз илонни кўриб қолдингиз-у, у сизга ета
олмайдиган масофада бўлсангиз, аста орқага, хавфсиз жойга қайтинг.
Сувда илоннинг ҳужум қилиш масофаси кичикроқ бўлади, лекин илон
яхши суза олади. Илон сувда чаққанда ҳам, қуруқликда чаққандагидек
хавфли бўлади. Илон эшитмайди, бироқ вибрацияда огоҳ бўлиб туради.
Бинобарин, агар сиз илон етиб оладиган масофада бўлсангиз, қаттиқ овоз
чиқарманг.
Илон чаққанда қандай илон чаққанини аниқлаш жуда муҳим, чунки
заҳарсиз илон чаққанида ва заҳарли илон чаққанда кўрсатиладиган ѐрдам
бир-биридан фарқ қилади. Бироқ қандай илон чаққанини аниқлагунча
заҳарли илон чаққа- ндагидек ѐрдам кўрсатилади. Бундай ҳолатда эксперт
билан маслаҳатлашиш зарур.
Илон чаққанлиги белгилари ва аломатлари
•
Оғриқ (заҳарли илон чаққан бўлса, оғриқ чидаб бўлмас даражада
бўлади).
•
Жуфт ѐки тоқ тишланган жароҳат.
•
Чақилган жойда тери рангининг ўзгариши ҳамда шишиш (30
минутдан бир неча соат ичида вужудга келиши мумкин).
•
Пулснинг тезлашиши.
•
Нафас олишнинг бузилиши.
•
Кўриш қобилиятининг сустлашиши ѐки кўзда иккиланиш ҳосил
бўлиши.
•
Ҳолсизланиш.
•
Кўнгил айниши ва қусиш.
•
Тортишиш.
•
Уйқу босиши (ѐки ҳушни йўқотиш).
Одатда заҳарли илон чаққандаги белгилар 1 соат ичида вужудга
171
келади. Бу эса илоннинг заҳарли ѐки заҳарсизлигини аниқлашда ѐрдам
беради. Жабрланувчининг ҳолати аҳволнинг қай тарзда оғирлигини
кўрсатувчи энг яхши кўрсаткичдир.
Илон чаққанда биринчи ѐрдам
Госпиталгача бўлган вақтда ѐрдам бериш мақсадида заҳарли илон
чаққан вақтда шикастланган жойда қон айланишини секинлаштириш
(аммо тўхтатиш эмас), заҳар сўрилишини сусай- тириш, организмнинг
ҳаѐтий зарур функсияларини кузатиш ва жабрланувчини тезкорлик билан
минимал ҳаракатлантирган ҳолда тиббий муассасага элтиш зарур.
1.
Илон турини аниқлашга ҳаракат қилинг. Бундай аниқлик
даволашда илон заҳарига қарши зардобни танлашда жуда муҳим.
Do'stlaringiz bilan baham: |