Аҳмадалиев Юсупжон Исмоилович 1985 йилда Фарғона давлат педагогика институтини "География-биология" ихтисослиги бўйича имтиёзли диплом билан битирган



Download 34,5 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi34,5 Kb.
#252499
Bog'liq
03.Тавсифнома

Фарғона давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази директори Аҳмадалиев Юсупжон Исмоиловичга

Т А В С И Ф Н О М А


Аҳмадалиев Юсупжон Исмоилович 1962 йил 8 сентябрда Андижон вилояти Марҳамат туманида туғилган. Фарғона давлат университетида 1988 йилдан буён фаолият олиб бормоқда.


Аҳмадалиев Юсупжон Исмоилович 1985 йилда Фарғона давлат педагогика институтини “География-биология” ихтисослиги бўйича имтиёзли диплом билан битирган. 2001 йилда Фарғона давлат университетини “Ҳуқуқшунослик” ихтисослиги бўйича тамомлаган.
Иш фаолиятини Марҳамат туманидаги 2-ўрта мактабида 1985-1988 йилларда ўқитувчи лавозимида бошлаган. Шунингдек, 1988-1990 йилларда Фарғона давлат педагогика институти ўқитувчиси, 1993-1995 йилларда Фарғона давлат университети катта ўқитувчи, 1995-1999 йилларда Фарғона давлат университети “География” кафедраси доценти, 1999-2003 йилларда Фарғона давлат университети “География” кафедраси мудири, 2003-2005 йилларда Фарғона давлат университети “Ҳуқуқ ва маънавият асослари” факультети декани (ўриндошлик асосида география кафедраси доценти), 2005-2005 йилларда Фарғона давлат университети Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бўйича проректор в.б. (ўриндошлик асосида география кафедраси доценти), 2005-2007 йилларда Фарғона давлат университети “География” кафедраси доценти, 2007-2008 йилларда Фарғона давлат университети “ География” кафедраси мудири, 2008-2012 йилларда Фарғона давлат университети “Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш” факультети декани (ўриндошлик асосида география кафедраси доценти), 2012-2013 йилларда Фарғона давлат университети ҳузуридаги Педагог қадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази директори в.б. (ўриндошлик асосида география кафедраси профессори) лавозимларида фаолият олиб борган. 2013 йил 25 апрелдан ҳозиргача Фарғона давлат университети ҳузуридаги Педагог қадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази директори (ўриндошлик асосида география кафедраси профессори) лавозимида фаолият олиб бормоқда. География фанлари доктори, профессор.
Ю.И.Аҳмадалиев 1990-1993 йилларда Санкт-Петербург университети кундузги аспирантурасида ўқиб, аспирантурани муддатидан олдин “Андижон вилоятининг тоғ олди-текислик ерлари: муаммолар ва оқилона фойдаланиш йўллари” мавзусидаги номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиш билан якунлаган.
1994-2007 йилларда Фарғона водийсида ер ресурсларидан фойдаланишнинг экологик-географик жиҳатлари мавзусида илмий тадқиқот ишини олиб борган. У Гидрометеорология илмий-текшириш институтидаги К.128.10.01 рақамли Ихтисослашган кенгашда “Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишни ҳудудий ташкил этилишини такомиллаштириш (Фарғона водийси мисолида)” мавзусидаги докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.
Ю.И.Аҳмадалиев университетнинг иқтисодиёт, география ва экология йўналиши талаба ва магистрантларига “Иқтисодий география ва экология”, “Экология ҳуқуқи”, малака ошириш ва қайта тайёрлаш курси тингловчиларига “Таълимнинг норматив-ҳуқуқий асослари”, “Экологик таълим ва тарбия” фанларидан маъруза ҳамда амалий машғулотлар олиб боради. Таълим жараёнида турли чизма, иллюстрация, моделлар, ахборот технологиялар ва тарқатма материаллар каби таълим воситаларидан фойдаланиш кўникмасига эга.
Республика ва хорижий илмий журнал ҳамда тўпламларида 200 дан ортиқ илмий, илмий-услубий мақола ва тезислар эълон қилган. Унинг “Фарғона вилояти топонимлари” (2008), “Фарғона вилояти ойконимларининг номланиш ҳусусиятлари”(2010), “Ер ресурсларидан фойдаланиш геоэкологияси” (2014) каби ўқув қўлланмаларидан Республика олий таълим тизимида кенг фойдаланилади.
Ю.И.Аҳмадалиев илмий тадқиқот ишларига иқтидорли ёшлар жалб қилишга алоҳида эътибор беради, унинг раҳбарлигида 2012 йилда Қўқон давлат педагогика институти география кафедраси ўқитувчиси Мўминов Дониёр “Қишлоқ жойларнинг геоэкологик-хўжалик ҳолати ва уни такомиллаштириш йўллари (Фарғона вилояти мисолида)” мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Шунингдек, унинг раҳбарлигида география йўналиши иқтидорли талабаси Э.Махкамов 2011-2012 ўқув йилида Беруний номидаги давлат стипендиясига сазовор бўлди.
Ю.И.Аҳмадалиев 2008 йилдан буён Фарғона давлат университети кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш факультетида декан лавозимида ишлаб келди. Унинг сайи-ҳаракатлари билан факультетнинг моддий техника базаси ва профессор-ўқитувчилар таркиби тубдан яхшиланди. Мазкур факультет Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сонли Қарори билан Фарғона водийсидаги ягона минтақавий малака ошириш марказига айлантирилди.
Ю.И.Аҳмадалиев ўзининг тиришқоқлиги, меҳнатсеварлиги ҳамда намунали хулқи билан университет ва марказ профессор-ўқитувчилари орасида обрўга эга. 2015 йилдан Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати сифатида фаолият олиб бормоқда.
У оилали, уч нафар фарзанднинг отаси.


Ректор
Download 34,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish