Қадимги ва ўрта аср фалсафаси, Янги ва энг янги давр фалсафаси


Абу Али Ибн Сино (980-1037)



Download 3,67 Mb.
bet8/13
Sana13.12.2022
Hajmi3,67 Mb.
#884569
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
2 мавзу Шарқ фалсафаси

Абу Али Ибн Сино (980-1037)

IX-XII асрлар мусулмон Шарқи, хусусан Марказий Осиё халқлари табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий фикрларининг ривожига ўзининг буюк ҳиссасини қўшган қомусий олимлардан яна бири Абу Али Ҳусайн Ибн Абдуллоҳ Ибн Сино (980-1037)дир.У 980 йили Бухоро вилояти Афшона қишлоғида туғилган.

Ибн Синонинг бизгача етиб келган асарлари орасида 5 томдан иборат «Ал-Қонун фит тиб» («Тиб қонунлари») асари, 18 томдан иборат мантиқ, физика, математика ва метафизика (Фалсафа)ни тўлиқ ўз ичига олган «Китоб аш-Шифо», «Китоб ан-нажот», шунингдек 20 томлик «Китоб ал-Инсоф» («Инсоф китоби»), «Донишнома» асарларини алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин


Маворауннаҳр мўғуллардан озод бўлгандан кейин, 1370 йилдан бошлаб мамлакатда Амир Темур (1336-1405) ҳукмрон бўлади. Амир Темур кучли марказлашган давлат барпо қилди. Феодал тарқоқликка чек қўйилди, ишлаб чиқариш кучлари, қўшни мамлакатлар билан ташқи савдо алоқалари ривожланди, ер ишлари ва шаҳар ҳунармандчилигида юқорига кўтарилиш кузатилди.
Ўзбек халқининг улуғ фарзанди, буюк мутафаккир, сиёсий арбоб, инсонпарвар шоир Алишер Навоий (1441-1501) яшаб ижод этган. Навоий фан, адабиёт, санъатнинг турли соҳаларига доир қирқдан ортиқ асар яратди. “Чор девон”, “Хамса”, “Махбуб-ул қулуб”, “Мухокамат-ул луғатайн”, “Мажолисун нафоис” асарлари шулар жумласидандир. Алишер Навоийнинг фалсафий қарашлари унинг асарларида ўз мужассамини топган. Уларда борлиқ ва унинг моҳияти, инсон ва инсон ҳаётининг мазмуни ҳақида чуқур фалсафий мулоҳазалар, инсоннинг бахт-саодати ҳақидаги орзу-умидлари, адолат ва аҳлоқий камолат, комил инсон ва фозил жамоа, уларга етиш йўллари ва чоралари хусусида сўз боради.
XV олимларидан бири Амир Темурнинг невараси Муҳаммад Тарағай Улуғбек (1394-1449) эди. Моварауннаҳр ҳукмдори бўлган султон Улуғбек, Фан ва маданият тараққиётига ката эътибор қаратди. Унинг илмий қизиқишлари риёзиёт, астрономия, геометрия, кимё, тарих ва бошқа фан соҳаларини қамраб олган эди.
Улуғбекнинг тадқиқотлари астрономия тараққиётида муҳим давр очди. У Ер юзининг ҳар қандай нуқтасининг координатларини аниқлайдиган восита ишлаб чиқишга интилди, қуёш ва ой тутилишларини олдиндан айтиб бериш усули, йил ҳисобларининг биридан иккинчисига ўтиш қоидалари, йил фасллари ўзгаришларининг қонунийлигини очиб бериш, осмоний жисмлар ҳаракатининг қонунларини тушунтиришга ҳаракат қилди. Асосий кузатиш воситаси сифатида секстант (бурчак ўлчаш асбобларидан бири) хизмат қилди. Масалан, ушбу асбоб ёрдамида қуёш йилининг аниқ миқдори ўлчанди -365 кеча ва кундуз 6 соат 10 дақиқа 8 сония.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1529) Темурийлар сулоласининг энг буюк вакилларидан бири. Бобур нафақат сиёсатчи, сулола асосчиси, ақлли ҳарбий лашкарбоши, балки жуда иқтидорли олим, исломий илмлар, шариат ҳамда тасаввуф ифодачиси, тариқатлар билимдони, мухлиси, буюк сўз устаси, шоир, воиз эди. Унинг ижтимоий-фалсафий, сиёсий, ҳуқуқий, бадиий-ахлоқий қарашлари, у қолдирган жуда бой маънавий мерос – девонлари “Бобурнома” асари, шариат асослари баёни бўлган “Мубайян” рисоласи, бадиият назарияси бўйича “Аруз рисоласи”, Хўжа Аҳрор Валий “Рисолаи волидия”сининг туркий назмий баёни, мусиқа, у ўзи яратган ва қўллай бошлаган махсус алифбо “Хатти Бобурий”, туркий-мўғулий қонунчилик анъанасида тузилган “Тузукати Бобурий”лар бизгача етиб келган.
XVI – XVII асрлар Марказий Осиё ҳаётида бурилиш даври бўлди. Темурийлар ҳокимияти Шайбонийхон томонидан ағдариб ташланди. Шайбонийлар ҳукмронлиги даврида марказий давлат барпо қилишга уриниб кўрилди. 1510 йилда Шайбонийхон Исмоил Сафавий лашкарлари томонидан ўлдирилганидан сўнг марказлашган давлат инқирозга юз тутди. Шайбонийлардан Абдуллахон ва унинг ўғли Абдулмўмин вафотидан сўнг, бу давлат барҳам топиб, ҳокимият аштархонийлар сулоласига ўтди. Имомқулихон (1611-1642) даврида давлат бирмунча мустаҳкамланган бўлсада, кейинги даврларда тахт учун курашлар давом этди. Бу эса иқтисод, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат равнақига ўз таъсирини кўрсатди. Айниқса, табиий- илмий фанлар ривожи заифлашди, дунёвий билимда таназзул рўй берди. Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги, XVIII асрнинг охирида эса – Қўқон хонлиги ташкил топди.
Бобораҳим Машраб (1640-1711) Наманганда таваллуд топади. У Мулла Бозор Охунддан диний-тасаввуфий таълимот сирларини ўрганади.Машраб ғазал ва рубоийларида илоҳий севги, яъни Оллоҳга муҳаббатни тасвирлайди. Машраб тасаввуфнинг қаландарлик тариқатини танлайди, халқни эзгуликка, инсоф ва диёнатга, тўғриликка чақиради. Шоир ислом ақидаларини инкор этмаган ҳолда, унинг баъзи қоидаларига гумонсираб қарайди. Булар айниқса, Машрабнинг рўза, жаннат, дўзах, намоз, Макка, Каъба тўғрисидаги шеърларида намоён бўлади.
Ўзининг ижтимоий-фалсафий фикрлари билан Марказий Осиё маданиятига катта таъсир кўрсатган шоир ва файласуф Мирзо Абдулқодир Бедил (1644 - 1721)дир. Мирзо Бедил илмнинг кўп соҳалари, хусусан фалсафа, адабиёт, санъатшунослик бўйича ижод қилди. У Ҳинд, Араб, Эрон, кўплаб Осиё халқларининг илмий меросини чуқур ўзлаштирган этук олимдир. Унинг муҳим асарлари “Чор унсур”, “Ирфон”, “Рубоиёт”, “Ғазалиёт” ва бошқалардир.
Қўқон хонлиги ҳудудида яшаб ижод этган шоиралар Нодира (1792- 1843), Увайсий (1789-1850), Дилшод Барно (1800-1906) ва бошқалар ижтимоий-фалсафий фикр ривожига муносиб ҳисса қўшдилар.

Download 3,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish