“Қабул қилинган”
Зангиота ТХТБ кенгаш
йиғилиши Баённома №____
"____" _________ 2020 йил
|
“Тасдиқлайман”
___________________
Зангиота тумани ХТБ мудири
А. Раҳматуллаев
"____" _________ 2020 йил
|
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг
“Келажак олимлари ”номли
Кичик фанлар академияси
НИЗОМИ
Илмни қадрланг, илмга интилинг! Бир сония вақтингиз ҳам бекор ўтмасин! Ёшлик – умрнинг энг бебаҳо даври. Илм ва билим – ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган, ҳеч ким сиздан тортиб ололмайдиган бойлик эканини асло унутманг!
Ш. Мирзиёев
Ҳозирги замонавий педагогик концепцияларнинг бирига асосан ўқувчилар (таълим олувчилар) уч ҳил тоифага ажратилади: профессионал ўқувчилар, фойдаланувчи ва бегона ўқувчилар. Бизнинг юртимизда узоқ вақтдан бери мактаб ўқувчиларига гуманитар фанлардан, нафақат бу фанлардан, балки бошқа фанлардан ҳам дарс бериш хаёти давомида олган билимларини бирон бир вазиятда қўллаб кўришга хожати бўлмаганлиги учун ҳам бу фанларга фақат (билиб қўйиш) танишув нуқтаи назари билан қарайдиган ўша бегоналарга қаратилган эди. Туманимиз умумтаълим мактабларининг танлаган концепцияси умуминсоний қадриятларга таянган, илмий программа асосида хаётда учрайдиган энг қийин масалаларни ҳам еча олишга қодир бўлган ўқувчиларни, яъни юқори даражада тарбия кўрган, илмий дунёқараши шаклланган, ижодий фикрлайдиган, ҳар томонлама ривожланган шахсни шакллантиришга қаратилади. Ушбу ишларни амалга ошириш учун биз ўқувчиларга ўз иқтидорларини намойиш қила оладиган, илмий, ижодий қобилиятларини синаб кўрадиган, тажриба-синов ишларини ўтказа оладиган мухит яратишимиз керак. Ўзбепкистони Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев таъкидлаганидек
“Яна бир муаммо – жойларда истеъдодли болаларнинг аксарияти ўз қобилиятини рўёбга чиқариш учун тегишли шароитга эга эмас. Талантли ёшларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича жойлардаги ишлар талаб даражасида эмас.”
Зангиота тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари учун “Кичик фанлар академияси”ни ташкил қилиш ва академия доирасида ўтказиладиган илмий ишлар танлови, конференция ва бахс-мунозаралар энг яхши тадқиқотчи ўқувчиларни аниқлаш учун муносиб омил бўлиб хизмат қилади. "Кичик фанлар академияси"нинг энг муҳим мақсадларидан бири, иқтидорли болалар билан ишлашда мактабнинг илмий-педагогик салоҳиятини фаоллаштириш, жамиятнинг ўзига хос маданиятини, билм ва ғояларини ўсиб келаётган ёш авлодга этказишдир. Ушбу илмий жамият ўқувчилар тафаккурини ривожлантиришга, изланиш ва тадқиқот фаолиятида ўзларига бўлган ишончни (компетенцияни)юксалтиришга, ташаббускорлик, мустақиллик, ўзига хосликни намоён этишга асосланган етакчилик ва ижодий, шахсий фазилатларни шакллантиришга ёрдам беради, рақобатни вужудга келтиради.
Бундан ташқари, ўрта мактабларда ҳамда олий таълим муассасаларида ёшларнинг иқтидор ва талантларини тўла рўёбга чиқариш учун тизимли ишларни йўлга қўйиш лозим. Бунда ёшлар етакчилари биринчи навбатда ўзлари ташаббускор бўлишлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |