III. Мактабнинг илмий жамияти бўлмиш “Кичик фанлар академияси”нинг тузилмаси ва унинг ишини ташкиллаштириш.
“Кичик фанлар академияси” ўзининг номи, шиори ва эмблемасига эга бўлади. “Кичик фанлар академияси” ўз фаолиятини ўқитувчиларнинг умумий рахбарлиги остида ва ушбу низом асосида юритади. Низом 2-11 синф ўқувчиларининг умумий йиғилишида қабул қилинади. Мактабда ташкил қилинадиган “Кичик фанлар академияси” туман халқ таълими бўлимида ташкил қилинган академиянинг филиали хисобланади. Ушбу туман миқёсида ташкил қилинган ўқувчилар академияси “Қалб ойдинлигидан ақл равшанлиги сари” деб номланган шиор остида олийжаноб мақсадларни амалга оширувчи “Келажак олимлари” нинг“Кичик фанлар академияси” деб номланади.
Академиянинг юқори органи хар йили чақириладиган Кенференция хисобланади. Конференцияда илмий жамият Президентининг хисоботи тингланади. Академияга рахбарликни ўқувчилар томонидан сайланадиган Президент олиб боради. Президент ҳар ўқув йилининг якуни юзасидан ўтказиладиган илмий-амалий Конференцияда йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида хисобот беради ва юқори натижаларга эришган ўқувчилар ушбу конференцияда диплом ва совғалар билан тақдирланадилар.
“Кичик фанлар академияси” ўз таркибига ижодий устахоналар, тўгараклар, лабораториялар ва ҳар хил илмий йўналишлардаги секцияларга бириккан ўқувчиларнинг ижодий гурухларини ўз ичига олади.
Туман миқёсидаги “Келажак олимлари” “Кичик фанлар академияси”нинг олий органи академиянинг барча аъзолари ва хар бир мактаб академияларидан сайланган вакиллар иштирок этадиган кенгайтирилган йиғилиш хисобланади. Йиғилишда ўтган давр якуни ва натижалари бўйича хулосалар қилинади. Келгуси ўқув йили режаси тасдиқланади ва келажакдаги вазифалар белгилаб олинади. Йиғилишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга умумий раҳбарлик қилишни ҳар йили ТХТБ мудири буйруғи билан тасдиқланадиган ташкилий қўмита амалга оширади.Ташкилий қўмита йиғилишни ташқил қилиш ва унга ўқувчиларнинг шахсий иштирокини таъминлашни ташкил этиш, танлов ғолиблари ва илмий раҳбарларни рағбатлантириш масалаларини ҳал қилади. Жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг эътиборини ушбу танловга жалб қилишга ёрдам беради. Ҳакамлар ҳайъати билан биргаликда танлов натижаларини эълон қилади ва танлов ғолибларини қаимматбаҳо совғалар ҳамда дипломлар билан тақдирлашни ташкил қилади.
Илмий ишлар ҳимояси қуйидаги йўналиш ва номинациялар бўйича ўтказилади:
"Математика", "Информатика", "Физика", "Кимё", "Биология", "Экология", "География", "Тилшунослик", "Тарих", "Ижтимоий фанлар ва ҳуқуқ","Иқтисодиёт", “Филология”, ”Хорижий тиллар”.
Номинациялар рўйхати танлов иштирокчилари ташаббуси ёки ташкилий қўмитанинг қарори билан кенгайтирилиши мумкин. Танловга илмий-тадқиқот лойиҳалари (лекин рефератлар эмас), интернет сайтлари, мақолалар (медиа-лойиҳалар учун) киритилиши мумкин. Экспертлар кенгашининг қарори билан илмий тадқиқот ишларининг бошқа шакллари ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
Йиғилишда академиянинг илмий йўналишига рахбарлик қиладиган “илмий кенгаш” аъзолари сайланади. Кенгаш ўз аъзолари ичидан илмий кенгаш раисини сайлайдилар.
"Кичик фанлар академияси"нинг илмий кенгаши даражасида ўқувчилар илмий-амалий конференцияларда иштирок этадилар. Комиссия юқорида кўрсатилган ҳар бир номинация бўйича энг яхши илмий ишни аниқлайди. Илмий ишларни кўриб чиқиш учун хар бир мактабда холис, тажрибали ўқитувчиларни ўз ичига олган мустақил эксперт комиссияси тузилади. Мусобақа натижалари "Кичик фанлар академияси" марказий маъмуриятнинг кенгайтирилган семинарида, методик уюшмалар ва етакчи, илғор мактаб ўқувчилари ҳамда ўқувчиларнинг илмий кенаш аъзолари иштирокида кўриб чиқилади.
Илмий ишлар натижаларининг баённомалари мактаб академиясининг илмий кенгаши раиси томонидан тасдиқланган бўлиб унда мактаб босқичидаги илмий-амалий конференция натижалари акс этган бўлиши керак.
Баҳолаш натижалари апелляция қилинмайди. Йил давомида олиб борилган илмий-тадқиқот ишларининг қўлёзмалари иштирокчиларнинг илтимосига биноан қайтариб берилиши керак. Белгиланган муддатдан сўнг танлов материаллари "Кичик фанлар академияси" архивига топширилади.
Танлов комиссиясининг аъзолари ва ҳайъат таркиби ҳар йили ТХТБ мудирининг буйруғи билан тасдиқланади. ТХТБнинг фан методистлари ўзларининг йўналишлари бўйича "Кичик фанлар академияси" илмий кенгашининг масъул котиби хисобланади. Ушбу фан методисти ўз фани бўйича туман миқёсида ўтказиладиган илмий коференция ва илмий химояларни юқори савияда ўтказилишига масъул хисобланади.
Ҳар бир мактабнинг рахбарияти, метод бирлашма раахбарлари ва фан ўқитувчилари ушбу танловнинг мазмун моҳияти ва унда иштирок этиш тартиблари ҳақида ўқувчиларга йўналишлар бериб индивидуал маслаҳатлар ташкил этадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |