7-мавзу. Фуқаро, Фуқаровийлик ва фаол фуқаровийлик позицияси тушунчалари. Фуқаро эркинлиги, ҳуқуқ ва манфаатлари устуворлигининг таъминлаши



Download 70 Kb.
bet1/2
Sana25.02.2022
Hajmi70 Kb.
#302530
  1   2
Bog'liq
7-тема


7-мавзу. Фуқаро, Фуқаровийлик ва фаол фуқаровийлик позицияси тушунчалари.Фуқаро эркинлиги, ҳуқуқ ва манфаатлари устуворлигининг таъминлаши
Режа:
1. «Фуқаро эркинлиги ва фаоллиги» тушинчаси. Абу Наср Форобий комил инсон ва фозил жамоа тўғрисида.
2. Инсон фаоллигининг асосий мезонлари.
3. Президент Ислом Каримов демократик жамият қуришда инсон ва шахс эркинлиги, фаоллигини юксалтириш концепцияси.
4. Демократия – фуқаролар ижтимоий фаоллигини ошириш, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этишнинг зарурий шарти.
5. Фуқароларнинг бурчлари ва вазифалари.


Әдебиятлар:
1. Өзбекистан Республикасының Конституциясы. Т., «Ўзбекистон», 2012.
2. Қарақалпақстан Республикасының Конституциясы. Н., «Қарақалпақстан», 2014.
3. Каримов И.А. Асарлар тўплами. 1-22 жилдлар. Т., «Ўзбекистон», 1996-2014.
4. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлар. Т.: «Ўзбекистон» 1997. Нөкис, 1998.
5. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда. Т.: «Ўзбекистон», 1999.
6. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т., «Маънавият», 2008.
7. Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. Т., «Ўзбекистон», 2010.
8. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. Т., «Ўзбекистон», 2011.
9. Каримов И.А. Она юртимиз бахту-иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир. Т., «Ўзбекистон», 2015.
10. Мирзиёев Ш.М. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисидаги нутқи (8-сентябрь 2016 ж.) “Халқ сўзи” газетасы 9-сентябрь 216-жыл; “Еркин Қарақалпақстан” газетасы 10-сентябрь 2016-жыл.
11. Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. -Т.: Абдулла Қодирий номидаги «Халқ мероси» нашриёти, 1993.
12. Эргашев И. ва бошқалар. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти. Дарслик. Т., «Академия», 2005.
13. Азизхонов А.Т. ва бошқалар. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти. Т., «ДИТАФ», 2001.
14. Бўриева М. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти. Ўқув қўлланма. Т., ТДЮИ, 2006.
15. Ўзбекистон: сиёсий ислоҳотлар стратегияси, эришилган натижалар ва истиқболлар. Т., «Академия», 2010.
16. Азизхўжаев А.А. Чин ўзбек иши. –Т.: «Академия» 2011.
17. Азизхўжаев А.А. Демократия – халқ ҳокимияти демакдир. Т., 1996.
18. Левитин Л, Карлайл С. Ислом Каримов - янги Ўзбекистон Президенти.-Т.: «Ўзбекистон», 1996.
19. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Т., 2000.
20. Эргашев И. Тараққиёт фалсафаси. Т., «Академия», 2000.
21. Гафарли М.С., Касаев А.Ч. Ривожланишнинг ўзбек модели: тинчлик ва барқарорлик – тараққиёт асоси. Т., «Ўзбекистон», 2000.
22. Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан! Т., «Ўқитувчи», НМИУ, 2011.
23. Шарофуддин Али Яздий. Зафарнома. Т., «Шарқ», 1997.


3. Бугунги кунда «фуқаро», «фуқаролик», «фуқаролик жамияти», «фуқаролик масъулияти», «фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликлари» тушунчалари демократик ривожланишнинг зарурий шартларидан бирига айланмоқда. Бинобарин, демократия ва фуқаро эркинлиги ҳамда унинг фаоллигини таъминлаш масалалари долзарб бўлиб қолмоқда.
Фуқаролик тушунчаси жамиятнинг ҳозирги давригача, яъни ҳуқуқий давлат томон ривожланишида катта йўлни босиб ўтди. У жамиятнинг демократик ривожланишида қўлга киритилган улкан ютуқлардан бири.
Фуқаролик тушунчаси қадимий Юнонистонда ва Римда мавжуд бўлса да, асосан феодализм инқирозга учраб, жамиятдаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаёт демократия ва бозор муносабатлари заминига ўта бошлаганда, ҳозирги шаклида пайдо бўла бошлади ва илк бор «шаҳарлик» (французча «ситуайян», инглизча «ситезен», русча «горожанин-гражданин») деган маъноларни англатган. Мустақиллик эълон қилинганидан сўнг, ўзбек тилида ўтмишдаги «гражданлик» сўзи ўрнига «фуқаролик» деган атама қабул қилинди.
4. Мустақиллик йилларида фуқаро эркинлиги ва унинг фаоллиги масаласи демократик жамият барпо этишнинг муҳим шартларидан бири сифатида эътироф этила бошланди. Шу ўринда, эркинлик тушунчасини аниқлаш ҳам зарурдир. Негаки, фуқаро эркин бўлган тақдирдагина, жамият тараққиётга эришади.
Демократия инсон эркинлигини қонунлар воситасида кафолатлайди.
Сўз эркинлиги ва ўз фикрини эркин ифодалаш ҳуқуқи, эркин уюшмалар тузиш ҳуқуқи, ҳаёт тарзини ўзгартириш эркинлиги ва шахснинг хавфсизликка бўлган ҳуқуқи тўғрисида кетмоқда. Ушбу ҳуқуқлар демократиянинг асл моҳиятини ташкил қилгани боис, улар ҳимоя қилиниши керак.


5. Хулоса қилиб айтганда, инсоният борлиқни ва ижтимоий ҳаётда эркинликни ифодалашнинг ҳуқуқдан ташқари бошқа бирон-бир шаклини ҳозиргача кашф этмаган. Бу мантиқан ҳам, амалда ҳам мумкин эмас. Одамлар ўз тенглиги даражасида эркиндирлар ва эркинлиги даражасида тенгдирлар.


6. Инсондаги жамиятга уюшишга интилишнинг табиий тарзда кечишини Абу Наср Форобий қуйидагича ифодалайди: «Ҳар бир инсон ўз табиати билан шундай тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга муҳтож бўлади. У бир ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиш учун инсонлар жамоасига эҳтиёж туғилади… Шу сабабли яшаш учун зарур бўлган, кишиларнинг бир-бирларига етказиб берувчи ва ўзаро ёрдамлашуви орқалигина одам ўз табиати бўйича интилган етукликка эришуви мумкин. Бундай жамоа аъзоларининг фаолияти бир бутун ҳолда уларнинг ҳар бириги яшаш ва етукликка эришув учун зарур бўлган нарсаларни етказиб беради. Шунинг учун инсон шахслари кўпайдилар ва ернинг аҳоли яшайдиган қисмига ўрнашдилар, натижада инсон жамоаси вужудга келди».


7. Фуқаро ҳуқуқларини таъминлашда инсоннинг табиий ҳуқуқларини эътиборга олиш муҳим аҳамиятга эгадир. Қадимги антик файласуфлар талқинича, табиий ҳуқуқ табиатига боғлиқ ҳолда инсонлар туғилишлариданоқ бир хилдирлар. Ижтимоий шартномалар асосида қонун ва давлат пайдо бўлди. Аристотелнинг фикрича, инсоннинг туғилишидаёқ пайдо бўлган хусусий мулкка бўлган табиий ҳуқуқи унинг табиати ва унинг дастлабки ўзини ўзи севишига асосланади. Қолаверса, ана шу табиий ҳуқуқни таъминлашга интилиш, хусусий мулк жозибаси, уни сақлаш ва кўпайтириш манфаатлари инсоннинг жамиятда тезлик билан ижтимоийлашувига ва фаоллашувига олиб келади.


8. Бу ҳуқуқларга барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, яшаш ва жисмоний дахлсизлик ҳуқуқи, инсон қадр-қимматини ҳурмат қилиш, ўзбошимчалик ва ноқонуний ушлаш ёки қамаш, виждон ва дин эркинлиги, ота-оналарнинг ўз болаларини тарбия қилиш ҳуқуқлари, зулмкорларга қаршилик қилиш ҳуқуқи ва бошқалар киради. Кенг маънодаги инсон ҳуқуқлари эса, ўзида шахс эркинлиги ва ҳуқуқларининг кенг мажмуаси ва турларини ифодалайди.


9. Мустақиллик даврида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари ривожланган мамлакатлар тажрибаси ва миллий қадриятлар талаблари даражасида шаклланди. Шунингдек, Конституция ҳамда қонунлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашнинг фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат талаблари даражасидаги мезонлари, меъёрларини ярата олди. Конституциянинг 24-моддасидаги «Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир», 25-моддасидаги «Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас», 27-моддасидаги «Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари бировнинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиши ёки уни кўздан кечириши, ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас», 29-моддасидаги «Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга…».


10. 32-моддасидаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўз-ўзини бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш йўли билан амалга оширилади», 36-моддасидаги «Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. Банкка қўйилган омонотлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади», 43-моддасидаги «Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди» каби фуқаролик жамияти қуришнинг демократик қадриятлари ва тамойиллари шаклланишини таъминлайдиган қонун ва қоидаларнинг киритилиши Ўзбекистонда демократик жамият барпо этишнинг келажак истиқболларини белгилаб берди.


11. Фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни беқиёсдир. Ҳозирги даврда Ўзбекистон жамиятида 7 миллионга яқин фуқаролар касаба уюшмалари фаолиятида, 600 мингдан ортиқроқ фуқаролар эса сиёсий партиялар аъзолари сифатида жамоатчилик ишларида иштирок этадилар. Шунингдек, миллионлаб фуқаролар ёшлар, хотин-қизлар, турли жамғармалар, нодавлат, нотижорат ташкилотлар фаолиятида иштирок этадилар. Мамлакат вилоятларида 661 та, туманларда 4564 та, шаҳарларда 831 та вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари депутатлари, 10 000 га яқин ўзини ўзи бошқариш органлари ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок этмоқдалар.


12. Ижтимоий-сиёсий фаолликни оширишда сайловлар муҳим ўрин тутади. Унда аввало, сайловчиларнинг ихтиёрий равишда берган овозларига биноан сиёсий институтларнинг легитимлиги ошади. Қолаверса, сайловларда жамиятдаги турли хил гуруҳларнинг тинч рақобатдошлиги кутилганлиги сабабли ҳам сайлаш жараёнлари сиёсий зиддиятларни ҳал этишга олиб келади. Шунингдек, сайловлар аҳоли сиёсий манфаатларини ифода этувчи сиёсий партиялар, бошқа сиёсий ташкилотларнинг фаол ҳаракатлари туфайли турли экстремистик ҳаракатларни чеклаб туради. Шу билан бирга, сайловлар фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ижтимоийлашувига кўмаклашади. Сайловлар вақтидаги турли кампаниялар, айни жараёнларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш каби тадбирлар сайловчиларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиради, фуқароларнинг сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишига қулай имкониятлар яратади.


13. Мамлакатимиз Биринчи Президенти И.А.Каримов мустақиллик давридаги тажрибаларни ва етакчи хорижий мамлакатлар ижтимоий-сиёсий ҳаётини чуқур таҳлил этиб, фуқароларнинг сиёсий жараёнларда иштирок этишининг демократик тамойилларини илгари сурди: «Жамиятда демократия қай даражада эканлигини белгиловчи камида учта мезон бор. Булар – халқнинг қарорлар қабул қилиш жараёнларидан қанчалик хабардорлиги, ҳукумат қарорлари халқ томонидан қанчалик назорат қилиниши, оддий фуқаролар давлатни бошқаришда қанчалик иштирок этишидир…».


14. Кишилар ўзларининг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий манфаатлари ёки имкониятларини рўёбга чиқариш учун амалий жараёнларда иштирок эта бошлагандагина, сиёсий маданият шаклланиб боради. Бундай маданиятни фақат сиёсий партиялар, манфаатлар гуруҳлари фаолиятида иштирок этиш орқалигина эгаллаш мумкин. Ҳеч бир инсон якка ўзи ҳаракат қилиб, ўзининг моддий, сиёсий, ҳуқуқий манфаатини ёки эркин фикрлаш ҳуқуқини қўлга киритолмайди.


15. Умуман, сиёсий маданият инсоннинг сиёсий ҳодисалар ҳақидаги қадриятларга доир тасаввурлари ва унинг амалиётда намоён бўладиган ҳулқининг ёки унинг сиёсий ҳокимият субъекти сифатидаги фаолиятининг кўринишидир. Шу маънода, сиёсий маданият фуқаронинг умуминсоний аҳамиятга молик бўлган сиёсий фаолият намуналарини қай даражада эгаллаганлигини намойиш қилади. Шунингдек, у инсондаги фикрлаш ва амалий фаолият меъёрларини жамият маданияти, деб тан оладиган субъективлигини қанчалик даражада ошира олганлиги ҳамдир.


16. Сиёсий маданиятнинг плюралистик тури қуйидаги муҳим шарт-шароитлар яратилганидагина пайдо бўлиши, ривожланиши, алоҳида устуворлик касб этиши мумкин:
– иқтисодий ва ижтимоий ҳаётда плюрализм мулкчиликнинг турли шакллари пайдо бўлиши, хўжалик юритишнинг турли усулларини амал қилиш шарт;
– жамият ижтимоий таркиби қанчалик ранг-баранг бўлса, сиёсий маданият шаклланиши учун шунчалик кўпроқ замин пайдо бўлади;
– фуқаролик жамияти сиёсий институтларининг шаклланиш, давлат ҳокимиятини шакллантириш асосан сайловлар воситасида амалга ошиши, ҳеч ким, ҳеч бир гуруҳнинг бу ҳокимиятни на амалда, на ҳуқуқий жиҳатлардан ўз монополиясига айлантиришига йўл қўймаслик лозим;
– сиёсий партиялар ва ҳаракатлар ўртасида ижтимоий ривожланишнинг асосий қадриятлари, идеаллари ҳамда мақсадлари хусусида келишувга келиш керак;
– шахс эркинлиги таъминланиши даркор.



Download 70 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish