Академик Валиев Абдулхай Қосимович (7.01.1929 – 7.11.2002). Таниқли файласуф олим, фалсафа фанлари доктори (1967), профессор (1969),Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1981), Беруни номидаги Давлат мукофоти совриндори (1992), Ўзбекистон Фанлар академияси Академиги (2000).
Абдулхай Қосимович Валиев 1929 йили Тошкент шаҳри кўп болали хизматчилар оиласида таваллуд топган, 1952 йили Ўрта Осиё давлат университети ( ҳозирги ЎзМУ) ҳуқуқшунослик факултетини битирган, 1956 йилда тиарих бўйича номзодлик диссертациясини, 1967 йилда фалсафа бўйича докторлик диссертациясини ёқлаган, 1969 йили профессор илмий унвонига ва 2000 йили Академик даражасига эга бўлган.
Олимнинг илмий тадқиқот йўналиши ижтимоий фалсафа соҳасига тегишли бўлиб, жамиятда зиёлиларнинг роли, уларнинг мавқеини ошириш масалаларига бағишланган.
АКАДЕМИК МУЗАФФАР МУҲИДДИНОВИЧ ХАЙРУЛЛАЕВ (1931 – 2004) *90* АКАДЕМИК ХАЙРУЛЛАЕВ МУЗАФФАР МУХИТДИНОВИЧ (1931-2004) - Таниқли файласуф-олим, йирик жамоат арбоби, фалсафа фанлари доктори, профессор, ЎзФА ҳақиқий аъзоси академик ХАЙРУЛЛАЕВ МУЗАФФАР МУҲИДДИНОВИЧ
- 1931 17 ноябрда Қўқон шаҳрида туғилган.
- 1947 йили Андижон ўқитувчилар институтини битирган.
- 1951 йили Ўрта Осиё университети тарих факультетининг логика ва психология бўлимини тугатган.
- 1954 йили Москвада логика ихтисослиги бўйича аспирантурани битириб номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган 23 ёшида. 1954-1955 йилларда Самарқандда ЎзДУда ва Тошкент олий ўқув юртларида мантиқ ва фалсафадан дарс берган.
- 1955 – 1958 йиллари Ўзбекистон ФА тарих институтининг катта илмий ходими.
- 1958-1959 йиллари Ўзбекистон ФА фалсафа бўлими мудири.
- 1959-1961 йиллари Ўзбекистон ФА фалсафа ва ҳуқуқ институти сектор мудири, сўнгра директор ўринбосари.
- 1966 йили докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиб, фалсафа фанлари доктори илмий даражасига эришган.
АКАДЕМИК ХАЙРУЛЛАЕВ МУЗАФФАР МУХИТДИНОВИЧ (1931-2004) - 1961-1970 йиллари Ўзбекистон ФА фалсафа ва ҳуқуқ институти директори бўлиб ишлаган.
- Шу даврда ТошДУда (1955-57; 1962-65; 1970-73) ва ТошМИда (1957-60) ўқитувчи бўлган.
- 1967 йили профессор илмий унвонини олган.
- 1968 йили Ўзбекистон ФА муҳбир-аъзоси.
- 1970-1975 Ўзбекистон КП МК да бўлим мудири.
- 1975-1980 йиллари Ўзбекистон ФА фалсафа ва ҳуқуқ институти директори.
- 1980-1987 йиллари Ўзбекистон ФА шарқшунослик институти директори. 1981 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби.
- 1989 йилдан Ўзбекистон ФА академиги.
- 1988-1993 йиллари Ўзбекистон ФА Президиуми фалсафа, ҳуқуқ ва иқтисод фанлари бўлинмаси академик-котиби.
- 1991 йили Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби.
- 1992 йили Беруний номидаги давлат мукофоти лауреати.
- 1993-2004 йиллари Ўзбекистон ФА шарқшунослик институти директори.
- 2003 йили “Меҳнат шуҳрати” ордени кавалери.
- 2004 йили 26 мартда Тошкент шаҳрида вафот этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |